"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.8K photos
4.28K videos
144 files
4.4K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Анорбой ота Жалиловга 20 млн. сўм пул берилади

Бу ҳақида Президентимиз 2024 йил 16 апрел куни имзолаган "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги ПФ-65-сонли фармонда қайд этилган.

Мазкур фармонга кўра, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига, шу жумладан Паркент туманидаги Анорбой ота Жалиловга ҳам 20 млн. сўм бир марталик пул мукофоти берилади.

Бунда барча харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили уруш қатнашчиларига 18 млн. сўмдан бир марталик пул мукофоти берилган эди.

⭕️ Маълумот ўрнида айтганда, туманимизда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Анарбой ота Жалилов Номданак ҳудудида истиқомат қилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма
#Тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда "Сомса сайили" 20 апрелдан бошланади

Туманимиздаги Заркент ҳудудидаги павильoнда апрелнинг 20 кунидан "Сомса сайили" бошланади.

❗️Сайил давомида сомсанинг турли хиллари иштирокчиларга тортиқ қилинади.

❤️‍🔥 Шунингдек, Заркент ҳудудида бўлиб ўтадиган сайилда таниқли санъаткорларнинг концерт дастурлари ҳам намойиш этилади.

🔴 Ҳурматли тумандошлар, 20 апрелдан бошланиб, 20 майгача давом этадиган сайилга барчангизни таклиф этамиз.

Шунингдек, сайилда ўзининг сомса ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан иштирок этишни истаган тадбиркорларимиз туман ҳокимлиги ҳузуридаги дирекциянинг қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилиши мумкин.

📞 +998901117374

📍МАНЗИЛ (ЛОКАЦИЯ) 👈ОЛИШ УЧУН ШУ ЁЗУВНИ БОСИНГ!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_шеър

⚡️⚡️⚡️ Беш кунлик дунёга беш кетиб қўйма

Кўнгилнинг кўчаси кўнгилдан кенгдир,
Инсонсан, иймоннинг измига кўнгил,
Қаро ер бағрида бандаси тенгдир,
Беш кунлик дунёга беш кетиб қўйма.

Бу олам гўзалдир орзуси билан,
Минг рангда товланар ёғдуси билан,
Бойлиги чирмайди жодуси билан,
Беш кунлик дунёга беш кетиб қўйма.

Ёлғонлар жонингда ялдайди гоҳи,
Ўз кўзинг ўзингни алдайди гоҳи,
Ҳар ёлғон аслида гуноҳнинг чоҳи,
Беш кунлик дунёга беш кетиб қўйма.

Оиланг бағрида бахт бўлай, десанг,
Боланг қувончига тахт бўлай, десанг,
Охират ғамини бугун е, есанг,
Беш кунлик дунёга беш кетиб қўйма.

Савобинг изингда порлаб туради,
Жаннат ўз бағрига чорлаб туради,
Шайтон ҳам ёнингда пойлаб юради,
Беш кунлик дунёга беш кетиб қўйма.

Тўлин ой қаро тун жисмига чирой,
Юлдузлар юз очган ҳуснига чирой,
Азизлик инсоннинг исмига чирой,
Беш кунлик дунёга беш кетиб қўйма.

✍️ Маҳмуд ТОИР,
Ўзбекистон халқ шоири


👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Янги тонг янгиликларни кўриш, ўрганиш имконияти, ғаpойиб саргузаштнинг бошланиши ва давом этишидир.

Ҳар бир янги кунингиз унутилмас лаҳзаларга бой қилиш ўз қўлимизда!

Тақдирингиз сизни зафарлар чўққисига етакласин!

Кунингиз хайрли ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Муаммолар ақлли инсонларни ҳаракат қилишга мажбур қилади, нодон одамларни эса тушкунликка туширади.

✍️ Юлий Цезарь

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Фарзанди борлар бу ҳолатни жуда яхши билади

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот
#Пресс_анонс
        
"ПАРКЕНТ ТОНГИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 2024 ЙИЛ 18 АПРЕЛЬ СОНИДА:

👉 Ижтимоий ҳимоя кафолати

👉 Заволсиз ишқ (Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим ҒАФУРОВ мақоласи)

👉 Сайёҳларни мафтун этаётган Паркент

👉 “Ташаббусли бюджет":
туманимизда 15 та ғолиб бўлган лойиҳалар доирасида қандай ишлар амалга оширилади?


👉 Таҳсил олиш йўлидаги имконият

👉 Кутубхоналарга интилиш йўлида

👉 Миллий ўйинларимиздан қанчасини биласиз?

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир ижодидан янги шеърларни ҳамда туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Прокурор_ташаббуси

⚡️⚡️⚡️ Лидер тадбиркорлар аҳоли етиштирган қулупнай, гилос ва узум маҳсулотларини имкон қадар баланд нархларда сотиб оладиган бўлди

Бугун 2-сектор раҳбари, прокурор Жасурбек Хайитбоев бошчилигида ҳоким ёрдамчилари ҳамда лидер тадбиркорлар иштирокида  учрашув бўлиб ўтди.

Унда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими масъул ходимлари ҳамда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари қатнашишди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда лидер тадбиркорлар ҳар бир маҳалланинг "ўсиш нуқталари"дан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик салоҳиятини янада ошириб бориши муҳимлигини таъкидлади.

Учрашув давомида аҳолининг даромадларини ошириш мақсадида уларнинг томорқаларида етиштириладиган қулупнай, гилос ва узум маҳсулотларини паст нархларда харид қилмасликни тавсия қилди. Аксинча, оилаларнинг фаровонлигини ошириш учун имкон борича юқори нархларда сотиб олиш ва сотиш ҳақида маслаҳатлашди.

Шунингдек, прокурор лидер тадбиркорларнинг соҳадаги муаммоларини бартараф этиш,  уларни қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини кенгайтириш ҳисобига ҳудуддаги ишсиз ёшлар ва аҳолини иш билан таъминлаш хусусида тўхталиб ўтди.

Айни масалада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Мулоқотда лидер тадбиркорлар билдирган таклифлар прокурор томонидан мурожаат сифатида қабул қилиниб, уларга амалий ёрдам бериш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайил

⚡️⚡️⚡️ Сомса сайили бошланди

Айни пайтда Паркент туманининг Заркент ҳудудида "Сомса сайили" бошланди.

Бугун, 20 апрель сайилнинг биринчи куни!

Бир ой давом этадиган сайилда сомсанинг турли хиллари ҳамда сумалак ва ҳалим таомлари иштирокчиларга тортиқ этилади.

Энг асосийси, машҳур хонандаларнинг концерт дастурлари намойиш этилади.

Сайилга албатта келинг!

📍МАНЗИЛ (ЛОКАЦИЯ) 👈ОЛИШ УЧУН ШУ ЁЗУВНИ БОСИНГ!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM