Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы
1.93K subscribers
4.84K photos
470 videos
651 links
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи


👉Бош прокуратура расмий сайти: prokuratura.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёш тадбиркорлар қўллаб-қувватланмоқда. 20 МБ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нукус шахри ва Беруний тумани 2-сектор томонидан “Аёллар дафтари” бўйича олиб борилаётган ишлар
Семинар-тренинг ўтказилди

Фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси ташаббуси билан 2021 йил 3 февраль куни Бош прокуратурада “Фуқаролик ва иқтисодий суд процессида суд қарорларини қайта кўриш институтининг янги босқичи ва бунда прокурорнинг роли” мавзусидаги онлайн семинар-тренинги ўтказилди.

Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова олиб борган тадбирда суд қарорларини қайта кўриш соҳасида қонунларга киритилган янгиликлар ва бу борада прокурорларнинг асосий вазифалари ходимларга тушунтирилди ҳамда мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Семинарда Бош прокуратуранинг фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш ва иқтисодий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармалари ходимлари, Бош прокуратура Академияси мутасаддилари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят прокурорларининг соҳа бўйича ўринбосарлари, тегишли тармоқ ходимлари, туман ва шаҳар прокурорларининг соҳага масъул ўринбосарлари ва ёрдамчилари иштирок этди.

Қайд этиш жоизки, жорий йилнинг 12 январь куни қабул қилинган қонунларга мувофиқ Фуқаролик ва Иқтисодий процессуал кодексларга суд қарорларини қайта кўриш масаласида, шунингдек, судда прокурор иштирокига оид бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Таъкидлаш керакки, авваллари апелляция ва кассация инстанцияси судлари бир хил вазифани бажариб, биринчи инстанция судларининг қарорларини қайта кўриб чиққан. Уларнинг бири қонуний кучга кирмаган суд қарорлари устидан берилган шикоятларни, иккинчиси эса қонуний кучга кирган суд қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиши билан фарқланган.

Қонунчиликка киритилган ўзгартишлар “бир суд – бир инстанция” тамойилига асосланган бўлиб, бир-бирини такрорловчи инстанциялар бекор қилиниб, халқаро стандартларга мос равишда уч босқичли суд – биринчи инстанция (туман, шаҳар судлари), апелляция инстанцияси (вилоят даражасидаги судлар) ва кассация инстанцияси (Олий суд) тизими яратилди.

Эндиликда, қонуний кучга кирмаган суд қарорлари устидан берилган шикоятларни апелляция тартибида, ушбу инстанциянинг қарорлари устидан берилган шикоятларни эса кассация тартибида кўриб чиқиш тартиби белгиланди.

Судларга кассация тартибида шикоят беришнинг 6 ойлик муддати 1 йил этиб белгиланди.

Одил судловга хос бўлмаган, ишларни назорат тартибида кўриш институти бекор қилинди.

Бугунги семинар-тренинг келгусида мазкур қонунларни амалиётда тўғри қўллаш, соҳадаги прокурор фаолиятини самарали амалга оширишда ўзининг ижобий натижасини беради.
Рәсмий мағлыўмат

Шымбай районы халық билимлендириў бөлими менен “POWER ELEGANT CONSTRUCTION” ЖШЖ ортасында Шымбай районы 36-санлы улыўма билим бериў мектеби имаратын ағымдағы оңлаў жумыслары ушын 09.08.2020-жылы шәртнама дүзилген.

Шәртнамаға тийкар мектеп имараты ағымдағы оңлаў жумыслары толық орынланбаған болсада, есап-фактураларға қәлбеки мағлыўмат ҳәм жазыўлар киритиў жолы менен ҳүжжетлер қәлбекилестирилип, жәми 290,9 млн. сум муғдарында бюджеттен ажратылған пуллар өзлестириў жолы менен талан-тараж қылынған.

Усы ҳалат бойынша Департаменттиң Шымбай районы бөлими тәрепинен Шымбай районы халық билимлендириў бөлими ҳәм “POWER ELEGANT CONSTRUCTION” ЖШЖ лаўазымлы шахслары қарсысына 02.02.2021-жыл Өзбекстан Республикасы Жынаят кодексиниң 167-статьясы 3-бөлими “а”-бәнти ҳәм 209-статьясы 1-бөлими менен жынаятлы ис қозғатылды.

Ҳәзирги ўақытта Шымбай районы прокуратурасы тәрепинен дәслепки тергеў ҳәрекетлери алып барылмақта.
Рәсмий мағлыўмат

Шымбай районы халық билимлендириў бөлими менен “XADJI STROY” ЖШЖ ортасында Шымбай районы 2-санлы улыўма билим бериў мектеби имаратын ағымдағы оңлаў жумыслары ушын 09.08.2020-жылы улыӯма баҳасы 949,0 млн. сумлық шәртнама дүзилген.

Шәртнамаға тийкар 2-санлы мектеп имараты ағымдағы оңлаў жумыслары толық орынланбаған болсада, есап-фактураларға қәлбеки мағлыўмат ҳәм жазыўлар киритиў жолы менен ҳүжжетлер қәлбекилестирилип, жәми 157,0 млн. сум муғдарында бюджеттен ажратылған пуллар өзлестириў жолы менен талан-тараж қылынған.

Усы ҳалат бойынша Департаменттиң Шымбай районы бөлими тәрепинен Шымбай районы халық билимлендириў бөлими ҳәм “XADJI STROY” ЖШЖ лаўазымлы шахслары қарсысына 02.02.2021-жыл Өзбекстан Республикасы Жынаят кодексиниң 167-статьясы 3-бөлими “а”-бәнти ҳәм 209-статьясы 1-бөлими менен жынаятлы ис қозғатылды.

