Qashqadaryo_ssb
2.01K subscribers
7.09K photos
1.31K videos
52 files
5.9K links
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ КАНАЛИ
Download Telegram
#ТАЪЗИЯ

Шаҳрисабз шаҳар марказий шифохонанинг туғруқхона бўлими бошлиғи Шоира Исмоилованинг бевақт вафоти муносабати билан шаҳар ҳокимлиги, шифохона маъмурияти марҳумнинг оила аъзолари, яқин қариндошларига чуқур таъзия билдиради.

Ҳақиқатдан ҳам марҳума Шоира Исмоилова шифокор сифатида бўлимда ҳомиладор аёллар саломатлигини муҳофаза қилишда, соғлом гўдакнинг дунёга келишида бор билим ва маҳоратини ишга солди. Жамоани шакллантирди, соғлом муҳит яратди. Шоира Исмоилова кўпчилик хотирасида ширин сўз, шогирдларига камтарин устоз, касбдошларига фидойи, ташкилотчи раҳбар, оилада меҳрибон ва жонкуяр она сифатида мангу муҳрланиб қолади.

Марҳуманинг охирати обод, жойи жаннатдан бўлсин!

‼️@shahrisabz_shahar_hokimligi
#Таъзия

Бешафқат ўлим шифокор Дилбар Худойбердиевани 60 ёшида орамиздан олиб кетди.

Дилбар Худойбердиева 1960 йил 17 июнда туғилган. 1 қиз ва 3 ўғилнинг меҳрибон онаси эди. У Бешкент шаҳридаги кўп тармоқли поликлиникада иммунолог бўлиб, 30 йилдан ортиқ фаолият юритди. Шу вақт давомида ўз дилкашлиги билан барча ҳамкасблари кўнглидан жой олди. Ҳаёт ва касб сирларини шогирдларига беминнат ўргатиб келган Онахон бугун орамизда йўқ.

Қарши туман ҳокимлиги ҳамда тиббиёт ходимлари Дилбар Худойбердиеванинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Қарши туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш 👉https://t.iss.one/qarshituman
#Таъзия

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Тўлқин Расуловга отаси

Берди ҳожи бобо РАСУЛОВ

вафот этганлиги сабабли чуқур таъзия изҳор қилади.
Охиратлари обод бўлсин!