Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.8K subscribers
43.6K photos
3.48K videos
64 files
14.3K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#тиббиёт

Туман бӯйлаб маҳаллаларда чуқурлаштирилган тиббий кӯриклар ташкил этилмоқда

💉Қибрай тумани Қипчоқ маҳалласи фуқаролари учун чуқурлаштирилган тиббий кӯрик ташкил этилди.

💊8 нафар тор доирадаги шифокорлар гинеколог, офтальмолог, терапевт, кардиолог, окулист, онколог ва УТТ шифокорлари кӯрик давомида аҳолига ӯз вақтида тиббий кӯрикларда иштирок этиш ҳақида маълумот бердилар. Шунингдек 14 нафар маҳаллий тиббиёт ҳодимлари фаол иштирок этган ушбу тиббий кўрикда 120 нафар маҳалла фуқаролари саломатликлари ва зарурий муолажалар ҳақида маълумотларга эга бўлдилар. 3 та фуқарога туман тиббиёт бирлашмасида муолажаларни давом эттириш учун йўлланмалар берилди.

🩺Аҳолини профилактик кўрик, тизимли патронаж билан қамраб олиш ва соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик бўйича тарғибот ишлари юзасидан кўрилган чоралар ўз натижасини бераётгани тушунтирилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#тиббиёт

Тиббиёт бирлашмаси ҳодимлари "Соғлом ҳаётга қадам ташла" ойлигида фаол

🏆Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида "Соғлом ҳаётга қадам ташла" ойлиги доирасида тиббиёт ҳодимлари ўртасида мусобақалар ташкил этилди.

🏃🏻"Ассалом тонг" нафас машқи мусобақаларининг вилоят босқичида иштирок этган вилоят шаҳар ва туманлари тиббиёт бирлашмаси ҳодимлари фаол иштирок этди. Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси ҳодимлари ҳам "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам"марафонида қатнашиб, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ўз ҳиссаларини қўшишди. Тадбир сўнггида фаол иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#тиббиёт

Туман маҳаллаларида навбатдаги тиббий кўрик ташкил этилди

🧾Қибрай тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари Тараққий маҳалласи фуқароларини тиббий кўрикдан ўтказмоқдалар.

🩺Туман маҳаллаларида тиббиёт ҳодимлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар мунтазам равишда ташкил этилиб келинмоқда. Айни дамда 9 нафар тор доирадаги шифокорлар 90 дан ортиқ фуқароларни қабул қилиб, Ультра товушли диагностика, электрокардиограмма ва қон таҳлилларини олиб бормоқдалар.

📂Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи И.Муҳамедазизова кўрик жараёнларида қатнашиб, маҳалла хотин-қизлари билан суҳбатда уларнинг мурожаатлари билан қизиқди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#тиббиёт

Туманда яна бир
тиббиёт маскани фаолиятини бошлади

🔹Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов, маҳалладаги кекса-нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда контейнерда жиҳозланган тиббиёт масканининг очилиш маросимида иштирок этди.

🏨Маҳалла фуқароларини, болаларни эмлаш ва тиббий кўрикдан ўтиши учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида қурилган ушбу тиббиёт пункти тиббиёт жиҳозлари билан тўлиқ таъминланиб, унда олий тоифадаги умумий амалиёт шифокори ва 2 нафар патронаж ҳамширалари аҳолига тиббий ёрдам кўрсатади.

🩺 Жомий маҳалласидаги 2034 нафар аҳоли, маҳалладаги мактаб ва мактабгача таълим муассасасини қамраб олувчи ушбу тиббиёт маскани ЭКГ, офтольмоскоп ва барча зарурий тиббиёт ускуналари билан жихозланган. Шунингдек, замонавий кўринишга келтирилган мазкур контейнерда аҳолига стационар хизмат кўрсатиш учун ҳам барча қулайликлар мавжуд.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#тиббиёт

🩺Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти директори профессор Д.И. Ахмедова бошчилигидаги мутаҳассислар томонидан Қибрай туман тиббиёт бирлашмасида тор мутахассислар рўйхатида турадиган беморларни кўрикдан ўтказишда иштирок этиб, тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан яқиндан танишди.

💊Қибрай тумани Марказий Поликлиникаси болалар бўлимида, невропатолог, эндокринолог, травматолог, жаррохлар томонидан янги технологиялар усулида даволанишга мухтож бўлган беморларни тиббий кўрикдан ўтказилиб тавсиялар берилди. Тиббиёт Институти директори профессор Д.И. Ахмедова Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси ва Қибрай тумани Марказий Поликлиникаси бош шифокори А.Ахмедов, бош шифокор ўринбосари М.Исаев ҳамда Саломатлик маркази методист шифокори Т.Мирносирова ҳамроҳлигида тиббиёт бирлашмасида фаолият юритаётган шифокорлар фаолияти билан яқиндан танишиб, хирургия бўлими жаррохлик йўналиши бўйича операцида иштирок этди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#тиббиёт

Тошкент Педиатрия Институти етакчи профессорлари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кӯрик ташкил этилди

💉Қибрай тумани маҳаллаларида фуқаролари учун чуқурлаштирилган тиббий кӯрик ташкил этилмоқда.

💊Тор доирадаги шифокорлар гинеколог, невропатолог, эндокринолог, терапевт, ва жарроҳлари кӯрик давомида аҳолига ӯз вақтида тиббий кӯрикларда иштирок этиш ҳақида маълумот бердилар. Шунингдек, 5 кун давомида Педиатрия Институти профессорлари иштирокида ӯтган мазкур тадбирда маҳаллаларнинг 1000га яқин фуқаролари саломатликлари ва зарурий муолажалар ҳақида маълумотларга эга бўлдилар. 70 та фуқарога туман тиббиёт бирлашмасида муолажаларни давом эттириш учун йўлланмалар берилди.

🩺Аҳолини профилактик кўрик, тизимли патронаж билан қамраб олиш ва соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик бўйича тарғибот ишлари юзасидан кўрилган чоралар ўз натижасини бераётгани тушунтирилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#тиббиёт

Қипчоқ оилавий шифокорлик пунктида чуқурлаштирилган тиббий кӯрик ташкил этилди

💉Қибрай тумани маҳаллаларида доимий равишда фуқаролар учун чуқурлаштирилган тиббий кӯрик ташкил этилмоқда.

💊Тор доирадаги шифокорлар гинеколог, невропатолог, эндокринолог, терапевт, ва жарроҳлари кӯрик давомида аҳолига ӯз вақтида тиббий кӯрикларда иштирок этиш ҳақида маълумот бердилар. Шунингдек, 5 кун давомида Педиатрия Институти профессорлари иштирокида ӯтган мазкур тиббий кӯрикда 372 нафар маҳалла фуқаролари қамраб олинди. 2 нафар фуқарога бирламчи тизимнинг амбулатор шароитида, 5 та фуқарога стационар шароитда даволанишга йўлланмалар берилди.

🩺Аҳолини профилактик кўрик, тизимли патронаж билан қамраб олиш ва соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик бўйича тарғибот ишлари юзасидан кўрилган чоралар ўз натижасини бераётгани тушунтирилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#тиббиёт

Яланғоч оилавий шифокорлик пунктида чуқурлаштирилган тиббий кӯрик ташкил этилди

💉Қибрай тумани маҳаллаларида доимий равишда фуқаролар учун чуқурлаштирилган тиббий кӯрик ташкил этилмоқда.

💊Тор доирадаги шифокорлар гинеколог, невропатолог, эндокринолог, терапевт, ва жарроҳлари кӯрик давомида аҳолига ӯз вақтида тиббий кӯрикларда иштирок этиш ҳақида маълумот бердилар. Шунингдек, 5 кун давомида Педиатрия Институти профессорлари иштирокида ӯтган мазкур тиббий кӯрикда 438 нафар маҳалла фуқаролари қамраб олинди. 2 нафар фуқарога бирламчи тизимнинг амбулатор шароитида, 1 та фуқарога стационар шароитда даволанишга йўлланмалар берилди.

🩺Аҳолини профилактик кўрик, тизимли патронаж билан қамраб олиш ва соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик бўйича тарғибот ишлари юзасидан кўрилган чоралар ўз натижасини бераётгани тушунтирилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#тиббиёт

Қибрай тумани ҳокими тиббиёт маскани фаолияти билан танишди

💎 Шалола маҳалласи фуқаролари саломатлиги учун ҳизмат қилувчи тиббиёт маскани фаолиятини ўрганган Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов мавжуд шароитлар билан яқиндан танишди. Ҳусусан, муолажа хоналари, эмлаш хоналари, тиббий ускуналарни кўздан кечирган туман ҳокими тиббиёт ҳодимлари билан суҳбат қурди.

💉 Суҳбат давомида, фуқароларни ўз вақтида юқумли касалликларга қарши эмлаш, бу жараёнларга масъулият билан ёндошиш зарурлиги ҳақида сўз борди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#тиббиёт

Ҳокимлик ходимлари замонавий эмлаш воситаси билан эмланди

🌡 Қибрай тумани ҳокимлигида ҳокимликнинг барча ҳодимлари туман Тиббиёт бирлашмаси масъул шифокорлари томонидан дастлаб қон босимлари ҳамда тана ҳароратлари ўлчанди. Уларнинг меъёрий кўрсаткичда эканлигига ишонч ҳосил қилингач, вакцина билан эмлаш жараёни ўтказилди.

💉 Шу ўринда айтиш керакки, вакцинанинг инсон саломатлигини таъминлашда қатор афзалликлари мавжуд. Вакциналар тананинг табиий иммунитети билан биргаликда касаллик юқиши хавфини камайтиради.

🩺 Туман ҳокимлигининг ходимлари фуқаролар билан бевосита мулоқотда биринчи навбатда уларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур эмлаш тадбирида ҳодимларнинг тўлиқ иштироки таъминланди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#тиббиёт

Қибрай тумани Тиббиёт бирлашмаси Саломатлик маркази методист шифокори - Т. Мирносирова инсон организми иммун тизими, уни мустаҳкамлаш учун соғлом муҳит яратиш, тўғри овқатланиш меъёрлари ҳақида.

👉🏻 Батафсил

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#тиббиёт

Туман мутасадди ташкилотлари ҳодимлари эмланди

🌡 Қибрай Сувоқова (Водоканал), Савдогар банк ва Туман Газ таъминоти ташкилотларининг ҳодимлари Тиббиёт бирлашмаси масъул шифокорлари томонидан дастлаб қон босимлари ҳамда тана ҳароратлари ўлчанди. Уларнинг меъёрий кўрсаткичда эканлигига ишонч ҳосил қилингач, вакцина билан эмлаш жараёни ўтказилди.

💉 Шу ўринда айтиш керакки, вакцинанинг инсон саломатлигини таъминлашда қатор афзалликлари мавжуд. Вакциналар тананинг табиий иммунитети билан биргаликда касаллик юқиши хавфини камайтиради.

🩺 Мутасадди ташкилотлар ҳодимлари фуқаролар билан бевосита мулоқотда биринчи навбатда уларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур эмлаш тадбирида ҳодимларнинг тўлиқ иштироки таъминланди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#тиббиёт

Туманда яна бир замонавий тиббиёт маскани ўз фаолиятини бошлади

Қибрай туманида байрамни муносиб қарши олиш ва истиқлолимизнинг 31 йиллигига совға сифатида фойдаланишга топширилаётган масканлар сони яна биттага ортди.

Жумладан, тумандаги "Ифтихор" маҳалласини кесиб ўтувчи марказий кўчада
, 3 млрд сўмдан ортиқ имтиёзли банк кредитлари ва инвестиция маблағлари ҳисобига замонавий
"AVICENNA'S PUPIL" номи билан хусусий шифохона фаолиятини бошлади.

🏥Мазкур
тиббиёт масканида 25 нафар фуқароларни иш билан таъминлаш билан бир қаторда,аҳолига замонавий амбулатор, стационар жарроҳлик хизмати йўлга қўйилган бўлиб, дунёнинг ривожланган давлатларидан келтирилган Лор, гинекология, автоматлаштирилган лаборатория ва диагностика аппаратлари билан жиҳозланган.

🔹Хусусий клиниканинг очилиш маросимида, туман прокурори С.Салихов,туман ҳокимлиги вакиллари,нуронийлар ва кўплаб меҳмонлар иштирок этиб,маскандаги шароитлар билан танишди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тиббиёт

Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан диспансер назоратида турган ва ногиронлиги бўлган болалар саломатлиги ойлиги доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Соғломлаштириш ойлиги доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил "Nurafshon TV" телеканали лавҳасида.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#тиббиёт

🔹Бугун, Қибрай туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 27 ОПда Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси лабаратор текширув хизмати масъуллари ҳамда Қибрай туман Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг тор доирадаги мутахассислари (Лор, онколог, кардиолог, окулист, дерматолог, УЗД) иштирокида 300га яқин фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, Маданият ОШПда Мудофа вазирлиги ишчи гуруҳининг (ЛОР невропатолог, хирург, теропевпт гинеколог, УЗД, ЭКГ) тор мутахассислар иштирокида 300 дан ортиқ фуқаро
тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.

🔸Тадбир давомида Аҳолига соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва жисмоний фаолликни оммалаштириш бўлинмаси шифокори томонидан соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик ҳақида ҳам тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#тиббиёт

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг топшириғига асосан 1-7 август кунлари "Бутун жаҳон кўкрак сути билан боқишни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш"га бағишланган ҳафталик ўтказилмоқда.

🔰Жумладан, туман
тиббиёт бирлашмаси туғруқхонасида, Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича бош шифокор ўриНбосари Д.Турсунова бошчилигда ёш оналар ўртасида кўкрак сути билан боқиш афзалликлари ва унинг болага таъсири тўғрисида давра суҳбати ўтказиб, кўкрак сути билан боқиш афзалликлари ҳақида кўргазмали тарғибот материаллари намойиш этилди

❇️Шунигдек, ДПМлар ОП ва ОШП, КТМПларда
тиббий бригадалар, катта хамшираларга хотин-қизларни репродуктив саломатлиги бўйича, оналар ўртасида гўдакларнинг парвариши бўйича, хомиладорлик вақтидаги холатлари бўйича ва қизлар саломатлигини назорат қилиш учун тиббий кўриклар моҳияти ҳақида зарур маълумотлар берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#тиббиёт

Оналик ва болаликни муҳофаза қилишда тиббий бригадаларнинг ўрни мавзусида семинар ўтказилди

♻️Қибрай туман
тиббиёт бирлашмасида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болалик бўйича ўринбосари Ф.Рахматуллаева, Тошкент тиббиёт академиясини акушерлик ва гинекология кафедра доценти т.ф.д Д.Каюмова ,Тошкент вилоят перенатал марказини биринчи туғруқ бўлим мудираси Л.Карабоева, бошқарма бош ҳамшираси Д.Сайдуллаева ҳамда вилоят перенатал маркази бош дояси К.Акромовалар иштирокида семинар бўлиб ўтди.

🔰Тошкент вилояти ва шаҳар ҳамда туман
тиббиёт бирлашмасидан бош доя ва намунали бригада аъзолари учун ўтказилгна семинар давомида оналик ва болалик муҳофазасини ташкил этиш. тиббий бригада фаолияти ҳамда бригада дояларининг иш тартиби тўғрисида мутахассислар томонидан атрофлича тушунча ва тавсиялар берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#тиббиёт

Болажонларнинг саломатлиги малакали шифокорлар кўригидан ўтказилди

Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан тор доирадаги мутахассислар томонидан туманда жойлашган "Imkon" реаблитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

🩺Мазкур мактабгача таълим ташкилотида даволанаётган 82 нафар болалар, педиатр, ортопед, офтальмолог, лор, стоматолог, неврапотолог, психиатр ва УЗИ мутахассислари
тиббий кўригидан ўтказилиб, қон таҳлили (лаборатория) олинди.

Ҳозирда, "Imkon" реабилитация марказида ЗПР (психоневрологик ва нутқ ривожланишини орқада қолиши) ДЦП, кўз туғма касалликлари, аутизм, нейросенсор эшитиш пасайиши, даун синдроми ва сколеоз 3-4 даражаси билан касалланган болалар даволанмоқда.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#тиббиёт

"Соғлом авлод учун" хайрия фонди томонидан фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, бепул дори-дармонлар тарқатилмоқда

Хусусан, "Соғлом авлод учун" хайрия фонди вилоят бўлими томонидан Қибрай туман
тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникаси ва Маданият ОШПда фуқаролар ултратовуш текширувдан ўтказилиб, касаллик турига қараб фонд томонидан ошқозон ичак хасталиклари, қон босим, хомиладор ва эмизикли аёлларга она ва бола саломатлиги учун қондаги гемоглабин миқдорини ошириш учун, нутриэнтларга бой витаминлар, кўзойнаклар ва суртма дори-джармонлар берилди.

Кўриклар давомида, саломатлик бўлими шифокори томонидан аҳолига тўғри-рационал овқатланиш ва жисмоний фаолликни оширишнинг афзалликлари ҳақида маълумотлар берилмоқда.

Хайрия фонди томонидан ўтказилаётган
тиббий кўрикларни 1 ой давомида тумандаги барча поликлиникаларда ўтказиш белгиланган.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website
#тиббиёт

Қибрай туман кўп тармоқли марказий поликлиникада қизамиқ касаллиги ва уни олдини олиш бўйича семинар ўтказилди.

Тошкент вилоят Санитария эпидимилогик осойишталик маркази мутахассиси Н.Тоирова ва СЭОМ туман бўлими мутахассиси О.Туманова ва туман бош инфекционисти иштирокида ўтказилган семинарда қизамик юкумли инфекцион касаллик турига кирувчи қизамиқ касаллигининг келиб чиқиш омиллари,организмда ривожланиши, клиникаси-кўриниши, ундан сақланиш ҳамда даволаш бўйича зарур тавсия ва маълумотлар берилди.

Семинарда туман
тиббиёт бирлашмаси шифокорлари, КТМП УАШ шифокорлари, тор доирадаги шифокорлар, хона ҳамда патронаж хамширалари иштирок этишди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/