Mikrofon ko‘targan ayol
5.17K subscribers
2.44K photos
1.06K videos
9 files
2.12K links
Donat uchun: https://tirikchilik.uz/mikrofonkotarganayol

Sayohat blogi- @azitravel

Murojaat uchun: @AQurbonovaBot
Download Telegram
Тошкентда Халқаро ҳожатхона саммити бўлиб ўтаркан. Жуда яхши ташаббус! Туризм ва спорт вазирлиги бу ишга жиддий киришаётгани рост бўлсин.

Ўзбекистонда ҳожатхона инфратузилмасида муаммолар кўп. 1300 та мактабда туалет йўқлиги эса умуман даҳшат.

Шунинг учун калака қилмай, фақат қўллаб-қувватлаш зарур.

Ҳожатхона ҳақида аввал ёзгандим:

https://t.iss.one/qurbonova_a/3483
Forwarded from Xushnudbek.uz
“Энг кўп иш жойлари яратган тадбиркор”, “Энг яхши солиқ тўловчи” ва “Энг яхши экспортёр”
деган номларга муносиб деб топилган 100 нафар тадбиркорларга Президент Шавкат Мирзиёев номидан миннатдорчилик хатлари топширилди.

Миннатдорчилик хатларини Бош вазир ўринбосарлари Жамшид Қўчқоров ҳамда Сардор Умрзаковлар топширди.

Бу ривожланган давлатларда кенг тарқалган яхши анъана. Айниқса энг яхши солиқ тўловчилар ва ҳалол тадбиркорларга давлат ва Ҳукумат раҳбарлари миннатдорлик билдириб, қўллаб-қувватлаб турилади. Бу қолганларга мотивация беради, ҳалол ва тўғри ишлашга ўзига хос даъват бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Тез орада Президент тадбиркорлар билан мулоқотни бошлайди. Мулоқотни Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида 500 га яқин тадбиркор, вилоятлардаги студияларда эса жами 2000 га яқин ишбилармонлар кузатиши ва иштирок этиши кутилмоқда.
@qurbonova_a
Давлат раҳбари республикадаги кўзга кўринган, фаол ва фидойи 100 нафар тадбиркорга ўз номидан миннатдорлик хатлари юборган.

@qurbonova_a
Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматининг айтишича, Президентнинг ишбилармонлар билан очиқ мулоқотига қадар тадбиркорлардан тизимли ва индивидуал характерга эга 15 минг 309 та мурожаат келиб тушган, шу кунгача унинг 12 мингтаси ижобий ҳал этилган. Жараёнда тадбиркорлардан келиб тушаётган мурожаатлар ниҳоятда кўплиги сабаб, қабул қилиш жараёни бир неча маротаба узайтирилган. 20 июлдан 10 августга қадар мурожаатларни саралаш ва ҳал этиш учун 24/7 режимда 3 сменада 70 кишилик штаб ташкил қилинган.

@qurbonova_a
Президент бизнесменлар билан юзма-юз

Айни дақиқада давлат раҳбари Халқаро анжуманлар саройига кириб келди. Дастлаб Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов сўзга чиқди. Унинг маълумот беришича, бугун жами 10 мингдан ортиқ тадбиркор мулоқотни кузатиб боради.

@qurbonova_a
Шавкат Мирзиёев:

- Тадбиркорда қўрқув бор эди. Ҳисоб рақамида валюта борлигини бировга кўрсатишга қўрқарди. Фақат сизлар (тадбиркорлар) эмас, жамият қўрқарди. 25 йил ичида ололмаган GSP+ ни 5 йилда олганимиз кичкина гап эмас.

Маълумот учун, GSP+ тизими Европа иттифоқига 6200 та товарни имтиёзлар билан (божларсиз) экспорт қилиш имконини беради.

@qurbonova_a
Шавкат Мирзиёев: Бугун Ўзбекистонда 1.5 миллион тадбиркор бор. Аввал 400 мингта эди. Шу 1.5 миллион тадбиркор 5 миллион аҳолига иш беряпти.

@qurbonova_a
Давлат раҳбари кўп тадбиркорларни номма ном санаб, хизматлари ва ҳаракатларини юксак баҳолади:

Наманган вилоятида “Чуст текстиль” (ака-ука Исматуллаевлар), “Арт софт холдинг” (ака-ука Бобохоновлар), Тошкент шаҳридаги “Техно Экспорт” (Шерзод Қосимов), Тошкент вилоятида “Нью Вей Индастриз” (Сардор Аббосхонов), Самарқандда “Охалик Олтин боғи” (Олим Солиев) каби корхоналар ўз фаолиятини “ноль”дан бошлаб, ҳозирги кунда, 10-15 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилмоқдалар. Айни пайтда уларнинг ҳар бири, минглаб иш ўринларини яратиб, нуфузли йирик компанияларга айланди.

Андижонда Динар текстиль” (Хад‌иятилло Тиллабоев), Қашқадарёда “Бунёдкор” (Ғолиб Эрқулов), Сирдарёда “Мега Люкс” (Мухиддин Норматов), Фарғонада “Фарғона Глобал Текстиль” (Мўминжон Разақов), Хоразмда “Хоразмтекс” (Алишер Собиров), Жиззахда “Сангз‌ор текстиль” (Отабек Хўжаметов), Бухорода “Парвоз Хумо Равнақ транс” (Шермухаммад Очилов), Сурхондарёда “Инд‌еним кластер” (Шерзод Шоймардонов), Навоийда “Бахт текстиль” (Баҳриддин Мўминов) каби корхоналар, қисқа муддатда ишлаб чиқариш, экспорт ва иш ўринларини 10-15 баробар оширишга эришдилар.

Камол Абдуллаев, Қутлимурат Панаев, Муртазо Раҳматов, Улуғбек Сотиболдиев, Улуғбек Тўхтабоев, Мурод Ёқубов, Зафар Ҳошимов, Шавкат Жамолов, Мурод Назаров, ака-ука Мамасаидовлар, Фаррух Фузаилов, Бахтиёр Азизхўжаев, Фарход Мамажанов, Бекзод Маматқулов, Бахтиёр Умаров каби нуфузли тадбиркорларимиз, ўз бизнесларини бутун мамлакат миқёсида кенгайтирмоқдалар.

@qurbonova_a
Давлат раҳбарининг маълум қилишича, 15 мингта мурожаатдан келиб чиқиб ҳолда бугун ўз маърузасида 7 муҳим йўналишда муаммоларни таҳлил қилади ва таклифларини айтади.

@qurbonova_a