Sog'liqni saqlash boshqarmasi
2.25K subscribers
7.22K photos
1.35K videos
53 files
6.02K links
Qashqadaryo viloyati Sog‘liqni saqlash boshqarmasi
🏢Qarshi sh., Xonobod yo‘li 28
☎️ +998752240341
📞103
Matbuot kotibi — https://t.iss.one/LazizaAllayorova
https://t.iss.one/murojaatssbbot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши инфографикаларда.
⚡️Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

❗️Сирдарё вилояти мисолида тиббиётнинг ҳар бир бўғини вазифаларини аниқ-аниқ белгилаб, улар борасида алоҳида давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетлари ишлаб чиқилади.

📌Бунда кафолатланган пакетлар доирасида аҳолини бепул тиббий хизмат билан таъминлаш учун “қишлоқ врачлик пункти – поликлиника – марказий кўп тармоқли поликлиника – шифохона” кетма-кетлигида йўналтириш тартиби жорий қилинади.

Бунинг учун, кафолатланган тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетларини молиялаштириш мақсадида давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилиб, алоҳида Жамғарма ташкил қилинади.

Кафолатланган пакетларда қишлоқ врачлик пункти ва оилавий поликлиникалар қайси тиббий хизматларни кўрсатади, марказий поликлиника ва шифохоналар қайси турдаги касалликларни даволашга масъул экани аниқ белгиланади.

Бу тизимнинг очиқ-ошкоралигини таъминлаш ҳамда шифокорларни қоғозбозликдан халос этиш учун барча жараёнларни рақамлаштириш зарурлиги айтилди.
Мисол учун, битта шифокор иш кунининг 60 фоизини 10-15 та қоғоз ҳисоботларни тўлдиришга сарфлайди.

—————————————

⚡️Продолжается видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы здравоохранения.

❗️На примере Сырдарьинской области будут четко определены задачи каждого звена здравоохранения и разработаны отдельные гарантированные государством пакеты медицинских услуг и лекарств.

📌При этом для оказания населению бесплатных медицинских услуг в рамках гарантированных пакетов будет введена последовательность выдачи направлений «сельский врачебный пункт – поликлиника – центральная многопрофильная поликлиника – больница».

Для финансирования гарантированных пакетов медицинских услуг и лекарств будут внедрены механизмы государственного медицинского страхования и создан отдельный фонд.

В пакетах будет четко прописано, какие медицинские услуги предоставляют СВП и семейные поликлиники, а лечением каких заболеваний занимаются центральные поликлиники и больницы.

Отмечена необходимость оцифровать все эти процессы для обеспечения прозрачности системы и избавления врачей от бумажной волокиты.
К примеру, один врач тратит 60 процентов рабочего дня на заполнение 10-15 бумажных отчетов.

▶️@ssvuz
❗️Гулистон шаҳридаги Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий маркази филиали ва вилоят кўп тармоқли шифохонаси бир ҳудудда бўлиб, унга туташ ёки атрофида 10 га яқин тиббиёт муассасаси жойлашган. Уларни вилоят кўп тармоқли шифохонасига ягона бошқарув асосида бирлаштириб, “тиббиёт кластери”га айлантириш, тиббиёт коллежи негизида тиббиёт олийгоҳини ташкил этиш учун барча зарурий инфратузилма мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят ҳокимлигига йил якунига қадар хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда “Гулистон тиббиёт кластери”нинг лойиҳасини ишлаб чиқиб, ишни бошлаш вазифаси юклатилди.

▶️Ҳар бир вилоят ҳокими бир ой муддатда ўз ҳудудида Сирдарё тажрибаси асосида, илғор хорижий клиникалар билан ҳамкорликда “тиббиёт кластерлари”ни ташкил этиш бўйича таклиф киритиши белгиланди.

—————————————

❗️Гулистанский филиал Республиканского научного центра экстренной медицинской помощи и Сырдарьинская областная многопрофильная больница занимают одну территорию, рядом с ними расположено еще около 10 медучреждений. Здесь есть вся необходимая инфраструктура для того чтобы объединить их под единым управлением и превратить в «медицинский кластер», создать на базе медицинского колледжа медицинский вуз.

До конца года Минздраву и областному хокимияту поручено разработать проект «Гулистанского медицинского кластера» с привлечением зарубежных специалистов и начать работу.

▶️Определено, что в течение месяца каждый хоким внесет предложение о создании «медицинских кластеров» на основе опыта Сырдарьи в сотрудничестве с ведущими зарубежными клиниками.

▶️@ssvuz
⚡️Бирламчи бўғиннинг камида 50 фоиз иши аҳолини тўғри овқатланиш ва жисмоний тарбияга ўргатиш бўлиши лозим, деб таъкидланди Президент раислигида ўтаётган йиғилишда.

🌐Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилига кўра, тиббий даволаш инсон саломатлигини таъминлашнинг 10 фоиз омили, холос. Ирсий омиллар 15 фоиз, атроф-муҳит 20 фоиз ва, энг асосийси, турмуш тарзи 55 фоизни ташкил этади.

📈Паст жисмоний фаоллик, меъёрдан кўп, айниқса, кечки пайт овқатланиш оқибатида аҳолининг қарийб 30 фоизида юқори қон босими ва 46 фоизида холестерин миқдори нормадан ортиқ.

🦠60 фоиз ҳолатда коронавируснинг оғир кечиши нотўғри турмуш тарзидан келиб чиққан йўлдош касалликларга боғлиқлигини кўрсатди.

Яъни, соғлом турмуш тарзи – тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик орқали қанчадан-қанча касалликларни олдини олиш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш мумкинлигини барча бирдек тушуниши кераклиги қайд этилди.

📊Шу билан бирга, фолий кислотаси ва темир моддаси етишмаслиги 40 фоиз аёлларда кузатилади, 5 ёшгача бўлган болаларнинг 55 фоизида темир моддаси етишмаслиги сабабли камқонлик келиб чиқмоқда. 70 фоиз боғча ва мактаб ёшидаги болаларда ичак паразитар касалликлар мавжуд.

Келгуси йил 1 июндан бошлаб:
📌5 ёшгача бўлган болалар витаминлар ва микро-нутриентлар билан;
📌10 ёшгача болалар паразитларга қарши дорилар билан;
ҳомиладорлар, эмизикли аёллар ва 15 ёшгача бўлган болалар йод препаратлари билан;
📌35 ёшгача аёллар фолий кислотаси ва феррум билан бепул таъминланади.

❗️Ушбу дори воситалари ва витаминлар оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатилади.

Нотўғри овқатланиш ва носоғлом турмуш тарзи қандай оғир оқибатларни келтириб чиқариши ёшларимизга болаликданоқ ўргатилиши керак.

▶️@ssvuz
⚡️Видеоселектор йиғилишида ҳар бир ҳудуд ўз хусусиятлари, касалликларнинг таркибига қараб, хусусий секторни жалб қилган ҳолда даволаш муассасаларини ташкил этиши белгиланди.

Мисол учун, ҳар юз минг кишига:
📌Фарғона ва Сирдарёда нафас йўллари,
📌Қашқадарёда эндокрин,
📌Тошкент шаҳрида ошқозон-ичак,
📌 Андижонда юрак қон-томир,
📌 Қорақалпоғистон ва Хоразмда буйрак касалликлари энг кўп қайд этилган.

Вилоят ҳокимларига Андижонда – кардиология, Бухоро ва Навоийда – ошқозон-ичак, Жиззах ва Сирдарёда – нафас йўллари, Қашқадарё ва Фарғонада – эндокрин, Самарқандда – гепатология, Наманган ва Сурхондарёда – асаб ва қон айланиши тизими, Қорақалпоғистон ва Хоразмда – буйрак, Тошкент вилоятида – офтальмология, Тошкент шаҳрида – онкология касалликлари бўйича илғор хорижий клиникалар филиалларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

▶️Бунда жойлардаги бўш турган коллеж ва лицейларнинг биноларидан самарали фойдаланиши зарурлиги таъкидланди.

❗️Ҳар бир вилоят ҳокими келгуси йил 1 июнга қадар ўз ҳудудида ташкил этилган ихтисослашган хорижий клиникалар фаолияти бўйича шахсан Президентга ахборот беради.

♻️Шунингдек, Сирдарёда таклиф этилаётган тизим асосида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига ажратилаётган маблағлар доирасида, заруриятга қараб тор доирадаги мутахассис штатларини мустақил белгилаш ваколати берилади.

📌Ихтисослашган республика тиббиёт марказларини ҳудудий тиббиёт муассасалари билан боғлаш лозимлиги кўрсатилди.

🔺Марказлардаги мураккаб жарроҳлик амалиётлари, янги диагностика ва даволаш услублари вилоят, туман ва шаҳар шифохоналарига трансляция қилинади.

▶️@ssvuz
⚡️Давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилиши Тиббиёт ходимлари куни арафасида ўтказилаётганини таъкидлаб, соҳанинг барча вакилларини байрам билан табриклади.

Бугунги давр талаби шундайки, байрам кунлари, тантанали айёмларда ҳам, ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган турли муаммолар ҳақида ўйлашимиз, уларнинг самарали ечимларини топишимиз зарур. Барча соҳалар қатори тиббиёт тизими олдида ҳам ғоят мураккаб вазифалар юзага келмоқда. Инсон саломатлиги учун ўзини масъул ва жавобгар деб ҳисоблайдиган ҳар бир тиббиёт ходими билим ва малакасини доимий ошириб бориши, янги технологиялар ва даволаш усулларини ҳар томонлама пухта эгаллаши энг ўткир масалага, ҳаётий заруратга айланмоқда.

Аминманки, Абу Али ибн Синодек буюк аждодларимизнинг муносиб ворислари, Ўзбекистон тиббиёт мактаби анъаналарининг давомчилари бўлган сиз, азизлар, ўз фаолиятингизни ана шундай юксак мезонлар асосида ташкил этиб, олижаноб бурчингизни бундан буён ҳам шараф билан адо этасизлар, – деди Президент.

Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, соҳа ходимларининг меҳнатини муносиб қадрлаш, малакали кадрлар тайёрлаш, хорижий тиббиёт марказлари ва олийгоҳлари билан илмий-амалий ҳамкорликни кучайтириш масалалари давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиши таъкидланди.

🦠Пандемиянинг биринчи кунларидан бошлаб бу курашга 100 мингдан зиёд тиббиёт ходимлари сафарбар этилгани, улар ўзларини аямасдан, жонларини гаровга қўйиб, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатаётгани эътироф этилди.

Ишонаман, жонкуяр шифокорларимиз бугунги белгиланган вазифаларни ҳам фидойилик ва матонат билан, бор билим ва тажрибаларини ишга солиб, албатта уддалайдилар. Энг катта бойлик бўлган халқимиз саломатлигини сақлашда ҳақиқатда жонбозлик кўрсатадилар, – деди Шавкат Мирзиёев.

▶️@ssvuz
Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Умумий амалиёт шифокорини оилавий шифокорга айлантириш, уларни рағбатлантириш чоралари белгиланди. Чекка ҳудудларда “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилиниши, 6 хил тоифадаги аҳолини айрим турдаги витаминлар ва дорилар билан бепул таъминланиши айтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам совершенствования первичного звена системы здравоохранения и формирования здорового образа жизни.
Определены задачи по внедрению института семейных врачей вместо врачей общей практики, стимулированию их труда. Будет реализована программа "Сельский врач" в отдаленных районах, 6 категорий населения будут бесплатно обеспечиваться отдельными видами витаминов и лекарственных препаратов.

#Mirziyoyev #videoselektor #tibbiyot #soglomturmush

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши.

▶️
@ssvuz
🔺2020 йил 6 ноябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 283 (+60) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌14 нафари Тошкент шаҳрида,
📌46 нафари Тошкент вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
📌Андижон вилоятида 11 нафар,
📌Жиззах вилоятида 11 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
📌Наманган вилоятида 9 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
📌Фарғона вилоятида 8 нафар,
📌Тошкент вилоятида 55 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 106 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 65 550 (+217) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 153 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
БУГУН ЮРТИМИЗДА 217 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺Шу йилнинг 6 ноябрь куни мамлакатимизда 223 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, бугун 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 580 нафарга етди.

♻️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Қашқадарё вилоятларида 217 нафар бемор тузалди.

🟢Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 68 283 нафар бемордан 65 550 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2153 нафар бемордан 251 нафари оғир, 67 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Тиббиёт ходимларининг маънавиятини, маърифатини, энг катта нарса, уларнинг манфаатини, ойлигини жойига қўйиб, уйлар қилиб бериб, шароит яратсак, улар ҳам жону дили билан халқимизга хизмат қилади

Президент: Если поднимем дух, просвещенность, самое главное, заинтересованность медицинских работников, обеспечим их достойными зарплатами, жильем, условиями, они с удовольствием будут служить нашему народу

▶️@ssvuz
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Шавкат Мирзиёев: Ишонаман, жонкуяр шифокорларимиз белгиланган вазифаларни фидойилик ва матонат билан, албатта уддалайдилар

Бугун соғлиқни сақлаш тизимига бағишланган видеоселекторда айтилган энг муҳим фикрлар:

👉 Умумий амалиёт шифокори оилавий шифокорга айлантирилади.
Батафсил

👉 Оилавий шифокорга ёрдам берадиган ўрта тиббиёт ходимларидан иборат терапия, педиатрия, акушерлик ва патронаж бўйича “тиббиёт бригадалари” ташкил этилади.
Батафсил

👉 Бирламчи бўғин шифокорларига ипотека уйлари ажратилади.
Батафсил

👉 Олис ва чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғин тизимига ишга қабул қилинган тиббиёт ходимларига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағи, хизмат уй-жойи билан таъминланади ёки ижара тўловини компенсация қилинади.
Батафсил

👉 Энди оилавий шифокор аҳолига қанча кўп хизмат кўрсатса, бригадаси билан шунча кўп ойлик олади.
Батафсил

👉 Аҳолининг саломатлик ҳолати баҳоланиб, электрон базаси яратилади. Бунинг учун тиббиёт ходимлари планшет, мобил диагностика воситалари билан таъминланади.
Батафсил

👉 Шифокорларни қоғозбозликдан халос этиш учун жараёнлар рақамлаштирилади. Мисол учун, ҳозир битта шифокор иш кунининг 60 фоизини 10-15 та қоғоз ҳисоботларни тўлдиришга сарфлайди.
Батафсил

👉 Тиббиёт олий ўқув юртлари ҳудудларга бириктирилади. Қайси ОТМ қайси ҳудудга бириктирилиши ҳам эълон қилинди.
Батафсил

❗️ Энди врач, касалхона, поликлиникалар бош шифокорларлари ёки бошқа тиббиёт ходимлари бирорта қўшимча ишга жалб қилинмайди.
Батафсил

👉 Ҳар бир вилоятда Сирдарё тажрибаси асосида “тиббиёт кластерлари” ташкил этилади.
Батафсил

👉 2021 йил 1 июндан бошлаб 6 хил тоифадаги аҳоли бепул дори воситалари ва витаминлар билан таъминланади. Кимлар қандай дорини бепул олиши ҳам эълон қилинди.
Батафсил

👉 «Қачонгача одамлар даволаниш учун пойтахтга қатнаши керак?», - деди Шавкат Мирзиёев. Тошкентдаги 17 та ихтисослашган республика тиббиёт марказларининг минтақавий филиаллари ташкил этилади. Қайси ҳудудда қандай касалликка ихтисослашган марказ очилиши маълум қилинди.
Батафсил

👉 Тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетларини молиялаштирувчи Жамғарма ташкил қилинади.
Батафсил

👉 Коррупцияга қарши курашиш агентлиги соғлиқни тиббиёт муассасаларини коррупциядан тозалайди, ҳар бир шифохона раҳбарининг ўз вазифасига лойиқ эканини ўрганади.
Батафсил

👉 Президент Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳанинг барча вакилларини табриклади.
Батафсил


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
«2020 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ВАЗИРЛИГИ»

Бу йил соғлиқни сақлаш тизими учун оғир йил бўлиб тарихга киради. Шундай бўлса-да, тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан минглаб инсонлар коронавирусдан соғайиб, фаол ҳаётга қайтишди. Ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, муқаддас шифокорлик бурчини виждонан адо этишда жасорат кўрсатаётган минг-минглаб шундай инсонлар фаолияти ҳар қанча эътирофга арзийди.

Шу каби жонкуярлар меҳнатини муносиб баҳолаш учун жамоатчилик сўровномасида иштирок этинг ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун овоз беринг!

Овоз бериш учун бу ерга киринг⤵️