#Расмий_муносабат
⚡️⚡️⚡️ Ижтимоий тармоқлар орқали берилган “Паркентда ўқитувчи ва ўқувчилар ҳокимлик Telegram-каналларига обуна бўлишга мажбурланмоқда” деб номланган хабарлар юзасидан расмий муносабат
Паркент тумани ҳокимлигининг @parkent_hokimiyati ҳамда “Паркент тонги” туман ижтимоий-сиёсий газетасининг @parkent_tongi телеграм каналларига ва туман ҳокимининг фейсбук саҳифасига туманимиз аҳолиси, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари ходимларига аъзо бўлиш тавсия қилиб келинмоқда.
Мазкур ҳолатга мажбурий тарзда обуна қилинмоқда, деган қараш билан ижтимоий тармоқларда бонг уришни омма эътиборини чалғитиш, деб ҳисоблаймиз ва ушбу каналларимизга тавсия қилишни салбий жиҳатини холис назар билан ифодалаб бўлмайди.
Кези келганда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур телеграм каналлар орқали туманимиз ва мамлакатимиз ҳаётидаги энг муҳим янгиликлар, энг ишончли ахборотлар, қизиқарли ва фойдали маълумотлар биринчи манба сифатида кенг ёритиб борилмоқда.
Асосийси, туманимиз ҳаётида рўй бераётган муҳим воқеалар, ўтказилиши режалаштирилган қабуллар, зарур ахборотларни мазкур телеграм каналларида кузатиб бориш текин ва аҳолига тўғри, ишончли янгиликларни етказишда қулай имконият ҳисобланади.
Каналларимизга обуна бўлинг
👇👇👇
@parkent_hokimiyati
👇👇👇
@parkent_tongi

👍5👎1
#Расмий_муносабат
⚡️⚡️⚡️ Ижтимоий тармоқларда болалар ўғирланаётгани ҳақидаги аудиохабарларга аниқлик киритилди
Ижтимоий тармоқларда болалар ўғирланаётгани ҳақидаги аудиохабарларда айтилишича, Тошкентдаги 38-Ором мактаби ёнида, Қорасарой турар жой мажмуасида, Қорасувда ва бошқа ҳудудларда бола ўғирлашга уринишлар қайд этилган.
Шунингдек, бир нечта бола дом-дараксиз йўқолгани, бу ҳолатларга мутасаддилар томонидан тегишли чоралар кўрилмаётгани ҳақида гапирилади.
Фарғонада ҳам бола ўғирлаш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ мавжудлиги айтилади.
Ушбу аудиохабарларга ИИВ ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов муносабат билдирди.
"Маълум қиламизки бу каби хабарлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ.
Интернет орқали ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлаётган субъектларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади", дейилади расмий муносабатда.
Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI

👍4🎉1
#Расмий_муносабат
⚡️⚡️⚡️ Ижтимоий тармоқларда “Паркент тумани Чанги қишлоғидаги мактабга олиб борувчи йўл қачон таъмирлаб берилади? Болалар ҳар кун минг машаққат билан қатнаяпти?” номдаги видео учинчи марта тарқалди
Муҳокамаларга сабаб бўлган бу ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилди:
“Нуробод” маҳалласининг “Обишир” кўчаси 2018 йилда ташкил этилган.
Лавҳада болалар қийинчилик билан юраётган йўл маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган, аммо 2022 йил баҳордаги давомий ёғингарчиликлар сабабли йўлнинг катта қисмига жиддий зарар етган.
Туман ҳокимлиги ҳамда Йўл қурилиш бўлими томонидан “Обишир” кўчаси аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида, марказий йўлга олиб чиқадиган кўчанинг асосий қисми шағаллаштириб берилган.
Ҳозирда ушбу кўча аҳолиси йўлнинг шағаллаштирилган қисмидан фойдаланиб келмоқда.
Аммо, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода шахснинг ёш болаларни мазкур йўлдан олиб ўтишига нима сабаб бўлганлиги туман Ички ишлар бўлими томонидан ўрганилмоқда.
👉 @PARKENT_TONGI

👍13👏1
"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
#Диққат_тарқатинг ⚡️ ⚡️ ⚡️ Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб иш ҳақи 10 фоизга, кейингиси эса 1 августдан яна 10 фоизга ошиши кутилмоқда! Хабар қилинишича, расмийлар 1 мартдан бошлаб иш ҳақи, нафақалар ва пенсияларни 10 фоизга оширади. Кейин 1 августдан бошлаб…
#Расмий_муносабат
⚡️ ⚡️ ⚡️ Иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоизга ошиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ошиши ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди!
Айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025 йил 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз.
Иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинади.
Ишончли манбаларга таянинг ва текширилмаган хабарларни тарқатманг!

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13👏2❤1😁1🙏1
#Расмий_муносабат
⚡️ ⚡️ ⚡️ МИБ Паркент туман бўлими томонидан фуқаронинг аукциондан сотиб олинган машинасига қўйилган тақиқ ечилди
Жорий йилнинг 17 март куни ижтимоий тармоқлар орқали фуқаро Ж.Жақсибоев томонидан аукцион савдолари орқали харид қилган автотранспорт воситасига МИБ томонидан қўйилган тақиқ ечилмаётгани ҳақидаги мурожаат қилган.
Аниқланишича, фуқаро Ж.Жақсибоев Бюронинг Олмазор тумани бўлими томонидан аукцион савдога қўйилган СПАРК русумли, давлат рақами автотранспорт воситасини сотиб олган.
Мазкур автотранспорт воситаси муқаддам фуқаро Д.Ғаниевга тегишли бўлган.
Бюронинг Паркент тумани бўлими иш юритувида қарздор Д.Ғаниевдан, ундирувчи “Interazis” МЧЖ фойдасига 9,1 млн. сўм ундириш тўғрисидаги фуқаролик ишлари бўйича Миробод туман судининг 18.07.2024 йилдаги 2-1002-2414/33890-сонли ижро ҳужжати мавжуд бўлиб мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздорга тегишли давлат рақами 10 U 328HB бўлган СПАРК русумли автотранспорт воситасига тақиқ ўрнатилган.
Қарздорга тегишли бошқа ижро ҳужжати юзасидан мазкур автотранспорт воситаси Бюронинг Олмазор тумани томонидан аукцион савдоларига қўйилиб сотилгач, фуқаро Ж.Жақсибоев томонидан ғолиблик баённомаси Бюронинг Паркент туманига 18.03.2025 йилда тақдим этилган.
Шу куннинг ўзида автотранспортга қўйилган тақиқлар баённомага асосан бекор қилинган.

👍10🏆1
#Расмий_муносабат
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ижтимоий тармоқларда Паркент тумани Аччиқ кўл ("Ҳожи кўл") дам олиш масканида қора моллар юргани ҳамда чиқиндилар ҳақида видеолавҳага расмий муносабат
Ушбу ҳолат юзасидан Паркент туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Туманимиз аҳолиси, шунингдек ҳудудларга келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларни мароқли ва хавфсиз ҳордиқ чиқариши ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармасининг ҳарбий хизматчилари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, мазкур ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари Паркент туманида жойлашган Аччиқ кўл ("Ҳожи кўл") дам олиш масканида хизмат вазифаларини олиб бормоқда.
Шунингдек, Паркент туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан мазкур ҳудудда кунлик тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда Аччиқ кўл ("Ҳожи кўл") дам олиш масканида чиқинди ташиш учун 31 та махсус идиш ўрнатилган.
Ушбу дам олиш ҳудуди 24 соат давомида видеокузатув камераси орқали назорат қилинмоқда!
Шу билан бир қаторда автомобиллар учун махсус автотураргоҳлар ташкил қилинган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа ўтган 2024 йилда олинган видео эканлигини маълум қиламиз!
➖➖➖➖➖➖
Таҳририятдан: Ҳақиқатдан ҳам ижтимоий тармоқларда Паркент тумани Аччиқ кўл ("Ҳожи кўл") дам олиш масканида қора моллар юргани ҳамда чиқиндилар ҳақида видеолавҳа эски, у ўтган 2024 йилда тасвирга олинган.
Лавҳадаги вазият бугунги кунга умуман тўғри келмаслиги "Паркент тонги" газетанинг шу ҳафта сонидаги "Туманимизнинг туризм салоҳияти" сарлавҳали мақолани тайёрлаш мақсадида таҳририят ходимлари Паркент туманининг барча дам олиш ҳудудларига борган вақтида ҳам маълум бўлди.

👍21❤2🔥1
#Расмий_муносабат
⚡️ ⚡️ ⚡️ “Элтуз” ижтимоий тармоғида Паркент туманидаги 3-мактабда ўқувчилардан пул йиғилаётгани ҳақида берилган хабар юзасидан расмий муносабат
Ушбу ижтимоий тармоқда "мактаб таъмири", “подарка” ва яна бошқа сабаблар билан ўқувчилардан пул йиғиш ҳолатидан норози бўлган ота-оналарнинг шикояти эълон қилинган.
Мазкур хабар юзасидан Паркент туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан атрофлича ўрганиш ва суриштирув ишлари олиб борилди.
Хабарда таъкидланган ҳолат асоссиз эканлиги аниқланди.
Мактаб маъмурияти ҳамда ўқитувчилар билан суҳбатлашилганда ўқувчилардан пул йиғилмаганлиги ва бу ҳақида топшириқ ҳам берилмаганлиги маълум бўлди.
Шуни маълум қиламизки, турли сабабларга кўра 3-мактаб ўқувчиларидан пул йиғиш ҳолатлари бундан кейин ҳам умуман бўлмайди.
✍️ Паркент туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими

❤27👍4🍌3🔥1