"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
23.7K subscribers
14.8K photos
4.59K videos
157 files
4.59K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ "Шахсан ўзим сизга бир бош соғин сигир олиб бераман!" Шарифжон Акбаров

🇺🇿 Бу ёруғ оламда ташвишсиз инсон йўқ! Турмушнинг пасту-баландларида кимдир ташвишини ўзи ҳал қила олса, бошқа биров ёрдамга муҳтожлик сезади.

🇺🇿 Айни ҳолат туманимиз прокурори Шарифжон Акбаровга қарашли 2-секторда ўтаётган қабулларда яққол кўринади.

🇺🇿 Бугун прокурор навбатдаги қабулини “Боғбон” маҳалласида ўтказди.

🇺🇿 Унда одамлар турли муаммоларни айтди. Улар ҳақида бирма-бир тўхталиб, ўтирсак гапимиз чўзилиб кетади.

🇺🇿 Қабулга “Боғбон” маҳалласидан бир аёл 2 та шикоят билан келди.

🇺🇿 Унинг айтишича, турмуш ўртоғи билан шарий ниқоҳ ўқитиб яшаётганини, лекин эри бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент тўламай қочиб юрганлигини маълум қилди. Ҳозирда оғир иқтисодий аҳволдалиги сабаб прокурордан моддий ёрдам сўради.

🇺🇿 Шарифжон Акбаров мурожатчининг эрига нисбатан қидирув эълон қилиб, мол-мулкини хатлаб қўйишини, шунинг учун сабр қилишга чақирди.

🇺🇿 Аёл кўзида ёш билан оғир аҳволда яшаётганидан нолиди. Уйида бир бош соғин сигири бўлса, сут-қатиқ сотиб тирикчилигини ўтказишини айтди. Прокурор шахсан ўзи унга бир бош соғин сигир олиб беришни ваъда қилди.

🇺🇿 Шундан сўнг, 2-сектор раҳбари “Боғбон” ва “Қайилма” аҳолисига хизмат қилиш керак бўлган ҚВПдаги бунёдкорлик жараёнлари билан танишди.

🇺🇿 Таъкидлаш жоизки, мазкур ҚВП айни пайтда прокурор ва ҳудуд аҳолиси ҳомийлигида қад ростлади.

🇺🇿 Шарифжон Акбаров самимий мулоқотларда ҚВП шифтини қоплаш учун туникабонд олиб бераман, деди!

🇺🇿 Мулоқотларда туманимизга бириктирилган вакил — Тошкент вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси Анвар Субанов ҳам иштирок этди.

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3617🔥10🤩9👏8😁8🥰6🎉5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥰🥰🥰🥰😇

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Ёмонликлардан омонда, яна бир янги кунга саломат етганимизнинг ўзи катта бахт эмасми?!

Янги кун остонасида атрофингизга бир назар солинг!

Чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан аълороқ бўлсин!

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1712🥰12👏11🔥7😁7🎉7🤩4
🟩🟩🟩

Ёлғизгина ният қилинг ва йўлингизда давом этинг. Тақдир ниятга ошиқдир. Чекган заҳматингиз бир кун раҳмат бўлади.

✍️ Шамс Табризий

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
25👏10😁10👍8🥰8🎉7🤩6🔥4
🟦🟦🟦🟦🟦

Меҳр деган бир туйғу бор, мутлақо текин туради!

Ҳасислик қилмасдан, онда-сонда бўлсада яқинларингизга меҳр улашиб тураверинг.

Кўп-кўпдан улашсангиз ҳам камбағал бўлиб қолмайсиз!

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥰21👏15🤩108👍8😁7🎉6🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Ана холос!

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин.

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁26👍1310🎉8🔥7👏7🥰6🤩6
Паркент тонги 21-сон.pdf
3.7 MB
👆📰👆📰      
Газетани электрон шаклда ўқиш учун ушбу ҳаволани босинг!      
        
"Паркент тонги" газетасининг 2023 йил 8 июнь 21-сонида ўқинг:
   
👉 КРАСНОГОРСКдаги БУНЁДКОРЛИК доимий назоратда
    
👉 ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШДА ПАРКЕНТ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛДИ

👉 ШИРИНТОЙЛАР ТАНТАНАСИ

👉 АҲМАДБОЙНИНГ ВИРТУАЛ ВАРИАНТИ

👉 РУҲИЙ АЗОБЛАР ИСКАНЖАСИДАМИСИЗ?
          
🏐 Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги янгиликлар, саломатлик маслаҳатлари ҳамда шоир, “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” вилоят ижтимоий-сиёсий газеталари Бош муҳаррири Ғайрат Шералиевнинг шеърларидан ўқийсиз!
 
Мароқли мутолаа тилаймиз!
        
➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3112👏11🤩8🥰7😁7🎉6🔥51
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бунёдкорлик

⚡️⚡️⚡️ Чиройи ортаётган Красногорск

✔️ Бунёдкорлик тараққиётга йўл очади. Ҳудудлар қиёфасини бутунлай ўзгартириб, одамларни бугунги кунидан рози қилади.

✔️ Фикримиз тасдиғини айни дамда Красногорскда кенг қулоч ёзган бунёдкорлик мисолида ҳам тушуниш, кўриш мумкин.

✔️ Кейинги пайтларда Красногорскда мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилди.

✔️ Маҳаллаларга тоза ичимлик суви кириб борди. Абгор йўллар асфальтлашитирилиб, текс, равон бўлди. Электр энергияси таъминоти яхшиланиб, эскириб кетган бинолар тубдан таъмирланиб, бирин-кетин фойдаланишга топширилмоқда.

✔️ Масалан, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими 4-касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисми биносини тубдан, замонавий қилиб қайта таъминланди.

✔️ Касногорскдаги, қолаверса, туманимиз бўйлаб амалга оширилаётган бунёдкорлик ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедовнинг саъй-ҳаракатлари ҳамда доимий назоратида тургани ҳудудлар қиёфасини ўзгартимоқда. Чиройини оширмоқда!

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3415🔥9😁9🥰7🤩7👏5🎉53💯2❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥰🥰🥰🥰😇

⚡️⚡️⚡️ Жума муборак!

🇺🇿 Жуманинг файзидан Аллоҳ барча сўраган ниятларингиз ижобатини ҳадя этсин!

🇺🇿 Энг муҳими барча яқинларингиз, оилангиз, ота-оналарингиз доимо соғ ва бағри бутун бўлсин!

🇺🇿 Бугунги жума кунида соғинган яқинларингизни йўқлар бўлсангиз, уларга хуш кайфият, яхшиликлар улашинг, ҳатто ёмонлик қилганга ҳам мурувват кўрсатинг!

🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Энг қадрли инсонларингизни жума айёми билан табриклашни унутманг!

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥13🎉1311👍10🤩9😁8🥰7👏5
🟩🟩🟩

Заиф одамлар қасос олишади. Кучли одамлар кечиради. Ақлли одамлар эътибор бермайди.

✍️ Алберт Эйнштейн

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤩15👏14👍13🎉10🥰96🔥6😁6💯1
🟦🟦🟦🟦🟦

Истайсизми йўқми, ҳаёт деганлари шу:

Хато қилмагунча ўсмайсиз, синовсиз нажот топмайсиз, машаққатсиз роҳат кўрмайсиз!

Алам тотмагунингча улғаймайсиз, иймон келтирмагунингча ҳаловат тополмайсиз.

Ўзингизда бор нарсалар учун шукур келтириб, доимо булар учун Яратгандан миннотдор бўлинг!

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥰18👍13🔥127👏7🤩7😁6🎉6💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Бўладиган бола бошидан маълум

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎉15👍11🔥1110🥰10😁9👏5🤩4