"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
24.1K subscribers
14.7K photos
4.57K videos
156 files
4.58K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Оқшом_сарҳади

⚡️⚡️⚡️ Ғазабнинг 8 та зарари

1. Ғазаб Роҳман ва Роҳийм — Аллоҳ таолонинг ғазабини келтиради.

2. Ғазаб шайтонур-рожиймни рози қилади.

3. Ғазаб одамлар орасини бузади.

4. Ғазабдан ҳасад ва фисқу фасод чиқади.

5. Ғазаб ақл ва диндаги нуқсоннинг аломатидир.

6. Ғазаб ортидан узр айтиш ва надомат келади.

7. Ғазаб кўзни кўр, қулоқни кар қилади.

8. Ғазаб ўз эгасига одамлар нафратини келтириб чиқаради.

Саҳл ибн Муъоз розияллоҳу анҳудан, у отасидан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Ким ғазабини унга амал қилишга қодир бўлиб туриб ичига ютса, Аллоҳ уни қиёмат куни халойиқнинг олдида чақириб, ҳури ийнлардан истаганини танлаш ихтиёрини беради“, дедилар”.

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

“Руҳий тарбия” китобидан.

👉 @PARKENT_TONGI
👍7
#Оқшом_сарҳади

⚡️⚡️⚡️ "Фикрларингизга эҳтиёт бўлинг — улар қилмишларингиз ибтидосидир."

✍️ Лао Сзи

👉 @PARKENT_TONGI
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оқшом_сарҳади

⚡️⚡️⚡️ Жаннат қарздормиз, сиздан отажон!

Қизилтоғлик шоир Муроджон Жўраевнинг янги шеърини Шахрудий тахаллуси билан ижод қилаётган навоийлик йигит қўшиқ қилиб куйлабди.

Қўшиқни тинглаб, шоир ва қўшиқчига айтар сўзингиз борлигига ишонамиз!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
🔥1😁1
#Оқшом_сарҳади

⚡️⚡️⚡️ Худбинлик ҳақида

Ҳаётга ўз деразангдан боқасан. Сенга фақат деразанинг сен турган тарафи аён, холос. Ҳаммани шу ердан туриб таҳлил қиласан.

Иссиқдан туриб, совуқдагиларга, салқинда туриб, жазирамадагиларга ҳукм чиқарасан.

Илтимосингни бажармадими? Аблаҳ экан!

Чақирганингда келмадими? Лафзсиз экан!

Сени мақтамадими? Нонкўр экан!

Бахтлими? Сен туфайли.

Бахтсизми? Ўзи айбдор!

Омадлими? Уни сен кўтардинг!

Синдими? У шунга лойиқ!

Бойиб кетдими? Бу — сени пулларинг!

Бир тийинга зорми? Меҳнат қилсин!

Кўрдингми? Ҳаммасини ўз деразангдан туриб ҳал қиласан! Аслида ҳаммасининг жавоби битта! Сен худбинсан!

Яхшиликларни ўзингдан деб биласан. Ёмонликларни эса бошқалардан.

Кўчага чиққин демайман. Лоақал деразангни очиб кўр.

👉 @PARKENT_TONGI
👍11
#Оқшом_сарҳади

Ҳаётда сиз учратишингиз мумкин бўлган энг бахтли ва ортга қайтмас даврлардан бири, бу бахтли болалик даврларидир!

Агата Кристи

👉 @PARKENT_TONGI
#Оқшом_сарҳади

Пулни йўқотиш – катта йўқотиш эмас. Яна пул ишлашга шошил.

Ор-номусни йўқотиш – катта йўқотиш. Шон-шуҳрат қозонсанг, одамлар ўз фикрини ўзгартиради.

Мардликни йўқотиш – барча нарсани йўқотиш.

У ҳолда бу дунёга келмаганинг яхшироқ бўлар эди.

Гёте

👉 @PARKENT_TONGI
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оқшом_сарҳади

⚡️⚡️⚡️ Ё Роббим, Сен мендан рози бўл ва мени ҳам Ўзингдан рози қилгин!


Ниҳоятда таъсирли ҳикоя, диққат билан тингланг!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍9
#Оқшом_сарҳади

⚡️⚡️⚡️ Сенда риё кўпдир

Сенда риё кўпдир, менда харидор,
Бозорим қизиса айламайман ор,
Қуён де, чаён де, майли дегин мор,
Сот мени, баҳоим чиққунича сот.

Ёмон от ёлини силатмас бу чин,
Яхши зот бировни йиғлатмас, бу чин,
Чаманни топташга етса бас, кучинг,
Сот мени, расвоим чиққунича сот.

Авлиё эмасман, мен ҳам бир ғофил,
Сен ҳам тош йўлдан юр, мен каби қоқил,
Ахтар, кўмаклашар бирор бир жоҳил,
То кичик хатойим чиққунича сот.

Мен жим туражакман, табиатим шу,
Отамдан олганим, тарбиятим шу,
Бир сўзим ошиғинг айлагайдир чув,
Бир оғиз садоим чиққунича сот.


Усмон БЕК,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир


👉 @PARKENT_TONGI
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оқшом_сарҳади

⚡️⚡️⚡️ Беғубор болаликнинг тиловати


Бола тилидан қилинган тиловат кишига ҳузур бағишлайди, дейишади. Ҳақ рост гап!

Беғубор болалик тиловатидан руҳланиб, эртанги кунингизни эзгу амаллар билан ўтказишни режалаштиринг!

Ниятингиз ижобатини сўраб дуоларга қўл очаркансиз, икки дунё саодатига эришишни тиланг!

Дуоларингизда яқинларингизга ҳам шу тилакларни сўрашни унутманг!

Жума оқшомингиз осуда ўтсин!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
2👍2
Умр--Жасурбек Мавлонов

@Qalbgavhar
#Оқшом_сарҳади

⚡️⚡️⚡️ Умр қандай ўтмоқда айтинг?

Тингланг, ажойиб қўшиқ!

👉 @PARKENT_TONGI
👍4🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оқшом_сарҳади

⚡️⚡️⚡️ "Умримни бердим сенга болажоним!"

Бу лавҳани жудаям диққат билан томоша қилинг!

Она кийик боласининг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўзини қурбон қилиши орқали гўё "Умримни бердим сенга болажоним!", деяётгандек...

Она сўзи чуқур маъно-мазмунга эга-а, тўғрими?

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍6🔥2👏1
Arziymanmi (Parvona.com)
Alisher Fayz
#Оқшом_сарҳади

⚡️⚡️⚡️ Алишер Файздан ажойиб қўшиқ!


Севимли умр йўлдошлар учун тинглаб завқланг!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍11🤩2
Oliyjanob Ishq (Muztv.net)
Ozoda Nursaidova
#Оқшом_сарҳади

⚡️⚡️⚡️ Олийжаноб ишқ!


Озода Нурсаидовадан ажойиб қўшиқ, тингланг, завқланинг!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍7
Bir kecha
Sardor Mamadaliyev
#Оқшом_сарҳади

⚡️⚡️⚡️ Бир кеча!


Сардор Мамадалиевдан ажойиб қўшиқ, тингланг, завқланинг!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍6🔥6
#Оқшом_сарҳади

⚡️⚡️⚡️ Билимлар куни

Эй азиз Ватаннинг ёруғ эртаси —
Эй шодумон авлод, сизга бахт-иқбол.
Тугар болаликнинг ширин эртаги,
Ҳадемай улғайиб, топарсиз камол.

Ҳадемай ўзгарар дунёқарашлар,
Юриш-туришдан то гап-сўзга қадар.
Сизни кутмоқдадир ҳали курашлар,
Сизни кутмоқдадир шон-шараф, зафар!

Бу мактаб дегани заҳматларга шай,
Балки унутарсиз, балки биларсиз...
Худди ота-онангиздек ҳадемай,
Кўнгил тўлиб мактаб сари еларсиз,
Сиз ҳам болангизни бошлаб келарсиз.

Аммо ўқувчидек яшанг бир умр,
Ҳар кунингиз бўлсин Билимлар куни!
Шунда мусибатлар отмайди томир,
Шунда билмагайсиз ғаму қайғуни.

Янги Ўзбекистон сизни кутмоқда,
Аъло ўқинг – Ватан бахтингиз кўрсин.
Уйғотинг дунёни учинчи марта –
Буюк боболарнинг йўлини берсин!

Зоҳиджон Олов,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси


👉 @PARKENT_TONGI
👍2🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оқшом_сарҳади

⚡️⚡️⚡️ Тақлид боланинг ҳаёт тарзидир!

Ушбу лавҳада бола тилидан айтилган гапларни диққат билан тинглар экансиз, илмий-тадқиқотлар асосида ўз тасдиғини топган хулосаларни ёдда сақлашга ҳаракат қилинг!

Мутахассисларнинг таъкидлашича, боланинг мияси ташқарида бўлаётган салбий ва ижобий маълумотлар ҳам бола хотирасида сақланиб қолади.

Кўп ўтмай ота-она ҳам, жамият ҳам уларнинг натижасини боланинг хулқ-атворида кўради. Боланинг яшаш тарзи, асосан, тақлидга асосланганлигини унутмаслик керак.

Ҳа, тақлид боланинг ҳаёт тарзидир! Эрта болалик давридан тортиб ўсмирлик даври тугагунга қадар бола бошқаларга тақлид қилиб яшайди!

Демак, жуда катта бўлган бу даврда боланинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатувчи омиллардан уларни асраб-авайлашимиз шарт!

❗️Бу миллат тақдирига дахлдор масалалардандир!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍7🔥3🤔1
Yaxshi qol (remix by Dj Akmal) [uzxit.net]
Xamdam Sobirov
#Оқшом_сарҳади

⚡️⚡️⚡️ Яхши қол!


Хамдам Собировдан ажойиб тарона! Эшитиб завқланинг!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
3👍2🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оқшом_сарҳади

⚡️⚡️⚡️ Инсон умри — оқар дарё

Рассом маҳоратидан таъсирланиб инсон умри ҳақида чуқур ўйга толасан киши...

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍6🔥2👏2💯2