"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
24.2K subscribers
14.7K photos
4.58K videos
156 files
4.58K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_саводхонлик

⚡️⚡️⚡️ Телеграмда ҳақорат қилганлик учун жавобгарлик муқаррар!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍3😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_саводхонлик

⚡️⚡️⚡️ Алимент қандай ҳолатларда давлат томонидан тўлаб берилади?

Лавҳада бу саволга батафсил жавоб берилган.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍2
#Ҳуқуқий_саводхонлик

⚡️⚡️⚡️ Ҳужжатсиз берилган қарзни қайтариб олиш мумкинми?

Фуқаролик кодексининг 733-моддасига асосан, фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт.

Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Фуқаролик кодексининг 109-моддасига асосан, битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлиги, мазмуни ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.

Демак, қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, яъни ҳозирги кунда 3 000 000 сўмдан ортиқ бўлган ҳолатларда, албатта, ёзма тузилиши лозим.

Ушбу талабга риоя қилмаслик келгусида низо келиб чиққан ҳолда қарздорликни ундириш имконидан маҳрум этишига асос бўлади.

👉 @PARKENT_TONGI
👍5
#Ҳуқуқий_саводхонлик

⚡️⚡️⚡️ Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

✔️ Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди;

✔️ Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин;

✔️ Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади;

✔️ Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади;

✔️ Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди;

✔️ Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади;

✔️ Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади;

✔️ PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади;

✔️ Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади;

✔️ Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган;

✔️ Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади;

✔️ Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади;

✔️ Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади;

✔️ Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади;

✔️ Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

@PARKENT_TONGI
👍9
#Ҳуқуқий_саводхонлик

⚡️⚡️⚡️ Ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин олиш мумкинлигини биласизми?

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Асос:
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 14-моддаси

👉 @PARKENT_TONGI
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_саводхонлик

⚡️⚡️⚡️ Давлат органларига мурожаат қилганда нималарга аҳамият қаратиш керак?


Саволга Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган лавҳадан жавоб олишингиз мумкин.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Ҳуқуқий_саводхонлик

⚡️⚡️⚡️ Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ва муддатлари қандай?

Ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан тайинланади.

Ишсиз шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб кечи билан ўн биринчи кундан эътиборан кучга киради.

Ишсизлик нафақаси ўн икки ойлик давр ичида кўпи билан йигирма олти календарь ҳафта давомида тўланади. Ишсиз ишсизлик нафақасини олиш даврида иш қидириши ва ҳар икки ҳафтада камида бир марта маҳаллий меҳнат органига ишга ёки касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга, малакасини оширишга йўлланма олиш учун мурожаат қилиши шарт.

Ишсизлик нафақасининг миқдори қонунчилик билан белгиланади.

Ишсизлик нафақасини тўлаш қуйидаги ҳолларда тугатилади:
ишсиз шахс ишга жойлашганда;
ишсиз шахс мақбул ишга доир иккита таклифни рад этганда;
ишсиз шахслар тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга ва шахсий томорқа ер участкаларини ривожлантиришга қаратилган субсидияларни олганда;

ишсиз шахслар томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан микрокредитлар олинганда;

ишсиз шахс Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширганда;
ишсиз шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинганда;

ишсиз шахс қонунчиликка мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлганда (пенсия туридан қатъи назар);

ишсиз шахс суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазога ҳукм қилинганда;

ишсиз шахс ишсизлик нафақасини олиб турган даврида вақтинча бажариладиган ишга маҳаллий меҳнат органини бу ҳақда хабардор қилмай жойлашганда;
ишсиз шахс вафот этганда.

Қуйидаги ҳолларда ишсизлик нафақасини тўлаш тўхтатиб турилади:

ишсиз шахс касбга ўрганиш, қайта тайёрлаш ёки малакасини оширишга юборилган бўлса, — стипендия олиб касб ўрганиш, қайта тайёрлашдан ўтиш ёки малака ошириш даврида;

ишсиз шахс ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасида даволаш курсини ўтаётган бўлса, — бундай муассасада бўлган даврида;
ишсиз шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этаётган бўлса, — бундай ишларда иштирок этган даврида.

Ишсиз шахс узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда маҳаллий меҳнат органига келмаган тақдирда, ишсизлик нафақасини тўлаш уч ойгача муддатга тўхтатиб қўйилиши ёки нафақанинг миқдори камайтирилиши мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
👍5
#Ҳуқуқий_саводхонлик

⚡️⚡️⚡️ Менинг маҳаллам —менинг судьям!

Туманимиздага 1-ИДУМ биносида “Менинг маҳаллам —менинг судьям” ғояси асосида аёллар томонидан содир этилаётган жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш ва янги қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳиятини фуқароларнинг эътиборига етказиш ҳамда мазкур жиноятлар содир этилишининг олдини олиш чоралари мавзусида Хўжа, Мозорҳожи, Ўчоқ, Сой маҳалла фаоллари ва фуқаролари билан тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда коррупция ва порахўрликнинг салбий оқибатлари ҳақидаги “Нафс исканжаси” ва Олий суди ташаббуси билан суратга олинган ва ҳозирги кунда долзарб аҳамият касб этган мавзу — оилавий келишмовчилик туфайли барбод бўлган бир оила тақдири ҳақида “Фарзанд” номли қисқа метражли фильмлар намойиш этилди.
 
Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍5👏2
#Ҳуқуқий_саводхонлик

⚡️⚡️⚡️ Янги меҳнат кодексида йиллик асосий таътил муддати узайтирилмоқда


Амалдаги кодекснинг 134-моддасига асосан ходимларга ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилиши белгиланган эди.

Янги кодекснинг 217-моддасига кўра ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни (дам олиш кунлари ҳам назарда тутилган) ташкил этиши белгиланди.

Бундан ташқари, яна бир ўзгартиришга кўра, дам олинадиган байрам кунлари  календарь дам олиш кунига (шанба ёки якшанба) тўғри келса, кейинги иш куни (душанба) ҳам расман дам олиш куни ҳисобланади.

Масалан, 21 март якшанба кунига тўғри келса, 22 март расмий дам олиш куни бўлади.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_саводхонлик

⚡️⚡️⚡️ Яқин қариндошлар бир давлат корхонасида ишлаши мумкинми?

👉 @PARKENT_TONGI
👍32💯2🔥1👏1
#Ҳуқуқий_саводхонлик

Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарни ундириб олиш ҳуқуқига эга.

Автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларга автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган тартибда қоплаши шарт.

👉 @PARKENT_TONGI
👍25😁2🤩1🤣1
#Ҳуқуқий_саводхонлик

⚡️⚡️⚡️ Паспортни йўқотиб қўйганлик учун жавобгарлик борми?

Паспортни йўқотиб қўйганлик учун қонунчиликда жавобгарлик бор.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини, хорижга чиқиш учун биометрик паспортини қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши — 150 минг сўмдан 900 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — 1 ярим миллион сўм жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @PARKENT_TONGI
👍93🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_саводхонлик

⚡️⚡️⚡️ Мажбурий ижро бюроси қайси ҳолатда уйга ундирув қарата олмайди?

Шу ҳақида Адвокат Мухриддин Шамсиддиновнинг берган ҳуқуқий маслаҳатини диққат билан тингланг!

👉@PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_саводхонлик

⚡️⚡️⚡️ “Самосуд” учун қандай жавобгарлик бор?

Саволга лавҳадан жавоб олишингиз мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_саводхонлик

⚡️⚡️⚡️Қисқаришга тушаётган ходимлар қандай йўл тутиши керак?

Хўш, уларга меҳнат қонунчилигида қандай имтиёз ва кафолатлар бор?

Маълумот учун айтганда умумтаълим муассасаларидаги психолог, кутубхоначи ҳамда лаборант лавозими қисқаришга тушган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍103
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_саводхонлик

⚡️⚡️⚡️ Суд қароридан сўнг банклар фоиз ва пеня ҳисоблаши қонунчиликка зид!

Яқинларингизга ҳам юборинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4👍3
#Ҳуқуқий_саводхонлик

⚡️⚡️⚡️ Газ ва электрдан ноқонуний фойдаланишнинг ҳуқуқий оқибатларидан қанчалик хабардорсиз?

Охирги пайтларда газдан ноқонуний фойдаланиб, фалонча миллиард сўм зарар етказилганлиги аниқланди, деган хабарлар кўплаб чиқарилмоқда. Наҳотки, шунча газни ўғирлаб ишлатгунга қадар ҳам ҳеч ким билмаган бўлиши мумкин.

