Prof. Sherzod
5.02K subscribers
254 photos
22 videos
209 links
Оддий инглиз университетида дарс бераман. Олий таълим, саёҳат, адабиёт, Япония, Англия, университетлар, футбол ва ҳоказо мавзуларда кундалик ёзувлар. PhD (Cantab).
Download Telegram
Университет ранкингларини жиддий қабул қилиш вақти келдими?

Бир-икки йил олдин университет ранкинглари ҳақида фикримни сўрашганида, "Ортиқча диққатга арзимайди," деб жавоб берган бўлардим. Сабабиуниверситетлар, менинг назаримда, жамиятга ўлчаш қийин бўлган ҳисса қўшишади. Уларнинг ўрнини бир йилда неча миллионлик грант ютгани ёки неча миллионлик контракт тўловларини қабул қилгани билан эмас, жамият учун билимлар яраладиган, сақланадиган ва тарқатиладиган жой бўлгани ўлчаш лозим, деб ўйлайман.

Қисқаси, рейтинг жадваллари ўлчаш қийин бўлган нарсани ўлчашга уриниб, қадрини тушириб юборади. Улар баъзи соҳаларни (масалан, аниқ фанлар, ёки "пул келтирадиган" бизнес каби йўналишларни) бошқаларидан устун қўйиб, қолганларининг четда қолишига ҳам сабаб бўлади.

Аммо ҳозирга келиб халқаро университет ранкинг жадваллари шу қадар муҳимлашдики, уларни диққатсиз қолдириб бўлмайди. Биз университет ходимлари уларга жиддий қарамаслигимиз мумкиндир, аммо бошқалар ундай қилмайди.

Хўш, нима ўзгарди? Содда қилиб айтганда, икки нарса—1) ранкинглар такомиллашди, уларнинг услублари яхшиланди ва сони ортди, ва 2) бу ривожланиш давлат ва жамият томонидан жиддий қабул қилиниб, одамларнинг университетлар ҳақидаги фикри айнан шу жадвалларга қараб белгиланадиган бўлиб бормоқда.

Мисол учун, учта ранкингни олайлик: QS, Times Higher Education (THE), ARWU/Shanghai. Бундан йигирма йил олдин булардан биргина THE жиддий қабул қилинарди, десам муболаға бўлмайди. Аммо ҳозирда учаласи ҳам муҳим, THE'ни эса учаласидан биринчиси дея олиш қийин. Учаласи ҳам университетларнинг тадқиқот салоҳиятини ўлчайдияъни, университетлар ходимлари ёзадиган китобу мақолаларнинг "сифати" ранкингдаги ўринни ишлаб чиқишда ҳисобга олинади. ARWU/Shanghai жадвални кўпроқ рақам ва кўрсаткичларга асосланиб тузса, QS ва THE'да ҳамон репутация муҳим ўрин эгаллайди.

Жамият томонидан буларнинг кенг қабул қилиниши оқибатида, ранкинглар университетлар ҳаётига жиддий таъсир қилмоқда. Оддий мисол: кўп давлатлар ўз фуқароларига стипендия ажратаётганда, бу ранкингларга асосланадистипендиялар кўпинча QS 300 (яъни, QS ранкинги бўйича биринчи 300 та университет), баъзи ҳолларда эса QS 100 университетларидан жой эгаллаган талабаларгагина берилади. Натижада, биринчи юзталик ё учюзталикка киролмаган университетлар талабаданва маблағдан қуруқ қолади.

Университетлар ҳақида тушунчага эга бўлмаган инсонлар учун бу жадваллар жуда фойдали бўлиши мумкин. Масалан, йиллаб йиққан пулига боласини четга ўқишга юборишни ўйлаётган, аммо ўзи четга чиқмаган ва университетлардан йироқ бўлган ота-она учун. Ранкинглар ҳатто ҳукумат вакиллари учун фойдали мезонларни яратадиуниверситетларнинг нафақат анъанавий мезонлар (дарс ўтиш сифати, тадқиқотлар цитата қилиниши вҳк), балки ҳозирги замонда рақобатбардош бўлиш учун муҳим бўлган янги мезонларга (масалан, "халқаролашув") қай даражада тайёрлигини кўрсатади.

Шуларга қарамай, мен ўз фикримда қоламан—ранкинглар ўйлаганимиздек муҳим эмас, уларгагина қараб университет танлаш керак эмас. Университетни "яхши" қиладиган нарсаларнинг кўпини қўл билан ушлаб, кўз билан кўриб бўлмайди. Университет дегани ресторан ё меҳмонхона эмас, унинг қийматини "мижозларга хизмат" қилишига қараб аниқлаш нотўғри.

Унинг устига, ранкинглар университетлар орасида носоғлом рақобат, ўзига хос халқаро "калмар ўйинини" яратиб, баъзи университетлар ё соҳаларнигина илгари суриб, қолганларининг четлашиб қолишига олиб келади. Ҳамма нарсани пулга чақадиган неолиберал истеъмолчи иқтисодиёт университетларни ҳам дам олишда ётган меҳмонхона, ё ўтган куни кечқурунги овқатни еган ресторан савиясига тушириб ташлаши мумкин.

Аммо буларменинг фикрларим. Мен университетда ишлайман, ўзимнинг манфаатларим ҳам университетга боғлиқ. Менинг фикрим ягона рост фикр эмас, албатта. Университетларнинг мавқеи ва ўрни, бошқа мавзулар каби, мунозара қилиниши лозим.

Сиз нима деб ўйлайсиз? Ранкингу рейтинглардан қанчалик хабардорсиз? Уларга қанчалик ишонасиз? Балки уларга таяниб, ўзингиз ё оила аъзоларингиз учун университет танлагандирсиз?

#ОлийТаълим #Университетлар

@profsherzod
18👍16
#ОйКитоби (июн 2025): Моҳсин Ҳамид, "Ғарбга чиқиш"

Саид билан Надия туғилиб ўсган шаҳарни жангарилар эгаллаганида, пинҳона севишиб юрган бу икки ёш ўзлари олдида шаҳрини, ватанини ташлаб кетишдан бошқа чора қолмаганини тушунишади. Ажиб бир шаклда шаҳарнинг турли жойларида очиладиган "эшик" орқали, улар ёзувчи Ҳамид таъбиридаги "Ғарбга" чиқиб кета олишади.

У ерда уларнинг муҳожирлигиқочқинлиги десак тўғрироқ бўларбошланади. Бу ажойиб асардан ўрганган нарсаларимдан энг қизиғи шуки, муҳожирликдаги ҳаёт уйдаги хавфу хатардан осонроқ бўлмайди. Яна бир дарсмуҳожирлик бир кемага тушиб, бирга жон сақлайдиган одамларнинг бир-бирига муносабатини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин. Асарни ўқиб, дунё бўйлаб саргардон миллионлаб қочқину муҳожирларнинг тақдири ҳақида ўйладим.

Бундан олдин асли покистонлик ёзувчи Ҳамиднинг икки романини ўқиганман. Менга унинг ёзиш услуби ёқади: уни "хотиржам," шоирона, эртакчи услуб деб таърифлаган бўлардим.

@profsherzod
👍16🔥124👏21
Эски ва янги ижтимоий тармоқлар

Йигирма йилча олдин, Фейсбук оммалашмаган, Твиттер эса яралмаган йилларда, Livejournal деган ижтимоий тармоқ бўларди. Кундалик бўлгани учун, ҳамма кўрган-кечирганларини ёзиб борарди. Кимдир кўп сурат қўярди, "фотоотчёт" жанри машҳур бўларди.

Катта блогерлар бўларди: Рустем Адагамов "другой" тахаллуси остида энг машҳури эди, иккинчи ўринда Артемий Лебедев юрарди.

Рус тилидаги сегментида яшаганимиз учун, уни ЖЖ (Живой Журнал) деб атардик. Менинг ўзим кўп йиллар русчада блог юритардим, асосан Япониядалик йилларимга тўғри келгани учун, бу ўлка ҳақидаги ёзувларим кўп. Ёзишдан кўра, дўстлар ёзган нарсаларни ўқиш мароқли эдифақат сиз ўқийдиган одамларнинг ёзувлари хронологик тизилиб турадиган "френдолентани" кун охирида мазза қилиб ўқиб чиқардик.

Ҳозир ҳеч ким кирмайдиган ижтимоий тармоқни нимага эслаб қолди, деб ўйлаётгандирсиз 😄 Аслида, ЖЖни эслашимга сабаб шунчаки носталгия эмас. МақсадимЖЖ мисолида ҳозирги ижтимоий тармоқларнинг қанчалик зарарли эканини қисқача кўрсатиш. Қуйидаги учта фарққа эътибор беринг:

1. Эски ижтимоий тармоқлардан жамият қуриш, дўст орттириш, умумий қизиқишларга эга инсонларни бирлаштириш учун фойдаланардик. ЖЖда йиллар давомида ёзавериб, танишлар ҳаётига қизиқадиган бўлиб қолардик. Фейсбукдан дўстлар ва ҳамкасблар билан алоқани ушлаб туриш учун фойдаланардик.

Ҳозирги тармоқларчи? Жамият, умумийлик ҳиссидан кўра бўлиниш ҳисси кучли. Гўёки дунёга бир ўзинг қарши тургандек ҳис қиласан ўзингни. Кундалик ёзувлар салбий эмоциялар (жаҳл, ҳасад вҳк) уйғотади. Яхши мақсадда ёзилган нарсага ҳам биринчи бўлиб ёмон реакция билдириш, мазах қилиш урфга айланган.

2. Эски ижтимоий тармоқларда лентангизни ўзингиз қурардингиз. Фақат сиз ўқийдиган одамлар ёзган нарсалар кўринарди, нотаниш одамлар билан мулоқот қилиш учун улар ёзган нарсаларга махсус "обуна" бўлиш (Фейсбукда эса "дўстлашиш") керак бўларди.

Ҳозирги тармоқларда сиз бировни ўқийсизми йўқми, тармоқ улар ёзган нарсаларини сизга тиқиштираверади. Кимни ўқишингизни ортиқ сиз эмас, алгоритмлар белгилайди. Кимнинг ёзуви сизни энг кўп жазавага келтирса, ё жавоб ёзишга мажбур қилса, шулар биринчи бўлиб кўринади.

3. Эски ижтимоий тармоқларда лента хронологик, яъни ёзилиш кетма-кетлигига қараб тузиларди. Бир ҳафта олдин ёзилган ёзув бугун эрталаб ёзилган ёзувдан олдин кўринмасди. Лентада тартиб, мантиқ бўларди.

Ҳозирги ижтимоий тармоқларда эса яна ўша алгоритм кўрадиган нарсаларингизни чалкаштириб беради. Бу алгоритмлар сизнинг диққатингизни, ҳис-туйғуларингизниқисқаси, асабларингизни манипуляция қилади.

(Gemini ва ChatGPT'дан бу уч фарқни график шаклида чизиб беришни сўрадим. Натижа ғалатироқ чиқди 😄 Уларнинг ижод маҳсулини кейинги ёзувда кўринг)

Ижтимоий тармоқларга бундан не фойда? Фойдасизни экранга доимий ёпиштириш, сиздан муносабат (engagement) олиш. Чунки экранга ёпишиб ўтказганингиз ҳар бир сония пулга чақилади (реклама сабаб). Бунинг учун сизни яхши ўрганиб, ҳар босган лайкингиз, ёзган жавобингиз, билдирган муносабатингизни чексиз кузатади, эслаб қолади, ўрганади. Кўп ўтмай, сизни ўзингиздан яхшироқ, ҳатто онангиздан яхшироқ билади. Бу эса жуда қўрқинчли, дўстлар. Бу биз қудратли алгоритмлар қўлида қўғирчоқ бўлиб қолаётганимизнинг белгисидир.

Мен ҳамиша янги технологияга очиқ, янги нарсаларни биринчи бўлиб ўзлаштирадиган инсон бўлганман. Фейсбукга 2005 йилда аъзо бўлганман, Гугл почтасига таклифнома орқали қўшилганларданман. У даврларда биз технологияга ишонардик, аммо ҳозир ҳатто мен ҳам бу технология яхшиликка олиб келишига умуман ишонмайман. Аста-секинлик билан барча ижтимоий тармоқлардан воз кечиб бормоқчиман.

Воз кечмайдиганим бир тармоқ бор, ҳозирча. Балки куларсиз, аммо ҳозирда эски ижтимоий тармоқларга ўхшаш битта мана шу Телеграм қолди. Бу ерда ўзимизнинг жамиятимиз бор, деб ишонгим келади 😊 Беш минг ўқувчим ичидан ёзувларимни мунтазам ўқийдиганлар мингта бўлсада, бу жуда яхши ҳамжамият. Ўзаро қизиқ мавзуларда фикрлашамиз, канал чатида урушмасдан, тарбияли оҳангда муносабат билдирамиз. Баландпарвоз эшитилмасин, аммо бу каналтармоқларга ишончим ўлмаётганига ҳозирча ягона сабаб.

@profsherzod
👍5319👏11🔥5🤔1🕊1💯1
Юқоридаги ёзувда келтирилган эски ва ҳозирги ижтимоий тармоқлар ўртасидаги фарқларни сунъий идрокGemini ва ChatGPTёрдамида график шаклига келтирмоқчи бўлдим. Инглизча варианти ёмон чиқмади менимча (Gemini), аммо ChatGPT азамат ўзбекчалаштиришни қойиллатди, дея олмайман 🤭

@profsherzod
👍36🔥8👏432😁1🤔1
Очиқ эшиклар куни

Ҳозирда факултетимизда қабул учун масъулман, яъни қабул тадбирларини (масалан, очиқ эшиклар кунлари) ташкил қиламан, уларда қатнашадиган ҳамкасбларга керакли маълумот бераман вҳк. Кеча 6 соат давомида оёқда тик туриб, янги қабул мавсумининг биринчи Очиқ эшиклар кунини ўтказдик.

2026 йил сентябр ойида ўқишга қабул қилиш мавсуми кеча бошланди, десак бўлади. Бир йилдан кўпроқ вақт ичида янги талабаларни факултетимизга жалб қилиш ишларини олиб борамиз. Кеча бизни кўришга келган ёшларнинг баъзилари бир йилдан кейин бизга талаба бўлади.

Очиқ эшиклар кунида бўлажак талабаларни кўп қизиқ нарсалар кутади. Университетга келгач, уларни талабалар орасидан ёлланган ёрдамчилар турли биноларига етаклаб боради. Ҳар бир факултет ўзининг меҳмонларига икки презентация намойиш қилади, ундан кейин домлалар ва талабалар билан учрашиш имконияти бўлади.

Қизиғи, кўпинча ҳамма саволни ота-оналар беради, бўлажак талабаларнинг кўпи эса бир четда ё уялиб, ё эснаб туради 😊 Аммо улар орасида ҳам шу ёшданоқ нимага қизиқиши ва келажакда нима иш қилишини биладиганлар ёшлар талайгина.

Британиялик талабалар университетларга умумий UCAS платформасидан ҳужжат топширишади. Бунда улар бештагача университетни белгилашлари мумкин. Июл-ноябр оралиғида кўпчилик абитуриентлар бу университетларда ташкил қилинадиган Очиқ эшиклар кунларига боради. У ерда факултет ё йўналишлар ҳақида тақдимотлар эшитишдан ташқари, ўқув бинолари, ётоқхоналар, спорт заллари ва ҳоказо шароитлар билан танишишади. Талабалар билан гаплашишади, университет жойлашган шаҳарни айланишади.

Январ ойи охирида университетлар талабаларга жой таклифи (offer) юборишади. Шулар орасидан абитуриент битта асосий (биринчи танлов) ва битта заҳира (insurance choice дейилади) танлаши лозим. Шундан кейин август ўртасида бўладиган "натижалар кунини" (бизнингча "мандат" деса бўлади) кутадибу кунда имтиҳон натижалари чиқади, абитуриентлар эса ўзлари олган баҳо танлаган асосий университетига етар-етмаслигини билиб олишади. Мабодо етмай қолса, заҳирага киришлари мумкин.

Август ойида клиринг (Clearing) деган жараён бўлади, бунда асосий ё заҳирадан жой ололмаган талабаларга бошқа университетлар ўзларидаги бўш ўринларни таклиф қилади. Жуда қизиқарли ва асабларни таранг қиладиган жараён бўлади. Бундай "таклифсиз" талабаларнинг 85%и натижалар кунининг ўзида, натижалар эълон қилинганининг биринчи 4 соатида ўзларига жой топади.

Британия университетларига қабул ҳақида ана шундай қисқача ҳикоя. Бу жараён ҳақида ҳали ёзиб бораман 😊

#Университетлар #ОлийТаълим #МенБилганАнглия

@profsherzod
👍22🔥185🤓21😢1
Англияда қовун билан боғлиқ аҳвол ҳақида

Британияга илк келганимга 20 йил бўлган бўлса, суратдагидек катта қовунни илк кўришим.

"Ие, бунинг нимаси катта?!" десангиз, адашмайсиз. Ўзимизнинг қовунлар олдида бу хандалакдек. Аммо мен бу ерда кўрган қовунлар ҳақиқатан бундан ҳам кичкина бўлади.

Бу "Вайкики" навли қовун Маркс & Спенсер номли супермаркетда "акцияда" £3.50га (60,000 сўм) сотилмоқда экан.

Суратни катталаштириб, қовун Испанияда етиштирилганини кўриш мумкин. Аксарият қовунлар Англияга ростан ўша жанубий ўлкадан келади. Аксарияти ширин бўлмайди (албатта, бизнинг қовунларга нисбатан) 😅

Шу пайтгача еганимиз энг ширин қовун нави эса учинчи суратда (сурат супермаркет сайтидан). Кўкчага ўхшаб ям-яшил, эти ҳам шафтолиранг қизғиш, мазаси ширин. Piel de Sapo навли қовун экан. Бу қовуннинг нархи арзонроқ, 43,000 атрофида.

Қовуннинг яхшисини Ўзбекистонда ермиз, унгача эса испанча қовун ҳам кифоя қилиб туради 😊

Ватанда бозорларга қовун-тарвузлар чиқиб қолгандир-а?

#МенБилганАнглия

@profsherzod
👍33💯116🔥54👏2🤗1
#ТарихдаБугун

Уч йил олдин, 2022 йилнинг 8 июл куни эсимдан чиқмайдиган, хотирамда "ғалати кун" сифатида қолган кунлардандир. Бу кун воқеаларини сизларга ҳам айтиб берсам.

Ўша тонг Сендай марказий бекатидан Ҳаябуса номли тезюрар (шинкансен) поездига ўтириб, Киото томон йўлга чиқдим. Орадан икки соат ўтмай (аниқроғи 1 соату 37 дақиқадан кейин) Ҳаябуса 370 километрлик масофани босиб ўтиб, Токио марказий вокзалига етиб келди.

Сендай Япониянинг шимоли-шарқида, Киото эса жануби-ғарбда бўлгани учун, Токиодан яна бир шинкансенНозоми номли поездга алмашиб, Киото томон йўл олдим. Нозоми Шизуока шаҳридан ўтар-ўтмас, укамдан хабар келди"Янгиликларга қаранг, собиқ бош вазир Абэни отиб кетишганмуш!"

Янгиликларни умуман текширмаслигим учун, қандайдир ҳазил бўлса керак, деб ўйладим. Лекин ростан барча янгилик сайтларида шу мавзу, Твиттерда эса бош вазир Кишида Абэга куч тилаётган экан. Ғалати бўлдим; у пайтга келиб Японияда ўтказган вақтимнинг ярмидан кўпида Абэ ҳукумат раҳбари бўлганди. Қайсидир маънода, таниш ва муҳим тарихий шахсга айланиб улгурганди.

Университетда ўтадиган Япония тарихи дарсларимда Абэнинг ўзидан кўра кўпроқ унинг бобоси (онасининг отаси), 1957-60 йиллар оралиғида бош вазир бўлган Киши Нобусукэ ҳақида гапираман. Абэ бош вазирлик пайтида талабаларимга қизиқ бўлиши учун бош вазир Кишининг қўйнида ўтирган 4-5 ёшли болакай Абэнинг суратини кўрсатардим, "Бу эса ҳозирги бош вазир," деб.

Киотода шинкансендан тушиб, шимолда, Япон денгизи бўйида жойлашган Майзуру порт шаҳрига кетадиган поездга ўтирдим. Майзуруда уруш даврида (аслида, ҳозир ҳам) Япония флоти базаси жойлашгани, уруш тугагач эса, собиқ империянинг мустамлакаларидан қайтиб келган минглаб японлар келиб тушган порт ҳам бўлгани сабаб, у ерда "Қайтиб келувчилар (репатриантлар) музейи" бор.

Биринчи китобимда тарихини ёзганим япон асирлари ҳам советларнинг Находка портидан кемага ўтириб, айнан Майзуруга келишган. Майзуруга айнан музей раҳбариятининг таклифи билан, китобим ва тадқиқотларим ҳақида маъруза қилиш учун боргандим.

Кун жуда ёмғирли бўлгани, Майзуру ва Киото йўли тоғлар, туннеллар орасидан ўтгани учунми, Майзуруга борадиган поездим анча кечикди. Киотодан чиқмасдан, қайсидир кичик бекатда қолиб кетдик.

Абэга тажовуз уюштирилган Нара шаҳри Киотодан ярим соатча йўлда жойлашганини, воқеаларга яқин турганимни ўйлаб, поездда китобимни ўқиб ўтирдим. Бир соатча кутгач, тушиб қолиб, Киотода тунаб қолсаммикин, деган ҳаёл ҳам ўтди.

Аммо кўп ўтмай поезд яна юрди, тоғ дарёларини ошиб, кўприклардан тарақ-туруқ қилиб Майзуруга кеч тушганда кириб борди. Меҳмонхонамга кириб, янгиликларни ўқиганимда, бош вазир Абэ касалхонада жон берганини билдим. Кейинги бир неча ҳафта, бир неча ой давомида бутун Япония ва дунё Абэнинг ўлими сабаблари, "Бирлашиш" черкови билан алоқалари, унинг қотили ҳақида тинимсиз гапирди. Мен эса Япониядаги меҳмон профессорлигимни тугатиб, яна Англияга қайтдим. Аммо ҳар йили шу куни ўша ғалати кунни бир эслайман.

#МенБилганЯпония

@profsherzod
😢116👍3❤‍🔥11
Китоб қандай ёзилади, чоп қилинади?

Сизларга савол: янги китобимнинг ёзилиш жараёнини шу ерда қадамба-қадам ёзиб борсам, сизларга қизиқ бўладими?

Биринчи китобим чиққанига ҳам уч йилдан ошди. Биз университет домлалари учун бу жуда катта муддат эмасбаъзилар 10 йилда битта китоб чиқарса хурсанд бўлади.

Аммо биринчи китобимни қўлимда илк бор тутиб, "Кейингисини ёзишга бунча вақт сарфламайман" деганим эсимда. Чунки жараённи босқичма-босқич ўргандим, мендан нима кутилишини биламан, деб ўйлардим.

Қарабсизки, уч йил қандай ўтиб кетганини билмай қолибман. Бу вақт ичида катта маъмурий масъулиятни (қабул бўйича директор) бўйнимга олдим, бу масъулият ҳафтадаги ҳар бўш соатимни еб қўймоқда 😅 Ҳайрият, бу ишни йилнинг охирида бошқа ҳамкасбимга топшираман.

Йиғилиб қолган ишларни камайтириб, энди бор диққатимни иккинчи китобимни ёзишга қаратишим лозим. Ана шу жараённи ҳам ўзим учун, ҳам канал ўқувчиларига қизиқ бўлади, деган умидда, каналда "ҳужжатлаштириб" бормоқчиман. Баъзан бу ёзувлар жуда зерикарли"бугун иккинчи бобнинг учинчи қисмида 300 сўз ёздим" қабилидабўлади. Баъзан нашриёт ё муҳаррирлар билан музокараларимни ёритаман. Баъзан эса каналдаги ёзувлардан йиғилиб қолган аламларимни тўкиш воситаси сифатида фойдаланаман (яъни, тадқиқот қилиш ва ёзиш қийинчиликлари ҳақида нолийман) 😅

Нима дейсизлар?

#ТарихчиКундалиги #RedDreamers

@profsherzod
👍6729🔥113👎1😁1🤓1
O‘zbekistondagi yapon asirlari: ular bu yerda nimalar qilgan? Yapon askarlari xotira-muzeyiga sayohat

Gazeta O‘zbekistondagi muzeylar haqida hikoya qiluvchi “Muzeynoma” nomli yangi loyiha boshladi. Dastlabki manzil — 1940-yillarda O‘zbekistonga internatsiya qilingan yapon askarlari xotira-muzeyi.

Bu yerda O‘zbekistonga Ikkinchi jahon urushidan so‘ng kelib qolgan yapon askarlari bilan bog‘liq manbalar, buyumlar yig‘iladi va namoyish etiladi.

O‘z vaqtida Navoiy va Muqimiy teatrlari, Markaziy telegraf, Farhod GES va qator inshootlar qurilishida ko‘plab yapon harbiylari xizmat qilgan.

“Muzeynoma”da yapon asirlarining O‘zbekistonga qanday kelib qolgani, bu yerda qilgan bunyodkorlik ishlari, o‘zbeklar bilan ahil yashagani, shuningdek, umrbod O‘zbekistonda qolib ketgan yaponlar haqida batafsil so‘z yuritiladi.

Xotira-muzeyidan tayyorlangan reportajni quyidagi havola orqali tomosha qiling:

https://youtu.be/nS7IH_HoNUk?si=LOhVIqCGtqlJWiQu

Otabek Turdiyev, Shahzod Habibullayev

@gazetauzmaxsus
👍143👎1🔥1
Сўровнома

21-асрнинг энг зўр филмлари ўнталигини эълон қилган яхшими, йигирматалигиними ё элликталигини?
Final Results
38%
10
31%
20
31%
50
👍5😁2
​​Комендантский час фактически введен в небольшом японском городке Фукусима (не путать с местом расположения знаменитой АЭС) на юго-западе самого северного острова страны Хоккайдо, который застыл в ужасе после приключившегося там сегодня леденящего кровь инцидента. Примерно в два часа ночи на глазах у одного из местных жителей медведь хладнокровно убил почтальона, возвращавшегося домой на велосипеде.

Произошло это не в чаще леса, а в 700 метрах от городской управы, рядом с многочисленными постройками и даже домом для престарелых. «Я услышал крик, - рассказывает очевидец, - открыл дверь и увидел, как медведь терзает лежащего на земле человека. Медведь залез на него сверху и рвал лапами. Ружья у меня нет, я громко крикнул, но медведь не обратил на меня внимания. Тогда я запер дверь и позвонил в полицию. Мне очень страшно».

Полиция приехала быстро и немедленно констатировала смерть, хотя, по местным правилам, для этого в Японии даже явно убитого или мертвого человека нужно везти в больницу на освидетельствование врачами. Но, видимо, характер чудовищных ран (о них не сообщают) не оставлял почвы для малейших сомнений в гибели 52-летнего почтальона, которого знает вся местная округа.

Вооруженные полицейские и охотники ищут медведя-убийцу, но он исчез. Местным жителям приказано убрать в дома с участков весь пищевой мусор, не выходить на улицу ранней ночью или ранним утром, когда хищники особенно активны. Такие страшные истории, кстати, в Фукусиме уже происходили – в 2023 году медведь задрал студента, решившего подняться в горы. Животное нашли и застрелили, у него в желудке нашли части тела несчастного альпиниста. В том же году такая же участь постигла человека, отправившегося на рассвете половить рыбу в местном озере.

Страшная гибель почтальона подтверждает предупреждения экспертов – медведи в японской глубинке перестают быть обитателями только удаленной чащобы, они все больше превращаются в «городских медведей», которые хозяйничают в населенных пунктах и не боятся людей. Кстати, только что вступил в силу закон, разрешающий открывать по хищникам огонь без особых раздумий даже рядом с жилыми домами. Однако пока неясно, победят ли японцы в этой схватке с наступающими на них хозяевами лесов.
😢53
Юқоридаги хабар охирги йилларда Японияда айиқларнинг инсонлардан ҳайиқмасдан, аҳоли яшайдиган жойларга тез-тез келиб туришига ишорадир.

Айиқлар Японияда ҳамиша бўлган, аммо саноатлашиш даврида айиқ одам яшаш жойларига эмас, кўпроқ одам айиқ яшайдиган жойларга бостириб кира борган. Қайсидир нуқтада одам ва айиқ ўзаро чегара белгилаб, узоқ йиллар давомида унга даҳл қилмасдан яшаган. 20-аср иккинчи ярмида эса, одам айиқни асраш, у яшайдиган жойларни бузмасликка урина бошлаган.

Қизиғи, 20-аср бошларига келиб япон фермерлари бўрини бутунлай қириб юборишганбунда уларга АҚШдан стрихнин моддасини олиб келиб, ранчо ва фермалар қуришда тажриба ўргатган АҚШлик ранчерлар ёрдам беришган. Айиқ эса, от ё қўйларни емагани учундир, омон қолган.

Юқоридаги суратни уч йил олдин Сендай шаҳридан 20 дақиқалик йўлда жойлашган Акиу шаршараси ёнида олганман. Болаларим билан гўзал бу шаршарани кўришга борганимизда кичик ўрмондан ўтгандик. Ҳозир бўлса, балки эҳтиёткорроқ бўлардим 😅

#МенБилганЯпония

@profsherzod
12👍8🔥62🤔1
Яна бир ўзбекистонлик Токионинг Шибуя маҳалласида содир қилган жинояти учун қўлга олинган эмиш.

Эсингизда бўлса, май ойида бир нечта ўзбекистонлик зўравонлик ва талон-торож билан шуғуллангани учун ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқалганди.

Головниннинг ёзишича, қўлга тушган 34 ёшли ўзбекистонлик бир пайтлар сумо мусобақаларида Амуру Мицухиро номи остида қатнашган россиялик сумочи Николай Ивановнинг ҳамтовоғи бўлган. Иккаласи Шибуяда бир аёлга тегажоқлик ва зўравонлик қилиб, пулини тортиб олганда айбланмоқда экан.

СумоЯпонияда ҳамон энг машҳур спорт тури, деса бўлади, гарчи уни кўрадиганлар кўпроқ ёши катта эркаклар бўлсада. Ёш авлод орасида бейсбол ва охирги йилларда футбол ҳам сумодан машҳур спорт турларига айланиб бормоқда.

Анъанага кўра, сумо курашчиси ким бўлишидан қатъий назаряпонми, ё чет элликмиўзига японча "давра тахаллуси" танлаши шарт. Кўпинча чет элликлар ўз ватанларига оид бирон ном танлашади. Масалан, асли Приморский ўлкасидан бўлган Николаев Амур дарёси номини ўзига тахаллус қилиб олган. Асли грузиялик бўлган полвон Леван Цагурия ўзига "Коккай"Қора денгизтахаллусини танлаган, болгариялик Калоян Махлянов номида эса "ошу", яъни "Европа" сўзи бор.

#МенБилганЯпония #сумо

@profsherzod
😨75👍2😡2💩1💔1
Инглиз типратикани 🦔

Одатда типратиканларни фақат тунда кўрардиммен югуришга чиққан кечки пайтда бу жонивор овга чиқади. Энг севиб истеъмол қиладиган ўлжаси, айтишларича, шиллиққуртдирАнглияда орқасида "уйи" (чиғаноғи) йўқ шиллиққуртлар жуда кўп. Бу шиллиқларни нафақат ёқимсиз кўриниши, балки одамларнинг экинларию гулларини еб кетгани учун ёқтиришмайди. Уларни тутиб ейдиган кирпиларни эса яхши кўришади.

Аммо Англияда типратиканларни кундузи ҳам учратиш мумкин. Қўшнимизнинг боғида кўп кўраманменимча гуллари кўп бу ҳовлида шиллиққуртлар ҳам кўп бўлса керак.

Кеча эса ўғлимнинг мактаби ҳовлисида типратиканнинг жуда йиригини кўрдим. Узоқдан қараб, юмронқозиқмикан дебман 😊 Типратикан атрофдаги қарғалар диққатидан халос бўлиш учун илдам қадамлар билан юриб кетаётган экан. Яқинига борганимда, тўхтаб, мени бироз кузатиб турди.

#ОнаТабиат #МенБилганАнглия

@profsherzod
👍3316🤩5🔥3
Фитна назарияларига тўла дунёда мутахассислар керак бўлмай қоладими?

Охирги чорак асрда инсон тараққиёти тарихида олов ё ғилдирак кашф қилинишига қиёсланадиган кашфиётлар кўп бўлди. Булардан смартфонларнинг яшин тезлигида тарқалгани ва охирги беш йилда сунъий идрок (СИ) ривожланишини айтиш мумкин.

Ҳозирда маълумот мисли кўрилмаган қамров ва тезликда тарқалади. Дунёнинг катта қисми, "ривожланаётган" ва ҳатто "қолоқ" деб таърифланадиган давлатларда ҳам тез интернет ва арзон смартфонлар кенг тарқалган. Интернет тезлиги видеоларни яхшигина сифатда кўриш имконини беради (китоб ё бошқа матнли маълумотларни гапириб ўтирмаса бўлади).

СИ ажойиб тарзда бу маълумотлар уммонида осонлик билан сузишда бизга ёрдам бермоқда, асрларга татигулик бу билимларни тартиблаб, ҳар биримизга мос қилиб етказиб беради.

Аммо танганинг иккинчи томони ҳам боршунча маълумотга бир неча сонияда етиша оладиган, бу маълумотларни тартиблашда СИга таянадиган халқ мутахассисларга ишонмой қўймоқда. Буни "Ер аслида шар эмас, ясси", ёки "вакциналар болаларни аутизм касалига дучор қилади" каби фитна назарияларнинг тарқалишида кўриш мумкин.

"Шарқий назар" подкастимизнинг янги сонида ана шу ва бошқа бир нечта қизиқ саволларни муҳокама қилдик. Бу сафар муҳокамага бир ҳамкасбимиз (сиёсатшунос Анурадҳа Сажжанҳар) ва бир талабамизни (виетнамлик магистратура талабаси Фам Мин) таклиф қилдик.

Суҳбат охирида меҳмонларга кўп ўқувчиларимга қизиқ бўладиган саволни бердим: "Бунча таҳдиду қийинчиликларга тўла дунёда четга ўқишга кетишни хоҳлайдиган ёшлар нималарга тайёрланиши керак?"

Подкастни мана бу ҳавола орқали YouTube'да кўришингиз, Apple Podcast ё Спотифайда эшитишингиз мумкин.

#TheEastAngle

@profsherzod
👍135🔥2