Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы
1.76K subscribers
5.84K photos
537 videos
867 links
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи


👉Бош прокуратура расмий сайти: prokuratura.uz
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурхановлар томонидан Давлат раҳбарининг жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаш йиғилишида берилган топшириқлари ҳамда ҳудудларда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича тасдиқланган “йўл харита”си ижросини Қорақалпоғистон Республикасида ўрганиш натижалари бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда, “йўл харита”да белгиланган айрим тадбирлар хусусан, мактаб ва мактабгача таълими, соғлиқни сақлаш, ободонлаштириш бошқармалари, савдо комплекслари ва деҳқон бозорлари ҳамда кадастр идоралари томонидан бажарилиши кечикаётганлиги танқид остига олинди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига қарашли барча тиббиёт муассасаларида ягона тиббиёт ахборот тизими (DMED) билан ишлаш тизимини амалиётга тўлиқ жорий қилишни қисқа муддатларда якунлаш, Ободошлаштириш тизимига ажратилган давлат маблағларини мақсадли сарфланишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратини тизимли ўрнатиш бўйича қатор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида “йўл харита”сида белгиланган тадбирлар ижросини таъминлашда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасини коррупциядан холи ҳудудга айлантириш борасида ташкилот ва идораларнинг қўшимча таклиф ва мулоҳазалари муҳокама қилинди, йўл қўйилган камчиликларни қисқа фурсатларда бартараф қилиш, мутасадди идоралар раҳбарлари масъулиятини янада ошириш, белгиланган вазифалар ижросини ўз муддатларида сифатли таъминлаш ва соҳада фаолиятни янада жадаллаштиришга қаратилган тегишли қарор қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ҳамда жорий йилнинг 5 март куни Давлат раҳбари томонидан Коррупцияга қарши курашиш Миллий Кенгашининг йиғилишида тергов сифатини ошириш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Нукус шаҳрида ўқув-амалий семинар машғулоти ўтказилди.

Унда, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, Ички ишлар вазири, Бош прокуратура ва республика прокуратураси масъуллари ҳамда туман (шаҳар) прокуратуралари терговчилари ва ёш мутахассислари, департаментнинг республика бошқармаси терговчилари, Ички ишлар вазирлиги ва туман (шаҳар) ИИБ терговчилари, эксперт криминалистика маркази ходимлари, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали мутахассислари шунингдек, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ходимлари иштирок этишди.

Мазкур ўқув-амалий семинарда “Босқинчилик ҳодисалари бўйича терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказишнинг ўзига хос ҳусусиятлари”, “Рақамли технологиялар ёрдамида содир этилган кибер жиноятларни фош этишнинг ўзига хос ҳусусиятлари ва махсус воситаларни қўллаш услублари” каби долзарб мавзуларда малакали мутахассисларнинг маърузалари тингланди.

Шунингдек, “Қотиллик жиноятларини тергов қилишнинг ўзига хос ҳусусиятлари ва қотиллик жинояти содир этилганда воқеа жойини кўздан кечириш”, “Порахўрлик жиноятини фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатларини ўтказиш” юзасидан тергов ва тергов олди ҳаракатлари амалий услубий кўргазмалар асосида тўлиқ тушунтирилиб берилди.

Шу жумладан, хизмат фаолиятида ахборот технологиялари, замонавий криминалистика-техника воситаларидан самарали фойдаланиш амалиёти кўргазмали тарзда намойиш этилиб, терговчилар ва ёш мутахассисларнинг билим малакаси ҳамда профессионал касб кўникмалари шакллантирилди.

Якунида, фаолият давомида ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарган, тергов сифатини ошириш, жиноят ишлари бўйича етказилган моддий зарарларни ундиришда алоҳида ташаббус кўрсатган бир гуруҳ тергов ходимлари ҳуқуқий адабиётлар тўплами, фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев томонидан Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати, коррупция ҳолатларини олдини олиш ва қарши курашиш борасидаги фаолият ўрганилди.

Ўрганишлар шуни кўрсатадики, тиббиёт соҳасида бепул дори воситаларини ёрлиқлаш бўйича республикада бир хил амал қилувчи аниқ ва тизимли тартиб жорий қилинмаган. Натижада, бепул дори воситалари билан муомала қилишда коррупцион ҳолатлар вужудга келиши эҳтимоли юқорилигича қолмоқда.

Шу сабабли, келгусида беморларга бепул берилиши лозим бўлган дори воситаларини ишлаб чиқарилган жойнинг ўзида ёки марказлашган тартибда ёрлиқлаш тизимини жорий қилиш бўйича тегишли қонуности ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш белгилаб олинди.

Аниқланишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳудуд шифохоналарига тиббиёт ускуналари тўғри тақсимланмаганлиги ва назорат ўрнатилмаганлиги оқибатида, 11 та гемодеалез ускуналари уч йилдан ортиқ муддат ишлатилмасдан турганлиги оқибатида бошқа вилоятларга бериб юборилган, ушбу туман тиббиёт бирлашмасидаги 2 та гемодеалез ускунаси ҳам шу пайтгача фойдаланилмасдан туриб, уч ой олдин ишга туширилган ва бугунги кунда туман тиббиёт бирлашмасида яна 2 та ускунага эҳтиёж мавжуд.

Шу сабабли, бирлашмага керакли тиббиёт ускуналарини етказиб бериш, мавжудларидан малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда самарали фойдаланилишини таъминлаш борасида вазифалар белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида жиноятларни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш соҳасидаги амалга оширилган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энергия самарадорлик: Қорақалпоғистон Республикаси бўйича таҳлиллар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев иштирокида соғлиқни сақлаш тизимидаги йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори вазирлик тизимида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан маъруза қилиб, сифатли тиббий хизмат, тиббий ускуналар етишмаслиги, беморларга бепул дориларни тарқатилишидаги ва бошқа коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ва рақамлаштириш борасидаги ҳолатларни қатъий танқид остига олди.

Таъкидлаш керакки, 2024 йил ва жорий йилнинг 5 ойида тизимда ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган қарийб 1 800 тага яқин қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 823 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 15 та жиноят ишлари қўзғатилиб, мингдан ортиқ шахсларнинг ҳуқуқлари тикланган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook