"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.3K subscribers
12.6K photos
4.24K videos
143 files
4.37K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️ "GULBOGʻ PLAZA" Конституциямизнинг 32 йиллик байрами муносабати билан 32 та хонадонга чегирма акциясини эълон қилди!

Конституциямизнинг 32 йиллик байрами муносабати билан “GULBOGʻ PLAZA” турар-жой мажмуаси сизга "Ҳаммаси 32" акциясини эълон қилади!

Акциямиз 29 ноябрдан 8 декабргача, яъни 10 кун давом этиб, 32 та хонадон қўйилган.

Акциямиз доирасида 32 та хонадон бошланғич тўловсиз, 32 ой мобайнида бўлиб тўлаш имкониятига ҳамда охирги 32 фоиз тўловини кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганда тўлаш имкониятига эга бўлишади.

❗️Қисқа қилиб айтганда бошланғич тўловдан қийналган ҳамда ойлик тўловида катта сумма тулай олмайдиганлар учун ажойиб имконият!

🌟 Хонадонларимиз қуйидаги афзалликларга эга:

Қурилиш-монтаж ишларига боғлиқ барча ҳужжатлар ишларимиз тайёр (рухсатнома, кенгаш хулосаси, экспертиза, ГАСН дан рўйхатдан ўтганлиги).

Бино ва ички бўлинмалари хам пишган ғиштдан иборат;

Замонавий энергия тежамкор деразалар ромлар;

24 соат атроф-муҳитни видео кузатув камералари хавфсизлигингизни таъминлайди;

Замонавий типдаги бир тонна юкни кўтарувчи лифт, кенг йўлакли подъезд;

Туман марказигача автобус йўналиши;

Замонавий базальт қопламалари энергия тежамкорлигига ёрдам беради.

Локациямизни қулай жойлашуви, тоғ шабадаси ва манзара кўриниши;

Замонавий болалар ўйингоҳи ва сайр қилиш учун ёпиқ ҳовли.

Очиқ ва соябонли авто тураргоҳлар.

Озиқ-овқат, маиший савдо маркети.

Сартарошхона, гўзаллик салони, дорихона ва бошқалар;


🔔 100 фоиз тўловни амалга оширган биринчи 5 та ҳар қандай хонадонга катта чегирма эълон қилинади.

❗️Бизда ҳозирги кунда:

Котлован қазиш-ташиш ишлари бажарилган;

Виброкаток орқали трамбовка ишлари бажарилган;

Пастки ва юқоридаги бетонный стяшка ишлари бажарилган;

Изоляция ишлари бажарилган;

Турар-жой мажмуамизнинг подвал деворлари қолип (опалубка) ишларини якунлаш , бетон куйиш ишларига тайёргарлик жараёнида.

Бино пойдеворини бетон ишлари ва арматура синовлари ГАСН лабораторияси томонидан параллел равишда олиб борилмоқда ҳамда ижобий хулосалари мавжудлиги ишни сифатидан далолат беради. Сифат ва узоқ йиллик хизмат қилиш кўп вақтни эгаллайди.

🔠 Қўшимча саволлар учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг ёки сотув офисимизга ташриф буюринг:

📞 +998-95-146-07-07

📞 +998-99-111-00-83

📍 Манзил: Паркент тумани, Қайилма маҳалласи, Тонг кўчаси 11/35 уй.

🔴 Локация олиш 👉 шу ерда 👈

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥ENDI 10.000$ KERAK EMAS

Mashina olmoqchimisiz?

🚘Boshlang’ich to’lov 1000$ dan boshlanadi
🗓️Faqat pasport evaziga olishingiz mumkin
O’z nomingizga o’tkazib beriladi


➡️Mashina tanlash

➡️Narxlar va oylik to’lovlar

🌐Telegram kanalga o’tish

Telegram | Instagram | Lokatsiya
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Жума айёми муборак бўлсин!

🇺🇿 Жуманинг файзидан Аллоҳ барча  сўраган ниятларингиз ижобатини ҳадя этсин!

🇺🇿 Яқинларингиз, оилангиз, ота-онангиз доимо соғ-саломат бўлсин!

🇺🇿 Бугунги жума кунида соғинган яқинларингизни йўқлар бўлсангиз, уларга хуш кайфият, яхшиликлар улашинг, ҳатто ёмонлик қилганга ҳам мурувват кўрсатинг!

🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Энг қадрли инсонларингизни жума айёми билан табриклашни унутманг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_сабоқлари

⚡️⚡️⚡️ Дўстликда ибрат зотлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Ҳолиқназар ҳазратларининг маърузасини тингланг!

⭕️ Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳидоят

Аслинг каби кўрин ёки кўринганинг каби бўл!

Жалолиддин Румий

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тавсияси

⚡️⚡️⚡️ Кунни яхши кайфият билан бошлашга халал берувчи одатлардан сақланинг!

Эрталаб яхши кайфиятда уйғониш учун нима қилиш керак?

Бу учун кунни яхши кайфият билан бошлашга халал берувчи қуйидаги ёмон одатлардан узоқ бўлинг!

❗️Салбий фикрлар.

Кечки пайт эрталабки кайфиятни қандай кўтариш тўғрисида ўйлаб кўринг. Бу – севимли қўшиқ, вазадаги гул ёки ёқимли атир ҳам бўлиши мумкин.

❗️Кеч туриш.

Кўпчилик эрталаб ухлашни яхши кўради, шунинг учун соат қўнғироғини 5 – 10 дақиқа кечроққа қўяди. Шошилиш кечикиш ва муҳим нарсаларни унутиб қўйишга олиб келади. Бу ёмон одатдан қутулишнинг осон йўли – соат қўнғироғи бўйича, кўп ухламасдан ўз вақтида туриш.

❗️Нонушта қилмаслик.

Маълумки, эрталабки нонушта организмнинг уйғонишига ва метаболизмни ҳаракатга келтиришга ёрдам беради. Эрталаб нонушта тайёрлашга имкон бўлмаса, кечқурун тайёрлаб қўйинг ёки кўп вақт талаб қилмайдиган овқатлар тайёрланг.

❗️Кун учун режанинг йўқлиги.

Режа тузиб олсангиз, фикрингизни тўплайсиз ва ўзингизни ишончли, дадил сезасиз. Режа асосида ишларингизни бемалол ва иккиланмасдан амалга ошира бошлайсиз.

❗️Кераксиз янгиликларни кўриш.

Эрталабданоқ бошланаётган кунни диққат билан режалаштириш ўрнига, кундалик янгиликларини кўриш вақтингизни ўғирлайди. Эрталаб фақат ўзингизни ишларингиз билан шуғулланинг. Ишонинг, бирор муҳим янгилик бўлса, сизга албатта етказишади. Бехабар қолиб кетмайсиз.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Огоҳ_бўлинг

⚡️⚡️⚡️ ‘‘Сизга 1 йиллик муддатга Telegram Premium обунаси совға сифатида юборилди’’ ёзувли сохта ҳавола келтирилган маълумотлар тарқатилмоқда

❗️Ушбу ҳаволаларда фойдаланувчи қурилмасидаги барча аккаунт ва шахсий маълумотларни қўлга киритиш имконини берувчи вируслар бўлиши мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ Туманимиздаги 31-мактабнинг қўшимча янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди

Бойқозон маҳалласидаги 31-мактаб ҳудудида қўшимча  450 ўринли 2 қаватдан иборат замонавий ўқув биносининг қурилиши тугалланди.

Шу муносабат билан янги ўқув биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, ҳоким ўринбосарлари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда тегишли ташкилотларнинг раҳбарлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар кейинги вақтларда туманимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорликлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, туманимиз таълим тизимида эришилаётган ютуқларда мактабларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани, қурилиш-таъмирлаш ишлари туфайли замонавий кўриниш олган ўқув биноларининг аҳамияти катта бўлаётгани таъкидлаб ўтилди.

Маросимда йиғилганларга 2 қаватли янги бинодаги замонавий шарт-шароитлар ҳамда таъмирталаб аҳволга келган бинода амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Жумладан, эскириб қолган ўқув биносининг дераза, ром, эшик қисимлари янгиланди. Бинонинг ташқи кўриниши ҳамда иситиш тизими тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

Мактабнинг эскирган биносини таъмирлаш ва қўшимча 2-қаватли янги ўқув биносини қуриш ишлари учун 10,5 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Бундан ташқари, “Опен бюджет” лойиҳасининг 2024 йил 1-мавсумида мактаб учун табиий чимли (40х80) футбол ҳамда ''Wokourt'', баскетбол ва волейбол, болалар майдонлари, узунликка сакраш йўлакчасини қуриш таклифи ғолиб бўлганди.

Тадбирда айни шу бунёдкорликларга 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ сарфланиб, ўқувчиларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилгани ҳақида ҳам сўз борди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мактаб ҳудудига 110 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким қабули: икки маҳалланинг бирлаштирилиши, субсидия ва моддий ёрдам масалалари

Ҳаётда муаммога дуч келмайдиган инсоннинг ўзи йўқ. Нима қилишини билмай турган одамга тўғри йўл кўрсатиш, дардига шерик бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.

Меҳр-оқибат кўрсатиб, “бу ўткинчи дунёда мендан яхшилик қолсин”, деган инсон борки ўзганинг ташвишига бефарқ қарамайди.

Шу фикрлар бугун ҳоким Сардор Исоқулов ўтказган фуқаролар қабулига одамларни ишониб келишига сабаб бўлган бўлса ажабмас.

Туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган қабулда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари иштирок этиб, фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлари ҳал этиш юзасидан зарур топшириқларни олди.

Навбатдаги қабулда субсидия масаласида мурожаатлар кўп бўлди. Бу масала инсон омилисиз республика даражасида ҳал этилиши айтилди.

Шунингдек, уй-жой қуриб бериш, ер ажратиш билан боғлиқ мурожаатлар ҳам бўлди.

Қабулда Олмазор маҳалласи бошқа маҳаллага қўшиб юборилишидан норози бўлиб келган фуқарога бу ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Маҳаллаларни бирлаштириш жараёнлари сабаб инфратузилма билан боғлиқ масалаларни янада яхшилаш кўзда тутилгани ҳам тушунтирилди.

Яна бир мурожаатчи ҳокимга Янги Навбаҳор маҳалласига автобус қатнови йўлга қўйилишида кўрсатган ёрдам учун раҳмат айтаркан, асосий йўлдаги айрим чуқурчаларни таъмирлашда ёрдам сўради. Ҳоким унинг мурожаатини қаноатлантирди.

Қабулда саломатлигини тиклашда ёрдам беришишни сўраган оғир иқтисодий шароитда яшаётган оила вакилларининг мурожаатлари алоҳида назоратга олиниб, уларга моддий ёрдам берилиши маълум қилинди.

Қабулда 4 та муаммо жойида ҳал этилиб, вақт талаб этиладиган масалалар ижрога қаратилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM