"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.5K photos
4.22K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Яшил_макон

⚡️Ҳоким эккан дарахтлар

Аввал хабар берганимиздек, туманимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси қизғин тусда, уюшқоқликда ўтмоқда.

Бугун ҳам туманимизнинг исталган ҳудудига боринг жойларда дарахт экаётган одамларни кўрасиз.

Ҳар кунгидек, эзгу ишлар атрофида бирлашаётганлар қаторида туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов ўзига бириктирилган 1-сектор ҳудудида ўринбосалари тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда “Давлатобод” маҳалласида турли манзарали дарахтларни экишмоқда.

Мазкур маҳалладаги катта йўлнинг чекка қисмига “Сосна”, “Каштан”, “Япон саффораси”, “Каталька” номдаги манзаларли дарахтлар экилмоқда.

Режага кўра, бугун 300 туп манзарали дарахт катта йўлнинг чекка қисмига 2 км. узунликда экиб чиқилади.

Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi
#Яшил_макон

⚡️"Эъзоз" кўчасига эъзозлаб экилган кўчатлар!

Бугун "Бўстон" маҳалласида туман Ички ишлар бўлими ходимлари дарахт кўчатларини экишди.

Бу маҳалла 3 сектор ҳудудида бириктирилган бўлиб, эзгу ниятлар қилган ходимлар дарахтларни маҳалланинг "Эъзоз" кўчасига экишди.

Хуллас, туман Ички ишлар бўлими ходимларидан 20 нафари 180 туп манзарали ва мевали кўчаларини кўтаринки кайфиятда, сифатли экиб, яна ўз хизматига қайтишди.

Шу ўринда бу эзгу ишларни ортида турган инсонга ҳам чин дилдан раҳмат айтгимиз келди.

Чунки, Ички ишлар ходимлари учун ўрнатилган тартиб ва интизомни ҳисобга олсак, 20 нафар ички ишлар ходими майлику, ҳаттоки бир нафари ҳам ўз хизмат вақтида хоҳлаган жойига кета олмайди.

Ўта зарур иш бўлса ҳам албатта бошлиқдан рухсат олиш шарт!

Ишонамизки, раҳматимиз эзгу ишларни бошида турган туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Дилшод Газиевга албатта етиб боради.

Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ "Ватанпарвар"лар эккан кўчатлар


Мамлакатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида республикамиз бўйлаб яшил майдонларни кўпайтириш борасида аниқ кўрсатмалар берилган эди.

Унга кўра бугунги кунда "Ватанпарвар" ташкилоти Паркент Ўқув Спорт Техника клуби томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари давом этмоқда.

Бугун мазкур ташкилотга қарашли “Автодром” ҳудудида ишчи ходимлар томонидан 227 та мевали дарахт экилди.

Айтиш жоизки, дарахтлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, сўлим ва мевали боғ барпо қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди.

Энди ёш ниҳоллар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким ёрдамчиларининг ёрдами

Кеча эрталабдан ҳаво айниб, ёмғир ёғиши аниқ бўлиб турганди. Шунга қарамай туманимиз маҳаллаларидаги ҳоким ёрдамчилари кўчат экиш ниятидан қайтмади.

Яхши ният йўли доим ёруғ бўлганидек, қарангки, уларнинг бу эзгу ишига назаримизда ёмғир ёғиши кечикиб турди.

Азаматлар белни маҳкам қилиб, иш қуроллари билан Сўқоқ ҳудудидаги "Чинор" маҳалласининг катта йўл ёқасига 350 туп арча кўчатини сифатли қилиб экишди.

Эзгу иш ўз якунига етишини атайин кутиб тургандек, ёмғир ҳам ёғиб юборди. Кўчатлар ўзини тутиб олишида бу айни муддао бўлди.

Хуллас, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ҳамда 61 нафар ҳоким ёрдамчисининг туманимизда "Яшил макон" умуммиллий дастури янада кенг қулоч ёзиб, изчил давом этишидаги бу ёрдамини бошқаларга ибрат қилсак арзийди.

Яшанг, раҳмат сизга паркентнинг асл фарзандлари!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Бирлашиб, кўчат экаётган ёшлар!


Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимизда "Яшил макон" лойиҳаси туманимизда кенг қулоч ёзгани муболаға эмас.

Бу хайрли ишлар натижасида туманимизда гуллаб-яшнаётган ҳудудлар кўпайиб бораётгани, кўплаб боғлар яратилаётгани ҳақида узоқ гапириш мумкин.

Бугун, муқаддас Рамазон биринчи кунида туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси билан "Сўқоқ" ҳудудида бир гуруҳ фаол ёшлар иштирокида кўчат экиш ишларига қўл урилди.

Айни пайтда туманимиз ёшлари кўчат экиш ишларини кўтаринки кайфиятда, ўзаро аҳилликда бир-бирига елкадош бўлиб олиб бормоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра бугун "Сўқоқ" ҳудудида 1000 туп кўчат экилади.

Дарвоқе, бу савобли иш якунида ёшларимиз ифторлик учун ош дамлайди.

Бундан ташқари, ёшларимиз кураш мусобақаси, кечги гулҳан атрофида мароқли суҳбат қуриб, куй-қўшиқлар айтишни ҳам режалаштириб қўйишган.

Каналимиздан узоқлашманг, шу ҳақда яна хабарларимиз бор!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон #Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Гулҳан атрофидаги гурунглар


Аввал хабар берганимиздек, бугун туманимизнинг бир гуруҳ фаол ёшлари "Сўқоқ" ҳудудида кўчат экишди.

Айни пайтда "Беш ўтов" номдаги дам олиш масканида ёшларимиз хурсандчиликда гулҳан атрофида гурунглашмоқда.

Маззали ош сузилган ифторлик дастурхонидан кейинги суҳбатлар гулҳан атрофига кўчиб, биргаликда куйланаётган куй-қўшиқларга уланиб кетди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Савобли амал завқи

Бугун туманимиз ёшлари ўз олдига қўйган режани уддалашди.

Туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган кўчат экиш ишларида фаол ёшларимиз савобли амал завқини дилдан ҳис этишди.

"Сўқоқ" ҳудудида 1000 туп кўчат сифатли қилиб экилди.

Шундан кейин ифторлик дастурхонига ош тортилди.

Ёшлар ўзаро суҳбатида бир-бирига орзуларини айтишди. Ибратли ҳикоялар, яхшиликка чорловчи ҳаётий воқеаларни тилга олишди.

Гулҳан атрофидаги бирдамлик кайфиятига савобли амал завқи сабаб бўлди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️Тоғни талқон қилишга қодир ёшлар!

Инсон эзгу ишга қўл урса, руҳиятида енгиллик, покликни ҳис қилиши бор гап.

Бир кунда 1000 туп кўчатни экиш гапиришга осон. Лекин уни амалда сифатли қилиб экиш машаққатини бу ишга қўл урганлар билади.

Очиғи, халқимиздаги бирлашган ўзар, деган мақолни янада чуқурроқ тушунгандек бўлдик.

Катта уюшқоқликда, бир оила фарзандларидек ака-ука бўлиб кўчат эккан ёшларимизнинг бирдамлиги, гулҳан атрофидаги кайфияти ҳавасингизни қўзғаётган бўлса ажабмас!

Ҳа, туманимиз ёшлари шунақа: бирлашса тоғни талқон қилиб юборади!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким ёрдамчиларининг кўчатлари

Хабарингиз бор, туманимизда айни кунларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик уюшқоқликда  ўтмоқда.

Бу хайрли иш замирида инсон дунёқараши ҳам акс этиши шубҳасиз.

Чунки, кўчат ўтказиш энг эзгу амаллардан саналишини айтсак, айтмасак кўпчилик билади. Демак, вақт, имкон топилдими кўчат экавериш керак.

Маҳаллаларимиздаги ҳоким ёрдамчилари ҳам шу фикрда.

Айни пайтда улар турли манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш ишларини бажариб юришибди.

Шу ҳақда аниқ айтадиган бўлсак, биргина кечанинг ўзида туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ва ҳоким ёрдамчилари томонидан “Нуробод", "Қуёш" ва "Чинорбулоқ” маҳаллаларининг йўл чекаларига 300 туп сосна кўчати экилди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Спортчиларимиз эккан кўчатлар


Ким айтди спортчиларни кўча экишни эплолмайди, деб? Бу гап спортчиларни яхши билмайганлардан чиқади.

Аслида спортчилар "шу ҳам ишми, қани қаерга экиш керак", деганча дарров ишга киришиб кетишади.

Буни "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида "Истиқбол" маҳалласида жойлашган Спорт мактаби ховлисига экилган кўчатлар мисолида ҳам билиш мумкин.

Гапни лўндасини айтганда, бугун спортчиларга хос тартиб-интизом, қатъият билан Спорт мактабида 100 та павловния, 20 туп мевали, 30 та узум кўчати экилди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ "Бойқозон" маҳалласида 500 туп кўчат экилди


Хабарингиз бор, Президентимиз ташаббуси билан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси эълон қилиниб, мамлакатимиз бўйлаб кўчат экиш ишлари давом этмоқда.

Албатта, бундай эзгу ишни уюшқоқликда, ҳамжиҳатлик билан ўтказишда гап кўп.

Масалан, бугун туманимиз прокуратураси, Маҳалла ва нуронийлар қўллаб-қувватлаш бўлимининг кўчат экишда ҳамкорлик қилганини олайлик.

Прокуратура ходимлари, "Бойқозон", "Яшнобод" маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари кўчат экиш учун "Бойқозон" маҳалласининг катта йўл бўйидан жой танлаб олишди.

Ходимлар ўзаро гурунг, кўтарингки кайфиятда чарчоқ билмай 200 туп сафора 300 туп арча кўчатларини экиб қўйганини сезмай қолишди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI