Sog'liqni saqlash boshqarmasi
10.8K subscribers
9.02K photos
1.88K videos
56 files
7.26K links
Qashqadaryo viloyati Sog‘liqni saqlash boshqarmasi
🏢Qarshi sh., Xonobod yo‘li 28
☎️ +998752240341
📞103
Matbuot kotibi — https://t.iss.one/LazizaAllayorova
https://t.iss.one/murojaat_vssb_bot
Download Telegram
84 НАФАР КИШИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 7 ноябрь соат 10:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 367 (+84) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌 5 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌4 нафари Самарқанд вилоятида,
📌8 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌8 нафари Тошкент вилоятида,
📌20 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 65 550 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 236 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Тиббиётга янги раҳбарларни бекорга қўйганим йўқ» — Шавкат Мирзиёев ССВ раҳбариятидаги ўзгаришлар ҳақида

▶️
@ssvuz
​​ГЕРАЛЬД РИПБЕРГЕР: “Ўзбекистондаги даволаш протоколлари Германияникидан деярли фарқ қилмайди ”

Германиянинг нуфузли Роберт Кох институтининг тажрибали мутахассисларидан иборат тиббий гуруҳ коронавирусга қарши курашда юртимиз шифокорларига яқиндан кўмак бериш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистонда бўлиб туришибди. Ушбу делегация раҳбари Геральд Рипбергернинг юртимиздаги пандемик вазият борасидаги фикрлари билан қизиқдик (1-қисм):

— Ўзбекистонга келган биринчи делегациямиз кўпроқ бу ердаги вазият билан танишишга эътибор берган бўлса, биз (иккинчи делегация вакиллари) тиббиёт тизимини бошқариш соҳасида ҳамкорлик олиб бориш йўналишида аниқ дастурлар билан келдик.

Бир ҳафта давомида қатор тиббиёт муассасаларида бўлдик. Шунингдек, коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослаштирилган шифохоналар фаолияти билан ҳам танишдик. Тиббиёт ходимларининг “COVID-19”га қарши кураш бўйича олиб бораётган ишларини кузатиб, таҳлил қилмоқдамиз. Тўғриси, бу ерда кўрганларимиз бизни ҳайратга ҳам солди.

Коронавирусга қарши кураш чораларига давлат даражасида эътибор берилиши, вируснинг тарқалишини бирмунча жиловлай олишга имкон берганига гувоҳ бўлдик. Инфекцияга чалинган беморларни даволаш стандартлари ва протоколнинг охирги — еттинчи нашрини ҳам кўздан кечирдик. Айрим жиҳатларни инобатга олмаганда, Германияда “COVID-19” билан касалланганларни даволаш протоколининг охирги нашридан фарқ қилмайди.

Ўзбекистонлик ҳамкасбларимизнинг тажрибаси шундай мураккаб вазиятда ҳалқаро ҳамкорликнинг ўрни беқиёс эканини исботламоқда. Ушбу касалликни даволаш бўйича йиққан бир неча ойлик тажрибамизни бўлишиб биз биргаликда ҳаракат қилишимиз жуда муҳим.

Шошилинч тиббий хизмат соҳаси вакили сифатида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази билан танишишга қизиққанимда унинг биносининг конструкцияси, архитектураси, реанимация бўлимларининг тузилиши Германиянинг клиникаларига ўхшаб кетишини сездим. Суриштирсам, ушбу марказ немис модели бўйича қурилган экан. Бу ерда кўрсатилаётган хизмат даражаси ҳам юқори экани бизни қувонтирди.

Ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга коронавирус инфекцияси билан касалланган, реанимация бўлимларида сунъий нафас бериш аппаратида ётган беморларнинг қон таҳлиллари натижаларини уч дақиқа давомида чиқариб берувчи 5 дона мобил техникани тақдим этдик. Бу ускуна ёрдамида шифокорларингиз беморларга янада тезкор тиббий ёрдам бера оладилар, деган умиддамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Forwarded from Qashqadaryo xabarlari  (Ahror Sodiqov)
Тиббиёт ходимлари куни олдидан: ЭЛ САЛОМАТЛИГИ — ОЛИЙ САОДАТ.

Вилоят ҳокимлигида тиббиёт фидойилари иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Тадбирни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев табрик сўзи билан очиб берди.

Табрик сўзида таъкидланишича, пандемия пайтида вилоятимизда вафот этган шифокор ва ҳамшираларнинг оила аъзоларига байрам муносабати билан ҳокимликнинг бир марталик пул мукофотлари тақдим этилади.

📸 Ш.Хасанов.
Каналга уланиш:
➡️ @qashqadaryopress
Forwarded from Qashqadaryo xabarlari  (Ahror Sodiqov)
Бир гуруҳ тиббиёт фидойилари тақдирланди

Бугун вилоят ҳокимлигида "Тиббиёт ходимлари куни"га бағишлаб ўтказилган байрам дастури сўнгида бир гуруҳ тиббиёт соҳаси фидойилари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, пандемия пайтида вилоятимизда вафот этган шифокор ва ҳамшираларнинг оила аъзоларига байрам муносабати билан ҳокимликнинг бир марталик пул мукофотлари тақдим этиладиган бўлди.

📸 Ш.Хасанов.
Каналга уланиш:
➡️ @qashqadaryopress
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантаналари тадбирда тизимда меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ мутахассисларнинг хизматлари эътироф этилиб, “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz