"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.6K photos
4.24K videos
143 files
4.37K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ "Аёллар дафтари"га киритилганларга қандай шаклларда ёрдам кўрсатилади?

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

🟢 1) ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар учун: — бандлигини таъминлаш,
зарур ҳолларда бир марталик моддий ёрдам бериш;

🟢 2) тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш;

🟢 3) боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш;

🟢 4) ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда уларнинг уй-жойини таъмирлаш хамда уларга тиббий ёрдамлар кўрсатиш;

🟢 5) уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — ижара компенсациясини тўлаш, ижтимоий уйларга жойлаштириш, уй-жой билан таъминлаш, зарур ҳолатларда бир марталик моддий ёрдам бериш;

🟢 6) қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Қайси ҳолларда кредит қарздорлигида фоизлар ҳисобланмайди?

Қарздорлигингиз бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиққандан кейин ҳам банклар томонидан фоизлар ҳисобланаётган бўлса, ушбу ҳолат ноқонуний ҳисобланади.

Батафсил видеода👆

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ “СМС-пенсия“ хизматига онлайн уланиш ишга туширилди

Мазкур хизматдан фақатгина пенсияга чиққан фуқаролар фойдаланишлари мумкин.

Қайд этилишича эндиликда пенсионерлар my.gov.uz портали орқали онлайн “СМС-пенсия“ хизматига уланиши, телефон рақам ўзгарган бўлса янги рақам киритиши мумкин.

"Телефон рақамингизни мазкур хизматга улаганингиздан сўнг @pensiyauzbot боти орқали ўз пенсиянгиз миқдори тўғрисида маълумот олишингиз мумкин" — дейилади хабарда.

Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола: my.gov.uz

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Боқувчиси бўлмаган хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш учун уларга 11 миллион 250 минг сўмгача маблағ ажратилиши мумкин

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомда, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг бир нечта йўналишлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра,

боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўрсатилган.

Қарорда хар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдори

❗️Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг 30 баравари (11 миллион 250 минг сўм)гача миқдорда маблағ ажратилиши белгиланган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Конституция байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Бу йил 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг якшанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига асосан, байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.

Шунга кўра, байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;

8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;

9 декабрь, душанба барчага қўшимча дам олиш куни;

10 декабрь, сешанба барчага иш куни.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM