"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.3K subscribers
12.5K photos
4.22K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Хушхабар

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик талаба Бобур номидаги Давлат стипендиясини қўлга киритди

Жорий ўқув йили учун Бобур номидаги Давлат стипендияларининг ғолиблари эълон қилинди. Улар орасида Паркент тумани Кичикқўрғон маҳалласидан Мирдавлат Мирисломов ҳам бор.

Мирдавлат Мирисломов айни пайтда Чирчиқ давлат педагогика университети, География ва иқтисодий билим асослари йўналиши 3-босқичида таҳсил олмоқда.

Мирдавлат Мирисломов бир нечта университет, республика миқёсидаги нуфузли кўрик-танловларда, халқаро ва республика илмий-амалий конференцияларида муваффақиятли иштирок этиб, унинг 35 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари Олий Аттестация Комиссияси (ОАК) рўйхатидаги журналларда, республика ва халқаро нуфузли нашрларида чоп этилган.

“Йил талабаси 2023” кўрик танлови “Йилнинг энг фаол ихтирочи ва инноватор” талабаси номинацияси бўйича, “Йил талабаси 2024” кўрик танлови “Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси” номинацияларида ғолибликни қўлга киритган.

“Мирзо Улуғбек ворислари” Республика кўрик танловида 2023 ва 2024 йилларда ўзининг инновацион лойиҳалари билан қатнашиб туман (шаҳар) босқичи ғолиби бўлган.

Шунингдек, Халқаро ғоялар ҳафталиги “InnoWeek.uz-2024” инновацион ғоялар ҳафталигида муваффақиятли иштирок этган.

“Тechnoways” технологик ривожланиш марафонида 2023 йилда университет босқичи ғолиблигини қўлга киритган.

Истеъдодли талабанинг муаллифлигида “География ва сунъий интеллект интеграцияси: тадриж, таҳлил, танқид” номли монографияси чоп этилган ва илмий-инновацион лойиҳалари доирасида 2 та патент (ДГУ) гувоҳномаси мавжуд.

Бундан ташқари у инглиз тилидан халқаро IELTS сертификатига ҳам эга.

Мирдавлат Мирисломовнинг истеъдоди давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди.

У жорий ўқув йилида Бобур номидаги Давлат стипендиясига лойиқ кўрилди.

Мирдавлат Мирисломовнинг ютуқлари бардавом бўлишига тилакдошмиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_олинг

⚡️⚡️⚡️ My.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!

💻 my.gov.uz/oz/service/308 — Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/357 — Электрон рақамли имзо олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/913 — Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/853 — Автотранспортни онлайн суғурталаш;

💻 my.gov.uz/oz/service/412 — Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/491 — Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/263 — Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/486 — Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/378 — Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;

💻 my.gov.uz/uz/service/498 — "UzAuto Motors" АЖ орқали автомобиль сотиб олиш учун навбатни текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/418 — Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш

💻 my.gov.uz/uz/service/745 — "Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/587 — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/654 — Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;

💻 online-mahalla.uzушбу рўйхатда кўрсатилган йўналишлар учун субсидия олиш мумкин;

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шеърият

⚡️⚡️⚡️ ОМОНАТ ЭКАНМИЗ

Гарчи катта гапириб юриб,
Ва катта сўзларни деганмиз.
Кўнглим сезди, кўрганда фириб,
Барчамиз омонат эканмиз.

Балки ўжар, эҳтимол шўхдир,
Тенги йўқдир, унинг ҳеч йўқдир.
Кеча кўрган одаминг йўқдир,
Барчамиз омонат эканмиз.

Доим ҳаракатда – тинмасмиз,
Қуёшдек барҳаёт ёнмасмиз.
Ниҳолмиз, унар ё унмасмиз,
Барчамиз омонат эканмиз.

Эзилдим, ўйлаб кўп эзилдим,
Киприкка кўз ёшдек тизилдим.
Қуриган эканман, кесилдим,
Барчамиз омонат эканмиз.

Камситмай есир-у, сағирни,
Очайлик хешларга бағирни.
Ҳеч ким билмас, ҳукмин тақдирни,
Барчамиз омонат эканмиз.

Гоҳ олға юрдим, гоҳ чекиндим,
Шодландим, гоҳида ўкиндим.
Меҳрнинг қалбига беркиндим,
Барчамиз омонат эканмиз.

Кузатдим ғанимни, дўстни ҳам,
Шойини, атласни, бўзни ҳам.
Мусибат кўпларни қилар жам,
Барчамиз омонат эканмиз.

✍️ Усмон БЕК,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_энергия

⚡️⚡️⚡️ Паркент туманида қуввати 334 МВт/501 МВт⋅соат бўлган электр энергиясини сақлаш тизими қурилиши бошланди

Саудия Арабистонининг “АCWА Pоwеr” компанияси томонидан Тошкент вилоятининг Паркент туманида қуввати 334 МВт/501 МВт⋅соат бўлган электр энергиясини сақлаш тизими (батарея) қурилиши бошланди.

Ўзбекистон энергетикаси тармоғида янги лойиҳа ҳисобланган ва соҳада аҳамияти ниҳоятда катта бўлган мазкур йирик лойиҳа қурилишига жорий йилнинг 13 декабрь куни Давлатимиз раҳбари иштирокида старт берилди.

Ушбу электр энергиясини сақлаш тизимидан истеъмолнинг юқори вақтларида тармоқни барқарорлаштириш ва қўшимча захира қувватларини яратиш учун фойдаланилади.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, мазкур лойиҳа қурилиши даврида 300 нафаргача киши иш билан таъминланса, тўлиқ ишга тушгандан сўнг 10 та доимий иш ўрни яратилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💥 Eng so‘nggi 70🛍gacha CHEGIRMA!

ISHONCHda 2024-yilning oxirgi MEGA CHEGIRMALARIga START e’lon qilindi. Uy uchun eng kerakli belgilangan mahsulotlarni 70🛍 gacha arzon narxda xarid qiling.

❗️ Shoshiling! Chegirma barcha ISHONCH do‘konlarida atigi 3 kun 23, 24, 25-dekabr kunlari amal qiladi.

Batafsil:

📞 +998735152222

🤖 @ishonch_chatbot

Barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo'lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Туман ҳокимлигида 24 соат давомида “ТУМАН ШТАБИ” ишламоқда!

Шу кунларда об-ҳавонинг ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш, шунингдек, бу йилги куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида Паркент туман ҳокимлигида 24 соат давомида “ТУМАН ШТАБИ” ишлаб турибди.

Шу боис, туманимиз аҳолиси коммунал соҳалардаги мурожаатларини мутасадди раҳбарлардан иборат штаб аъзоларига етказиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, мазкур штабнинг асосий вазифаси аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор равишда бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

Ҳурматли туманимиз аҳолиси, куз-қиш мавсуми билан боғлиқ мурожаатларингиз бўлса, қуйидаги телефонларга қўнғироқ қилишингиз мумкин:

Паркент туман ҳокимлиги марказий штабининг — +998-70-72-22-348;  +998-70-72-22-156 рақамлари 24 соат ишлайди!

Штаб раҳбари – Паркент тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Шавкат Акрамовнинг телефон рақами — +99894-676-53-55;

Штаб раҳбари ўринбосари – Паркент туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Улуғбек Маҳкамовнинг телефон рақами — +99899-892-82-80;

"Паркенттумангаз" газ таъминоти бўлими бошлиғи Эркин Валиевнинг телефон рақами —  +99899-406-66-33; Қисқа рақам 104; Диспетчер рақами +998-70-72-22-392;

Паркент туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Мираббос Мирҳамидовнинг телефон рақами — +99899-926-86-55; Диспетчер рақами +998-70-72-22-981;

"Тошкент сув таъминот" МЧЖ Паркент тумани бўлими бошлиғи Аҳрор Эрматовнинг телефон рақами +99899-491-93-03; Диспетчер рақами +998-70-72-36-014;

Паркент туман Мактабгача ва мактаб таълим бўлими бошлиғи Набижон Юнусовнинг телефон рақами — +99894-404-33-44; Диспетчер рақами +998-70-72-22-092;

Паркент туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бобур Алиевнинг телефон рақами — +99897-260-55-01; Қисқа рақам 103, Диспетчер рақами +998-70-72-24-156;

Паркент туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Фарҳод Турсунқуловнинг телефон рақами — +99898-126-75-26; Қисқа рақам 101, Диспетчер рақами +998-70-72-22-405;

Паркент туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Дилшод Халиловнинг телефон рақами — +99899-837-12-00; +99898-337-12-00;

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан мурожаатлар сони кўпайди

Рақобат қўмитаси сўнгги вақтларда кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан мурожаатлар ортганлигини, йил бошидан буён 1700 га яқин мурожаат келиб тушганлигини маълум қилди.

Кўрилган чоралар натижасида 20 млрд сўмга яқин маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
 
Қайд этилишича, ушбу ҳолатлар юзасидан республикадаги 129 та қурувчи корхоналарнинг шартномалари таҳлил қилинган. Уларда қуйидагилар аниқланган:
 
80 фоиз шартномада қурувчи корхоналарга қайта ҳисоб-китоб ҳуқуқ устуворлиги берилган бўлса, атиги 20 фоизда ҳар иккала тарафга мазкур ҳуқуқлар белгиланган;

58 фоиз шартномада кўрсатилган умумий майдон қурилиши якуни бўйича майдонлар орасида тафовут мавжуд бўлганда қайта ҳисоб-китоб ҳуқуқи белгиланмаган;

37 фоиз шартномаларда хонадон ичида амалга ошириладиган қурилиш ишлари тўғрисида мажбуриятлар киритилмаган;
18 фоиз шартномаларда қурувчи ва истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида бандлар киритилмаган;

39 фоиз шартномаларда қурилиш объектининг топшириш муддати кўрсатилмаган;

51 фоиз шартномаларда қурилиш топширилишининг ҳар бир кечиккан куни учун қурувчи томонидан тўланадиган пеня белгиланмаган;

86 фоиз шартномаларда қурувчи ва истеъмолчи томонидан шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқи белгиланган, (шундан, 41 фоизида шартномани ҳар иккала томоннинг манфаатлари кўзланган бўлса, 59 фоизида фақатгина қурувчи корхонанинг манфаатлари кўзда тутилган) 14 фоизида эса шартномани бекор қилиш тўғрисида банд киритилмаган.
 
Бундан ташқари, шартнома тузилгандан сўнг дастлабки тўлов муддати 30 кундан ошмаслиги қайд этилган бўлса, 74 фоиз ҳолатда шартнома бир томонлама бекор бўлганда харидорга тўловни қайтариш муддати 30−180 кун ва айримларида эса 24 ойдан 36 ойгача этиб белгиланган.
 
84 фоиз шартномаларда эса хонадон харидор томонидан қабул қилиб олингандан сўнг қурувчи томонидан унга кафолат муддати белгиланмаган.

Яъни кафолат муддати давомида хонадонда нуқсонлар аниқланса, қурувчи томонидан бартараф этиш мажбурияти 82 фоиз ҳолатда белгиланмаган.

Шу боис, уй-жой жой сотиб олишда қуйидагиларга эътибор бериш тавсия этилади:
 
шартнома шартларини батафсил ўқиб чиқинг;

асосий жиҳатлар (қурилиш муддатлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, қурилиш ва фойдаланишга топшириш муддатлари, муддатлар учун жавобгарлик ҳисобга олинганини текшириш);

компаниянинг иш тажрибаси ва қурувчининг ишончлилигига ишонч ҳосил қилинг (электрон рўйхат ва қурилишда "Шаффоф тизим" мавжудлигини очиқ манбалардан текшириш мумкин);

тўловларни фақат банк ҳисоблагичлари орқали амалга оширинг.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#2025_йил_1_январдан

🔰Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари юқоридагича белгиланади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз деҳқон ва фермерлари, соҳа мутахассисларининг касб байрами нишонланди

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантаналарда Тошкент вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Хуршид Қорабоев, туманимиз сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этди.

Дилшод ота тўйхонасида ташкил этилаётган тадбирга туманимиздаги бир гуруҳ деҳқон ва фермер эгалари, соҳа мутахассислари таклиф этилди.

Туманимизнинг деҳқон ва фермер эгалари, соҳа мутахассислари ҳамда фахрийларига ҳокимликнинг эсдалик совғалари топширилди.

Байрамда санъаткорларнинг куй-қўшиқлари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Янги йил байрамида 6 кун дам олиш куни бўлади

Президент қарори билан, ҳафтасига 6 кун ишловчилар кетма-кет 5 кун (29 декабрь – 2 январь) дам оладиган бўлди. Ҳафтасига 5 кун ишловчилар эса қаторасига 6 кун (28 декабрь – 2 январь) дам олишади.

🔷28 декабрь, шанба — 6 кун ишловчилар учун одатий иш куни, 5 кун ишловчилар учун одатий дам олиш куни;

🔷29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

🔷30 декабрь, душанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 14 декабрь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

🔷31 декабрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

🔷1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;

🔷2 январь, пайшанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM