"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
24K subscribers
14.7K photos
4.57K videos
156 files
4.58K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Хушхабар

⚡️⚡️⚡️ Бензин нархи йил охиригача ошмайди

Президент томонидан бугун имзоланган қарорга мувофиқ, АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини "ноль" ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

Маълумот учун, 2022 йил 10 декабрдан бошлаб амал қилаётган АИ-80 русумли автобензин учун акциз солиғини "ноль" ставкада қўллашнинг амал қилиш муддати эртага, 2023 йил 1 март куни якунига етиши керак эди.

👉 @PARKENT_TONGI
👍9🎉2🔥1👏1
#Хушхабар

⚡️⚡️⚡️ "Опен бюджет"да 2023 йилда 1,5 мингдан ортиқ овоз йиғган лекин, ғолиб бўлмаган лойиҳалар учун 2024 йилда маблағ ажратилади

Хушхабарни "Опен бюджет" иштирокчиларига юборинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥1👏1
#Хушхабар

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик талаба Навоий номидаги давлат стипендиясини қўлга киритди

Жорий ўқув йили учун Навоий номидаги давлат стипендияларининг ғолиблари эълон қилинди. Улар орасида Паркент туманидан Мадина Йўлчиева ҳам бор.

Мадина Бойқозон маҳалласидаги 31-мактабни аъло баҳоларга тамомлаган.

У айни пайтда Чирчиқ давлат педагогика университетининг Бошланғич таълим факультети Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил: инглиз тили йўналиши 4-босқичида ўқийди.

Мадина Йўлчиева университетда таҳсил олиши билан биргаликда ўзи ўқиган 31-мактабда ўқувчиларга инглиз тилидан сабоқ бермоқда.

Шунингдек, Мадина Чирчиқ давлат педагогика университети қошида очилган "Ёшлар академияси" олий таълим муассасаси лидерининг матбуот масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасини ҳам бажариб келмоқда.

Бир қатор нуфузли кўрик-талов, илмий семинарларда муваффақиятли иштирок этиб келаётган Мадинанинг 10 дан ортиқ илмий мақолалари республика ва халқаро журналларда ўзбек, инглиз, немис тилларида чоп этилган.

Мадина Йўлчиеванинг интилиш, изланишлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди.

У жорий ўқув йилида Навоий номидаги давлат стипендиясига лойиқ кўрилди.

Мадина Йўлчиеванинг ютуқлари бардавом бўлишига тилакдошмиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60👏13🔥5🎉41
#Хушхабар

⚡️⚡️⚡️ Электр таъминотидаги чекловлар олиб ташланди

8 мартдан эътиборан мамлакатимиз ҳудудларига электр энергияси етказиб беришда ҳеч қандай чекловлар қўлланилмаяпти.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥1
#Хушхабар
#Фахр

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик ҳамшира “Ҳамшира — 2024” танловининг республика босқичи ғолибаси бўлди

Аввал хабар берганимиздек, туманимиздаги 29-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Ҳамшира – 2024" кўрик танловининг вилоят босқичида фахрли 1-ўринни қўлга киритиб республика босқичи йўлланмасини олганди.

Бугун мазкур танловнинг республика босқичи якунланди. 

Республика даражасидаги малакали ҳакамлар ҳайъати  баҳолаб борган танловда ҳамшира Назокат Мирсаъдиева 1-ўринни қўлга киритиб, Тошкент вилояти ва Паркент туманининг шарафини ёруғ юз билан ҳимоя қилди.

Салкам 30 йиллик тарихга эга ушбу тадбирда Тошкент вилоятидан биринчи марта ғолиба бўлган ҳамшира Назокат Мирсаъдиева энди Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультетига имтиёзли грант асосида талабаликга қабул қилинадиган бўлди.

👉 @PARKENT_TONGI
👍90👏73🔥3
#Хушхабар
#Фахр

⚡️⚡️⚡️ Паркент спортчилари Индонезия давлатида ғалабага эришди

Ҳозиргина Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатидан хушхабар олдик.

Хабарингиз бўлса, жорий йилнинг 24-29 июнь кунлари француз бокси “Сават” спорт турининг “Ассо” ҳамда “Комба” йўналишлари бўйича Осиё чемпионатида иштирок этиш учун туманимиз спортчиларидан бир гуруҳи жўнаб кетганди.

Муросасиз кечган баҳсларда ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этиб, 4 та олтин 1 та кумуш 1 та бронза медалини қўлга киритишди.

Ўндан ортиқ давлатдан келган спортчилар орасида Паркент туманининг 2 нафар спортчиси 1-ўринни қўлга киритиб Осиё чемпиони бўлишди.

Туманимиз спортчиларидан Солиҳа Рафиқжонова 10-11 ёшлилар ўртасида Француз боксининг "Ассо" йўналишида +31 кг. вазнда 1-ўринга лойиқ топилиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, спорт устаси, олий тоифадаги тренер Абдулатиф Абдуллаев 21-40 ёшлилар ўртасида Француз боксининг "Комба" йўналишида 60 кг. вазнда 1-ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74🔥7💯32👏1
#Хушхабар
#Фахр

⚡️⚡️⚡️ Туманимизнинг 5-синф ўқувчиси республика миқёсидаги интеллектуал ўйинида “Спарк” автомобилини ютиб олди!

Хабарингиз бўлса, иқтидорли ёшларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Бизнинг фахримиз!”  интеллектуал ўйини ташкил этиб келинади.

“Севимли” телеканали орқали эфирга узатиб борилаётган ушбу интеллектуал ўйинининг навбатдаги республика босқичи куни кеча ўз якунига етди.

Пойтахтимизда ўтган мазкур интеллектуал ўйиннинг 5-синфлар ўртасидаги финал беллашувида ғолиблик Паркент туманидан Алиёр Йўлчибоевга насиб қилди.

“Бизнинг фахримиз!”  интеллектуал ўйинида туманимиздаги 1-сонли ИДУМнинг 5-синф ўқувчиси Алиёр Йўлчибоев фаол иштирок этиб, бош соврин  – "Спарк" автомобилини қўлга киритди.

Кеча кеч соат 22:30 лар атрофида мазкур хушхабарни эшитган заҳоти 1-сонли ИДУМ директори Тоҳир Абдуғаффоров билан телефон орқали боғландик.

Мактаб директорининг айтишича, Алиёр Йўлчибоев интеллектуал баҳсларнинг якуний босқичига етиб келгунга қадар нимчорак, чорак ва ярим финал босқичларида умумтаълим фанларидан берилган саволларга энг кўп тўғри жавоб берди.

Якуний финал босқичида эса рақибларидан фарқли равишда берилган саволларга энг кўп тўғри жавоб бериб, ғолибликка эришди.

Шу сабаб Алиёр Йўлчибоев бош соврин – "Спарк" машинасини Паркентга келаётган ҳафтанинг душанба куни олиб келадиган бўлди.

Бугун туманимиз ҳоким Сардор Исоқулов Алиёр Йўлчибоев билан учрашиб, уни эришган улкан ютуғи билан самимий табриклаб, ўзининг эзгу тилакларини билдирди.

Ҳоким Алиёр Йўлчибоевнинг эришган муваффақиятини туманимиздаги тегишли ташкилот бошлиқлари, соҳа масъуллари олдида эътироф этгани Паркент ёшларини янги-янги марралар сари чорлов бўлди, дейиш мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥰162115👍103🤩66🔥61👏24🎉4🏆41💯1
#Хушхабар

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик Жавлон Ўзбекистон чемпиони бўлди

Шу кунларда Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида жойлашган “Алпомиш” спорт саройида Taekwondo WT бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.

Мазкур чемпионатда Паркент туман Спорт мактабининг ёш спортчилари ҳам муносиб иштирок этишмоқда.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда Файзобод маҳалласидаги иқтидорли спортчи ёшларидан бири Жавлон Маҳкамов Ўзбекистон чемпиони бўлди.

Қувонарлиси шундаки, Паркент спорти тарихида спортнинг Taekwondo WT  спорт туридан илк олтин медаль Жавлон Маҳкамовга насиб этди.

Ушбу чемпионатда Тошкент вилояти Ёшлар терма-жамоаси 9 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та  бронза медалларини қўлга киритди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32🎉21🔥1
#Хушхабар

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик талаба Навоий номидаги давлат стипендиясини қўлга киритди

Жорий ўқув йили учун Навоий номидаги давлат стипендияларининг ғолиблари эълон қилинди. Улар орасида Паркент туманидан Севинч Зайниддинова ҳам бор.

Севинч Толбулоқ маҳалласидаги 57-мактабни аъло баҳоларга тамомлаган.

У айни пайтда Тошкент давлат педагогика университетининг Профессионал таълим факультети Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши 3-босқичида таҳсил олмоқда.

Севинч Зайниддинова университетда таҳсил олиши билан биргаликда Ўзбекистон ХДП "Ёшлар қаноти" фаоли сифатида тенгдошларига намуна бўлиб келмоқда.

Шунингдек, бир қатор нуфузли кўрик-танлов, илмий семинарларда муваффақиятли иштирок этиб келаётган Севинчнинг илмий мақолалари республика газеталари ва халқаро журналларда чоп этилган.

Севинч Зайниддиновадаги интилиш, изланиш давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди.

У жорий ўқув йилида Навоий номидаги давлат стипендиясига лойиқ кўрилди.

Севинч Зайниддинованинг ютуқлари бардавом бўлишига тилакдошмиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍48👏43🎉2
#Хушхабар

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик талаба Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиясини қўлга киритди

Жорий ўқув йили учун Ислом Каримов номидаги Давлат стипендияларининг ғолиблари эълон қилинди. Улар орасида Паркент туманидан Маржона Қиёмова ҳам бор.

Маржона Қиёмова Кумушкон маҳалласидаги 13-мактабни аъло баҳолар билан тамомлаган.

У айни пайтда Тошкент тиббиёт академияси Биотиббиёт муҳандислиги факультетининг 4-босқичида таҳсил олмоқда.

Ўқув йиллари давомида
Академияда таъсис этилган "Зулфия", "Абу Наср Фаробий", "Соғлиқни сақлаш вазири" номидаги стипендияларига лойиқ кўрилган.

Шунингдек, у 15 дан ортиқ Халқаро олимпиада ва илмий анжуманлар ғолиби бўлган.

Ўтган 2022 йилда Германиянинг Халқаро  лойиҳалар танловида грант соҳибаси ҳамда 2023 йилда "Мирзо Улуғбек ворислари", "InnoWomen" Республика танловларининг ғолиблигини қўлга киритган.

Бундан ташқари, 2023 йилда Озарбайжон ва Жанубий Корея Республикаларида Халқаро мобиллик алмашинув дастурида стажировка ўтади.

Маржона 2023 йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Фармони билан "Келажак бунёдкори" Давлат мукофоти билан тақдирланган.

Маржона Ўзбекистон Халқ Демократик партияси аъзоси.

Айни вақтда партиянинг "Ёшлар қанот"и Паркент туман координатори сифатида теградошларига намуна бўлиб келмоқда.

Иқтидорли талабанинг  ҳаммуаллифликда "Биофизика" ўқув қўлланмаси ҳамда илмий тадқиқотлари доирасида 20 дан ортиқ хорижий ва республика миқёсида илмий мақолалар ва тезислари нашр этилган.

Маржона Қиёмованинг истеъдоди давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди.

У жорий ўқув йилида Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиясига лойиқ кўрилди.

Маржона Қиёмованинг ютуқлари бардавом бўлишига тилакдошмиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍77👏1581🔥1🕊1
#Хушхабар

⚡️⚡️⚡️ Туманимизнинг "Нуробод" маҳалласи ёшлар етакчиси республика танловида 2-ўринни қўлга киритди

Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўртасида “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳридаги Ёшлар марказида “Ёшлар Форуми – 2024”доирасида бўлиб ўтган мазкур танловда Паркент тумани Нуробод маҳалласи ёшлар етакчиси Лутфулла Нуғмонхонов ҳам иштирок этди.

У "Алоҳида эътиборга муҳтож ёшлар билан самарали ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси" йўналишида 2-ўринга муносиб кўрилди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида Лутфулла Нуғмонхоновга ташкилотчилар томонидан 20 миллион сўм пул, замонавий планшет, махсус диплом топширилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍381
#Хушхабар

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик талаба Президент стипендиясини қўлга киритди

Жорий ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияларининг ғолиблари эълон қилинди. Улар орасида Паркент туманидан Асал Хайриддинова ҳам бор.

Асал Хайриддинова Яшнобод маҳалласидаги 31-мактабни олтин медаль билан тамомлаган.

У айни пайтда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш таълим йўналиши 4-босқичида таҳсил олмоқда.

Асал Хайриддинова бир қатор нуфузли кўрик-танлов, илмий семинарларда муваффақиятли иштирок этиб, унинг 30 дан ортиқ илмий мақолалари республика газеталари ва АҚШ, Ҳиндистон, Россия, Польша давлатларининг нашрларида чоп этилган.

Шунингдек, у инглиз тилидан В2 миллий сертификатига ҳам эга.

Асал Хайриддинованинг истеъдоди, доим изланишда бўлиши давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди.

У жорий ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиясига лойиқ кўрилди.

Асал Хайриддинованинг ютуқлари бардавом бўлишига тилакдошмиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍73🥰3❤‍🔥2👏2😍2🔥1😁1😘1
#Хушхабар

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик талаба Бобур номидаги Давлат стипендиясини қўлга киритди

Жорий ўқув йили учун Бобур номидаги Давлат стипендияларининг ғолиблари эълон қилинди. Улар орасида Паркент тумани Кичикқўрғон маҳалласидан Мирдавлат Мирисломов ҳам бор.

Мирдавлат Мирисломов айни пайтда Чирчиқ давлат педагогика университети, География ва иқтисодий билим асослари йўналиши 3-босқичида таҳсил олмоқда.

Мирдавлат Мирисломов бир нечта университет, республика миқёсидаги нуфузли кўрик-танловларда, халқаро ва республика илмий-амалий конференцияларида муваффақиятли иштирок этиб, унинг 35 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари Олий Аттестация Комиссияси (ОАК) рўйхатидаги журналларда, республика ва халқаро нуфузли нашрларида чоп этилган.

“Йил талабаси 2023” кўрик танлови “Йилнинг энг фаол ихтирочи ва инноватор” талабаси номинацияси бўйича, “Йил талабаси 2024” кўрик танлови “Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси” номинацияларида ғолибликни қўлга киритган.

“Мирзо Улуғбек ворислари” Республика кўрик танловида 2023 ва 2024 йилларда ўзининг инновацион лойиҳалари билан қатнашиб туман (шаҳар) босқичи ғолиби бўлган.

Шунингдек, Халқаро ғоялар ҳафталиги “InnoWeek.uz-2024” инновацион ғоялар ҳафталигида муваффақиятли иштирок этган.

“Тechnoways” технологик ривожланиш марафонида 2023 йилда университет босқичи ғолиблигини қўлга киритган.

Истеъдодли талабанинг муаллифлигида “География ва сунъий интеллект интеграцияси: тадриж, таҳлил, танқид” номли монографияси чоп этилган ва илмий-инновацион лойиҳалари доирасида 2 та патент (ДГУ) гувоҳномаси мавжуд.

Бундан ташқари у инглиз тилидан халқаро IELTS сертификатига ҳам эга.

Мирдавлат Мирисломовнинг истеъдоди давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди.

У жорий ўқув йилида Бобур номидаги Давлат стипендиясига лойиқ кўрилди.

Мирдавлат Мирисломовнинг ютуқлари бардавом бўлишига тилакдошмиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥰102👍82🔥7877🤩53👏23🕊1
#Хушхабар

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик Муҳаммадали Ниёзалиев Президент стипендиясини қўлга киритди

Жорий ўқув йили учун олий таълим муассасалари магистратура босқичининг 20 нафар талабаси Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиясига лойиқ кўрилди.

Улар орасида Паркент тумани, Хўжа маҳалласидан Муҳаммадали Ниёзалиев ҳам бор.

Муҳаммадали Ниёзалиев 2019 йил туманимиздаги 5-сонли айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактабни кумуш медалга битирган. Ўша йилининг ўзида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси бўлди.

У 2022-2023 ўқув йилида Улуғбек номли давлат стипендияси ҳамда академик С. Азимов номидаги стипендияларини қўлга киритган.

У ҳозирги кунда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Физика факультетининг Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит физикаси мутахассислиги 2-курс магистранти ҳисобланади.

Муҳаммадали Ниёзалиев бир қатор нуфузли кўрик-танлов, илмий семинарларда муваффақиятли иштирок этиб, 15 га яқин мақола ва тезислари маҳаллий ва хорижий журналларда чоп этилган. 

Жумладан, улар ичида энг яхшиларидан бири “Scopus” базасидаги Q1 квартилидаги "Journal of Physics D: Applied Physics"да нашр қилинган.

Унинг истеъдоди давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, жорий ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиясига муносиб деб топилди.

Муҳаммадали Ниёзалиевнинг ютуқлари бардавом бўлишига тилакдошмиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85👏105😁2
#Хушхабар

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик  Раҳимжон Маъмуров “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби бўлди

Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирланганлар орасида туманимиздаги Ҳуррият маҳалласининг иқтидорли ёшларидан бири бўлган Раҳимжон Маъмуров ҳам бор.

У пойтахтимизда жойлашган “Defos Consulting” фирмаси, “Defos buxgalterlar maktabi”, “Bilton English School” ўқув марказлари ва “Centro Studio” интерактив видео студиясининг таъсисчи раҳбари ҳисобланади.

Раҳимжон Маъмуров Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини муваффақиятли тамомлаб, бугунги кунгача ўзининг таълим лойиҳалари орқали 5 ёшдан 45 ёшгача бўлган аҳолини сифатли таълим олиши учун шароит яратиб келмоқда.

Унинг “Bilton English School” лойиҳаси болаларни ёшликдан инглиз тилида эркин мулоқот қила олиши ва қобилиятларини ривожлантиришга қаратилади.

Қисқа фурсатда 3 та филиалига эга бўлган ушбу марказда жами 600 нафар бола таълим олишмоқда.

Шунингдек, бугунга қадар “Defos buxgalterlar maktabi” лойиҳаси доирасида 4 мингга яқин ёшларни бухгалтерия соҳасида ўқитган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍626🔥2😁2
#Хушхабар

⚡️⚡️⚡️ Энди янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисми кэшбек қилиб қайтарилади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга 2025 йилда камида 70 мингта хонадон учун ипотека кредити тақдим этиш, шундан 30 минги учун кредитни бошланғич бадал учун бюджетдан субсидия тўлаб, даромади юқори бўлмаган оилаларга бериш вазифасини қўйди.

Давлатимиз раҳбари янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кэшбек қилиб қайтариш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🥰1
#Хушхабар

⚡️⚡️⚡️ Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларимиз учун ажойиб янгилик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

Шу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўзининг телеграм каналида хабар берди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍292
#Хушхабар
#Фахр

⚡️⚡️⚡️ Паркент спортчилари Ҳиндистон давлатида ғалабага эришди

Аввал хабар берганимиздек, туманимизнинг 16 нафар ёш спортчиси 9-13 февраль кунлари Ҳиндистон давлатининг Деҳли шаҳрида спортнинг Француз боксининг “САВАТ” тури бўйича олтинчи Осиё чемпионатида иштирок этди.

Мазкур чемпионатда спортчиларимиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Туманимиз спортчилари 2 икки йўналишда иштирок этиб, 7 та олтин, 4 та кумуш, 7 та бронза медалини қўлга киритишди.

Ўзбекистон француз бокси “Сават” ассоциациясининг Тошкент вилояти бўлинмаси президенти, Паркент туман Халқ депутатлари Кенгаши депутати, халқаро тоифадаги спорт устаси Абдулатиф Абдуллаев тренерлик қилган спортчиларимиз бугун туманимизга қайтиб келишди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42👏10🔥5
#Расман #Хушхабар

⚡️⚡️⚡️ 1 июндан бошлаб, йўл чизиғини босган ҳайдовчиларга фоторадарлар орқали жарима ёзилмайди

Фақат "стоп-линия" (5.33 белги) бундан мустасно.

Қоидабузарлик ЙПХ ходими томонидан аниқланса, жарима қўлланиши мумкин.

Бу қарор Президент топшириғига асосан ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍294🔥3🏆2🍌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар

⚡️⚡️⚡️ Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10 фоизга оширилади

Президент томонидан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни 10 фоизга ошириш тўғрисидаги фармон имзоланди.

Бу ҳақда бугун, 3 июнь куни Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Қонунчилик палатаси йиғилишида маълум қилди.

Ҳозирча маошлар айнан қайси санадан бошлаб ошиши аниқ маълум эмас.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
111👍1🔥1