"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.5K photos
4.22K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️Туманимизда республика даражадасидаги раҳбарларнинг сайёр қабули бошланди

Айни пайтда туманимизнинг Красногорск ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги раҳбариятидан ташкил топган Ишчи гуруҳ томонидан аҳоли муаммолари бўйича навбатдаги оммавий сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

Аҳоли муаммоларини тизимли, жиддий назорат остида ҳал қилишга қаратилган мазкур қабулда туманимиз ҳокими, унинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ҳамда тегишли такилот бошлиқлари ҳам иштирок этмоқда.

Ушбу сайёр қабулга катта тайёрлик кўрилгани яққол кўриниб турибди.

Вилоят ва республика даражадасидаги масъул идора раҳбарлари бошчилигида аҳоли мурожаатлари қабул қилинмоқда.

Сайёр қабул аввалида Президент маслаҳатчиси Алишер Усмонов одамларни муоммолари имкон борича жойида ҳал этилишини таъкидлади.

Вақт талаб қилинадиганлари эса жиддий назорат қилиниши маълум қилинди.

Биздан узоқлашманг, шу ҳақдаги хабарларимиз бор!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Сайёр қабул қувончлари


Туманимизнинг Красногорск ҳудудидаги "Ойдин" маҳалласининг фуқароси Мадина Гибадуллина муаммоси жойида ҳал бўлгани учун Президентимизга раҳмат айтмоқда!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда қўшни туман аҳолисининг муаммолари ҳам жойида ҳал бўлмоқда


Сайёр қабулни эшитиб Юқори Чирчиқ туманидан келган Жамбул Рисманов, Бош прокурор ўринбосари Эркин Юлдошевга имтиёзли кредит ариза берганини айтди.

Шу кунга қадар у ушбу кредит ололмаётганини билдириб Эркин Юлдошевдан ёрдам сўради.

❗️Унинг бу муаммоси Бош прокурор ўринбосарининг бирта қўнғироғи билан жойида ҳал бўлди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Сайёр қабулда туманимиз ҳокими ҳам муаммоларни жойида ҳал қилмоқда!


Айни пайтда давом этаётган сайёр қабулда Маҳмуда Солиева, Красногорск ҳудудидаги Саид ота маҳалласи фуқароси туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедовдан моддий кўмак сўраб мурожаат қилди.

Ҳозиргина ҳоким унга 3 млн. сўм ваъда қилиб ва турмуш ўртоғига иш топиб берди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Инсон_қадри_учун

⚡️⚡️⚡️ Сайёр қабулдаги мурожаат сабаб Саид ота фуқароси Тўлқинбой Атаматовга ногиронлик аравачаси уйига етказиб берилди

Туманимизнинг Красногорск ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги раҳбариятидан ташкил топган Ишчи гуруҳ томонидан аҳоли муаммолари бўйича навбатдаги оммавий сайёр қабулда мурожаатларни жойида қаноатлантиришга катта эътибор берилди.

❗️Ҳа, бу ҳақда сайёр қабул аввалида Президент маслаҳатчиси Алишер Усмонов қатъий такидлаганди.

Мана, ҳозиргина Тошкент вилоят Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш Бошқармаси бошлиғи Хотамжон Мирзажоновга Саид ота маҳалласи раиси Рихсибой Ходжиев мурожаат қилди.

Маҳалла раиси ўз мурожаатида 1 гуруҳ ногирони Тўлқинбой Атаматовга ногиронлик аравачасидан беришни сўради.

Ушбу мурожаат ҳам жойида ҳал бўлди!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Диққат

⚡️⚡️⚡️ Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди

Хабарингиз бўлса Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 17 август куни тонгда давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетганди.


❗️Ташриф чоғида Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиб халқимизга тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!


Меҳризни беринг тугаб битмасин,
Дилдан ўзга дилга озор етмасин.
Сиз умр боғини шундай безангки,
Яшаб ўтган умр зое кетмасин.
Роббим сизни доим Ўзи асрасин.

Бугунги кунингиз хайрли ўтсин!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Руҳият

Эҳ, қанийди бизнинг ҳам қалбларимиз гўдакларникидек бўлиб қолса эди.

Чунки, уларнинг табассуми самимий, муомаласи содда, ҳеч кимдан гина ҳам, ҳеч кимга ҳасад ҳам қилишмайди.

Уларга бир ёмонлик етса, тезда унутиб юборишди!

👉 @PARKENT_TONGI