This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Огоҳ_бўлинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ ‘‘Сизга 1 йиллик муддатга Telegram Premium обунаси совға сифатида юборилди’’ ёзувли сохта ҳавола келтирилган маълумотлар тарқатилмоқда
❗️Ушбу ҳаволаларда фойдаланувчи қурилмасидаги барча аккаунт ва шахсий маълумотларни қўлга киритиш имконини берувчи вируслар бўлиши мумкин.
👉 @PARKENT_TONGI

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бунёдкорлик
⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимиздаги 31-мактабнинг қўшимча янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Бойқозон маҳалласидаги 31-мактаб ҳудудида қўшимча 450 ўринли 2 қаватдан иборат замонавий ўқув биносининг қурилиши тугалланди.
Шу муносабат билан янги ўқув биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, ҳоким ўринбосарлари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда тегишли ташкилотларнинг раҳбарлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар кейинги вақтларда туманимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорликлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, туманимиз таълим тизимида эришилаётган ютуқларда мактабларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани, қурилиш-таъмирлаш ишлари туфайли замонавий кўриниш олган ўқув биноларининг аҳамияти катта бўлаётгани таъкидлаб ўтилди.
Маросимда йиғилганларга 2 қаватли янги бинодаги замонавий шарт-шароитлар ҳамда таъмирталаб аҳволга келган бинода амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Жумладан, эскириб қолган ўқув биносининг дераза, ром, эшик қисимлари янгиланди. Бинонинг ташқи кўриниши ҳамда иситиш тизими тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Мактабнинг эскирган биносини таъмирлаш ва қўшимча 2-қаватли янги ўқув биносини қуриш ишлари учун 10,5 миллиард сўм маблағ сарфланди.
Бундан ташқари, “Опен бюджет” лойиҳасининг 2024 йил 1-мавсумида мактаб учун табиий чимли (40х80) футбол ҳамда ''Wokourt'', баскетбол ва волейбол, болалар майдонлари, узунликка сакраш йўлакчасини қуриш таклифи ғолиб бўлганди.
Тадбирда айни шу бунёдкорликларга 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ сарфланиб, ўқувчиларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилгани ҳақида ҳам сўз борди.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мактаб ҳудудига 110 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

#Инсон_қадри
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ҳоким қабули: икки маҳалланинг бирлаштирилиши, субсидия ва моддий ёрдам масалалари
Ҳаётда муаммога дуч келмайдиган инсоннинг ўзи йўқ. Нима қилишини билмай турган одамга тўғри йўл кўрсатиш, дардига шерик бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.
Меҳр-оқибат кўрсатиб, “бу ўткинчи дунёда мендан яхшилик қолсин”, деган инсон борки ўзганинг ташвишига бефарқ қарамайди.
Шу фикрлар бугун ҳоким Сардор Исоқулов ўтказган фуқаролар қабулига одамларни ишониб келишига сабаб бўлган бўлса ажабмас.
Туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган қабулда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари иштирок этиб, фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлари ҳал этиш юзасидан зарур топшириқларни олди.
Навбатдаги қабулда субсидия масаласида мурожаатлар кўп бўлди. Бу масала инсон омилисиз республика даражасида ҳал этилиши айтилди.
Шунингдек, уй-жой қуриб бериш, ер ажратиш билан боғлиқ мурожаатлар ҳам бўлди.
Қабулда Олмазор маҳалласи бошқа маҳаллага қўшиб юборилишидан норози бўлиб келган фуқарога бу ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Маҳаллаларни бирлаштириш жараёнлари сабаб инфратузилма билан боғлиқ масалаларни янада яхшилаш кўзда тутилгани ҳам тушунтирилди.
Яна бир мурожаатчи ҳокимга Янги Навбаҳор маҳалласига автобус қатнови йўлга қўйилишида кўрсатган ёрдам учун раҳмат айтаркан, асосий йўлдаги айрим чуқурчаларни таъмирлашда ёрдам сўради. Ҳоким унинг мурожаатини қаноатлантирди.
Қабулда саломатлигини тиклашда ёрдам беришишни сўраган оғир иқтисодий шароитда яшаётган оила вакилларининг мурожаатлари алоҳида назоратга олиниб, уларга моддий ёрдам берилиши маълум қилинди.
Қабулда 4 та муаммо жойида ҳал этилиб, вақт талаб этиладиган масалалар ижрога қаратилди.