"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
24.1K subscribers
14.7K photos
4.57K videos
156 files
4.58K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️Санъатнинг шарафли йўли


Туман маданият бўлимининг “Паркент чашмаси” фольклор этнографик халқ хаваскорлик жамоси 2006 йилда Акмал Турсунов томонидан ташкил этилганидан буён сермаҳсул ижод қилиб келмоқда.

Масалан, 2007 йили “Навқирон Самарқандга таъзим”, 2019 йилдаги “Илоқ” ҳамда “Халқаро бахшичилик” фестивалида муносиб қатнашган.

Эътиборлиси, жамоа 2020 йилдан “Нурли наволар” каби фестивалларда фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.

Шунингдек, “Дунё бўйлаб”, “Маданият ва маърифат”, “Ўзбекистон тарихи”, “Севимли” телеканалларида жамоа ижросидаги бир қатор мавзули дастурлар намойиш этиб борилмоқда.

Жамоа шу йилда республика даражасидаги Наврўз байрамида ҳам бадиий чиқишлари билан муносиб иштирок этди.

Куни кеча Маданият вазирлиги томонидан жамоа раҳбари Латофат Дўстова "Маданият ва санъат фидокори" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Туманимиз маданият ходимларини “Маданият ва санъат ходимлари куни” билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилаймиз.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍5
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ ​​Муфтий Нуриддин домла Холиқназаровга “Фахрий доктор” илмий унвони берилди

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаровнинг Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, ёшларни руҳий баркамол этиб тарбиялаш ва илмий-ижодий фаолиятларини юксак эътироф этиб, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий кенгаши томонидан “Фахрий доктор” илмий унвони берилди.

Унвонни Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, халқаро Ислом академияси ректори Музаффар Комилов топширди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍10👏1
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Туманимиздаги оила нуфузли лойиҳанинг "Энг фаол оила" номинациясида ғолиб бўлди


Жорий йил 10 июнь куни пойтахтимизда “Бир миллион ўзбек дастурчилари” Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари қўшма лойиҳаси натижаларига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Бош вазир Абдулла Арипов, Бирлашган Араб Амирликларининг ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад Ал Гергави, Бош вазири ўринбосари Сардор Умрзоқов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳасининг якунланиш маросими доирасида номинациялар бўйича ғолиблар ва номзодлар иштирок этди.

Биз учун қувончлиси мазкур нуфузли лойиҳада Паркент тумани "Истиқбол" маҳалласи ёшларидан Ҳилола ва Баҳром Умарбоевлар ўз оила аъзолари билан иштирок этиб, "Энг фаол оила" номинациясида ғолибликни қўлга киритишди.

Сардор ИСМОИЛОВ, "Истиқбол" маҳалласининг ёшлар етакчиси

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍11👏4
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Ўрганиш, изланиш ва интилишдан тўхтамаган ёшлар

Бугун туманимиз мактабларини битирган ўқувчиларнинг ота-оналари, устозлари учун ғоят қувончли ва ҳаяжонли воқеа бўлди.

Қалби пок орзу-умидлар билан тўлган навқирон, азму шижоатли ёшларимизнинг бир гуруҳига аъло даражали олтин медал ҳамда кумуш медаллари тантанали равишда топширилди.

Туманимиздаги 51-мактабда бўлиб ўтган байрамона тадбирда туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов, ҳоким ўринбосари Бахтиёр Соатов, халқ таълими бўлими мутасаддилари, таълим тизимининг фидойилари, она-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов мактаб таълимини аъло баҳолар билан тамомлаган, намунали ҳулқи билан тенгдошларига ўрнак бўлган, энг асосийси ўрганиш, изланиш ва интилишдан асло тўхтамаган ёшларнинг бир гуруҳини самимий табриклаб, уларга келгуси ҳаёт йўлларида муваффақият тилади.

Давоми бор...

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍14👎1
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорлари

Бугунги тадбирда таъкидланганидек, туманимиздаги 57 та мактабда 2109 нафар ўқувчи ёшларимиз етуклик шаҳодатномаларини қўлларига олмоқда.

Шундан 34 нафар ўқувчиларга аъло даражали олтин медал, 5 нафар ўқувчиларига кумуш медал, 2070 нафар битирувчи ўқувчиларга оддий нусхадаги шаҳодатнома берилди.

Энг муҳими, жорий ўқув йилида мактабларимизни битираётган ўғил-қизларимиз халқаро фан олимпиадалари, ижодий фестиваль ва танловларда юқори ўринларни эгаллади.

Уларнинг 17 нафари мамлакатимиз ва хориждаги нуфузли олийгоҳларда ўқиш ҳуқуқини муддатидан аввал қўлга киритмоқда.

Айни кўрсаткичлар туманимизда таълим-тарбия соҳасидаги саъй-ҳаракатлар, кўрсатилаётган эътиборнинг яна бир амалий натижасидир.

Ёшлармизнинг эришган ютуқлари эътирофидан халқимиз ва Ватанимиз келажаги ҳақидаги тасаввурларимиз янада ортиб кетди.

Ҳа, туманимизнинг илмга чанқоқ ёшлари янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорларидир.

Давоми бор...

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍12🥰2
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Бирлашиётган ёшлар байрами


Бугунги фестивалда маҳаллаларимиздаги ёшлар ўртасида “Ош чемпионати”, “Куч синашиш” (Армрестлинг) ҳамда “Тош кўтариш” мусобақалари, “Ёш рассомлар” танлови ва миллий либослар намойишида муносиб иштирок этган ўғил-қизлар тақдирланди.

Фестиваль ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлди. Масалан, иқтидорли ёшларимиздан Муроджон Алиевга ҳам ўз вақтида кўрсатилган эътибор, эришган ютуқлари эътироф этилиши натижасида у “Ёшлар овози – 2022” кўрик-танловининг республика босқичида бахшичилик санъати йўналишида фахрли 1-ўринни қўлга киритганди.

Таъкидлаш жоизки, фестивалда Муроджон Алиевнинг эришган ютуқлари алоҳида эътироф этилди.

Муроджон Ёшлар куни муносабати билан ўтказиладиган республика байрамига пойтахтимизда тайёргарлик кўраётгани боис, унинг отаси Анвар Алиев даврага таклиф этилди.

Тасаввур қилиб кўринг, кенг жамоатчилик иштирокидаги тантанада фарзанди сабаб самимий табрик ва ташаккур эшитган отадан бахтлироқ инсон борми дунёда?

Давоми бор

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
🔥8👍41
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Шавкат Мирзиёев "500 нафар энг нуфузли мусулмонлар" рўйхатидан жой олди

Бу рўйхат мусулмон дунёсида сиёсий, иқтисодий, диний ҳамда маданий каби умумий 13 та йўналиш бўйича ўз таъсирига эга бўлган мусулмон шахсларни аниқлаб беради.

Мазкур рўйхатдан бир қатор давлат раҳбарлари — Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд, БАА Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳам ўрин олган.

✔️ Маълумот учун айтганда "500 нафар энг нуфузли мусулмонлар" журнали 2009 йилдан буён йилда бир марта нашр этиб келинади.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Халқаро конференция иштирокчилари туманимиз мактабгача таълим тизимидаги тажрибаларни юқори баҳолашди


Хорижий экспертларга “Ақлвой” автобусига қуёш батареяси ўрнатилиб, кондиционер, ҳожатхона, иссиқ-совуқ сув, тамаддиларни иситиш учун жой каби қулайликларга эга эканлиги ҳақида батафсил маълумот берилди.

Меҳмонларга “Ақлвой” мобиль боғчасида олиб борилаётган машғулотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб берилди.

Хорижлик мутахассисларда тарбияланувчиларимиз миллий қадриятлар, яъни, боғча ёшидан мустаҳкам оила, катталарга ҳурмат, табиатни асраш каби тушунчалар билан тарбияланаётганлиги катта қизиқиш уйғотди.

Ҳиндистон, Франция, Африка қитъасидаги бир қатор давлатлар, шунингдек, Америка ва Португалиядан ташриф буюрган мутахассислар туманимизда мактабгача таълим борасида орттирилган тажрибаларни юқори баҳолашди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍9🥰2🔥1
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик депутат "Йилнинг энг фаол эксперти" деб топилди


Паркент туман Кенгаши депутати Бахтиёр Руҳитдиновнинг юртимиздаги ижтимоий-иқтисодий-сиёсий ислоҳотларни кенг жамоатчиликка тарғиб қилишдаги фаол иштироки Ўзбекистон Миллий телерадиоканали томонидан эътироф этилди.

Айни пайтда ЎзЛиДеП сиёсий Кенгаши бўлими мудири лавозимида меҳнат қилиб келаётган Бахтиёр Руҳиддинов Ўзбекистон Миллий телерадиоканали орқали кўплаб кўрсатувларда эксперт сифатида иштирок этиб келмоқда.

Шу боис, депутатимиз Ўзбекистон Миллий телерадиоканали томонидан "Йилнинг энг фаол эксперти" деб топилди.

👉 @PARKENT_TONGI
👍23🔥6👏2😁1🎉1
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик ҳарбий "Шуҳрат" медали билан тақдирланди!

Шавкат Мирзиёев юртимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармонни имзолади.

Фармон билан мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, профессионал миллий армияни шакллантириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашдаги катта хизматлари, халқимиз осойишталигини сақлаш ҳамда шарафли ва муқаддас бурчини бажаришда мардлик ва жасорат кўрсатгани, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси эътироф этилиб мукофотланганлар орасида "Номданак" ҳудудининг "Обод" маҳалласидан Акбар Абдуқодиров ҳам бор.

Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм отряд командири Акбар Абдуқодировни "Шуҳрат" медали билан тақдирлади.

Мукофот муборак Акбар Анварович!

👉 @PARKENT_TONGI
👍55👏82🔥2
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Мукофот муборак бўлсин!

Туманимизда тиббий ҳамкорликни кенгайтиришда тиббий туризмни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган шифокорларимиз кўп.

Улар орасида "Milliy medical" клиникаси асосчиси ва директори эндокринолог шифокор Жамшид Солиевнинг хизмати алоҳида ўрин тутади.

Шифокоримизнинг камтарона меҳнатлари "Тиббиёт ходимлари куни" байрами муносабати билан муносиб тақдирланди.

Жамшид Солиев Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан "Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантиришда қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мукофот муборак бўлсин, Жамшид Солиев!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44🔥2👏1🎉1
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Президентимиз туманимиз вакиласи Инобат Гиёзовани "Шуҳрат" медали билан мукофотлади

Президентимизнинг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига кўра, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган хотин-қизлардан бир гуруҳи орден ва медаллар билан мукофотланди.

Улар орасида туманимиз вакиласи ҳам бор.

Туманимиздаги “Кумушкон саховати” оилавий туризм корхонаси директори Инобат Гиёзова “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

⭕️ Мукофот муборак, Инобат Сулаймоновна!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍24👏7🔥43💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистон тарихидаги 5 нафар буюк аёл

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мамлакатимиз тарихида ўз изини қолдирган 5 нафар аёл ҳақида uznews.uz видеолавҳа тайёрлади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Туманимиздаги йилнинг энг яхши ҳамшираси тақдирланди

Аввал хабар берганимиздек, Паркент туман тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими ҳамшираси Назокат Мирсаъдиева “Ҳамшира — 2024” кўрик-танловининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритиб, Тошкент вилоятининг тиббиёт соҳасида ўзига хос тарихий натижани қайд этди.

Бугун шу муносабат билан туман ҳокими Сардор Исақулов ҳамда тиббиёт бирлашмасининг бош шифокори Бобур Алиев Назокат Мирсаъдиевани қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаб, ўзларининг самимий тилакларини билдиришди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28🔥4👏3
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ "Қайилма" маҳалласининг ҳоким ёрдамчисини Тошкент вилоят ҳокими тақдирлади

Жорий йилнинг иккинчи чорак якуни бўйича вилоятдаги 1025 та маҳалла ҳоким ёрдамчиларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) “Онлайн маҳалла” платформаси орқали автоматик равишда 0 дан 100 баллгача тизим бўйича баҳоланган эди.

Мазкур жараёнларда Тошкент вилоятида энг яхши натижа кўрсатган, "Сайхунобод", "Уйчи", "Ғиждувон", "Зарбдор" тажрибаларини татбиқ этишда фаол бўлган, шунингдек, "Энг фаол ҳоким ёрдамчиларининг TOP-100" талигига кирган маҳаллалар орасида туманимиздаги "Қайилма" маҳалласининг ҳоким ёрдамчиси Бекзод Толипбоев ҳам эътироф этилди.

Шу боис, "Қайилма" маҳалласининг ҳоким ёрдамчиси вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва пул мукофоти билан тақдирланди.

👉 @PARKENT_TONGI
👍29🔥2🎉1
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Президентимиз туманимиз вакиласи Фотима Боевани "Шуҳрат" медали билан мукофотлади

Президентимизнинг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига кўра, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган хотин-қизлардан бир гуруҳи орден ва медаллар билан мукофотланди.

Улар орасида туманимиз вакиласи ҳам бор.

Туманимизнинг Самаробод маҳалласидаги тадбиркор аёл Фотима Боева “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Мукофот муборак, Фотима Салоҳиддиновна!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍39👏7
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Тумандошимиз “Мўътабар аёл” кўкрак нишонига лойиқ кўрилди

Анъанага кўра ҳар йили 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан давлат ва жамият ҳаётида фаоллиги билан бошқаларга намуна бўлаётган бир гуруҳ хотин-қизлар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев фармонига кўра таъсис этилган “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими услубчиси Арофат Умарова ҳам тақдирланди.

Арофат Умаровага мазкур кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев топширди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу мукофот оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этишда ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизларга берилди.

⭕️ Фурсатдан фойдаланиб Арофат Умаровага келгуси ишларида  муваффақият тилаймиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍45👏32🔥1
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Мактабдаги таҳсилини аъло баҳоларга тамомлаган ёшлар тақдирланди

Бугун туманимиз мактабларини  битирган ўқувчилари ва уларнинг ота-онаси, устозлари учун унутилмас воқеа бўлди.

Мактабдаги таҳсилини аъло баҳоларга тамомлаб, юксак марраларни кўзлаб, беғубор орзу-умидлар билан катта ҳаётга қадам қўйган азму шижоатли ёшларимизнинг бир гуруҳига олтин ҳамда кумуш медаллари тантанали тарзда топширилди.

Туманимиздаги 1-мактабда бўлиб ўтган байрамона тадбирда ҳоким Сардор Исоқулов мактабдаги таълимини олтин ва кумуш медаллар билан аъло баҳолар олиб тамомлаган, намунали хулқи тенгдошларига ўрнак бўлиб, вақтини доимо ўрганиш, изланиш ва интилишда ўтказган йигит-қизларни самимий табриклаб, уларга келгуси ҳаёт йўлларида улкан зафарлар тилади.

Тантанали тарзда ўтган тадбирда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддилари, таълим тизимининг фидойилари, она-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Давоми бор!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22👍6🔥2👏1
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Олтин ва кумуш медаллар ўз эгаларига топширилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун 1-мактабда туманимиз мактабларидаги таълимини олтин ва кумуш медаллар билан аъло баҳоларга тамомлаган битирувчилар тақдирланди.

Байрамона ўтган тадбирда таъкидланганидек, туманимиздаги 58 та мактабда 2 минг 419 нафар ўқувчи ёшларимиз етуклик шаҳодатномаларини қўлларига олмоқда.

Шундан 47 нафар ўқувчига аъло даражали олтин медаль, 21 нафар ўқувчига кумуш медаль, 2 минг 351 нафар битирувчига оддий нусхадаги шаҳодатнома берилди.

Энг муҳими, жорий ўқув йилида мактабларимизни битираётган ўғил-қизларимиз халқаро фан олимпиадалари, ижодий фестиваль ва танловларда юқори ўринларни эгаллади.

Уларнинг 5 нафари мамлакатимиз ва хориждаги нуфузли олийгоҳларда ўқиш ҳуқуқини муддатидан аввал қўлга киритмоқда.

Мазкур кўрсаткичлар туманимизда таълим-тарбия соҳасидаги саъй-ҳаракатлар, кўрсатилаётган эътиборнинг амалий натижасидир.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
24👍12🔥5❤‍🔥2👏1
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Президентимиз Паркент туманининг ўғлони Муроджон Алиевни "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирлади!

Президентимизнинг "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори билан ўзининг билим ва қобилияти, интилувчанлиги, ташаббускорлиги ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада оширишга катта ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимиздан бир гуруҳи мукофотланди.

Улар орасида Паркент туманининг ўғлони ҳам бор!

Паркент туманидаги 29-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг бахшичилик синфи ўқитувчиси Муроджон Алиев "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланди.

Мукофот муборак, Муроджон!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
37👍30🏆5🔥4🙏2🍌2🍾2