Ҳәзирги ўақытта Шымбай районы прокуратурасы тәрепинен дәслепки тергеў ҳәрекетлери алып барылмақта.
Рәсмий мағлыўмат

Шымбай районы халық билимлендириў бөлими менен “Nukus suv inshoatlarini tamirlash” ЖШЖ ортасында Шымбай районы 44-санлы улыўма билим бериў мектеби имаратын ағымдағы оңлаў жумыслары ушын 14.07.2020-жылы улыӯма баҳасы 920,1 млн. сумлық шәртнама дүзилген.

Шәртнамаға тийкар 44-санлы мектеп имараты ағымдағы оңлаў жумыслары толық орынланбаған болсада, есап-фактураларға қәлбеки мағлыўмат ҳәм жазыўлар киритиў жолы менен ҳүжжетлер қәлбекилестирилип, жәми 161,6 млн. сум муғдарында бюджеттен ажратылған пуллар өзлестириў жолы менен талан-тараж қылынған.

Усы ҳалат бойынша Департаменттиң Шымбай районы бөлими тәрепинен Шымбай районы халық билимлендириў бөлими ҳәм “Nukus suv inshoatlarini tamirlash” ЖШЖ лаўазымлы шахслары қарсысына 02.02.2021-жыл Өзбекстан Республикасы Жынаят кодексиниң 167-статьясы 3-бөлими “а”-бәнти ҳәм 209-статьясы 1-бөлими менен жынаятлы ис қозғатылды.

Ҳәзирги ўақытта Шымбай районы прокуратурасы тәрепинен дәслепки тергеў ҳәрекетлери алып барылмақта.
РАСМИЙ МАЪЛУМОТ


Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ҳамда “Granit Montaj Stroy” МЧЖ томонидан Нукус шаҳри, А.Шамуратова кўчаси автомобиль йўлининг асфалть қопламасини қайта тиклаш ва Нукус шаҳрида жойлашган “Nukus city” марказидаги кўп қаватли уйларнинг сув ва канализация тармоқларини таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича 18.09.2020 йили қиймати 3567,7 млн. сўмлик пудрат шартномаси тузилган.

Мазкур шартномага асосан “Granit Montaj Stroy” МЧЖ томонидан қиймати 236,5 млн. сўмлик асфалть қопламаси ҳамда қиймати 9,6 млн. сўмлик сув тармоқларини таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилмаган бўлишига қарамасдан, бажарилганлиги ҳақида расмий ҳужжат ҳисобланган ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар ва ёзувлар киритилиб, жами 246,1 млн. сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилинганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат бўйича Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ҳамда “Granit Montaj Stroy” МЧЖ мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси
3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 1-қисми билана жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда мазкур жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари Нукус шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида экин майдонларидан самарали фойдаланиш. 19.3 МБ
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида жорий йилнинг 8 февраль куни Республика Президенти томонидан илгари сурилган 5 ташаббусни кенг жорий этиш, хусусан болаларни маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини кучайтириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, Ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий хаётида ва халқаро миқиёсидаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат билан, улуғ аждодларимизнинг бой меросига ворислик руҳида тарби ялаш ҳамда буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг таваллуд кунини кенг нишонлаш мақсадида Республикадаги 1-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари иштирокида “Навоийхонлик кечаси” ўтказилди.

Тадбир 3 босқичдан иборат тарзда олиб борилди.
1-босқич 1-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларга Республика “Ёш томошабинлар театри”нинг кўргазмалари таништирилиб, театр актёрлари, И.Юсупов номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари томонидан Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида кенг тушунчалар берилди, шоирнинг ғазалларидан ўқиб эшиттирилди, мусиқий дастурлар билан давом эттирилди.

Шундан сўнг иштирокчилар мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун театр актёлари томонидан “Меҳробдан чаён” асари сахналаштирилган спектакл намоийш этилди.

Тадбир қизғин, бадиий жанрларга бой тарзда юқори кайфиятда ўтди.

Тадбирнинг 2-босқичида “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари билан “Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи”га саёхат уюштирилди.

Тадбирнинг 3-босқичида “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига Нукус шаҳрида жойлашган “Айзия” ресторанида тушлик ташкиллаштирилиб, болажонлар томонидан тайёрланган бадий чиқишлар ва концерт намойиш қилинди.

Шунингдек, “Айзия” ресторани маъмурияти томонидан болажонларнинг кайфиятини янада кўтариш мақсадида ширинликлар улашилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нукус шаҳар прокуратураси томонидан ташкиллаштирилган кураш мусобоқаси.
Р А С М И Й М А Ъ Л У М О Т

“Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ҳамда “Оржап қувир қурылыс” масъулияти чекланган жамияти томонидан Нукус шаҳри маҳаллалари ичимлик сув тармоқлари ва “Қизкеткен” сув тақсимлаш иншоотига етказиб берувчи қувурлари қурилиши ва реконструкцияси учун 2020 йил 08 февраль куни пудрат шартномаси тузилган.

Мазкур шартномага асосан “Оржап қувир қурылыс” МЧЖ томонидан қиймати 117 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилмаган бўлишига қарамасдан, бажарилганлиги ҳақида расмий ҳужжат ҳисобланган ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар ва ёзувлар киритилиб, жами 117 млн. сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилинганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан “Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ҳамда “Оржап қувир қурылыс” масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 1-қисми билана жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда мазкур жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари Нукус шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.