Бироқ гап шундаки, ўғирлаб ишлатилган газнинг аниқ миқдорини аниқлашнинг деярли иложи йўқ. Газдан ноқонуний фойдаланиш аниқланганда ўғирланган газ миқдори муайян қоидаларга мувофиқ ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 134-бандига кўра, истеъмолчи томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги учун газ ҳажмлари ва нархи ҳисоб-китоб кунида амалда бўлган энг юқори тариф бўйича газдан фойдаланиш ускунасининг тўлиқ сутка давомида (24 соат) тўлиқ қувват (маиший истеъмолчиларга белгиланган меъёрлардан) билан ишлаши ҳисобидан келиб чиқиб, истеъмолчи ташкилот ташкил этилган, охирги кўрикдан ўтказилган кундан ёки охирги уч йил ҳисобидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Масалан, истеъмолчи рухсатсиз газ тармоғига уланиб олганлиги аниқланганда, унинг барча газ ишлатадиган қурилмаларининг бир соатлик газ сарфи 24 соатга кўпайтирилиб, кунлик газ сарфи аниқланади.

Агар ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилганидан 3 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса, 24 соатлик газ сарфи 365 га кўпайтирилиб, чиққан сумма 3 га кўпайтирилади.

Яъни ташкилот 3 йил давомида тўхтовсиз тўлиқ қувват билан ишлаганда сарфлаши мумкин бўлган миқдор аниқланиб, шу пайтдаги газ нархига кўпайтирилганда чиққан сумма ўғирланган газ суммаси деб ҳисобланади.

Натижада ҳақиқатда ўғирланган газ суммаси камроқ бўлсада, зарар суммаси жуда катта миқдорда ҳисобланади. Айбдор шу суммага жавоб беришига тўғри келади.

Агар ташкилот тармоққа қонуний уланган бўлсаю, ҳисоблагичнинг пломбаси бузилган бўлса, сўнгги кўрикдан ўтказилган даврдан, бироқ ушбу пломба ўрнатилган кундан кўп бўлмаган даврдан бошлаб зарар ҳисобланади.

Электр энергиясидаги ўғирликлар ҳам шунга ўхшаш тарзда ҳисобланади.

Одатда бундай ишларда айбланган шахслар аслида кўп газ ишлатмаганлиги, зарар нотўғри ҳисобланаётганлигини ҳар қанча таъкидласаларда, буни исботлаб беришлари жуда қийин бўлади. Натижада улар юқоридаги тартибда аниқланган суммага жавоб беришларига тўғри келади.

Шу сабабли газ ва электрдан ноқонуний фойдаланишдан сақланинг!

✍️ Хайрулла ҚОСИМОВ, адвокат

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍113
#Ҳуқуқий_саводхонлик

⚡️⚡️⚡️ Маҳалламиз раисини қандай қилиб ишдан бўшатсак бўлади?

Савол: Маҳалла раисимиз жуда қўпол ва ёмон одам. Маҳалла аҳли ундан безор бўлган. Раисни қандай қилиб ишдан бўшатсак бўлади?

Жавоб: Қонунчиликка кўра маҳалла раисини ишдан бўшатишнинг асослари қуйидагилар бўлиши мумкин:

1. Сайлов орқали ишдан бўшатиш

Маҳалла раиси умумий йиғилишда маҳалла аҳолиси томонидан сайланади ва уни ишдан бўшатиш ҳам умумий йиғилиш қарори асосида амалга оширилади.

Агар аҳолининг катта қисми раис фаолиятидан норози бўлса, навбатдан ташқари умумий йиғилиш чақирилиши мумкин.

2. Қонунбузарлик ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш

Агар раис қонунбузарликка йўл қўйса ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилса, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари текширув ўтказиб, унинг ишдан бўшатилишига сабаб бўлиши мумкин.

3. Истеъфо ёки шахсий ариза асосида

Раис ўз хоҳишига кўра истеъфо бериш ҳақида ариза ёзиши мумкин.

4. Соғлиқ ёки бошқа объектив сабаблар туфайли

Агар раис соғлиги ёки бошқа ҳолатлар туфайли ўз вазифаларини бажара олмаса, уни ишдан озод қилиш мумкин.

⭕️ Жараён қуйидагича амалга оширилади:

1. Умумий йиғилишда масала муҳокама қилинади.

2. Аҳоли кўпчилигининг овози билан раис лавозимидан озод этилади.

3. Бу қарор маҳаллий ҳокимият ва тегишли ташкилотларда расмийлаштирилади ва тасдиқланади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍231
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_саводхонлик

⚡️⚡️⚡️ Кредитга олинган автомобиль “авария”га учраса суғуртадан пул ундириш мумкинми?

Видеодан батафсил маълумот олинг!

👉
@PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍91