"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.5K photos
4.22K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Кун_ҳикмати

Ҳар қандай журналист вазир бўлиши мумкин, бироқ ҳар қандай вазир журналист бўла олмайди!

Наполеон Бонапарт

👉 @PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Чавандозликни ўрганаётган болакай!

Кун давомида аъло кайфиятда юринг!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Бир порция картошка фри истеъмол қилиш 2,5 пачка сигарет чекиш билан баробар

Картошка фри ўзида акриламид — исботланган канцероген сақлайди. Акриламид моддаси бир пачка сигаретда — 20 мкг, бир порция картошка фрида — 50 мкг. Кўриб турганингиздек 2,5 баробар кўп.

Картошка фрини ейиш мумкин, фақат ҳар-ҳарда оз миқдорда!

❗️Яқинларингизга ҳам юборинг!

👉 @PARKENT_TONGI
#Ташриф

⚡️⚡️⚡️ Шавкат Мирзиёев Муқаддас Каъбатуллоҳни тавоф қилди


Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида муқаддас Макка шаҳрида ҳам бўлиб, умра амалларини бажарди.

Давлатимиз раҳбари динимиз арконларига мувофиқ эҳромга кириб, намоз ўқиди, талбия айтиб, Масжидул Ҳарамга борди.

Маълумки, Каъбатуллоҳнинг ичига кириш мусулмонлар орзу қиладиган улуғ шарафдир.

Президентимиз ана шундай шарафга муяссар бўлиб, Каъбатуллоҳнинг ичида намоз ўқиди.


Сўнг, Байтуллоҳ атрофида етти бор тавоф, Сафо ва Марва тепаликлари орасида еттита саъй қилинди.

Мамлакатимиз делегацияси аъзолари, уламо ва зиёлилар билан биргаликда юртимизга тинчлик ва тараққиёт, халқимизга саломатлик ва фаровонлик тилаб дуолар ўқишди, дейилади president.uz сайтида.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Тиббиёт

⚡️⚡️⚡️ Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари сўнгги тўрт ҳафтада 35 фоизга ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига таяниб Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ер юзида сўнгги тўрт ҳафта давомида коронавирусдан вафот этганлар сони 35 фоизга ошиб ўтган ҳафтанинг ўзида 15 минг киши мазкур касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар тарқатмоқда.

“СOVID-19нинг олдини олиш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун барча имкониятлар мавжуд шароитда бу мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган кўрсаткичдир, — дейди ЖССТ раҳбари Т. Гебрейесус. — Ҳаммамиз пандемиядан чарчадик. Аммо вирус биздан чарчамади”.

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунёда “омикрон”нинг BА.5 субварианти доминантга айланган. У сўнгги бир ой ичида мавжуд коронавирус версияларининг қарийб 90 фоизини ташкил этяпти.

“Кўпчилик бу вирус билан яшашни ўрганиш вақти келди, деб айтади. Бироқ биз ҳафтасига 15 минг кишини йўқотишга томошабин бўлиб тура олмаймиз. Инфекция туфайли шифохонада даволаниш ва ўлим ҳолатлари кўпайиб бораётган экан, вакциналар имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланишимиз керак”, деб қўшимча қилди Т. Гебрейесус.

👉 @PARKENT_TONGI
#Диққат

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда 300 минг сўм эвазига деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олишни истайсизми?

Диққат қилинг, туманимиз ҳудудидан 77 та ер майдони деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун аукционга чиқарилди.

Шу боис, деҳқон хўжалигини тузишни хоҳловчилар ер майдонини 10 йил муддатга ижарага олиш имкониятига эга.

❗️Аукционда иштирок этиш учун бор йўғи 300 минг сўм тўлов етарли бўлади. Бошқа ҳеч қандай тўлов йўқ.

❗️Ер эгалари аукцион танлови асосида пулсиз, инсон омилисиз, шаффоф тарзда сараланади.

Автоматик тарзда ғолиблар аниқланадиган танловда 20 сотихдан 50 сотихгача ер майдонига эга бўлиш имкони бор!

🔴 Шу йилнинг 22 августидан 5 сентябригача ўтказиладиган аукционда иштирок этиб, имкониятни бой берманг!

Ҳозироқ, пастдаги яшил рангли "тўлиқ маълумот олиш" ёзув жойини бармоқ билан босиб киринг ва ўзингизга маъқул бўлган ер майдонини танлаб рўйхатдан ўтинг!

👉 ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ ОЛИШ 👈

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтаридагиларга устунлик берилади.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_қўйган_яхши

⚡️⚡️⚡️ Ўзини ўзи банд қилиш такси ҳайдовчиларига қандай енгилликлар беради?

Ҳайдовчи танишларга юборинг!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Шеърият

⚡️⚡️⚡️ Ало, она!

Соғинч ёмон, қўймас омон,
Боролмайман ишдан ортиб.
Эрта, дебон, индин, дебон,
Вақт умримиз олар тортиб.

Юрагингиз оҳи менман,
Кўнглингизнинг доғи менман,
Кундузимни қаро қилган,
Сочингизнинг оқи менман.

Ало, она, онажоним,
Соғинчингиз ўтди жондан,
Лек, бормоққа йўқ имконим,
Куюнманг, мен нотовондан.

Парвонаман сал «йилт» этиб,
Қайлардадир нур порласа.
Боргайдирман дарров етиб,
Олислардан ёр чорласа.

Сиз кўнасиз шу – боримга,
Қувончингиз аритдим мен.
Муштоқ айлаб дийдоримга,
Она, сизни қаритдим мен.

Ботиржон Эргашев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

👉 @PARKENT_TONGI
#Эшитгандирсиз

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз йўлсозларининг бошлиғи вилоятга кўтарилиб кетди!


Паркент туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори Фурқат Ахматхоновни кўпчилик яхши танийди.

Бундан 4 ё 5 кун аввал туманимиз йўлсозларининг бошлиғи ҳақида “акамиз вилоятга кўтарилиб кетди”, деган гапни эшитгандик.

Куни кеча Фурқат Ахматхонов билан Красногорск ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ишчи гуруҳининг аҳоли муаммолари бўйича ўтказган оммавий сайёр қабулида учрашиб қолдик.

Фурқат Ахматхонов республика раҳбарияти билан биргаликда одамлар муаммоларини тинглаяпти. Шундан бўлса керак, кўзимизга анча салобатли кўринди!

Биламиз, Тошкент вилояти Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси бошлиғи бўлиш осонмас.

Хуллас, Паркентлик акамиздан фахрланиб, уни янги лавозим билан табриклаб қўйдик.

❗️Ният ҳам қилдик: "Фурқат Ахматхонов республикага ҳам бошлиқ бўлсин, вилоятда туриб Паркентимиз учун хайрли ишларни янада кўпроқ қилаверсин!”

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Воқеа_жойидан

⚡️⚡️⚡️ Заркентда тунлари изғиб юрган номаълум йиртқич нега тузоққа тушмаяпти?

Аввал хабар берганимиздек, Заркентнинг “Учқудуқ” кўчасида номаълум йиртқич тунда изғиб, хонадонлардаги қўй-эчкиларни бўғизлаб, қонини сўриб кетаётганди.

Ўтган кунлар давомида бир қатор масъул идора ходимлари одамларни ҳавотирга солаётган йирқични аниқлаб зарарлантириш чораларини кўрди.

Биз шу ҳақда “Янгиобод” маҳалла раиси Баҳодир Ашуров билан хабарлашиб турдик.

Махсус рухсатномага эга овчилар тунда пойлоқчилик қилиб, йиртқични ҳар қанча пайига тушишмасин, афсуски тутишни имкони бўлмаяпти.

Лўнда айтганда, овчилар пойлоқчилик қилган тун жимжитликда ўтмоқда!

Чунки, ўша номаълум йиртқич тузоқни сезиб қоляпти.

❗️Шу сабаб чора-тадбирлар янада кучайтирилди.

❗️Бугун овчилар пистирмада ҳудуднинг бир нечта жойларига тузоқ қўйиб, туни билан пойлоқчилик қилиб чиқадиган бўлишди.

❗️Бизга бугунги навбатдаги ўзига хос тайёргарлик жараёни ҳақида маҳалла раиси Баҳодир Ашуров гапириб берди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!


Яна бир янги кунни қаршилар эканмиз, Аллоҳ таоло сизни ташвишга солган балоларни аритсин.

Сизга аъло кайфият ва хотиржамлик ҳамрох бўлсин!

Бугунги кунингиз хайрли келсин!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Руҳият

Немис психотерапевти( келиб чиқиши Эронлик бўлган) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, айнан қандай сўзлар инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.

Инсоннинг ўз ички руҳий ахволидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига сингиб борар экан.

Инсон физиологик органлари ишига бевосита таъсир қилувчи сўзлар-органик нутқ ҳам деб аталади.

Қанчалик бақувват бўлманг, ўзингизга айтилган қуйидаги сўзлар саломатлигингизга путур етказади.

1.Барчаси мени бўйнимда, муаммолар мени бўйнимда деганларда остеохондроз ривожланиши;

2. Барчаси жонимга тегди деганларда ўсмалар ривожланиши;

3. Юрагимга қаттиқ олдим деганларда юрак инфаркти ривожланиши;

4. Менга муаммолар бош оғриғи бўлди деганларда мигрень ривожланиши;

5. Қонимни ичди деганларда қон касалликлари ривожланиши;

6. Сабр косам тўлди деганларда гипертония ривожланиши;

7. Эшитгим келмайди, ўчир деганларда гаранглик ривожланиши;

8. Асабимни синама деганларда депрессия ривожланиши;

9.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши;

10. Ўз-ўзини ейиш, бировларни ишини хазм қила олмаслик яра касалликлари ривожланиши;

11. Ўлгудек чарчадим деганларда урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган.


@PSIXOLOGIYA_369
#Кун_ҳақиқати

Агар ҳаёт тўлалигича ҳурсандчиликдан иборат бўлганида эди, ҳурсандчиликнинг таъмини билолмасдик.

Агар ҳаёт тўлалигича маҳзунликдан иборат бўлганида эди, барчамиз изтироб ва қайғудан адойи тамом бўлардик.

Шодлик ва маҳзунлик. Дунё ўзи шунақа!

👉 @PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Отасига меҳрибон қизча!

Кун давомида хуш кайфият ҳамрохингиз бўлсин!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Ёш болаларда иситма чиққанда ёрдам кўрсатиш

«Болани температураси чиқибди» деганда кўпинча иситма — тана ҳарорати 37,2 °C дан юқори бўлган ҳолат тушунилади.

Болани иссиғини қандай тушириш керак:

• Ибупрофен свеча ёки сироп

• Парацетамол свеча ёки сироп

• Цефекон свеча

• Панадол свеча

• Диклофенак свеча

• Антибиотиклар сироп шаклидаги

• Илиқ ичимлик бериш

• Хона хавосини намлаш

Иситма чиққанда нима қилиш мумкин эмас:

• Болани ўраб ташламанг

• Бола ёнига иситгични қўйманг

• Болани цирка ва ароқ билан артманг

• Болани мажбурлаб ётқизиб қўйманг

• Оёқларни «ванна» қилманг

• Иссиқ буғ билан ингаляция қилманг

• Горчичник қўйманг

Болаларга аспирин ва аналгин бермаслик керак: улар жиддий ножўя таъсирлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Муфтий ҳазрат Нуриддин Холиқназаров Мадинада Расулуллоҳнинг равза ва ҳужраларида президент Шавкат Мирзиёев билан бўлган воқеа ҳақида гапириб берди

Лавҳани шошмасдан диққат билан тингланг!

Нақадар таъсирли...

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI