platforma.uz
40.4K subscribers
5.13K photos
2.19K videos
114 files
5.91K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган ҳолат – давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳаракати юзасидан вазирлик ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

-Хабарларда тилга олинган ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ўз тизимида хизмат интизоми ва одоб-ахлоқ қоидалари бузилишига нисбатан мутлақо муросасизлик принципига амал қилади.

@platformauzb
Аварияда айбдорларнинг мажбурий суғуртаси қимматлашади

2026 йилнинг 1 январидан олдинги ўн икки ой давомида йўл-транспорт ҳодисасида айбдор сифатида суғурта ҳодисалари содир бўлганлиги ёки содир бўлмаганлигига қараб суғурта тарифлари ҳам қимматлашади.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий интеллектдан фойдаланишда назорат ва хавфсизлик муҳим

ЎзЛиДеПнинг "Тараққиёт нуқтаси" мунозара клубида сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланиш ва уларга ортиқча ишонишнинг хавфлари муҳокама қилинди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологияларни мувофиқлаштириш департаменти бошқарма бошлиғи Миразиз Миржалолов фикрича:

«Сунъий интеллектга тўлиқ ишониб бўлмайди. Айниқса, иқтисодий ва молиявий соҳаларда инсон омили муҳим. Ортиқча ишонч давлат ва жамият учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли киберхавфсизлик ва қонунчилик нуқтаи назаридан масала чуқур ўрганилиши зарур».


Шу билан бирга, у сунъий интеллектнинг ўқув жараёнларига таъсирини қайд этиб, баҳолаш тизимларида назорат механизмларини кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Тўлиқ видео

@platformauzb
Maqsadli_qabul_tibbiyot_kvota_2025.pdf
11.8 MB
🎓Олий таълимда қабул параметрлари эълон қилинди

2025/2026-ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриат босқичига қабул параметрлари таълим шакли, йўналиши ва ўқитиш тили кесимида тасдиқланди.

@platformauzb
"Ўзсаноатқурилишбанк"да янги тайинлов

Бошқарув Раисининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби лавозимига Пулатов Эркин Санджарович тайинланди.

Э.Пулатов фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимларида фаолият юритган. Шунингдек, "Ўзсаноатқурилишбанк"да турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.

Маълумот тариқасида: ушбу лавозим Банк Раисининг ўринбосарига тенглаштирилган.

Манба

@platformauzb
Талъат Шухратович Валиев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Администрация фармойиши билан Баходир Бахтиярович Махмудов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга оширилишини таъминлаш ва халқаро гуманитар ҳамкорлик шўъбаси мудири лавозимидан, Шовқиддин Абдувалиевич Каршиев Ўзбекистон  Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати Давлат чегараси хавфсизлиги ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишни таъминлаш шўъбаси бош консультанти лавозимидан озод этилди.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мошин минмаган маъқул.

@platformauzb
«Президент Ислом Каримов ҳокимиятга келган дастлабки йилларда бошқаларнинг фикрига қулоқ солган, аммо маддоҳлар хушомаду мақтовлар билан туппа-тузук одамни йўлдан урган...

“Бир кун Ислом ака раҳматли: “Мурод, мен баъзида қўрқиб кетаман, ҳеч ким менга эътироз билдирмайди. Ахир, мен Худо эмасман-ку!” деб қолди. “Чекингизга тушгани шу, сизга ҳеч ким рост гапирмайди”, дедим. Балким одам ўзини ўзи кўпроқ тергаши керакдир» ...

2018 йил, ноябрь

Мурод Муҳаммад Дўст,

Ёзувчи ва жамоат арбоби, Биринчи президентнинг матбуот котиби

@platformauzb
platforma.uz
"Дунё садолари" фестивали билан боғлиқ шубҳали шартномалар хусусида Жорий йил 15-17 август кунлари Хонабод шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирга эронлик машҳур санъаткор Араш таклиф қилинган. Уни Андижонга олиб келиш учун 2 млрд 95 млн сўм (бугунги курс билан тахминан…
Антикоррупция Хонободдаги фестивалга ажратилаётган миллиардлар юзасидан ўрганиш бошлади

Андижонда августда бўлиб ўтадиган “Дунё садолари” фестивали учун 6 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилган. Тадбирга чақирилаётган Мустафа Сандал, Араш, In-Grid, Алиша Чинай ва Arabesque гуруҳига 5 млрд сўмдан ортиқ гонорар ажратилиши режалаштирилган.

Вилоят ҳокимлиги “пуллар ўзини оқлайди”, дея изоҳ бермоқда.

@platformauzb
7645251.pdf
7.3 MB
«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 23.07.2025 йилда Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ушбу ҳужжатга кўра, Камбағал оилалар реестрига киритилган хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш учун 20 600 000 сўмгача пул берилади.

Ногирон шахс ёки ногирони бор оила аукциондан ер участкаси сотиб олса, 41 200 000 сўмгача давлат пул беради.

Камбағал оилалар реестрида турган ёшларга бир ойлик армия пулини давлат тўлаб беради.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиғидаги муаммолар туфайли қамоқдан муддатидан аввал озодликка чиққан Салим Абдувалиев кўриниш берди.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Мўйноқда газ сизиб чиқди

Мўйноқда газ бурғулаш жараёнида технологик талаблар бузилиши натижасида ер остидаги катта босимдаги газ юзага чиққани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Кадрларда газ катта куч билан ҳавога отилаётгани кўринади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов яқин дақиқаларда вазиятга ойдинлик киритилишини билдирди.

@platformauzb
Расмий баёнот: Мўйноқдаги қудуқдан чиқаётган газ аҳоли турар жойларидан узоқда ва таркиби зарарсиз

2025 йил 26 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ тумани, “Учсой” ОФЙ ҳудудида жойлашган “Муйноқ” конида олиб борилаётган бурғилаш ишлари давомида 5000 метр чуқурликка мўлжалланган 1-сонли қудуқда 4707 метр чуқурликдан газ чиқиши кузатилди. Бу қудуқ — ушбу конда бурғилаш ишлари бошланган биринчи қудуқ ҳисобланади.

Газ босими кутилган даражадан юқори бўлганлиги сабабли, барча хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда қудуқни ликвидация қилиш ва босимни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Воқеа содир бўлган пайтдан бошлаб барча тегишли ташкилотлар — “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги Жамиятга қарашли “Очиқ нефт ва газ фаввораларини олдини олиш ва бартараф этиш  бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисмининг Марказий ҳарбийлаштирилган назорат отряди”, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Ўзбекгеофизика” АЖ ҳамда маҳаллий ҳокимият мутасаддилари воқеа жойида бўлиб турибди.

Энг асосийси, ушбу қудуқ аҳоли яшаш жойидан узоқда ва газ таркибида олтингугурт йўқ бўлган тоза метан ҳисобланади. Қайд этиш жоизки Устюрт ҳудудидаги барча конлардан олинадиган табиий газ таркибида олтингугурт учрамайди.

Маълумот учун, айни дамда ҳолатни бартараф этиш учун хизмат қилаётган ишчи ходимлар соғлигини сақлаш, шунингдек, атроф-муҳит ва ҳайвонот оламига зарар етишининг олдини олиш мақсадида газ назорат остида ёқиб қўйилди.

Ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Шу сабабли одамлардан ваҳимага тушмасликларини сўраймиз.

Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.

Энергетика вазирлиги

@platformauzb
Қарашлардаги фарқ

Мен кўплаб инсонларни кузатаман, атрофимда ўзига тўқ бой танишларим ҳам бор, топиш-тутиши ҳаминқадар бўлганлари ҳам мавжуд. Ўзи аслида ҳаётимнинг кўп қисмини кузатиш билан ўтказаман, бой ва камбағал инсонлар ўртасидаги фарқларни кузатиш бошқача.

Баъзи бирларни кўрсангиз, бой кўриниш асосийси ҳисобланади ва бунинг учун кўп пул сарфлашади, қиммат кийимлар, соатлар ва бошқаларда буни кўрсатишга ҳаракат қилишади, бошқаларида эса бой кўринишдан кўра бой бўлиш кўпроқ муҳим ҳисобланади, улар кимгадир ниманидир исботлашга ошиқмайди, шунчаки оддий кийимлар, ортиқча зеблар йўқ.

Менда иккала тур одамларни кузатишга имкониятим бор, чунки иккала турда ҳам дўстларим, танишларим бор. Лекин мен уларни ташқи кўринишларидан кўра кўпроқ қарашларини кузатаман.

Кузатувларим натижасида шуни англаб етдимки, биргина қоидага амал қилишнинг ўзи билан ҳам қарашлардаги фарқни кўрсатиб қўяр экан:

Бойлар аввал пулларини инвестиция қилади,
қолганинигина сарафлайди.

Камбағаллар эса аввал пулларини сарфлайди,
қолганинигина инвестиция қилади.

Агар аввал инвестиция қилсангиз, сўнгра сарфлашни ўйласангиз, молиявий аҳволингиз жуда тез ўзгаришни бошлайди, бойлардаги энг асосий хусусият ҳам шунда, улар пулни восита сифатида кўради ва уни инвестиция қиладиган жой қидиради, мия шу тарзда ишлайди, хатолардан тезгина сабоқ чиқариб давом этади.

Камбағалларда эса қараш озгина бошқачароқ, улар пулнинг ўзини мақсад сифатида кўришади, натижада топилган пул инвестицияга эмас, балки қаерга сарфлаш ҳақида ўйланади. Асосий сабаб қарашларда.

Бектош Хатамов, тадбиркор

@platformauzb
Адлия вазирлигида янги бошқарма ташкил этилди

20 штат бирлигидан иборат бевосита адлия вазирига бўйсунувчи Президент ва Ҳукумат ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси ташкил этилди.

@platformauzb