Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.56K subscribers
39.7K photos
3.14K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#кун_тартиби

Бугун вилоятимиз ёшлари, хусусан, маҳаллаларида фаолият юритаётган ёшлар етакчилари билан овозли чатда мулоқот ўтказдик

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#тиббиёт
#кун_тартиби

Тиббий хизмат - жиддий хизмат: буни янги ва замонавий тиббиёт бирлашмасига эга бўлган оҳангаронлик саломатлик посбонлари ҳам чуқур англашлари керак.

👉
Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#кун_тартиби

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев вилоят мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ иштирокида Қибрай туманидаги 46-, 5- ҳамда 32-умумтаълим мактабларини таъмирлаш жараёнларини тизимли ташкил этиш ишлари билан танишди.

🔹Ўрганиш давомида режадаги ишларни янги ўқув йили бошлангунга қадар сифатли ва белгиланган режа асосида якунига етказиш кераклиги, шунингдек, мазкур мактабларни бадиий ва бошқа адабиётлар билан таъминланганлик даражаси, ўқув-тарбия жараёни яратиб берилаётган шароитларга мос бўлиши лозимлиги айтиб ўтилди.

🔹Мулоқотда умумий ўрта таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларига мос равишда сифатли бажарилганлиги устидан доимий назорат олиб бориш юзасидан тегишли масъулларга қўшимча топшириқлар берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

"Давлат тизими ишлаётганини кўрсатиб берсангиз, одамларнинг кайфияти ўзгаради..."

Бугун матбуот ва ахборот соҳасида олдимизда ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Шу мақсадда вилоятимиздаги соҳа вакиллари билан йиғилиб, айнан шу масалалар ҳақида фикрлашдик. Ахборот хизматлари учун шарт-шароитлар яратиш, даврий нашрлар фаолиятини тубдан яхшилаш, соғлом ахборот муҳитини барқарор ривожлантириш борасида кўплаб таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#кун_тартиби

Қибрай туманида бўлганимизда ҳудуддаги "Имкон" номли имконияти чекланган болажонлар тарбия олаётган муассасага кириб ўтдик.

Бу ердаги шарт-шароитлар билан танишиб, болажонлар билан суҳбатлашиб билдикки, бундай муассасаларга ҳамиша эътибор ва ғамхўрлик зарур. Болажонларнинг орзу-умидлари, мақсад ва интилишлари ҳам ҳеч бир тенгдошиникидан кам эмас.

"Имкон" каби муассасалар ўз бағридаги болажонлар учун илк имконият ва парвоз майдонларига айланиши учун зарур бўлган ҳар қандай кўмакни беришга тайёрмиз.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Бугун вилоят мутасаддилари ҳамда туман ва шаҳар раҳбарлари билан ўтказган мулоқотимизда иккита муҳим масалага алоҳида тўхталдик.

Яширишнинг ҳожати йўқ, жойларда бўлганимизда айрим маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар мавжуд қабристонларни кенгайтириш учун ер ажратиш масаласида кўп-кўп мурожаатлар қилишаяпти. Буни жуда тўғри тушунишимиз керак, бу ҳаёт, ҳар бир тирик жоннинг борар манзили шу.

Афсуски, кейинги пайтларда ҳар нимага топилган ер қабристонларга "топилмай" келди. Ахир, бу кутиб турадиган масала эмас-ку.

Шу сабабли, аниқланган ҳолатлар ва қилинган мурожаатларга кўра, вилоятдаги 47 та қабристонга қўшимча ер ажратиш масаласини уч кун ичида ваколатимиз доирасида ҳал этишга қарор қилдик. Керак бўлса, буни ҳукумат даражасига ҳам олиб чиқамиз.

Яна бир масала бугун ниҳоятда долзарбдир. Бу ҳам бўлса, хонадонларни қуёш батареялари билан таъминлаш орқали уларнинг электр тежамкорлигига эришишдир. Биз бошламасига 100 та эҳтиёжманд оилани танлаб олиб, керакли маблағни ажратиб, уларга ана шундай қурилмаларни ўрнатиб бериш ниятидамиз. Бу оилаларга жуда яхши ижтимоий ҳимоя бўлади, албатта.

Муҳими, бу ташаббус ўзига хос кичик бир тажриба ҳамдир. Келгусида бутун-бутун ҳудудларни мана шундай қулай энергия таъминоти билан таъминлаш бўйича катта-катта режаларни амалга оширишимизда бу тажриба жуда асқотади.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш борасидаги амалий ишларимиз тизимли давом этмоқда.

Хусусан, бир неча кундан бери Оққўрғон туманидаги маҳаллаларда уйма-уй юриб, аҳоли билан мулоқот қилаяпмиз, муаммоларни ўрганяпмиз.

Жойларда кишини хурсанд қиладиган янгиликлар кўп, ўзига яраша  муаммолар ҳам етарли.
Бу одамлар билан суҳбатларда яққол сезилади.  Энг муҳими, уларнинг давлатимизга, ҳурматли Президентимизнинг халқчил сиёсатига ишончи юқори.

Ана шу ишончга путур етказмаслик, одамлар розилигига эришиш ҳар қандай даражадаги раҳбар фаолиятининг бош мезонига айланиши  бугуннинг муҳим талабидир.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Ижтимоий тармоқлар бугун катта кучга айланди. Айниқса, халқ ўз фикрини тармоқда ёзаётганда биз раҳбарлар фаол бўлишимиз, ўзимиз жавоб йўллашимиз шарт, деб ўйлайман.

Мен ҳам фаолиятим давомида тармоқлардаги саҳифамда қолдирилаётган изоҳларни ўқиб, имкон топдим дегунча муносабат билдириб боришга ҳаракат қиламан. Бу ҳам халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотнинг ўзига хос, ноёб услуби, деб ҳисоблайман.

Айниқса, шу кунларда халқимизнинг ҳар бир фикри ва мурожаатини назардан қочирмаслик ҳамда амалий ёрдам беришни ўзимнинг муқаддас бурчим, деб биламан.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Бугундан юртимизга баҳор кириб келди. Баҳорда йўл бўйлари, кўчалар ободлигига доим эътибор қаратиб келган халқмиз. Бундан ташқари, баҳорги дала юмушлари ҳам бошланиб кетди. Жойларда кетаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида вилоят ишчи гуруҳи билан бугун Нурафшон, Ўрта Чирчиқ, Пискент ва Бўка туманида бўлдик.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Ҳарбий хизматга бориш учун бугун йигитлар қандай қийинчиликка дуч келаяпти? Халқ орасида юрган турли гап-сўзлар қанчалар асосли?

Ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари сифатида, бугун мана шу масалалар юзасидан масъуллар билан фикр алмашдим. Амин бўлдимки, бу борада ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз керак. Ёшлар Ватанга хизмат қиламан, Ўзбекистон армияси сафида бўламан, деб орзу қилиб турганда, бу йўлга тўғаноқ бўлаётган ёқимсиз иллатларга қарши қатъий курашамиз.

Youtube👈

Facebook👈

https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Аҳоли турмуш даражасини ошириш, камбағалликка қарши курашиш, энг биринчи галдаги вазифамиздир. Пискент туманидаги маҳаллаларда бўлган учрашувларда шу ҳақида сўз борди. Хусусан, суғориладиган ер майдонига бўлган муносабатимизни мутлақо ўзгартирмас эканмиз, кутилган самара бўлмайди. Тасаввур қилинг, 20 сотих сувли, серунум ери бор одамнинг қанча имконияти бор? Фақат ундан фойдаланиш керак.

Шу маънода биз Пискентда "Яшил макон" дастурининг кузги мавсумида ҳар бир хонадонда 100 тупдан терак кўчатини экиш ташаббусини тўла қўллаб-қувватлаймиз. Ўз навбатида, ердан унумли фойдаланиш борасида Янгийўл тумани тажрибасини ўрганиш, полиз ташкил қилиб, кўкатчиликни ривожлантириш, тўқсонбосди усулида экин экишни жадаллаштириш зарур деб, ҳисоблаймиз.

Шунингдек, Пискентнинг Алишер Навоий номли маҳалласида "Тожибоева Завра" фермер хўжалиги пахта далаларидаги терим жараёнлари кўздан кечирдик. Хитойдан келтирилган терим машиналари фаолияти билан танишдик.

Батафсил видео: You Tube, Facebook

📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube📱 Facebook  | 🕊Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Биз кам даромадли, эҳтиёжманд оилаларни фаровон, бекам турмуш даражасига олиб чиқишга камарбастамиз. Бугун Президентимиз биз ҳокимларга, энг биринчи навбатда, шу йўналишда туну кун ишлашни устивор вазифа этиб белгилаб берганлар.

Шу маънода бугун мен бош, Тошкент вилоятидаги барча раҳбарлар ўзига бириктирилган камбағал оилаларга кириб бордик. Улар билан бирга яшаб, самимий суҳбатлашиб, ҳаёти изига тушиб кетиши учун аниқ амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бу уйма-уй мулоқотларда кўтарилаётган масалаларни ўша жойдан туриб, кунлик таҳлил қилиб борамиз, биргаликда ечим излаймиз.

Олдинда ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Биз жонажон халқимизни бой-бадавлат, фаровон ҳаёт кечириши учун биргаликда курашамиз, уларга ёрдам берамиз.

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими

Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube📱 Facebook  | 🕊Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Muzaffar Rashidov
#Кун_тартиби

Бугун мамлакатимиз ҳаётида тарихий сана – Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатларининг сайлови ҳамда овоз бериш жараёни давом этмоқда.


Фурсатдан фойдаланиб мен ҳам фуқаролик ҳуқуқимдан фойдаланиб, ўзим муносиб деб билган номзодларга овоз бердим.

@Muzaffar_Abrorovich