Sog'liqni saqlash boshqarmasi
1.98K subscribers
7.12K photos
1.33K videos
52 files
5.93K links
Qashqadaryo viloyati Sog‘liqni saqlash boshqarmasi
🏢Qarshi sh., Xonobod yo‘li 28
☎️ +998752240341
📞103
Matbuot kotibi — https://t.iss.one/LazizaAllayorova
Download Telegram
Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 67 миллион 210 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 540 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 68 миллион 223 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 556 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 14,570 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,703 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,603 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,515 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (2,255 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

————————————

Ситуация с COVID-19 в мире

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 67 млн 210 тысяч, из них более 1 млн 540 тысяч человек умерли. Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 68 млн 223 тысяч человек, из них более 1 млн 556 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 14,570 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 9,703 млн), на третьем — Бразилия (более 6,603 млн), на четвертом — Россия (2,515 млн), на пятом — Франция (2,255 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️@ssvuz
​​Олис ҳудудларда

КИТОБДА МАЛАКАЛИ ТРАВМАТОЛОГНИНГ МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Республика Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан вилоятимиздаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига раҳбар сифатида 6 ой муддат давомида бириктирилган, республиканинг нуфузли тиббиёт марказларидан келган, юқори илмий салоҳиятга эга бўлган мутахассисларнинг амалий ёрдами ҳудудларда соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Худди шундай мутахассислардан бири, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази катта илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори Аҳмад Дурсунов вилоятнинг чекка ва тоғли ҳудудларидан бири Китоб тумани тиббиёт бирлашмасига бириктирилган.

А.Дурсунов малакали мутахассис сифатида ҳудудда травматология соҳасида маҳорат дарслари шаклидаги жарроҳлик амалиётлари ўтказишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Айни пайтга қадар туман тиббиёт бирлашмасида 2 та БИОС (блокловчи интеромедуляр остеосинтез), битта тос-чаноқ соҳасида, болдирда қайта реконструктив, битта елка-бўғим соҳасида мураккаб синиқларда замонавий имплантлар билан остеосинтез жарроҳлик амалиётлари бажарилди.

– Шу билан бирга Шаҳрисабз ва Чироқчи туманлардаги 4 нафар бемор учун онлайн тарзда консультациялар берилди,- дейди тиббиёт фанлари доктори Аҳмад Дурсунов. – Травматология ва шошилинч тиббий ёрдам бўлимиларда ҳар кунлик кўриклар ўтказаяпмиз. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида ҳам болдир соҳасидаги мураккаб синиш БИОС усулида операция қилинди.

Мазкур консультация ва мураккаб жарроҳлик амалиётлари вилоятдаги беморларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилаётган бўлса, маҳорат дарси сифатида ҳудуддаги травматологлар учун ҳам муҳим аҳамият касб этаяпти.

Соҳада кечаётган долзарб жараён – тиббий хатлов ва антропометрия борасида ҳам Китоб туманида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Тоғли ҳудуддаги мураккаб шароитда бу тадбирни сифатли ташкил этиш мутасаддилардан катта масъулият талаб этиши шубҳасиз.

Қайд этилишича, туман аҳолиси 263800 нафарни, хонадонлар сони 47013 тани ташкил қилади. Айни пайтга қадар 19816 хонадондан 106886 нафар аҳоли вакили (40,5 фоиз) хатловдан ўтказилди. Бу борада туман тиббиёт бирлашмасида марказий штаб самарали фаолият юритмоқда. 133 та тиббий бригада ташкил қилинган. Ҳар бир бригада тиббий хатлов учун зарур бўлган тонометр, тарози, ўлчов тасмаси, пульсоксиметр сингари ускуна ва асбоблар билан тўлиқ таъминланган. Хатловга 129 нафар умумий амалиёт врачи, 563 нафар ўрта тиббиёт ходими жалб қилинган. Ҳар бир бригаданинг йўл харитаси ва иш режаси белгилаб берилган.

Ҳудуд учун туманда фаолият юритаётган клиникаларнинг 134 нафар ходимидан қўшимча 17 та тиббий бригада ташкил қилиниб, ёрдамга юборилди. Шунингдек, республика тиббиёт олий таълим муассасаларидан 39 нафар талаба ва 6 нафар педагог ҳам хатловга жалб қилинган. Айни пайтда тиббий хатловни ўз вақтида ва сифатли якунлаш мақсадида барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаб аъзоси Севара Убайдуллаева саволларга жавоб беради:

Савол. Карантин қоидалари барча ташкилотлар учун ишлаб чиқилган бўлса-да баъзи кичин дўконлар ва маркетларга боришга қўрқамиз. У ерда ижтимоий масофани сақлаш имконияти йўқ. Шу билан бирга, дўконга киришда шаффоф “клеенка” илиб қўйилган. Уни одалмар кириб чиқишида қўллари билан ушлайди. Бу ҳолат одамларга саломатлигига хавф солиб қўймайдими?

▶️@ssvuz
​​Ногиронликни расмийлаштириш тартиби қандай?

CCB Матбуот хизмати саволларига Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бўлим бошлиғи Абдуғофур Нарзуллаев жавоб беради:

— Ногиронликни белгилаш учун тиббий кўриклар яшаш жойидаги даволаш-профилактика муассасасининг йўлланмаси бўйича ўтказилади.

Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси(ТМЭК)га топшириш лозим бўлган хужжатлар тиббий-маслаҳат комиссияси (ТМК) раиси ёки аъзолари томонидан ТМЭКга тақдим этилади. Ҳужжатлар рўйхатга олингандан сўнг, кўрикдан ўтиш санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда талон расмийлаштирилади.

Организмда функциянинг бузилиши ва ҳаёт фаолиятининг чекланганлик даражасига қараб, тиббий кўрикдан ўтказилувчига ногиронликнинг биринчи, иккинчи ёки учинчи гуруҳи 6 ойга, бир ёки икки йилга белгиланиши мумкин.

Фуқаро саломатлигини яхшилаш мумкин бўлмаган тақдирда белгиланган тартибда тасдиқланган касалликлар ва анатомик нуқсонлар рўйхатига мувофиқ, ногиронлик муддатсиз ҳам белгиланади.

Ногиронликни белгилашнинг тўғрилиги бош ТМЭК, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан текширилганда, ТМЭК қарорининг асоссизлиги ҳолатлари аниқланганда, ТМЭК қарори сохта ҳужжатлар асосида чиқарилганда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда муддатидан олдин қайта тиббий кўрикдан ўтказиш амалга оширилади.

Муддатсиз ногиронлиги бўлган шахслар ҳам юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатларда қайта тиббий кўрикдан ўтказилиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Туризм ва спорт соҳаларидаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш, янги рейсларни йўлга қўйиш, чипталар нархини арзонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Туристик масканлар ва объектларини кўпайтириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Жойларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, туман марказлари ва шаҳарларда “Саломатлик йўлаклари” барпо этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по актуальным задачам в сферах туризма и спорта.
Даны указания по поэтапному возобновлению авиасообщения, запуску новых рейсов, удешевлению цен на билеты. Особое внимание уделено увеличению числа туристических зон и объектов.
Определены задачи по развитию спортивной инфраструктуры на местах, созданию «Дорожек здоровья» в районных центрах и городах.

#Mirziyoyev #videoselektor #turizm #sport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бу икки соҳада ҳам иш услубимизни ўзгартиришга ҳаётнинг ўзи мажбур қиляпти

Шавкат Мирзиёев: Сама жизнь требует, чтобы мы изменили стиль работы в этих двух сферах

▶️@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирусга оид саволларга жавоб берди.

▶️@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 10 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.

🔷 Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган.

Ушбу Қонуннинг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир”, деб белгилаб қўйилган.

▶️@ssvuz
​​🔺2020 йил 9 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 498 (+146) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌25 нафари Тошкент вилоятида,
📌110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Жиззах вилоятида 3 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
📌 Навоий вилоятида 7 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 29 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 89 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 71740 (+131) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2147 нафар бемордан 179 нафари оғир, 34 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🏋️Ўзбекистонликларнинг атиги 19 фоизи спорт билан шуғулланади

📌Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтган видеоселектор мажлисида аҳолини оммавий спортга кенг жалб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

🏃Бугунги кунда аҳолининг бор-йўғи 19 фоизи жисмоний тарбия ва спорт билан қамраб олинган. Аксинча, носоғлом турмуш тарзи, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва нонни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш ҳолатлари кўп учрайди.

🦠Коронавирус инфекцияси, аввало, юрак-қон томир, нафас йўллари касаллигига чалинган, ортиқча вазнли фуқароларда оғир кечгани ҳаммага маълум. Бу ҳам соғлом турмуш тарзи ва спортнинг аҳамиятини яна бир бор яққол кўрсатди.

🚲Йиғилишда шу борадаги манзилли рўйхатни шакллантириб, қурилиш ишларини бошлаш, пиёдалар ва велосипедлар учун барча қулайликларни яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Манба: "Соғлом ҳаёт"

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
ССВнинг AКТни ривожлантириш маркази "Doctor.Uz" маслаҳат каналини ишга туширди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги AКТни ривожлантириш маркази (ИТМед) томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, унга нисбатан онгли муносабатни шакллантириш, соғликни мустаҳкамлаш ва маслаҳатлар бериб бориш учун "Doctor.Uz" маслаҳат канали ишга тушди.

Ушбу каналда сиз тўғри овқатланиш бўйича тавсиялар, офис гимнастикаси, статистика, фойдали маълумотлар, тиббиёт волонтёрларининг фаолияти ва бошқа кўплаб қизиқарли янгиликларни топишингиз мумкин.

————————————

Центр развития ИКТ Минздрава запустил телеграм канал Doctor.Uz

Центр развития информационно-коммуникационных технологий Министерства здравоохранения запустил телеграм канал «Doctor.Uz» для пропаганды здорового образа жизни среди населения, формирования сознательного отношения к нему, укрепления здоровья и предоставления советов по данной тематике.

В этом канале вы найдете советы и рекомендации по правильному питанию, офисной гимнастике, статистику, полезную информацию, информацию о деятельности волонтеров-медиков и много других интересных новостей.

▶️@ssvuz
Андижоннинг чекка қишлоғида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида оилавий поликлиника, шифохона ва тез тиббий ёрдам бўлимининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Жалақудуқ туман Ойим қишлоғида 2019 йил 1 июль куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов топшириғи билан поликлиника ва шифохона қурилиши ишлари бошланган эди. Шифохона қурилишига 6,8 миллиард сўмдан зиёд маблағлар жалб этилди.

Куни кеча замонавий тез тиббий ёрдам бўлими, поликлиника ва 30 ўринлик шифохона иш фаолиятини бошлади.

Вилоят ҳокимлиги томонидан 600 миллион сўмлик рақамли рентгент аппарати, компьютер жиҳозлари, тиббий ашёлар тақдим этилди. Шифо комплексида 100 дан ортиқ тиббиёт ходимлари ва хизматчилар халқ саломатлиги йўлида фаолият кўрсатадилар.

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz