"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.5K subscribers
12.4K photos
4.21K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Бу йил 345 минг абитуриент 56,7 балл ҳам тўплай олмаган

Бу жами абитуриентнинг 46,9 фоизига тўғри келади.

mandat.uzbmb.uz сайтидаги очиқ маълумотларга кўра, жорий йилда 737 минг 351 нафар абитуриент тестга кирган. Бу ўтган йилгига қараганда 151 мингга кам.

Тестга кирган абитуриентларнинг 345 минг 869 нафари (46,9 фоиз) 56,7 бални ҳам тўплай олмаган.

Жорий йилда энг ёмон кўрсаткич Сирдарё вилоятида (51,8 фоиз), нисбатан яхшироқ натижа эса доимгидек Тошкент шаҳрида (35,9%) қайд этилган (юқоридаги жадвалга қаранг).

Тошкент вилоятида 26 минг 694 нафар абитуриент (46,5 фоиз) 56,7 баллдан кам тўплаган.

⭕️ Ўтган йилга қараганда натижасини энг кўп яхшилаган 5 та ҳудудлар:

Тошкент шаҳри – 4,9 фоиз
Тошкент вилояти – 4,9 фоиз
Жиззах – 3,7 фоиз
Бухоро – 3,5 фоиз
Сирдарё – 3,1 фоиз

❗️Батафсил маълумот юқоридаги графикада

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Мамлакатимизда ўртача ойлик иш ҳақи ошгани маълум қилинди

Статистика агентлиги хабарига кўра, 2024 йил январь-июль ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 92 минг сўмга етган.

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврида 4 миллион 337 минг сўм бўлган.

Ўтган олти ой давомида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида (20,2 фоиз), Самарқанд (18,2 фоиз), Андижон (17,6 фоиз), Фарғона (16,8 фоиз) ҳамда Навоий (16,2 фоиз) вилоятларида кузатилган.

Ўртача ойлик иш ҳақлари иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти – 14,4 миллион сўм;

ахборот ва алоқа – 12,4 миллион сўм;

ташиш ва сақлаш – 7,7 миллион сўм;

саноат – 6,2 миллион сўм;

савдо – 5,9 миллион сўм;

қурилиш – 5,4 миллион сўм;

яшаш ва овқатланиш хизматлари – 4,6 миллион сўм;

таълим – 3,5 миллион сўм;

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш – 3,3 миллион сўм.

Шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида ўртача ойлик маош ҳамон энг пастлигича қолмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Якшанба, дам олиш кунингиз муборак бўлсин!

Уйингизга нур, дардингизга дармон, оилангизга бахт, ишингизга омад, қўлингизга даромад, яқинларингизга қувонч, бир-бирингизга ишонч, дастурхонингизга қут-барака ато этсин!

Кунингиз мазмунли ва мароқли ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Ким билан юрганингга, ким билан дўст тутинганингга эътибор бер. Чунки булбул гулга, қарға ахлатга етаклайди.

✍️ Мавлоно Румий

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Иложини топди!

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот
#Пресс_анонс
        
"ПАРКЕНТ ТОНГИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 2024 ЙИЛ 25 ИЮЛЬ СОНИДА:

👉 Қулайликлар маскани

👉 Кўнгилларга ободлик улашаётган ходима

👉 Ҳунарманднинг замонавий мебеллари

👉 “Долзарб 30 кунлик” тадбирларида фаол иштирок этинг!

👉 Қирғизовулда янги боғча очилди

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Об_ҳаво

⚡️⚡️⚡️ Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

Ўзгидромет томонидан 29-31 июль кунги об-ҳаво маълумотлари тақдим этилди.

Маълумотларга кўра, Тошкент вилоятида ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 29 июлда 36-41°, 30-31 июлда 34-39° бўлади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Фирибгарлар ва уларнинг турлари

Фирибгарлар табиати қандай? Қанақа махинациялар ишлатади? Ишончингизга кириш учун ҳаттоки диндан фойдаланадиганлари бор. Шулар ҳақида видеода кўринг.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик боғча тарбиячиси республика танловида тақдирланди

Аввал хабар берганимиздек, “Йилнинг энг яхши тарбиячиси — 2024” танловининг Тошкент вилоят босқичида Паркент тумани 17-ДМТТ тарбиячиси Лола Тулаева “Йилининг энг фидокор тарбиячиси” номинациясини қўлга киритганди.

Паркентлик боғча тарбиячиси мазкур танловнинг республика босқичида “Йилининг энг фидокор тарбиячиси” номинацияси бўйича 2-ўринга лойиқ кўрилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_қўйган_яхши

⚡️⚡️⚡️ Ёлғон (фейк) ва нохолис ахборотларни тарқатганлик учун қонунчиликда қандай жазолар белгиланган?

Ижтимоий тармоқлар орқали ишлаб чиқарувчи ёки рақобатчини обрўсизлантириш ёхуд иқтисодий зарба бериш мақсадида асосланмаган, ёлғон овозли, фото ва видеохабарларни тарқатиш Жиноят кодексининг 192-моддасида белгиланган жавобгарликка кўра, БҲМнинг 50 баравари (17 миллион сўм)дан 100 баравари (34 миллион сўм) гача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Туҳмат, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмаларни тарқатганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасига кўра БҲМнинг 20 баравари (6 миллион 800 минг) дан 60 баравари (20 миллион 400 минг сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Туҳмат қилиш, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, Жиноят кодексининг 139-моддасига кўра, БҲМининг 200 баравари (68 миллион сўм)гача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Шунингдек, нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш — БҲМнинг 200 баравари (68 миллион сўм)дан 400 баравари (136 миллион сўм) гача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Ёлғон хабар тарқатганлик учун фуқаровий жавобгарлик ҳам мавжуд!

Хусусан, Фуқаролик кодексининг 102¹-моддасида шахснинг ор-номуси, шаъни ва қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли маънавий зарар етказилган бўлса, етказувчининг айбидан қатъий назар қопланиши лозимлиги  кўрсатиб ўтилган.

❗️Ёлғон хабарлар тарқалишини олдини олиш ва уни тарқатган шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида жавобгарлик кучайтирилган!

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202²-моддасига кўра жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 (17 миллион сўм) бараваридан 100 (34 миллион сўм) гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Шунингдек, Жиноят кодексининг 244⁶-моддасига мувофиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам ушбу хатти-ҳаракатлар такрор содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача (68 миллион сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоқот

⚡️⚡️⚡️ Тоғдек таянчини топган ёшлар

Катта ҳаёт остонасига қадам қўйган йигит-қизлар билан тез-тез суҳбатлашиб туриш, уларнинг орзу-истакларига эришиши учун кўмаклашиш ёрқин келажак учун қўйилган мустаҳкам пойдевордир.

Буни яхши билган ҳоким Сардор Исоқулов ёшларимизнинг ўз йўлини топиб кетишда таянч ва суянч бўлишни истаётганини "Ҳоким ва ёшлар" форматидаги учрашувлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Ҳоким ёшлар билан дилдан суҳбатлашиб, уларнинг қизиқишлари, мақсадлари ва режаларини сўраши, йигит-қизлар эса муаммоларини очиқ айтар экан, ҳеч муболағасиз ёшлар тоғдек таянчини топибди, дейиш мумкин!

P. S: Лавҳада 29-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳокимнинг ёшлар билан навбатдаги учрашувдан айрим мулоқотлар акс этган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_билдириш

⚡️⚡️⚡️ Ҳокимнинг навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказиб юборманг!

Хабарингиз бор, туман ҳокими Сардор Исоқулов ҳафтанинг ҳар жума куни фуқаролар қабулини ўтказиб келмоқда.

Бугунги кунда туманимиз аҳолиси дуч келаётган муаммоларни қонун доирасида ҳал этишга қаратилган қабулнинг навбатдагиси Жудуруқ ҳудудида ўтказилиши режалаштирилди.

Шу боис, ҳокимнинг навбатдаги фуқаролар қабули жорий йилнинг 2 август, жума куни Жудуруқ ҳудудидаги 23-мактаб биносида бўлиб ўтади.

Қабулнинг бошланиш вақти ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Ҳурматли туманимиз фуқаролари!

Туман ҳокимининг фуқаролар қабули яна қайси ҳудудларда бўлиб ўтишини истайсиз?

❗️Шу ҳақда таклифларингизни ёзиб қолдиринг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️ "Нафис тақво" ошхонасига марҳамат!

Туманимизда фаолият кўрсатаётган "Нафис тақво" ошхонасининг моҳир ошпазлари палов, кабоб, қовурилган жўжа гўштини тайёрламоқда!

Қашқадарёлик катта тажрибага эга ошпаз томонидан тайёрланаётган, таъми оғзингизда қоладиган палов арзон нархда25 минг сўм бўлиб, нон, чой салат бепул берилади.

Кабобларни Туркиядан келган ошпаз 18 тури тайёрламоқда. Нархлар кабобларнинг катта-кичиклигига қараб 12 минг сўмдан 18 минг сўмгача бўлиб, қўзи, товуқ, қўй гўштидан тайёрланмоқда.

Айтганча, қовурилган жўжа ҳамда буюртма сомсаларни тановул қилиб таъми ўзгача эканлигига ишонч ҳосил қиласиз!

Бундан ташқари, қандли диабет касаллиги билан оғриганлар учун мўлжалланган нонлар ҳам тайёрланмоқда!

Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида таомларни манзилга етказиб бериш хизмати ҳам йўлга қўйилган!

Қўшимча саволлар учун "Нафис тақво" ошхонасининг қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин!

📞 +99894-362-62-37

📍 Манзил: "Макнуна" клиникасининг рўпараси

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Сешанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракали бўлсин!

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Хонадонингиздан файзу барака, тинчлик ва хотиржамлик аримасин
!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак!

✍️ Бодо Шефер

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Қойилмақом тақлид

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

⚡️⚡️⚡️ Фарзандингиз руҳиятидан хабардормисиз?

Фарзандингиз тортинчоқми демак сиз уни кам қучоқлаб, кам ўпар экансиз.

Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими демак сиз уни шижоатлантирмас  экансиз.

Фарзандингиз бошқаларга тажовуз қиляптими, демак сиз унга қайсарлик қилар экансиз.

Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими, демак сиз унга кўп бақирар экансиз.

Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми, демак сиз уни  кам эркалайсиз экан.

Фарзандингиз ўғирлик қилдими, демак сиз унга нарса беришда уқувсизлик қилгансиз.

Фарзандингиз бахилми, демак сиз у билан шериклик ишини беэътибор қолдиргансиз.

Фарзандингиз заифми, демак сиз унга кўп таҳдид қилар экансиз.

Фарзандингиз доимо ғазабланадиган бўлиб қолганми, демак сиз уни мақтамай қўйгансиз.

Фарзандингиз қўрқоқми, демак сиз уни ҳаддан зиёд  кўп ҳимоя қилар экансиз.

Фарзандингиз сизга итоат қилмаяптими, демак сиз кўп нарса талаб қилиб юборяпсиз экан.

Фарзандингиз ёлғон гапиряптими, демак сиз уни кўп тергаяпсиз экан.

Фарзандингиз гапиришда нўноқми, демак сиз у билан кам гаплашар экансиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

⚡️⚡️⚡️ Давлат ОТМларида контракт нархи ошди

Хабарларга кўра, тўлов-контракт миқдорлари 2023/2024 ўқув йили билан солиштирганда ўртача 15 фоизга ошган.

Масалан, бакалавриатда энг оммабоп ва арзон Педагогика йўналишида тўлов миқдори 6 миллион 412 минг 610 сўмдан 7 миллион 400 минг сўмгача кўтарилган.

Энг қиммат Ҳуқуқ йўналишидаги тўлов миқдори 9 миллион 809 минг 260 сўмдан 11 миллион 250 минг сўмгача ошган.

👉 Маълумотлар файлини юклаб олиш шу ерда

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_олинг

⚡️⚡️⚡️ Қуёш уришидан сақланиш учун бир нечта қоидаларга риоя этинг

Бу ҳақда лавҳада батафсил маълумот берилган.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM