#Мудҳиш_жиноят
⚡️⚡️⚡️ Туманимизда бир аёлни калтаклаган икки эркак қамалди
Бу мудҳиш воқеани айтишга тил бормайди. Гап шундаки, ака-ука томонидан содир этилган жиноятга туманимизнинг "Ёшлик" маҳалласида жойлашган “Мажнунтол” кафесидаги тортишув сабаб бўлди.
Кунларнинг бирида кеч соат 20:30да ака-ука биргалашиб маишат қилгиси келиб қолади.
Шу истак билан улар “Мажнунтол” кафесига қўлида ароқ билан кириб боришади. Ҳар хил овқатларни палапартиш буютирган ака-ука маишатимиз зўр бўлди, деганча ўйламай иш тутишга ўтади.
Спиртли ичимлик таъсирида ўзини шер билган эрлар ҳисоб-китоб қилиш учун офицант аёлни чақиради.
Аёл уларга еган овқатлари ва қўшимча буюртмаларининг жами нархи 135 минг сўм бўлганини айтади.
Акасининг ташқарига чиққанидан фойдаланган ука аёлга ҳар-хил гаплар билан тегажоқлик қила бошлайди.
Аёл эса, унга номақбул гапларни айтмасликни илтимос қилади. Бундан кайфияти тушган ука аёлни ҳақоратлашга ўтади.
Яна камига унинг юзига тарсаки тортиб, мушт тушира кетади.
Буни қарангки, ҳайвон қиёфасига кирган эркак ожиза ерга йиқилган бўлсада, уни аямай тепишга тушади.
Кутилмаганда юз берган бу аянчли воқеага кўзи тушган кафе ошпази муштумзўрни тўхтатиб қолиш учун югуриб келади.
Шу вақтда ташқаридан кириб келган ака ҳам хушини йўқотган аёлни тепкилаб, сочидан судирашга тушади.
Кўпчиликнинг аралашуви билан тўхтатиб қолинган муштумзўрлик оқибатида хушини йўқотган аёл шифохонага дарҳол етказилади.
Ҳайриятки, шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан аёл кўзини очади.
Кўрилган тезкор муолажалардан сўнг аёл оёққа туриб, соғайди.
Мазкур ҳолат юзасидан ака-укаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида тайинланган Судга оид тиббий экспертизасининг тегишли хулосасига кўра, аёлнинг баданида “ўнг лунж соҳада қонталаш ва юмшоқ тўқималари лат ейиши” каби тан жароҳати борлиги аниқланди.
Олиб борилган тергов жараёнлари ўз якунига етиб, ака-уканинг ҳаракатларига қонуний жазо бериш учун жиноят ишлари бўйича Паркент туман судига юборилди.
Суднинг ҳукмига кўра ака-ука бир йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
✍ Сирожиддин Ёқубов, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, катта лейтенант
P.S: Мазкур жиноятнинг батафсил тафсилотлари ҳақида "Паркент тонги" газетасининг 21 апрелда нашрдан чиқадиган 13-сонидаги мақолада ўқинг!
👉 @PARKENT_TONGI

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда аёлни рашк туфайли пичоқлаган эр 5 йилу 1 ойга қамалди
Бу мудҳиш жиноят содир бўлганига унча кўп вақт бўлмади. Эр ўз аёлини пичоқлаб қўйгани ҳақидаги воқеа атрофга зумда тарқалди.
Жиноят тафсилотларини қисқача айтганда, аёлни турмуш қурганига 15 йил бўлган, икки нафар фарзанди бор. Ўтган йиллар давомида эр аёлини асоссиз рашк қилиб, арзимаган сабаблар билан уни уриб, тан жароҳати етказиб келган.
Эрга нисбатан маъмурий ва жиноий ишлар бир неча марта суд томонидан кўриб чиқилгани, аммо у ўзига тегишли хулоса чиқармасдан аёлига телефонидан турли хилдаги смс хабарларни ёзиб, унинг тинчини бузиб юраверган.
Жорий йилнинг февраль ойида аёлга Паркент туман ИИБ ходимлари томонидан ҳимоя ордери берилган, 2021 йилнинг январь ойидан бошлаб аёл ота-онасини уйида яшаётган бўлса-да, эрининг тақибига дуч келаверган.
Энг ёмони, эр фарзандларини ўзида олиб қолиб, аёлини уйдан ҳайдаб юборгани етмагандек, бир неча бор фарзандларини кўришга борган онани ёмонлаб, болаларига тескари қилиб қўйган.
Вазият шу тарзда давом этар экан, бу орада аёл бошқа эркак билан танишиб оила қуришни ният қилади. Бундан хабар топган эр эса, аёлга телефон қилиб, яхши гапира бошлайди.
Тошкентга олиб бориб, айлантириб келишини, ундан авваллари бир неча марта олган пулларини қайтариш ниятида эканлигини айтади.
Хуллас, улар пойтахтимиздаги меҳмонхоналарнинг бирида 4 кун қолиб кетишади. Лекин совуқлашган муносабатлари яхши томонга ўзгармайди.
Улар тўртинчи кун ортга қайтишади. Шу куни эр ичкилик ичиб маст ҳолатда аёл билан очиқчасига гаплашиб олишга уринади. Кечки соат 17:00 да такси ёллаган эр ҳайдовчига машинада аёл билан ёлғиз гаплашиб олишини айтиб, ундан бирор четроқ жойда ўтириб туришини илтимос қилади. Маст ҳолдаги эркакнинг илтимосига йўқ, дея олмаган ҳайдовчи машинадан тушиб узоқроқда, ўзига қулай жойга бориб туради.
Учрашувда аёл эрга оила барбод бўлганини, ажрашиш учун фуқаролик судида суд иши кўрилаётганини эслатади. Ҳаётига аралашмаслигини, бошқа бир эркак билан танишганини ва уни тинч қўйишини, ўзини эса уйига тезроқ қайтиши кераклигини айтиб, машинадан тушишга уринади.
Шу пайт тўсатдан эр чўнтагидан пичоқ чиқариб аёлнинг оёғига кетма-кет санчиб олади. Оғриқдан бақираётган аёлни ҳақоратлаб, таҳдидли сўзлар билан пичоқ санчишда давом этади. Уни дуч келган жойига пичоқ билан уришга ҳаракат қилади. Ўзини ҳимоя қилаётган аёлни эса ўнг қўлига пичоқ санчилиб қолади.
Бу жараён таҳминан 2-3 минут давом этади. Оғриқ ва кўп қон йўқотаётгани сабабли атрофда нима бўлаётганлигини ҳам яхши англай олмасликни бошлаган аёлни эса эр таҳминан 2-3 соат вақти мобайнида уни турли таҳдид ва ҳақоратлар билан ушлаб ўтиради.
Хуллас, жиноятчи эр суднинг ҳукмига кўра 5 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
✍ Дониёр Жўраев, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, подполковник
➖➖➖➖
P.S: Мазкур жиноятнинг батафсил тафсилотлари ҳақидаги мақолани ўқишни истасангиз "Паркент тонги" газетасининг навбатдаги сонларини кузатиб боринг!

⚡️ ⚡️ ⚡️ Заркентда яна қотилликка қўл урилди
Яқинда Заркентнинг “Давлатобод” маҳалласида содир этилган қотиллик жинояти содир бўлганди. Мана, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай яна Заркентда қотилликка қўл урилди.
Бу сафар “Истиқлол” маҳалласида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган жиноят — эндигина 20 ёшга тўлган йигит ўз амаксининг жонига қасд қилганини эшитган киши борки, “одамларга нималар бўляпти” дейиши турган гап.
Айни шу қотиллик жинояти юзасидан маҳалладаги 14-мактабда муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман прокурори Жасурбек Ҳайитбоев, Ички ишлар бўлими бошлиғи Азизбек Алиасқаров ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Заркентнинг “Истиқлол” маҳалласидаги ёш йигитча нега ўз амакисининг жонига қасд қилди дерсиз?!
Суриштирувларда аниқланишича, 20 ёшга кирган йигит амакиси билан жанжаллашиб, унининг кўкси ва қорнига 6 маротаба пичоқ урган. Жанжал сабаби шундаки, йигитнинг амакиси ўз онасини сўкиб, зўрлик қилган. Бу ҳолатга гувоҳ бўлган йигит жанжалга аралашиб кетади. Натижа эса мудҳиш қотиллик билан тугайди.
Воқеа жойига зудлик билан етиб борган ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари қотиллик жиноятини содир этган йигитни қўлга олган.
Қотиллик бўйича жиноят иши қўзғатилиб, йигитга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят муҳокамасида сўз олган прокурор мазкур жиноятнинг содир бўлишида сабаб бўлган омилларни айтиб ўтди. Жумладан, ушбу оилада соғлом муҳитнинг йўқлиги жиноятга йўл очган. Бу оилада тез-тез бўлиб турадиган жанжалларга эса қўни-қўшнилар етарлича эътибор бермаган. Йигитнинг амакиси муқаддам судланиб, турмушидан ажрашганлиги бу хонадондаги нотинчликка сабаб бўлган. Жанжаллашишни одатга айлантириб олган амаки билан маҳалла идораси вакиллари етарлича шуғулланмаган. Шу боис, прокурор маҳалла масъуллари зиммасидаги вазифани сидқидилдан бажармаганини танқид қилди.
“Истиқлол”да содир этилган қотиллик муҳокамасида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Азизбек Алиасқаров ҳам фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM