#Муҳим
⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимизнинг инфратузилмаси табиий манзараларига мос тарзда ривожлантирилади
Шу кунларда туманимизда кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, туман марказидан Кумушкон ҳудудига олиб борувчи катта йўл бўйидан ўтувчи “Паркентсой”нинг чекка қисми тартибга келтирилмоқда.
Бу жараёнларда Сой маҳалласининг “Паркентсой” бўйида жойлашган кабобхоналар эгаларининг розилиги билан бузилмоқда.
Чунки, режага кўра туманимиз инфратузилмасини янада яхшилаш орқали қишлоқ хўжалиги, гастро, этно ва агротуризм лойиҳалари ишга туширилади.
Узум ва яна бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини замонавий ишлаб чиқаришга қаратилган бир қатор йўналишлар ривожлантирилади.
Шу мақсадда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш ишлари доирасида туризмни ривожлантириш учун янги имкониятлар очилади.
Жойларда кўплаб янги иш ўринлари яратилиб, туманимизнинг инфратузилмаси табиий манзараларига мос тарзда уйғунлаштирилган ҳолда ривожлантирилади.
👉 @PARKENT_TONGI

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим
⚡️ ⚡️ ⚡️ Чиқиндидан қарздорликни бартараф этиш учун 5 кунлик муддат берилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида янги тўлов механизмларини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳасида истеъмолчига чиқинди хизмати учун қарздорликни бартараф этиш учун имконият яратиш мақсадида чиқинди хизматлари учун тўловлардан қарздорлиги юзасидан қисқа хабар (СМС) орқали истеъмолчи хабардор қилингандан кейин беш кунлик муддат берилиши белгиланди.
Шундан сўнггина, қарздорлик бартараф этилмаганда электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклашга қаратилган ҳуқуқий нормалар тадбиқ этилади.
👉 @PARKENT_TONGI
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида янги тўлов механизмларини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳасида истеъмолчига чиқинди хизмати учун қарздорликни бартараф этиш учун имконият яратиш мақсадида чиқинди хизматлари учун тўловлардан қарздорлиги юзасидан қисқа хабар (СМС) орқали истеъмолчи хабардор қилингандан кейин беш кунлик муддат берилиши белгиланди.
Шундан сўнггина, қарздорлик бартараф этилмаганда электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклашга қаратилган ҳуқуқий нормалар тадбиқ этилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ёшлик маҳалласида янги корхона ишга туширилди
Туманимизнинг Ёшлик маҳалласида “BATU EXPORT” МЧЖ корхонаси иш бошлади.
Мазкур корхонада йилига 3 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари қайта ишланиб, қуритилиб қадоқланади.
Сал кам 2 гектар майдонда жойлашган корхона маҳсулотларини Россия ва Европа давлатларига йилига 10 миллион АҚШ доллари миқдорида экспорт қилади.
Ушбу лойиҳанинг қиймати 15 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, айни пайтда 30 киши иш билан таъминланган.
Корхонани 2025 йилда тўлиқ қувватда ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, қўшимча 5 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция киритилади.
Натижада 50 нафарга яқин киши ўрнига эга бўлади.

⚡️ ⚡️ ⚡️ “Метан заправка”ларни танқид қилган эркак қамалди
Шохобча ходими унинг устидан судга шикоят қилган.
26 декабрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди газ қуйиш шохобчалари иш вақтларига киритилган чекловларни танқид қилган йигитни 15 сутка маъмурий қамоққа ҳукм қилди.
Гап шундаки, жорий йил декабрь ойининг ўрталарида республика бўйлаб кузатилган совуқ об-ҳаво сабаб энегетика вазирлиги барча метан заправкалар иш вақтига чекловлар киритган ва натижада метан газ қуйиш шохобчаларида турнақатор навбатлар пайдо бўлган эди.
Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳудудидаги шохобчаларнинг бирида навбатда турган Ғ.Д. эса киритилган чекловларни танқид қилган ва оиласини йўналишли такси хизмати ортидан боқаётгани, ногирони борлиги, метан газ шохобчалари иш режимига киритилган чекловлар ортидан оиласи таъминотини қила олмаётганини айтиб чиққан эди.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди раиси Д.А.Дадаханова раислигида ўтган суд мажлисида эса йигит МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбланган.
Суд Ғ.Д.га МЖтКнинг 183-моддаси билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
Шунингдек, жазо ўталганидан сўнг Ғ.Д.дан Тошкент шаҳар ИИББ Маъмурий тартибда қамоққа олинган шахсларни сақлаш махсус қамоқхонаси фойдасига қамалганларни сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун маъмурий қамоқнинг ҳар бир суткаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида, яъни жами 843 750 сўмни давлат фойдасига ундириш ҳам белгиланган.

⚡️ ⚡️ ⚡️ Цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланган.
Рўйхатга, хусусан, йўлбарс, шер, гепард, ягуар ва уларнинг барча кенжа турлари, горилла, шимпанзе, йирик бўғма илонлар оиласига мансуб барча турлар, отларнинг барча турлари (хонаки отлар бундан мустасно) киритилди.
Шу боис, эндиликда цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланади.
👉 @PARKENT_TONGI
Вазирлар Маҳкамасининг “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланган.
Рўйхатга, хусусан, йўлбарс, шер, гепард, ягуар ва уларнинг барча кенжа турлари, горилла, шимпанзе, йирик бўғма илонлар оиласига мансуб барча турлар, отларнинг барча турлари (хонаки отлар бундан мустасно) киритилди.
Шу боис, эндиликда цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим
⚡️ ⚡️ ⚡️ "Метан" нархи 5500 сўмга кўтарилиб, "свет" ичимлик суви пропан нархи хам ошади
2025 йил 1 апрелдан электр энергияси нархи 24 фоиз, газ 36 фоиз, пропан 25 фоиз, метан 39 фоизга оширилиши белгиланган.
Жумладан, электр ва газ нархлари ўсишининг ўзи инфляция даражасини 1,8 фоизгача кўтариб юбориши кутилмоқда.
Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов 31 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган журналистлар билан мулоқотда маълум қилди, дея хабар берди “Дарё” мухбири.
👉 @PARKENT_TONGI
2025 йил 1 апрелдан электр энергияси нархи 24 фоиз, газ 36 фоиз, пропан 25 фоиз, метан 39 фоизга оширилиши белгиланган.
Жумладан, электр ва газ нархлари ўсишининг ўзи инфляция даражасини 1,8 фоизгача кўтариб юбориши кутилмоқда.
Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов 31 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган журналистлар билан мулоқотда маълум қилди, дея хабар берди “Дарё” мухбири.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим
⚡️ ⚡️ ⚡️ Электр энергияси истеъмоли 200 киловаттдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2024 йилдаги 894-сонли қарорига асосан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди унга кўра энди электр энергияси ва табиий газ истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, мазкур миқдордан ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари (20 фоиз) миқдорида тўлов ундирилади.
👉 @PARKENT_TONGI
Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2024 йилдаги 894-сонли қарорига асосан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди унга кўра энди электр энергияси ва табиий газ истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, мазкур миқдордан ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари (20 фоиз) миқдорида тўлов ундирилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим
⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимизда ўсимликларнинг ўсишини тезлаштирувчи экологик хавфсиз, табиий биологик препарат яратилди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги соҳасида хизматлар кўрсатиш миллий маркази раҳбарлари томонидан “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зонаси бўйлаб амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар ўрганилди.
Ташриф давомида “Yuma Bio” корхонасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда замонавий технологиялар ва экологик хавфсиз ёндашувлар қўлланилиши ҳақида батафсил маълумот берилди.
“Yuma Bio” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, ҳудудда фаолият юритувчи R&D лабораториясида янги технологиялар асосида инновацион биологик препаратлар ишлаб чиқилмоқда.
Ушбу лабораторияда қишлоқ хўжалиги экинлари учун кимёвий пестицидларнинг экологик хавфсиз альтернативалари яратилмоқда.
Жумладан, корхонанинг асосий маҳсулоти – "BIOVAK Y24" препарати қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда кимёвий заҳарли моддаларнинг ўрнини босувчи, экологик хавфсиз ҳамда самарали восита сифатида ишлаб чиқилган бўлиб, вазирлик ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган.
Айтиш керак, "BIOVAK Y24" табиий биологик препарати ўсимликларнинг ўсишини тезлаштиради, стресс омилларга чидамлилигини оширади ва қурғоқчилик, шўрланиш каби мураккаб шароитларда ҳам самарали ҳисобланади.
Мутасаддилар ўрганишлар давомида “Yuma Bio” корхонасида яратилган "BIOVAK Y24" сингари табиий препаратларнинг жорий этилиши қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш ва органик маҳсулот етиштиришда муҳим қадам эканлигини қайд этишди.
Ўрганишлар якунида қишлоқ хўжалигида экологик тоза технологияларни ривожлантириш ва фермер хўжаликларининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

⚡️ ⚡️ ⚡️ Бугунги кун ҳолатига болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг аниқ миқдорлари
📃 Президентнинг 11.08.2021 йил кунги ПФ–6277-сон фармонига кўра,
❗️ Болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг ҳар ойлик миқдори:
🟢 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун,
🟢 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун;
🟢 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;
🟢 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;
❗️ Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.
👉 @PARKENT_TONGI
📃 Президентнинг 11.08.2021 йил кунги ПФ–6277-сон фармонига кўра,
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ўтган 2024 йил Тошкентдаги ўртача иш ҳақи 9 миллион сўмни ташкил қилган
Лавҳада Статистика агентлигининг маълумотлари келтирилган.
👉 @PARKENT_TONGI
Лавҳада Статистика агентлигининг маълумотлари келтирилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ҳайдовчилик курсларида кимлар бепул ўқиши мумкин?
Кўпчилик ёшлар ҳайдовчилик курсларида бепул ўқиш имконияти бор-йўқлиги ҳақида савол беришади.
Лавҳада айнан шу масалага аниқлик киритилган!
“Ёшлар дафтари”га кириш учун yoshlardaftari.uz платформаси, 1093 қисқа рақами ёки маҳалла ёшлар етакчисига мурожаат қилишингиз мумкин!
👉 @PARKENT_TONGI
Кўпчилик ёшлар ҳайдовчилик курсларида бепул ўқиш имконияти бор-йўқлиги ҳақида савол беришади.
Лавҳада айнан шу масалага аниқлик киритилган!
“Ёшлар дафтари”га кириш учун yoshlardaftari.uz платформаси, 1093 қисқа рақами ёки маҳалла ёшлар етакчисига мурожаат қилишингиз мумкин!
👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин
Маҳкум 1 та китоб ўқигани ва белгиланган имтиҳонни топширгани учун жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланиши кутилмоқда.
Адабиётлар рўйхати эса Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланади.
Нима деб ўйлайсиз, китобларни йилига 10 та эмас, ҳеч бўлмаса, 20 та этиб белгилангани маъқулми?
👉 @PARKENT_TONGI
Маҳкум 1 та китоб ўқигани ва белгиланган имтиҳонни топширгани учун жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланиши кутилмоқда.
Адабиётлар рўйхати эса Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланади.
Нима деб ўйлайсиз, китобларни йилига 10 та эмас, ҳеч бўлмаса, 20 та этиб белгилангани маъқулми?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим
⚡️ ⚡️ ⚡️ “Булоқбоши” санаторий-соғломлаштириш ва дам олиш мажмуасида янги бино фойдаланишга топширилди
Туманимиздаги “Булоқбоши” санаторий-соғломлаштириш ва дам олиш мажмуасида янги бино барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали маросимда туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов бошчилигида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда жамоатчилик вакиллари, ёшлар ва нуронийлар иштирок этди.
Санаторий-соғломлаштириш ва дам олиш мажмуасида фойдаланишга топширилиши натижасида маскан 80 ўринга етказилди. Санаторийда 20 дан ортиқ физиотерапевтик даволашга мослаштирилган замонавий ускуналар, шунингдек, УЗИ, ЭКГ ва лаборатория жиҳозлари ўрнатилган. Фитобар, ёпиқ бассейн, ичак тозаловчи хуқна, ўт пуфаги йўлларини ювиш, ёш болалар учун гдромассаж ваннаси мавжуд.
Бу ерда кардиологик, неврологик, таянч ҳаракат, гинекологик, стоматологик, урологик ва бошқа касалликларга даволаниш учун барча шароитлар муҳайё этилган.
Мажмуа ишга тушиши туфайли яна 30 та доимий иш ўрни яратилди.
Маълумотларга кўра, бу ерда ўн бешдан ортиқ ўрта оғир, сурункали касалликлардан фориғ бўлишга ёрдам беради.
Шунингдек, санаторийда акушер-гинекологик касалликлар, асаб тизими, жигар, буйрак, тери таносил ва бошқа хасталикларни даволашга мўлжалланган тиббий хизматлар йўлга қўйилган.
Тантанали маросимда сўзга чиққанлар мазкур санаторий-соғломлаштириш ва дам олиш мажмуаси ёз мавсумида бу жойларга кўплаб маҳаллий ва хорижий сайёҳлар келиши туманимизнинг туризм ривожига ўз ҳиссасини қўшиши борасидаги фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Айниқса, замонавий масканда малакали шифокорлар назоратида қулай имконият, шарт-шароитлар аҳолини саломатлиги йўлидаги муҳим қадамлардан эканлиги таъкидлаб ўтилди.

⚡️ ⚡️ ⚡️ Алишер Қодиров Энергетика вазирлигига жиддий эътироз билдирди
"Миллий тикланиш" демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимизда энергетика билан боғлиқ эътироз ва тушунмовчиликлар шунчалик кўпайиб кетдики, ижтимоий тармоқ орқали соҳани тушунган ҳам, тушунмаган ҳам танқид қилаётганини Энергетика вазирлигининг тарғибот ишларини тўғри йўлга қўймагани билан боғлиқлиги таъкидланди.
Алишер Қодиров: "Бугун электр энергиянинг 75 фоизи газни ёқиш орқали ишлаб чиқарилаётгани, тармоқдаги муаммолар, "яшил энергетика"ни ривожлантириш борасидаги ишлар, лойиҳалар кўлами ҳақида одамларга ким маълумот беради?".
👉 @PARKENT_TONGI
"Миллий тикланиш" демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимизда энергетика билан боғлиқ эътироз ва тушунмовчиликлар шунчалик кўпайиб кетдики, ижтимоий тармоқ орқали соҳани тушунган ҳам, тушунмаган ҳам танқид қилаётганини Энергетика вазирлигининг тарғибот ишларини тўғри йўлга қўймагани билан боғлиқлиги таъкидланди.
Алишер Қодиров: "Бугун электр энергиянинг 75 фоизи газни ёқиш орқали ишлаб чиқарилаётгани, тармоқдаги муаммолар, "яшил энергетика"ни ривожлантириш борасидаги ишлар, лойиҳалар кўлами ҳақида одамларга ким маълумот беради?".
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ўзбекистонда ғиштдан воз кечиш рағбатлантирилади
2026 йилдан Ўзбекистонда ғишт ишлаб чиқариш солиғи икки бараварга оширилади, 2027 йилдан эса қўриқланадиган ерлардаги карьерларда қум қазиб олиш тақиқланади.
Ғишт ўрнига пеноблок ва газоблокдан кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига "Шаффоф қурилиш" платформасида устуворлик берилади.
👉 @PARKENT_TONGI
2026 йилдан Ўзбекистонда ғишт ишлаб чиқариш солиғи икки бараварга оширилади, 2027 йилдан эса қўриқланадиган ерлардаги карьерларда қум қазиб олиш тақиқланади.
Ғишт ўрнига пеноблок ва газоблокдан кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига "Шаффоф қурилиш" платформасида устуворлик берилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим
⚡️ ⚡️ ⚡️ Юртимизда картошка нархи тушмоқда
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2025 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.
Мониторинг натижалари 6 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди.
Шундай қилиб, картошканинг минимал нархи 26,1 фоиз, қизил сабзиники 11,3 фоиз, лавлагиники 8,2 фоиз, тухумники 7,8 фоиз, сутники 0,9 фоиз, шакарники 0,4 фоиз пасайган.
Ўтган ойда картошка нархи ошганидан кейин Покистондан картошка импорт қилинди ва бу унинг нархи пасайишига олиб келди.