"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.5K photos
4.22K videos
141 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Ободлик

⚡️БЎСТОНДАГИ БУНЁДКОРЛИК

Жорий йилда "Обод қишлоқ" дастурига киритилган “Бўстон” маҳалласи ҳудудида маҳалла қиёфасини тубдан ўзгартирган ишлар амалга оширилди.

Ҳудудга бугунги кун ҳолатига 127 та темир бетон таянч устуни ва 1 та трансформатор ўрнатилиб, 8,1 км. электр тармоқлари мукаммал таъмирланди.

Ҳозирда 18.9 км. ичимлик суви қувурлари ётқазилиб, 1 та сув резеруарини қазиш ишлари олиб борилмоқда ва 17,2 км. йўл шағаллаштирилди.

Ички йўлларнинг 5,45 км. қисмига асфальт ётқазилди. Шунингдек, 2 дона янги модул, контейнер ва урналар ўрнатилди.

Бугунги кунда 1,5 км. узунликда пиёдалар йўлаги қурилди.

Ҳудуддаги 10-сонли МТМ мукаммал таъмирланди. Маданият маркази биносининг эса том қисми ёпилиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. 56 млн. сўм қийматидаги 600 метр замонавий оптик кабеллар тортилиб, 1 дона 512 сиғимли OLT қурилмаси ўрнатилиб, 1 та гўзаллик салони, 2 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси фойдаланишга топширилди.

Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi
#Ободлик

⚡️⚡️⚡️ Мутасаддилар марказий ва ички кўчаларда пиёда юрди


Ҳоким бошчилигида сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари туманимизнинг бош режасига асосан амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Мутасаддилари туман ЙҲХ бўлими олдидан бошлаб Юқори Чирчиқ туман чегарасигача пиёда юриб ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш борасида тезкор чораларни кўрди.

Жумладан, туманимизда "Яшил макон" лойиҳаси асосида кўча бўйларига кўчат экиш, аҳоли ва тадбиркорлар томонидан ўтиш йўллари, бекатлардан ноқонуний фойдаланилаётгани, санитария талабларига умуман жавоб бермаган ошхоналар қаттиқ танқид қилинди.

Мутасаддилар "Zuma farm" ЭИЗ ҳудудига кираверишдаги "Яшил макон"га янада кўпроқ эътибор қаратилиши ҳақида кўрсатма берилди.

Камчиликларни дарҳол бартараф этиш бўйича барча мутасаддиларга топшириқ берилди.

Бундан ташқари, асосий ва ички йўл бўйидаги бўш ерлардан самарали фойдаланиш, томорқаларда кўчат ва турли полиз эканларини экиш масаласи аҳолига тушунтирилди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Ободлик

⚡️⚡️⚡️ Маҳаллаларимизда ҳашар давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, туманимиз маҳаллаларида ҳашар давом этмоқда.

Масалан, ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов эрта тонгдан “Янги Санганак”, “Невич” ҳамда “Қизилсой” маҳаллаларига борди. Ҳоким маҳаллаларда аҳоли ҳамда фаоллар билан учрашди. Суҳбатда аҳоли маҳалла ҳаёти билан боғлиқ таклифларини айтди.

Мурожаатлар ҳам қабул қилинди. Ҳоким мурожаатлар юзасидан тегишли масъулларга топшириқларни берди.

Ҳоким учрашувларда туманимизда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Маҳаллалардаги тўпланиб қолган муаммолар ҳам айтилди.

Ҳоким яроқсиз ҳолга келиб қолган симёғочларни темир-бетон электр устунларига алмаштириш, йўл бўйидаги манзарали ва мевали дарахтларни буташ ва тубини оқлаш, йўл юзида жойлашган хонадон эгаларига уйнинг ташқи қисми ва деворларини бўяш каби ишларини бажариш ҳақида ҳам гапирди.

👉 @PARKENT_TONGI
#Ободлик

⚡️⚡️⚡️Кунгай”, “Теман” , “Ёшлик” маҳаллаларида ҳам ҳашар бўлмоқда

Шу кунларда туманимизнинг барча маҳаллаларида давом этаётган ҳашар аҳолининг кайфиятини кўтармоқда.

Сўзимизни 3-сектор ҳамда 4-секторга бириктирилган маҳаллаларда бўлиб ўтаётган ҳашар тасдиқлайди.

Жумладан, “Кунгай”, “Теман” , “Ёшлик” маҳаллаларида ўтаётган ҳашарда хонадон эгалари ўз уйнинг атрофини тозалаб, манзарали дарахтлардан экмоқда. Туманимиздаги тегишли ташкилотларининг махсус техникалари ёрдамида оғир ҳажмдаги ишлар бажарилмоқда.

Катта йўл бўйида ободонлаштириш ишлари бажарилаётгани эса Паркент туманининг чиройига чирой қўшмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
#Ободлик

⚡️⚡️⚡️ Прокурор секторидаги маҳаллалардаги ҳашар уюшқоқликда давом этмоқда

Бугун маҳаллаларимизда катта хурсандчиликда ўтаётган ҳашарда аҳолининг фаоллигини кузатиш мумкин. Одамлар кайфиятини кўтараётган ҳашарда маҳаллалар обод бўлмоқда.

Масалан, бугун туман прокурори Шарифжон Акбаровга бириктирилган 2-сектор ҳудудидаги “Бойқозон” маҳалласидаги кўчалар ариқлари тозаланиб, лотоклар ўрнатилмоқда. Турли манзарали дарахтлар экилмоқда.

Тегишли ташкилот ходимлари "Истиқбол" маҳалласида бажараётган ишларидан таъсирланган хонадон эгалари эса уйи атрофларини тозалаб, кўча деворларини бўяш ишларини бажаришмоқда.

Прокурор секторидаги маҳаллаларда амалга оширилаётган катта ҳажмдаги ишларда тушлик учун ош дамланиб, хонандаларнинг ҳашарга чорловчи куй-қўшиқлари янграб турибди.
Махсус техникалар ёрдамида бажарилаётган ишлар 2-секторга бириктирилган маҳаллаларнинг чиройини очмоқда.

Хуллас, 2-сектор ҳудудидаги ҳашарда одамларнинг уюшқоқлиги, ўзаро аҳил-иноқлиги яққол сезилиб турибди.

👉 @PARKENT_TONGI
#Ободлик

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким туманимизда кўкаламзорлаштириш борасидаги чора-тадбирларни белгилаб берди

Туман ҳокимлиги томонидан марказий йўл бўйларига арча ва гул кўчатлари экиш режалаштирилган. Баҳорги кўкаламзорлаштириш ишларини сифатли бажариш эса Ободонлаштириш бошқармасига  боғлиқ.

Шу боис, ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов Ободонлаштириш бошқармасида бўлди. Ҳоким ушбу ташкилот мутасаддилари билан туманимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш борасида бажариш зарур бўлган ишлар ҳақида суҳбатлашди.

Мулоқотларда мутасаддиларга арча ва гул кўчатларни экиш нуқталари, кўкаламзорлаштириш ишларини сифатли бажариш ҳақида тавсиялар берилди.

Шоҳрух Шоаҳмедов Ободонлаштириш бошқармасининг фаолияти билан боғлиқ муаммоларни ҳам ўрганди. Ходимлар кайфияти, уларнинг шарт-шароити билан ҳам қизиқди.

Ҳоким Ободонлаштириш бошқармаси ходимларини қадрлаш мақсадида уларнинг фаолияти давомида учраб турадиган муаммоларини бартараф этишга доимо тайёрлигини алоҳида таъкидлади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ободлик

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Шу кунларда туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедовнинг топшириғига кўра, тегишли ташкилот ходимлари жойларда баҳорги юмушларни бажармоқда.

Масъуллар маҳаллалардаги ички кўчаларнинг аҳволини ўрганиб, аниқланган муаммоларни  бартараф этмоқда. Ҳудудлар чиқиндилардан тозаланиб, обод қилинмоқда.

Жумладан, Қайилма маҳалласидаги Дала ҳовлининг катта йўл бўйидаги қисми чиқиндилардан тозаланди. Катта йўл бўйидаги симли тўр олиб ташланиб, девор қилинмоқда. Ички кўчалар тозаланиб, тартибга келтирилмоқда.

Дала ҳовли ҳудудининг катта йўл бўйларига арча экилмоқда.

Шунингдек, "Яшил макон" лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳаллада дарахт кўчатлари экилмоқда.

Масалан, Наврўз маҳалласида 300 туп манзарали ва 500 туп мевали, Қўшшукурда эса 250 та мевали дарахт кўчати хонадонларга ҳамда ички кўчаларнинг бўйига экилди.

Бундан ташқари, Чинор, Невич, Марказий маҳаллаларидаги қабристонлар ободонлаштирилиб, дарахтларга шакл берилди. Ҳар бир қабристонга 1000 туп манзарали дарахт, 1500 тадан гул кўчати экилди.

Кумушкон, Файзиобод Гулистон маҳаллаларида сув таъминоти масаласидаги муаммолар бартараф этилмоқда.

Янги Навбаҳор маҳалласида эса “ZERO-WASTE” МЧЖ Паркент туман филиали томонидан махсус техникалар ёрдамида чиқиндилар олиб чиқиб кетилмоқда.

Ҳоким айни вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш баробарида ҳудуддаги хонадон эгалари билан мулоқот қилмоқда.

Суҳбатларда электр, газ ва сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Одамлар билан бўлган самимий мулоқотларда ҳоким томорқадан унумли фойдаланиш, сердаромад экинлар экиш борасида зарур тавсияларни бермоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ободлик

⚡️⚡️⚡️ Маҳаллалардаги ҳашар: қабристонни обод қилаётган одамлар, таъмирланаётган уйлар, экилган 100 минг туп дарахт

Паркентликларнинг ҳамжиҳатлиги, аҳиллиги ўз аксини топган ҳашарда маҳаллаларимизнинг ички кўчалари, хонадонлар, қабристонлар обод қилинмоқда. Ҳудудларда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экилмоқда.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 27 март куни мазкур лойиҳа доирасида туманимиз бўйлаб 100 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчати экилди.

Масалан, Қуруқсой маҳалласида 40 туп манзарали дарахт кўчати экилиб, 350 метр ариқ тозаланди.

Шунингдек, “ZERO-WASTE” МЧЖ Паркент туман филиали ходимлари 2000 туп дарахт экишни режалаштириб, бугун ёмғир ёғгунича мазкур ташкилотнинг маъмурий биноси атрофига 500 туп терак кўчатини экиб бўлишди.

Мозорхожи ва Бўстон маҳаллаларида олиб борилган ободонлаштириш ишлари давомида тўпланган чиқиндилар “ZERO-WASTE” МЧЖ Паркент туман филиали томонидан махсус техникалар ёрдамида олиб чиқиб кетилди.

Ҳашар давомида Қўрғонтепа маҳалла аҳолисининг фаоллиги таҳсинга сазовор. Айниқса, мазкур маҳалладаги аҳоли ўз ҳовлиларини сарамжон-саришта қилиш баробарида хонадонларини ҳам таъмирламоқда.

Қирғизовул маҳалласидаги Уккивой ота қабристонида ҳам ҳашар уюштирилди. Маҳалла аҳолиси томонидан қабристон ҳудудидаги қуриб қолган бегона ўтлар тозаланиб, дарахтлар шохлари тартибга келтирилди. Тупроғи юмшатилиб, оқланди. Ариқлар тозаланиб, атроф-муҳит супурилиб, обод қилинди.

⭕️ Туманимиз аҳолисининг ҳаётини ўзгартираётган эзгу ишлар давом этмоқда!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ободлик

⚡️⚡️⚡️ Паркентда ҳашар: томорқа юмушларини бажарганлар, экилган кўчатлар, обод бўлган қабристонлар, "Ucell" алоқа компаниясининг ўрнатилаётган антеннаси

Аввал хабар берганимиздек, барча маҳаллаларда аҳоли уюшқоқлигидаги ҳашар ишлари давом этмоқда.

Бугун эрта тонгдан туманимиздаги 62 та маҳаллада бошланган ҳашарда ҳудудлар обод қилиниб, мевали ва манзарали кўчатлар экилди.

Жумладан, Булоқбоши, Истиқбол, Янги Навбаҳор, Бўстон, Теман, Чотқол, Бодомтепа маҳаллаларининг биноси атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Маҳаллалардаги ҳашарда ариқлар тозаланиб, кўчаларда тўпланган чиқиндилар “ZERO-WASTE” МЧЖ Паркент туман филиали томонидан махсус техникалар ёрдамида олиб чиқиб кетилди.

Шунингдек, Истиқбол маҳалласидаги Маъмур ота номли қабристонга, 500 туп манзарали, 150 туп мевали, 3500 та терак қаламчаси экилди.

Янги Навбаҳордаги Эгамберди ота номли қабристонидаги ҳашар эса дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Дарахтларнинг тупроғи юмшатилиб, қабрларнинг атрофи қуриб қолган ўтлардан тозаланди. Мазкур қабристонга 300 туп мевали ва 380  туп манзарали кўчат, 3000 та терак қаламчаси экилди.

Бундан ташқари, Сурхи маҳалласида хонадон эгалари ҳам ўз ҳовлисини тартибга келтириб, кўчат экиб, томорқани экин экишга тайёрлаш ишларини бажарди.

Боғбон маҳалласидаги Камар, Намуна, Мураббий кўчаларида аҳоли ҳашар ўтказиб, 200 та манзарали ва 100 та мевали кўчат экишди.

Шунингдек, маҳалланинг Намуна кўчасига "Ucell" алоқа компаниясининг антеннасини апрель ойининг бошида ишга тушириш мақсадида уни ўрнатиш ишлари бошланди.

Саид ота маҳалласида тоза ичимлик суви қувурлари тортилган бўлса, Қайилма маҳалласидаги бетон ариқларида оқава суви оқиши учун тозалаш ишлари олиб борилди.

⭕️ Маҳаллалардаги ҳашар ишлари давом этмоқда!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ободлик

⚡️⚡️⚡️ Иккинчи сектордаги ҳашар

Аввал хабар берганимиздек, туманимиз маҳаллаларида ҳашар ишлари давом этмоқда.

Жумладан, 2-секторга бириктирилган маҳаллаларда прокурор Жасурбек Хайитбоев томонидан ҳашар тадбирларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилганди.

Режага кўра, 2-секторга қарашли Бойқозон, Яшнобод, Боғбон, Қайилма, Сурхи, Мозорхожи, Бўрсилиқ, Ойбек, Обжувоз, Гулбоғ, Истиқбол маҳаллаларида аҳоли хонадонлари ҳамда ҳовлилар атрофи тозаланиб,  деворлари оқланмоқда.

Ички кўчаларнинг ариқлари, томорқа ва йўлакларда тўпланиб қолган  маиший чиқиндилар "ZERО-WASТE" МЧЖ Паркент туман филиали томонидан махсус техникалар ёрдамида олиб чиқиб кетилмоқда.

Қабристонлар, деҳқон ва буюм бозорлари ҳудудида  ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 

Бинолар деворига ранг берилаётган бўлса, дарахт ва бута шохлари тартибга келтирилиб, қуриган шохлар олиб ташланмоқда.

Шунингдек, прокурор ҳашар давомида ҳар бир маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш баробарида "маҳалла еттилиги"  аъзолари билан "кўчабай",  "хонадонбай" ўрганиш ишларини ҳам олиб бормоқда.

Жараёнда прокурор аҳолининг муаммоларини қонун доирасида ҳал қилиш масаласини назорат қилиб  бормоқда.

Бундан ташқари, "Яшил макон" лойиҳаси доирасида маҳаллаларда туманимизнинг иқлим шароитига мос ҳамда суғориш тизимини инобатга олган ҳолда дарахт кўчатларини  экиш ишлари давом этмоқда.

⭕️ Маълумот учун айтганда 2-сектор ҳудудидаги 11 та маҳаллада бугун, 5 апрель ҳолатига жами 17 минг 670 та кўчат, шундан 10 минг 602 таси мевали 7 минг 68 таси манзарали дарахт экилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ободлик

⚡️⚡️⚡️ Маҳаллаларимизда ҳашар давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, туманимиз маҳаллаларида бўлиб ўтаётган ҳашарда катта ҳажмдаги ишлар амалга ошириляпти.

Ободонлаштириш ишларида коммунал соҳа ва бошқа турли идора ходимлари фаол қатнашмоқда.

Ҳашарда йўл бўйида жойлашган хонадонларнинг ташқи қисмини бўяш, таъмирлаш каби ишлар бажариляпти.

Хуллас бетакрор Паркентимизнинг обод бўлиши учун ташкил этилган ҳашар ишлари давом этмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ободлик

⚡️⚡️⚡️ Маҳаллаларимизда ҳашар давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, туманимиз маҳаллаларида бўлиб ўтаётган ҳашарда катта ҳажмдаги ишлар амалга ошириляпти.

Ободонлаштириш ишларида коммунал соҳа ва бошқа турли идора ходимлари фаол қатнашмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM