"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.3K subscribers
12.5K photos
4.22K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Тафаккур

⚡️⚡️⚡️ Хафа бўлма!

Сенга нисбатан ноҳақлик қилган ҳеч кимсадан жаҳлинг чиқмасин!

Аксинча сенга садоқатни ўргатганлари учун, сенга хиёнат қилганларга ташаккур эт!

Рост ва ёлғонни ажрата олишлик имкониятини берган ёлғончилардан, миннатдор бўл!

Бахтиёрликни янада чуқурроқ ҳис эттирганлари ва ҳар кимнинг ҳаётига муҳаббат тушунчаларини олиб кирганлари учун, сени бахтиёр эта олмаганларни дуои хайр қил!

"Қора"лар "оқ"ни фарқлаш учундир!

Ҳаёт мана шу сабаблар билан яна ҳам гўзалдир!

Жалолиддин Румий

👉 @PARKENT_TONGI
#Тафаккур

⚡️⚡️⚡️Фарзандлар бахти

Агар 30 долларлик соат тақсанг ёки 3000 долларлик соат тақсанг ҳам, барибир, бир хил вақтни кўрсатади.

Агар 30 долларлик сумкага эга бўлсанг ёки 300 долларлик сумкага эга бўлсанг ҳам, барибир, ичидаги нарса ўзгармайди.

Агар 300 метрлик уйда яшасанг ёки 3000 метрлик уйда яшасанг ҳам, барибир, ёлғизликни ҳис қилиш бир хил бўлади.

Охирида автобуснинг олди ўриндиғига ўтирсам ҳам ёки орқа ўриндиғига ўтирсам ҳам, барибир, манзилимга бир вақтда етиб боришимни тушуниб етдим.

Фарзандларимизга бой бўлишларини эмас, балки, қандай қилиб бахтли бўлишларини ўргатайлик.

Ана ўшанда улар катта бўлганларида, нарсаларнинг нархига эмас, қийматига, қадрига назар соладиган бўладилар.

❗️Қалбимизни фоний дунёга эмас, балки, абадий Охират ва Жаннатга боғлайлик!

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг!

👉 @PARKENT_TONGI
#Тафаккур

Ёшликдаги муносабатлар соф ва самимий гуллайди. Улғайгач эса, аста секин манфаат деган мевалар қилади!

👉 @PARKENT_TONGI
#Тафаккур

⚡️⚡️⚡️ Рўзанинг фазилатлари ҳақида

Сен, рўзани ўзининг ажойиб фазилатлари билан ҳайрон қолдирадиган бир нарса деб бил.

Рўза, инсонга жон бағишлайди, кўнгил лутф этади.

Сен, ҳайратланарли бир нарса кўрмоқчи бўлсанг, рўзага боқ!

Сен самоларга юксалишни ҳохласанг, Меърож ошиқи бўлсанг шуни билгинки, рўза — сенинг ҳузурингга келтирилган араб отидир!

Жалолиддин Румий

👉 @PARKENT_TONGI
#Тафаккур

Бахтнинг бир эшиги ёпиқлиги, бошқаси очиқ эканлигининг нишонаси. Аммо ёпиқ эшикдан бошқасини кўрмайдиган инсонга очиқ турган бахт эшиги ҳам ёрдам бера олмайди...

👉 @PARKENT_TONGI
#Тафаккур

​Қачонки ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, табиатга қулоқ солинг...

Олам сукунати миллионлаб ортиқча сўзлардан кўра яхшироқ таскин беради.

Конфуций

👉 @PARKENT_TONGI
#Тафаккур

⚡️⚡️⚡️ Ҳаётингизда икки тоифа одамлар бор

Уларни бир-бирларидан ажрата билинг!

— Бир тоифадагилари, бекорчи вақтини сизга сарф қилади.

— Бошқа тоифадагилари эса сиз учун қимматли вақтини ажратади.

— "Вақтим бўлмади", "Вақтим йўқ эди", "Иложини қилолмадим", каби сўзларга асло ишонманг.

У инсонни вақти эмас, аслида ҳоҳиши бўлмаган.

— Ҳоҳиш бўлса вақт ҳам, имконият ҳам топилади..

👉 @PARKENT_TONGI
#Тафаккур

Шундай кўнгиллар бор, улар билан гаплашган саринг гаплашгинг келади.

Шундай диллар бор, уларнинг олдида бир нафас ўтирсанг, дунёнинг ташвишлари унут бўлади.

Инсонлар ўлмайди, улар қалбларда яхшиликлари билан мангу қолсалар, мана шу хақиқий яшаб ўтилган умр ҳисобланади!

👉 @PARKENT_TONGI
#Тафаккур_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Кампир ва шайтон ҳикояти

Бир замонда қишлоқда ҳеч кими йўқ кампир яшарди. Уни биттаю битта товуғи бор эди.

Ана шу товуқ бир кунда битта тухум қўяр ва кампир уни еб кун кечирарди.

Кунларнинг бирида шайтон кампирга:

– Ёшинг бир жойга бориб қолган бўлса, тўрингдан гўринг яқин. Қара, товуғинг ҳар куни тухум қўяди. 3-4 кун ўтиб, кунинг ҳам битади. Товуғингни ичи тўла тухуми билан кимга қолиб кетади. Бундан кўра, товуғингни сўй-да, ичидаги ҳамма тухумларини олиб сот, ҳарна умрингни охиригача камлик кўрмай яшайсан, – дея йўлдан урибди.

Кампир ўйлаб кўрдики, шайтон маъқул гапни айтди.

"Дунёга келиб, қашшоқликдан бошқа нимани ҳам кўрдим", деган фикрда тезда тувуқни сўйибди.

Кампир не кўз билан кўрсинки, товуқни ичидан беҳисоб тухум у ёқда турсин, ҳар куни туғадиган битта тухум ҳам чиқмабди.

Озига қаноат қилмай, кўпига нафси тўлқинланиб кетган кампир очликдан ўлган экан.

Жалолиддин Румийнинг “Маснавий-маънавий”сидан

👉 @PARKENT_TONGI
#Тафаккур

⚡️⚡️⚡️ Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми?

Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган. Шунинг натижасида, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади.

У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.

Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади.

Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.

Шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг вақтида ва тўйиб овқатланиши ўзларининг келажакда соғлом бўлишларида жуда муҳим.

Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: "Жаннат оналар оёғи остидадур" демаганлар.

👉 @PARKENT_TONGI
#Тафаккур_қилинг

Дунёдаги лаззат ҳам ўткинчи, машаққат ҳам ўткинчи! Бойлар ҳам ўтади, камбағаллик ҳам тугайди.

Замон ўтади, вақт ўтади, аламлар тугайди, машаққатлар кўтарилади, ўлим ҳамма нарсани ювиб юборади.

Лекин, яхши одамларнинг, қилган савобли амалларининг, мукофоти қолади охиратга!

Ёмон, фосиқ, золим, кофирларнинг қилган амалларининг, жазоси қолади охиратга!

👉 @PARKENT_TONGI
#Тафаккур

⚡️⚡️⚡️Фарзандлар бахти

Агар 30 долларлик соат тақсанг ёки 3000 долларлик соат тақсанг ҳам, барибир, бир хил вақтни кўрсатади.

Агар 30 долларлик сумкага эга бўлсанг ёки 300 долларлик сумкага эга бўлсанг ҳам, барибир, ичидаги нарса ўзгармайди.

Агар 300 метрлик уйда яшасанг ёки 3000 метрлик уйда яшасанг ҳам, барибир, ёлғизликни ҳис қилиш бир хил бўлади.

Охирида автобуснинг олди ўриндиғига ўтирсам ҳам ёки орқа ўриндиғига ўтирсам ҳам, барибир, манзилимга бир вақтда етиб боришимни тушуниб етдим.

Фарзандларимизга бой бўлишларини эмас, балки, қандай қилиб бахтли бўлишларини ўргатайлик.

Ана ўшанда улар катта бўлганларида, нарсаларнинг нархига эмас, қийматига, қадрига назар соладиган бўладилар.

❗️Қалбимизни фоний дунёга эмас, балки, абадий Охират ва Жаннатга боғлайлик!

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг!

👉 @PARKENT_TONGI
#Тафаккур_қилинг

Гоҳи орзуларга тўлибмиз фақат,
Нечун биз югуриб, елибмиз фақат.
Дунёда бир нишон қолмаса биздан,
Демак ўлиш учун келибмиз фақат.

Умар Хайём

👉 @PARKENT_TONGI
#Тафаккур

⚡️⚡️⚡️Жума сабоқлари

• Қалблар доимо хавотирда қолиши учун Аллоҳ таоло амалларнинг қабул бўлишини яширди!

• Инсон орзу қилишда давом этиши учун тавба эшигини очиқ қолдирди!

• Бирорта кимса амали билан мағрурланмаслиги учун ишларни хотимасига эътибор қаратилди!

• Агар шакл ва жисм Руҳдан муҳимроқ бўлганида Руҳ осмонга кўтарилиб, жасад тупроқ остига кўмилмас эди!

• Ерда қанчадан қанча машҳур кишилар борки, аммо осмон аҳли уларни танимайди. Номлари осмон аҳлига маълум кишилар борки, аммо Ерда уларни ҳеч ким танимайди!

• Аллоҳнинг наздидаги меъёр куч эмас, тақводир!

👉 @PARKENT_TONGI
#Тафаккур_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Дунёдан кўнгил узиш

Ҳасан Басрийдан: “Дунёдан кўнгил узишингизнинг сири нимада?” деб сўрашди. У: “Ризқимни ҳеч ким ололмаслигини билдим ва бундан қалбим хотиржам бўлди. Амалларимни мендан бошқа бажармас экан, шунинг учун улар билан ўзим шуғулландим, Аллоҳ таоло мени доим кўриб, кузатиб турганини билдим ва Унга гуноҳкор бўлиб юзланишдан уялдим. Ўлим мени кутиб турганини англаб, Аллоҳ таолога учрашишга тайёргарлик кўрдим”, деб жавоб берди.

© "Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан.

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM