"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.3K subscribers
12.8K photos
4.28K videos
144 files
4.4K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Ҳиндистоннинг энг нуфузли "MAX Healthcare" клиникаси мутахассислари Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда
                    
Жигар трансплантологи – Dr. Bappaditiya Har - гепатолог
Вирусли гепатит бўйича;

Dr.Deepanshu Narula
Умумий нейрохирургия;
Нейромодуляция;
Нейро орқа мия бўйича;

Dr.Upwan
Буйрак трансплантацияси;
Простата ва буйрак тошлари лазер жарроҳлиги;
Реконструктив урология;

Кўрсатилган сана ва манзиллар бўйича мурожаат қилинг ‼️

17-18 апрель кунлари Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри "Doctor O medical" клиникасида

Қабул вақтлари соат 10:00 дан 17:00 гача

Мурожаат учун телефонлар:

📞+998950825359

📞 +998930577515

Телеграм орқали боғланиш
         👇👇👇
        @Zakhro86

‼️19-20 апрель кунлари Тошкент шаҳар Чилонзор тумани "Best Medium" клиникасида!

🔴 Соат 10:00 дан 17:00 гача қабул

😀 Мурожаат учун телефонлар:

📞 +998950825359

📞 +998930577515

Телеграм орқали боғланиш
👇👇👇
@Zakhro86

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Яна бир янги кун муборак бўлсин!

Ҳаётингизда рўй берган барча қийинчилик ва ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

Аллоҳ хонадонгизга фақат қувонч ва шодлик меҳр-оқибат, яқинларингизга соғлик, омонлик ва иймон зиёдалигини насиб қилсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Мактаба йўқ бир тийинни тўйга минг сўмлаб берур,
Чораси мушкул касалга мубталодир бизни халқ.

✍️ Чўлпон

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Моҳир ўйинчи

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Йодли сетканинг сиз билмаган мўъжизалари

Йодли сетканинг фойдаси
Терига йодли катаклар чизишнинг асосий самараси, у биринчидан, тери орқали кириб бориб, қон айланиш тизими ёрдамида танага тақсимланади. Шу тариқа микробларга қирон келтиради.

Сетка кўринишида терига чизилган ўзига хос нақш микроблар орасидаги ўзаро боғлиқликни издан чиқаради, натижада инфекциялар оммавий тарзда нобуд бўлади ва касаллик ривожланишига чек қўйилади.

Бундан ташқари, йодли сетка суртилган соҳада капилляр қон томирлари кенгаяди ва қон айланиши яхшиланиб, моддалар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади.

Терига чизилган йодли сетка аъзоларни қамраб олувчи юқори нафас йўллари хасталикларида, бронхит, ларингит, трахеит, ангинада, шикастланиш, пай чўзилиши, мушак, бўғим ва пай яллиғланишида, ҳатто артрит, артроз ва радикулитда ҳам самарали ёрдам беради.

Худди шу таъсирлари туфайли йодли сетка суртилган соҳада қариш жараёни секинлашади.

Тери таранглашади, касалликлар эса йуқолади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Кундузи чироқларни ёқиб қўйганлар жаримага тортилмоқда

Бу бўйича жорий йилда 247 та маъмурий иш расмийлаштирилган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм

⚡️⚡️⚡️ “Қизилтоғ” ва “Аччиқ кўл”даги дам олиш жойларини Миллий гвардия назорат қилмоқда

Туманимиздаги дам олиш масканларига келувчиларнинг хавфсизлиги, табиатга қилинаётган шафқатсиз муносабатнинг олдини олиш учун кузатув камералари ўрнатилди. Дам олувчилар учун биоҳожатхоналар қурилди.

Қолаверса, баланд тепаликларга чиқиб хавфли ҳаракатларни амалга оширувчи автомобиллар ҳаракати чеклаш учун тепаликларга чиқиш йўллари қазилиб, ўтиш чеклаб қўйилди.

Миллий гвардия бошқармасидан 100 нафар, Тошкент вилоят ИИБдан эса 150 нафар ходим ҳудудга бириктирилиб, аҳолининг хавфсиз дам олиши, табиатга зарар етказмаслиги ва автомобилларнинг ўзбошимча ҳаракатларини назорат қилиш масъулияти юклатилган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таҳлил

⚡️⚡️⚡️ Туғуруқхоналардаги коррупция хавфлари ўрганилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган сўровларда 24 фоиз шифокор, 20 фоиз ҳамшира таъкидлашича, фармацевтика компаниялари билан ҳамкорликдан олинадиган бонуслар уларнинг даромадларини сезиларли даражада оширади.

Тиббиёт ходимлари ортиқча иш юкламасига эга эканлиги коррупцияга йўл очувчи энг катта муаммолардан яна бири сифатида қайд этилди.

Шунингдек, туғуруқхоналарда асли бепул бўлган хизматлар учун расмий ёки норасмий шаклда пул ундириш амалиёти мавжуд.

Айрим шифокорлар беморларга тавсия қилган дори воситалари шифохона омборида бор бўлса-да, уларнинг аналогларини ёки маълум бир фармкомпания ишлаб чиқарганларини сотиб олишга ундамоқда.

⭕️ Энг эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистонда шифокорларнинг ойлик маоши 450 АҚШ доллари, Данияда эса 12 минг АҚШ доллари бўлса қўшни Қозоғистонда 900 АҚШ долларидан юқори.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик ўқитувчи учун овоз беринг

Тошкент вилоятида "Заковат" интеллектуал ўйини бўйича энг яхши мактаб координаторини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда.

Унда туманимиз вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Сўровнома 20 апрель кунигача давом этади.

Сўровномада 49-мактаб ўқитувчиси Абдузариф Манноновга овоз беринг!

Овоз бериш учун қуйидаги ҳаволага киринг!
👇👇👇
https://t.iss.one/Toshkent_viloyati_ZakovatNNT/8795

Паркентликларнинг аҳиллиги бошқа туманларга намуна бўлиши учун албатта овоз беринг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм

⚡️⚡️⚡️ Паркент туманидаги “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси

Туманимизга келаётган сайёҳлар (Сонцадаги) 70 метр баландликка кўтарилиб, 600-750 минг сўм атрофида пул тўлаб адреналинга бой жараён қатнашчиси бўлмоқда.

📍Локация 👈

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли,  файзли,  манфаатли ва баракалироқ бўлсин!

Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!

Доим солиҳлар, бахтиёрлар, омадлилар қаторида қилсин!

Кунингиз сермазмун файзли ва хайрли ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Сиз айтаётган гапни тушунмаган инсонлар негадир ўзини эмас балки сизни аҳмоқ санайдилар.

✍️ Роберт Де Ниро

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Ажойиб кадрлар

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Яссиоёқлик энди муаммо эмас!

Уйда ўзингиз даволаниш учун лавҳани диққат билан кўринг.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

2024 йил 16 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024-2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда шу йилнинг 1 май санасидан эътиборан, аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди.

Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳларига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1000 сўм ҳамда 900 сўмдан қолмоқда.

Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

🔹ойига 200 кВт·соатгача – 225 сўм;
🔹ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 450 сўм;
🔹ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 675 сўм;
🔹ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 787,5 сўм;
🔹ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 900 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

🔹ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
🔹ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
🔹ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
🔹ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
🔹ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи учун ҳам нархлар ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 900 сўмдан қолмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
#Диққат_қилинг ⚡️⚡️⚡️ Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди 2024 йил 16 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори…
⚡️⚡️⚡️ Қарорда табиий газ етказиб бериш нархидаги ўзгаришлар ҳам белгиланган

Барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори ўзгаришсиз, яъни бир кубометр учун 1 500 сўмдан қолмоқда.

Йирик улгуржи истеъмолчилар ҳамда бюджет ташкилотлари учун ҳам табиий газ нархи ўзгаришсиз – бир кубометр учун 1 800 сўмдан қолмоқда.

Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. Хусусан, ноябрь февраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб тегишли нарх белгиланмоқда.

- ойига 500 куб метргача – 650 сўм;
- ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
- ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
- ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
- ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлашлари белгиланмоқда.

Март – октябрь ойларида истеъмолчилар бир ойдаги истеъмолидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича ҳақ тўлайди.

- ойига 100 куб метргача – 650 сўм;
- ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
- ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
- ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
- ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлайдилар.

Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми учун тўлов 1 600 сўм этиб белгиланяпти.

2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб эса автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун бир куб метр табиий газ 1 800 сўмдан етказиб берилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_билдириш
#Эслатма

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда "Сомса сайили" 20 апрелдан бошланади

Туманимиздаги Заркент ҳудудидаги павильoнда апрелнинг 20 кунидан "Сомса сайили" бошланади.

❗️Сайил давомида сомсанинг турли хиллари иштирокчиларга тортиқ қилинади.

❤️‍🔥 Шунингдек, Заркент ҳудудида бўлиб ўтадиган сайилда таниқли санъаткорларнинг концерт дастурлари ҳам намойиш этилади.

🔴 Ҳурматли тумандошлар, 20 апрелдан бошланиб, 20 майгача давом этадиган сайилга барчангизни таклиф этамиз.

Шунингдек, сайилда ўзининг сомса ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан иштирок этишни истаган тадбиркорларимиз туман ҳокимлиги ҳузуридаги дирекциянинг қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилиши мумкин.

📞 +998901117374

📍МАНЗИЛ (ЛОКАЦИЯ) 👈ОЛИШ УЧУН ШУ ЁЗУВНИ БОСИНГ!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM