"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
22.5K subscribers
14.3K photos
4.46K videos
152 files
4.54K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Эътибор

⚡️⚡️⚡️ Полвонлар учун муносиб совға


Кейинги йилларда кураш миллий спортимизга катта эътибор берилмоқда.

Буни “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва уни халқаро нуфузини янада ошириш чора тадбирларлари тўғрисида"ги ПҚ-4881-сонли қарори мисолида ҳам кўриш мумкин.

Ушбу қарор ижросини таминлаш мақсадида прокурор, ҳудудий туман кураш федерацияси раиси Шарифжон Акбаров туманимизда муайян ишларни амалга оширмоқда.

Ш.Акбаров туманимиз кураш федерацияси раиси этиб сайлангач, тарихий ва азалий миллий ғуруримиз рамзи бўлган кураш спортига эътибор тубдан ўзгарди.

Бугун ҳар бир маҳаллада полвонларни саралаш, мусобақа ўтказиш ва селекция ишларини олиб бориш йўлга қўйилмоқда.

Энди курашга қизиқувчилар янада ортади.

Чунки, Ўзбекистон Кураш федерацияси томонидан туманига 2 та кураш гилами ва 50 дона кураш яктаги совға қилинди.

Совғаларни Тошкент вилояти Кураш федерацияси ижрочи директори Ё.Сайдуллаев туманимиз кураш мураббийлари Б.Турсунова ва Н.Ўктамовга топширди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️Санъатнинг шарафли йўли


Туман маданият бўлимининг “Паркент чашмаси” фольклор этнографик халқ хаваскорлик жамоси 2006 йилда Акмал Турсунов томонидан ташкил этилганидан буён сермаҳсул ижод қилиб келмоқда.

Масалан, 2007 йили “Навқирон Самарқандга таъзим”, 2019 йилдаги “Илоқ” ҳамда “Халқаро бахшичилик” фестивалида муносиб қатнашган.

Эътиборлиси, жамоа 2020 йилдан “Нурли наволар” каби фестивалларда фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.

Шунингдек, “Дунё бўйлаб”, “Маданият ва маърифат”, “Ўзбекистон тарихи”, “Севимли” телеканалларида жамоа ижросидаги бир қатор мавзули дастурлар намойиш этиб борилмоқда.

Жамоа шу йилда республика даражасидаги Наврўз байрамида ҳам бадиий чиқишлари билан муносиб иштирок этди.

Куни кеча Маданият вазирлиги томонидан жамоа раҳбари Латофат Дўстова "Маданият ва санъат фидокори" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Туманимиз маданият ходимларини “Маданият ва санъат ходимлари куни” билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилаймиз.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Мактабгача_таълим

⚡️⚡️⚡️ Кичкинтойлар беллашуви


Инсон борки бола табассумидан завланади, беғуборлик ва самимият туйғуларини ҳис этади.

Ўз дилбандини суйиб-эркалаган инсон борки, унинг келажагига қайғуради, соғ-саломат вояга етишини истайди.

Туманимиздаги 17-сонли “Ситора” номдаги боғчага нуридийдаларини етаклаб кириб келаётган ота-оналар, бобо-бувиларнинг дилидаги умиди, орзуси шундай ўй-фикрлардан куч олаётгани шубҳасиз.

Боиси, айни муассасада кичкинтойларни спортга қишиқтиришга алоҳида эътибор берилади.

Буни катта ва тайёрлов гуруҳ тарбияланувчилари ўртасида ўртасида ўтказилган “Соғломжон – полвонжон” спорт мусобақаси мисолида ҳам кўриш мумкин.

Ўзаро беллашаётган кичкинтойларнинг қувончини таърифлашга тил ожиз.

Футбол мусобақаси, тўсиқлардан эмаклаб ўтиб, коптокни саватга жойлаш, қоп ичида сакраш шартларини тез ва аниқ бажарганлар кичкинтойлар муносиб тақдирланди.

Мусобақалар якунида болажонлар юзу кўзларида спортга бўлган қизиқиши ортганлиги яққол сезилиб турди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Мудҳиш_жиноят

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда бир аёлни калтаклаган икки эркак қамалди


Бу мудҳиш воқеани айтишга тил бормайди. Гап шундаки, ака-ука томонидан содир этилган жиноятга туманимизнинг "Ёшлик" маҳалласида жойлашган “Мажнунтол” кафесидаги тортишув сабаб бўлди.

Кунларнинг бирида кеч соат 20:30да ака-ука биргалашиб маишат қилгиси келиб қолади.

Шу истак билан улар “Мажнунтол” кафесига қўлида ароқ билан кириб боришади. Ҳар хил овқатларни палапартиш буютирган ака-ука маишатимиз зўр бўлди, деганча ўйламай иш тутишга ўтади.

Спиртли ичимлик таъсирида ўзини шер билган эрлар ҳисоб-китоб қилиш учун офицант аёлни чақиради.

Аёл уларга еган овқатлари ва қўшимча буюртмаларининг жами нархи 135 минг сўм бўлганини айтади.

Акасининг ташқарига чиққанидан фойдаланган ука аёлга ҳар-хил гаплар билан тегажоқлик қила бошлайди.

Аёл эса, унга номақбул гапларни айтмасликни илтимос қилади. Бундан кайфияти тушган ука аёлни ҳақоратлашга ўтади.

Яна камига унинг юзига тарсаки тортиб, мушт тушира кетади.

Буни қарангки, ҳайвон қиёфасига кирган эркак ожиза ерга йиқилган бўлсада, уни аямай тепишга тушади.

Кутилмаганда юз берган бу аянчли воқеага кўзи тушган кафе ошпази муштумзўрни тўхтатиб қолиш учун югуриб келади.

Шу вақтда ташқаридан кириб келган ака ҳам хушини йўқотган аёлни тепкилаб, сочидан судирашга тушади.

Кўпчиликнинг аралашуви билан тўхтатиб қолинган муштумзўрлик оқибатида хушини йўқотган аёл шифохонага дарҳол етказилади.

Ҳайриятки, шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан аёл кўзини очади.

Кўрилган тезкор муолажалардан сўнг аёл оёққа туриб, соғайди.

Мазкур ҳолат юзасидан ака-укаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида тайинланган Судга оид тиббий экспертизасининг тегишли хулосасига кўра, аёлнинг баданида “ўнг лунж соҳада қонталаш ва юмшоқ тўқималари лат ейиши” каби тан жароҳати борлиги аниқланди.

Олиб борилган тергов жараёнлари ўз якунига етиб, ака-уканинг ҳаракатларига қонуний жазо бериш учун жиноят ишлари бўйича Паркент туман судига юборилди.

Суднинг ҳукмига кўра ака-ука бир йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Сирожиддин Ёқубов, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, катта лейтенант

P.S: Мазкур жиноятнинг батафсил тафсилотлари ҳақида "Паркент тонги" газетасининг 21 апрелда нашрдан чиқадиган 13-сонидаги мақолада ўқинг!

👉 @PARKENT_TONGI
⚡️⚡️⚡️ Хайрли тонг!

Эзгу амаллар қилиш учун имкони янги кунда беҳисоб бўлсин!

Бошланаётган кунда дуоларингиз ижобат, фарзандларингизга салоҳият, ибодатларингизга гўзаллик, ризқингизга барака берсин!

Ўзи учун тутган рўзаларингизни даргоҳида қабул айласин!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Руҳият

Ўтган умр ва лаҳзалар учун ачинманг, уларнинг ҳар бири сизнинг бугунги кундаги донишмандлигингизга сабаб бўлган.

Энг гўзал ва хуш лаҳзалар умрнинг бекорга ўтмаганидан, қайғули дамлар эса умрнинг ҳикмат ва сабоқларга тўла бўлганидан далолатдир.

👉 @PARKENT_TONGI
#Кун_ҳикмати

Ҳеч қачон орзуларингиздан унга эришиш учун кўп вақт кетиши сабабли воз кечманг. Вақт шундоқ ҳам ўтиб бормоқда!

Эрл Найтингейл

👉 @PARKENT_TONGI
#Тафаккур

​Қачонки ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, табиатга қулоқ солинг...

Олам сукунати миллионлаб ортиқча сўзлардан кўра яхшироқ таскин беради.

Конфуций

👉 @PARKENT_TONGI