platforma.uz
33.1K subscribers
4.39K photos
1.78K videos
47 files
5.15K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ мақтов ва маддоҳлик ҳақида

«Бировни биров мақтадию ҳалиги мақтовга учиб кетиб, биринчидан, мақталган одам ғурурга берилиб ҳовлиқиб кетди. Иккинчидан, мақтовни эшитгандан кейин хотиржамликка берилиб, ўз устида ишламай мен мақталдим бўлди энди кераги йўқ, деб ўзини ташлаб қўяди. Ҳаракат қилмай қўяди мен зўр одам эканман дейди.

Мана шулар энг ёмон мақтов, тил офати деб ҳисобланган мақтов, ҳалокатга олиб борадиган, унинг бўйнини синдирадиган мақтовдир.

Ҳаммамиз маддоҳликдан қўрқишимиз керак. Маддоҳликни ўзимизга бегона сифатида билишимиз керак. Чунки маддоҳлик жамиятга катта бало-офат олиб келади»

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
2023 йил якунлари бўйича очиқлик индекси натижалари эълон қилинди

Бунда жами 103 та давлат идоралари ва ташкилотларининг фаолияти қамраб олиниб, 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида шакллантирилган.

Баҳолаш натижаларига кўра, 31 та идора ва ташкилот “яшил” (71-100 балл), 43 таси “сариқ” (55-71 балл) ва 29 таси “қизил” (55 баллдан паст) самарадорлик кўрсаткичларини қайд этган.

Очиқлик индексига кўра, 103 та ташкилот ичида энг охирги ўринларни — Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Андижон вилояти ҳокимлиги эгаллади.

P/S: Давлат раҳбари очиқлик, шаффофликни талаб қилаётган, аммо рўйхатда акс этганидек, бунга қарши бўлаётган ташкилотлар номини ўқиб, эссиз буларга ажратилаётган шунча халқ пули деймиз. Уларнинг биринчи раҳбарларига қатъий чора кўриладиган тизим борми? Бор бўлса, кутамиз.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Oʻzbekistonlik. Podcast"нинг илк эпизоди премьераси бўлиб ўтди

Сал аввал Uzbekistan's Club жамоаси томонидан эълон қилинган ва "Uzum" рақамли компанияси ҳомийлигида суратга олинган "Oʻzbekistonlik. Podcast"нинг биринчи эпизоди эфир юзини кўрипти. Биринчи сондаёқ айни дамда бутун дунё бўйлаб жуда долзарб ва трендда бўлиб турган мавзулар — сунъий интеллект, илм-фан ва технологиялар, хусусан уларнинг интеграцияси ҳақида сўз борган. Лойиҳанинг илк эпизодида бир нечта IT бизнеслар эгаси Бобир Акилханов ҳамда Колумбия Университети ёрдамчи профессори Азиза Шоназаровалар меҳмон бўлишди. Подкастни «Oʻzbekistonlik» туркум фильмининг илк эпизоди қаҳрамонларидан бири – техника фанлари доктори, Асқарали Каримов олиб борипти.

Подкаст давомида AI ва илм-фан ўртасидаги қарама-қаршилик ва имкониятлар, замонавий технологияларнинг маданият, одамлар турмуш тарзи, умуман, инсоният тақдирига бўлажак таъсири, шунингдек, аёллар ва қизларнинг жамиятга қўшаётган ҳиссаси, уларнинг илм-фандаги ўрни қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги долзарб мавзулар устида баҳс юритилди.

Хулоса қилиб айтганда, меҳмонлар "Oʻzbekistonlik. Podcast"нинг илк сониданоқ маррани кенг олишипти дейиш мумкин. Мазмунли ва айни пайтда жамият учун фойдали суҳбатнинг тўлиқ версиясини бу ерда тинглашингиз мумкин.
“Опен бюджет”да овозларни сохталаштириш ҳолатлари кузатилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларга кўра, бир лойиҳага битта номердан минглаб овоз берилган.

Kun.uz билан суҳбатлашган мурожаатчилардан бирининг айтишича, бу – халқ орасида “воздух” қилиш ёки “накрутка” деб аталадиган усулнинг иш бераётгани билан боғлиқ.

Натижада айрим лойиҳаларда кечқурун 00:00 дан эрталаб 06:00 гача бўлган пайтда ҳам минглаб овозлар қўшилганини кузатиш мумкин.

“Ҳакер”лардан бирининг сўзларига кўра, овоз бериш бошланган пайтда 1000 та овоз 25-30 млн сўмга баҳоланган, кейинроқ нарх-наво икки баробаргача кўтарилган.

Бошқа бир “ҳакер” эса унда етарлича овозлар қолмагани, лекин у томонидан ёрдам берилган лойиҳалар ўз туманида етакчилик қилаётганини маълум қилди. Ушбу шахслар қандай қилиб овоз тўплаб беришларига аниқлик киритмади.

Шубҳали тарзда овозлар сони ошиб бораётган бир қанча лойиҳалар бўйича Молия ва иқтисодиёт вазирлиги вакиллари ўрганиш олиб бормоқда.

@platformauzb
Экология вазирига янги ўринбосар тайинланди

Искандар Қутбиддинов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Искандар Қутбиддинов 1995 йилда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида туғилган.

Маълумоти - олий, 2017 йилда Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриат ва 2023 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриат (сиртқи) босқичини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2017 йилда Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган.

2018–2021 йилларда Вазирлар Маҳкамасида, 2021-йилдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ишлаб келган.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қобил Қори Одилжон ўғли
"Ғийбат ва бўхтон гуноҳларнинг энг оғири, ёмонидир".

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазирлар Маҳкамаси ва "Ўзавтойўл" диққатига!

Юртимиз кўчалари яна ўнқир-чўнқирлар билан тўлиб кетди. Энди йўлларни текислаш билан халқ шуғуллана бошлади.

Йўлсозларимизнинг бир мавсумга етмайдиган ишига 2 баҳо дейишдан бошқа гапимиз йўқ. Улар чет эл тажрибаси тугул қўшниларимиздан ўрганишса бўларди. Мана, Қозоғистон, Чимкентни кўринг. Катта трасса йўли неча йилдан бири мустаҳкам турибди.

Ҳам солиқ тўласа, ҳам йўлларни ўзи ямаса, унда "Автойўл" ва бошқа идораларнинг нима кераги бор?

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
🌙 Рамазон ойида Payme’дан хайрли ташаббус!

Payme иловасида “Хайрия” бўлими пайдо бўлди. Энди савобли, хайрия ишларга ҳисса қўшиш янада осонлашди. Илованинг асосий саҳифасидаги баннер эса сизга буни эслатиб туради. Бўлимдан эҳсон қилмоқчи бўлган ташкилотни танлаш кифоя.

Иловага тегишли тартибда рўйхатдан ўтган, энг ишончли фондлар киритилган. Рўйхатда 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан ташкил этилган “Vaqf” хайрия жамоат фонди ҳам бор.

Муборак кунларда кўпчилик учун манфаатли ташаббусга қўл уришибди. Шу орқали эҳтиёжмандларга кўмак бериш янада осонлашади деган умиддамиз.
Cудья олган порасини қайтараётганда қўлга олинган

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг судьяси Ш. А. 15.000 АҚШ доллари миқдоридаги олган пора предметини қайтараётганда қўлга тушган.

@platformauzb
Тошкентда совуқ сув ўчирилади

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ режали профилактика–таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан истеъмолчиларга ичимлик сув босимининг пасайиши ва вақтинча тўхтатиладиган сана ва манзилларни маълум қилди.

Айтилишича, сувсиз қолган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.

Рўйхат

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир гуруҳ экстремист ёшлар Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, аэропортда теракт уютиштирмоқчи бўлган. Бунинг учун портловчи мослама ясашга ҳам муваффақ бўлишган. Мосламани ясашда ИНҲА олийгоҳини талабаси ҳам иштирок этган.

Ушбу хунрезлик хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан бартараф этилган.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
Ёзишларича, 68 баробар оширилган тўлов бекор қилинган

Маълумотларга кўра, техпаспорт алмаштирганда тўланадиган тўлов эски ҳолида қоладиган бўлган. Яъни тўлиқ бекор бўлмаган янги тартиб.

@platformauzb
Бу гал ўхшамади...

Кўпинча амалга ошиши қийин бўлган орзулар рўёбга чиқиши учун яхши ниятда ичимдаги истакни баралла ҳаммага айтворардим.

Баъзан бу иш бериб, тўхтаб турган ёки амалга ошмаётган ишлар ҳам хамирдан қил суғургандай битиб кетарди... Бу гал сал ўхшамади. Аммо умид ҳалиям сўнмаган.

@platformauzb
Энди мигрантларнинг ишчи виза, йўл чиптаси, хорижий тил ва касб бўйича малакани баҳолатиш харажатлари қисман қопланади

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Динни даромад манбаи қилиб олиб, ўзини қўйдек ювош кўрсатиб, аммо бўридек ғачишга тайёр одамлар"

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
Умурзаков Шавкат Буранович Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тайваннинг шарқий соҳилларида 7,2–7,5 баллга тенг бир нечта зилзила содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган, 50 дан ортиқ одам жароҳатланган. Япония жанубида цунами хавфи борлиги эълон қилинган.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
Амир Темур шоҳ кўчасидаги давлат идоралари бинолари ўрнига тадбиркорлар учун бинолар қурилиши мумкин

Амир Темур шоҳ кўчаси сўнгги етти йилда тадбиркорлар учун энг жозибадор кўчага, ҳудудни ўсиш нуқтасига айланди. Лекин кўчани 6 километр қисмида эскирган қиёфадаги 3-4 қаватли 8 та давлат идоралари жойлашган.

Бу биноларни ерости автотураргоҳи бор кўп қаватли савдо, хизмат ва овқатланиш объектлари, офис ва меҳмонхона шаклида қайта қуриш шарти билан лойиҳалар амалга оширилса, тадбиркорлар ва иш ўринлари сонини кўпайтириш мумкинлиги қайд этилди.

Шундай лойиҳаларни банк филиаллари ўрнида ҳамда давлат ташкилотлари эгаллаб турган 24,5 гектар негизида ҳам амалга ошириш мумкин.

@platformauzb
Сирожиддин Саййидга иш қолмади😁

@platformauzb