platforma.uz
36.1K subscribers
4.42K photos
1.8K videos
59 files
5.19K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
⚡️Муҳим! Террорчилик хуружлари ҳақида тарқалган чақириқлар ҳақида

Ҳурматли фуқаролар! Охирги вақтларда дунёнинг турли мамлакатларида содир этилган террорчилик ҳаракатларидан сўнг, республикамиз ҳамда қўшни давлатлар фуқароларига интернет ижтимоий тармоқлари орқали пул мукофоти эвазига савдо ва кўнгилочар марказлар, мактаблар ва бошқа жамоат жойларини миналаштириш таклиф қилинган хабарлар келиб тушмоқда.

Бу каби провокацион хабарлар асосан «Телеграм» мессенжери орқали юборилиб, унда номаълум шахслар турли миқдорда пул тўлаш, қурол-яроғ билан таъминлаш ва ҳаракатлар режасини юборишга ваъда бериб, ушбу ҳаракатларга рад жавобини эътиборга олмайдилар. Энг хавфли жиҳати шуки, ёвуз ниятли шахсларнинг хабарлари кўп ҳолларда болаларга юборилмоқда. Шунингдек болаларнинг шахсий маълумотлари орқали уларни қўрқитиш ҳолатлари кузатилмоқда. Провокаторлар ўзларининг фотосуратлари ва рақамларини яширган ҳолда фаолият юритадилар.

Ҳурматли фуқаролар! Агарда Сизга бу каби хабарлар келиб тушса ваҳимага тушманг ва уларни очиқ чатлар, танишларингиз ва дўстларингизга юбормай, дарҳол «102» рақамига қўнғироқ қилиб, ички ишлар органларига хабар беринг. Хабар юборувчиларни блокланг ва улар билан ёзишма ва суҳбатга киришманг.

Ёдингизда тутинг, фирибгарлар жамоатчилик орасида ваҳима уйғотиш учун бу каби хатти-ҳаракатларни амалга оширмоқда! Республика ҳуқуқ-тартибот органлари эса хавфсизликка бўлган ҳар қандай таҳдидларни бартараф қилиш борасида ўз ваколатлари доирасида барча чораларни кўрмоқда.

Ички ишлар вазирлиги.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент топшириғига кўра Ақтўбеда вафот этганлар махсус бортда олиб келинади

2024 йил 3 апрель куни соат таҳминан 17:00 ларда Қозоғистон Республикаси, Актобе вилояти, Алгин туманидан ўтган Республика аҳамиятига эга “Самара-Шымкент” автомобиль йўлининг 678 км.да “Toyota-Alhpard” русумли ҳамда  “Volvo” русумли юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси туфайли “Toyota-Alhpard” русумли автомобилида бўлган жами 8 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, бахтсиз ҳодисада вафот этганларни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали Ватанга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилиб, керакли барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қобил Қори Одилжон ўғли
"Отанг жаннатнинг дарвозаси, хоҳласанг очиб кир".

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
​​Меҳнат миграцияси масаласида яхши сигнал

2 апрель куни Президент ҳузурида меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган тақдимотда жуда яхши ташаббуслар илгари сурилди.

Масалан, Буюк Британия, Германия, Польша, Венгрия, Япониядаги элчихона ва консулликларда меҳнат миграцияси бўйича атташе, Саудия Арабистонида агентлик вакили лавозими жорий қилинаркан. Бундан шуни англаш мумкинки, мамлакат ўз фуқароларига ишлаш учун бошқа бозорларни ҳам кенгроқ очиб беришга интиляпти. Бу, албатта, зўр.

Бошқа деганимиз шундаки, одамларимиз шимолда ҳали ҳамон ўзини "оға"дек тутадиган, мигрантларни баҳона қилиб, ҳарҳаша қилаверадиган бозорга муқобил вариант бўлади. Россияда ишлаётган ҳамюртларимизнинг ҳаммаси ҳам кафолатли иш шароитида меҳнат қилмайди. Кимдир қонуний, бошқаси шунчаки ўзи бориб, иш топиб куни кўряпти. Буни тушуниш мумкин. Лекин аксарият ҳолларда шартномасиз, суғуртасиз ёки тилни билмаслиги оқибатида кўп жабр чекишади. Ҳужжатларида муаммо бўлади. Вақтида дам олиш, ижтимоий ҳимоя масалалари ҳам очиқ қолади...

Аслида ҳаммаси қонуний бўлса кўп қулайликлари бор. Масалан, яқинда Европа давлатларида ишлаб юрган юртдошларимизнинг туркум интервьюларини кўрдим. Вақтида ойлик оляпти, яна денг Россияда топаётганидан икки-уч баравар кўп, вақтида дам оляпти, тиббий суғуртаси ҳам, бошқа масалалари ҳам жойида. "Энг муҳими, иш берувчи бизга ҳурмат билан муносабатда бўлади, қадрлайди" деб айтяпти аксарияти.

Албатта, аксарият ривожланган давлатлар, дейлик, Европа мамлакатлари қонуний келган меҳнат мигрантларига чин инсоний муносабатда бўлади. Алдашга уринмайди. Мамлакатимиз ҳам шундай шароитни хоҳлаяпти. Тил ўргансин, қайсидир харажатларига ёрдамлашайлик, қонуний чиқиб, яхши ишга жойлашсин, биров камситмасин деяпти. Содда тушунтирганда шундай.

Бошқа жиҳати, юқорида айтганимиздек, меҳнат мигрантларини баҳона қилиб, уларни қийнаб, ўз сўзини ўтказишга уринадиганларга яхшигина жавоб бўлади. Ваҳоланки, аслида мигрантларга муҳтож. Лекин буни тан олгиси келмайди. Умуман олганда, Президентнинг меҳнат мигрантлари учун янги бозорларни очиш бўйича ташаббус ва кўрсатмалари олқишга лойиқ. Биз бу ҳақда кўп фикр юритардик ва анчадан бери кутардик. Давлат ўз фуқароларини четда ёлғизлатиб қўймаслигидан далолат бу. Яхши натижалар кутамиз...

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти лавозимини эгаллаган биринчи аёл

Биология фанлари доктори, таниқли олим ва профессор Шаҳло Турдиқулова Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти этиб тайинланди.

У Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 80 йиллик тарихида бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди. 

Ш.Турдиқулова, шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори ҳамдир.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Сирожиддин Саййид “Халқим деган зотларни Ҳақ ҳам қўллар экан-ку!..” номли шеър ўқибди.

Шеър “Ахборот” дастурида ҳамда марказий нашрларда тўлиқ эълон қилинган.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув бўйича янги тарифлар тасдиқланди

2 апрелдан аҳолига иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун тарифлар 15 фоизга кўтарилган.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қобил қори:
Лайлатул қадр барчамиз орзиқиб кутган энг фазилатли кечадир.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
Қозоғистон Республикаси Актобе области Алгин райони ҳудудида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этганлар Ватанга олиб келинди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус бортида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган фуқаролар Қозоғистон Республикасидан 5 апрель куни соат 03:00 ларда Сурхондарё вилоятидаги “Термез” халқаро аэропортига олиб келинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Қозоғистон Республикаси масъул идоралари юзага келган бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганларни  Ўзбекистонга олиб келинишида яқиндан кўмаклашдилар.

Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари ҳамкорлигида 8 нафар вафот этган фуқароларнинг жасадлари яшаш манзилларига юборилди. Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар томонидан дафн маросимларини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
DXX Meksika orqali AQSHga yuborishni va’da qilgan bir necha shaxslarni ushladi

Ular bu maqsadda 14—19 ming dollar atrofida pul talab qilgan.

@platformauzb_live
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташриф билан мамлакатимизга келди. Урганч халқаро аэропортида уни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 ва 🇰🇿 дўстлиги абадий бўлсин

Шавкат Мирзиёев ҳамкасби Қосим-Жомарт Тоқаевни кутиб олди.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
Forwarded from platformauzb_live
“Tashabbusli byudjet”ning 2024-yil birinchi mavsumi g‘oliblari ro‘yxati e’lon qilindi

Respublika bo‘ylab 2 254 ta mahalla bo‘yicha jami 2 770 ta loyiha g‘olib deb topildi. Ushbu loyihalarni moliyalashtirish uchun mahalliy budjet mablag‘lari hisobidan 3,3 trln so‘m yo‘naltiriladi.

Ma’lumot uchun, ovoz berish jarayonlarida mamlakat bo‘ylab 11,7 million nafar fuqaro ishtirok etdi.

Ro‘yxat bilan ushbu havola orqali tanishish mumkin.

@platformauzb_live