"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.7K photos
4.26K videos
143 files
4.39K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Таълим

⚡️⚡️⚡️ "Магистратурага ўқишга кириш учун мутахассислик фанларидан имтиҳонларни бекор қилиш тартиби кўриб чиқилмоқда" — Абдуқодир Тошқулов

👉 @PARKENT_TONGI
#Диққат_аукцион

⚡️⚡️⚡️ Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер олишни истайсизми?

Аукцион орқали туманимиз ҳудудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Паркент туманида 569 та мавжуд

👉 БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ ШУ ЕРДА 👈

❗️Шошилинг, "Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилади.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Эслатма

⚡️⚡️⚡️ Бугун, 25 апрель кеч соат 18:00 даги мулоқотда Паркент туман қурилиш бўлими бошлиғи!

Туманимизда нечта уй ва бино “снос”га тушди?

Туманимизнинг тасдиқланган бош режасида қандай ижтимоий тузилма объектларини қуриш назарда тутилган?

“Снос” ишлари доирасида уй-жой ва биноларни хатловдан ўтказиш, баҳолаш ҳамда жамоатчилик комиссияларини тузиш қай тартибда амалга оширилди?

А.Навоий ва “Ўзбекистон” кўчаларидаги йўлларни 48 метрга кенгайишида ўзгаришлар бўлдими?

“Снос”га тушган уй-жой ва бино-иншоотларнинг қийматини тўлаш тартиби қандай?

Мулоқотда бўлим бошлиғи, туманимизнинг Бош архитектори Улуғбек Маҳкамовдан шу каби саволларингизга аниқ жавоб олиб, соҳага оид ҳар қандай муаммоларингизни йўллашингиз мумкин.

❗️ МУЛОҚОТ БУГУН 25 АПРЕЛЬ, КЕЧ СОАТ 18:00 ДА БЎЛИБ ЎТАДИ.

❗️Ушбу хабарни дўстларингиз ва яқинларингизга юборинг.

Жонли мулоқотда фаол иштирок этинг!

Онлайн мулоқотда қатнашиш учун қуйидаги каналга ҳозироқ уланинг:
👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi
#Эслатма

⚡️⚡️⚡️ Мулоқотга тайёргарлик!

Айрим сабабларга кўра, бугунги жонли мулоқот вақти 30 дақиқага сурилди.

Шу боис, бугун соат 18:30 да Паркент туман қурилиш бўлими бошлиғи туманимизнинг Бош архитектори Улуғбек Маҳкамов билан жонли мулоқот бошланади.

❗️Ҳурматли каналимиз аъзолари!

Мулоқотга тайёргарлик кўриш учун сиз томондан алоқа сифатини текшириб, соз ҳолатга келтириб қўйишингизни сўраймиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Live stream scheduled for
#Танлов

⚡️⚡️⚡️ Кўп китоб ўқиган талаба


Китобни инсон камолотидаги ўрни ҳақида кўп гапирилган.

Китобни фикр ва тафаккур манбаи эканлигини ҳеч ким инкор эта олмайди.

Китобни қадрлаган, ўқишга иштиёқ қанчалик кучли бўлса, бахтли ҳаёт кечириш кафолати ортаверади.

“Янгиобод” маҳалласидаги Паркент педагогика коллежида ўтган “Китоб — инсоннинг қалб гавҳари, тафаккур хазинасидир” номдаги танловда шу фикрлар хаёлимиздан ўтди.

Гуруҳлараро беллашув тарзида ўтган танловда энг кўп китоб ўқиган талаба иштирок этди.

Ҳар бир иштирокчи 4 та шарт бўйича баҳслашди.

Танлов якунида коллежнинг 2-гуруҳ талабаси Висола Ғайратовадан кўп китоб ўқиган талаба топилмади.

У ўзи ўқиган китобларининг мазмун-моҳиятини гапирар экан, тенгдошлари ўқиши керак бўлган асарлар рўйхатини тавсия ўрнида айтиб ўтди.

Бир сўз билан айтганда, танловда энг кўп китоб ўқиган талаба ҳақли равшда ғолиб бўлди.

Китобхон талаба коллеж маъмурияти томонидан муносиб тақдирланди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари учун ўқув-семинари ўтказилмоқда

Бугун Паркент туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида 3-босқичли туман маҳаллалар хотин-қизлар фаоллари учун ўқув курслари бошланди.

Семинарда туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов, Астрахань давлат унверситетининг Тошкент вилоятидаги филиали катта ўқитувчиси Хуршида Ҳакимова, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор, ташкилот, корхона, муассаса раҳбарлари сўзга чиқди.

Таъкидлаш жоизки бундай ўқув-семинар шу йилнинг 25 апрелдан 26 апрелгача давом этади.

Бугунги семинарда иштирок этган туман маҳаллаларидаги 62 нафар хотин-қизлар фаолларининг фаолиятига самарали киришиш учун талаб этиладиган билим ва кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш хусусида маърузалар қилинди.

Ҳаётий мисоллар орқали кенг тушунчалар берилди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️ Хайрли тонг!

Инсон қалби яхшиликка мойил.

Ҳар бир инсоннинг кўнглида меҳр бор: гоҳи ошкор, гоҳида яширин.

Ҳамманинг онгида яхши фикр бор, амалга ошириш учун уни ниятга айлантиради.

Одамзотнинг руҳиятида эзгу ишларга иштиёқ бор, бу қилган амалларида кўринади.

Янги кунингиз муборак бўлсин!.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Руҳият

Агар ҳаётингизда ёки оламда туб ўзгаришлар юз беришини истасангиз, ўз ҳаётингиз ва атрофдагиларнинг ҳаётида ўзингиз ўйлагандан кўра масъулиятли эканлигингизни тушунишингиз керак.

👉 @PARKENT_TONGI