"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.3K subscribers
12.9K photos
4.29K videos
144 files
4.41K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Ташаббус

Ўзбек тилининг жонкуяри

Чирчиқлик бу аёл ўзбек тилида тўғри гапириш масаласида ажойиб ташаббус билан чиқибди. У жамоат жойларида шу мазмундаги ёрлиқлар ёпиштириб чиқишаётган экан.
Паркент туманда ҳам шундай ташаббускор фаоллар борлигига ишонамиз!

Каналимизга обуна бўлишингизга ишонамиз!
👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi
#Ташаббус

⚡️⚡️⚡️ Прокурор ким тарафида?

Кейинги пайтларда дунёда бўлаётган воқеалар нарх-навога таъсир қилганини ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз.

Бироқ, бу вазиятда нима қила олардик, дея қўл қовуштириб туриган раҳбардан тезда қутилиш шарт. Чунки, ўшалар одамларнинг ишончини йўқолишига сабачидир!

Хуллас, бугун туман прокурори Шарифжон Акбаровнинг ташаббуси билан 286 кг.мол сўйилиб, гўшти 55 000 сўмдан савдога қўйилди.

Жараёнда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бошлиғи Н.Ишанкулов ҳам фаол бўлди.

Энди асосий гап. Хўп майли, 286 кг.лик қорамол сўйилиб, 55 мингдан сотилгани ошган нархга таъсир қилармиди, деган хаёллар кўнглиздан ўтаётгандир?!

Биласиз, эзгуликнинг қаноти бор, дейишади.

Эсланг, бир ривоятда ўт кетган ўрмонни ўчириш учун оғзида сув олиб бораётган чумолига "қўлингдан нима ҳам келарди", деганларга, "муҳими қайси тарафда бўлишим", дея жавоб қайтаргани эзгуликка чорлов ўрнида келади.

Назаримизда прокуроримиз шу ривоятни чуқур тушунади!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ташаббус

⚡️⚡️⚡️ "ОЧИҚ БЮДЖЕТ": "Қўличи" маҳалласининг 4 та кўчасида асфальтлаштириш ишлари бажарилди

"Қўличи" маҳалла аҳолиси "Очиқ бюджет"да 2 минг 10 та овоз тўплаб 1 млрд. 200 млн. сўм маблағ ютиб олганди.

Мазкур маблағ маҳалланинг "Файз" кўчасининг 290 метрини, "Ҳоккоза"нининг 750 метрини, "Зарқайнар"нинг 100 метрини, "Бўзанжар"нинг эса 1 км. 360 метрини асфальтлаштириш учун йўналтирилди.

Айни пайтда маҳалла кўчаларининг жами 2 км. 500 метр қисми асфальт қилинди.

Мазкур маҳалла аҳолиси томонидан 2 мавсумда "Очиқ бюджет" тизимига асфальтлаштириш масаласида яна 2 та, ҳар бири 2 км. 800 метр бўлган лойиҳа киритилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ташаббус

⚡️⚡️⚡️ "ОПЕН БЮДЖЕТ": "Давлатобод"нинг 7 та кўчаси асфальтлаштирилди

Заркентликларга хос тантилик, меҳнаткашлик, айниқса, янгиликни катта қизиқиш билан қарши олиш фазилати "Опен бюджет" жараёнида ҳам ўз аксини топди.

Заркентнинг "Давлатобод" маҳалла аҳолиси ҳамжиҳатликда бирдам бўлиб "Опен бюджет"да овоз бериб 1 млрд. 200 млн. сўм маблағ ютиб олганди.

Натижада маҳалланинг "Турон", "Гулзор", "Диёр", "Ҳилол", "Шиддат", "Ойдин ҳаёт", "Замон" кўчаларида жами 2,5 км. йўл асфальт қилинди.

👉@PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ташаббус

⚡️⚡️⚡️ "ОПЕН БЮДЖЕТ": "Қўшшукур" маҳалласининг 2.5 км. узунликдаги кўчаси асфальтлаштирилди

"Опен бюджет" ҳақида ким қандай фикрда билмадик-ку, лекин бу тизим маҳаллалардаги аҳиллик, ҳамжиҳатлик қай даражада эканлигини кўрсатиб қўйгани рост.

Масалан, "Қўшшукр" аҳолиси ўртасида ўзаро аҳил-иноқ, ҳамжиҳатликда бир-бирини қўллайдиган инсонлар кўп эканлигини "Опен бюджет"да овоз бериш мисолида ҳам кўриш мумкин.

Аҳоли "Опен бюджет"да фаол иштирок этгани сабаб, маҳалланинг 2.5 км. узунликдаги "Самсарак" кўчаси асфальтлаштирилди.

Шу ҳақида тайёрлаган лавҳамизга диққат қилинг!

👉@PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ташаббус

⚡️⚡️⚡️Қишки таътилнинг ажойиб лойиҳаси

Хабарингиз бор, туманимизда кенг кўламда ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Мазкур жараёнларда Ўзбекистон Болалар ташкилоти томонидан ташкил этилаётган "Креатив таътил" лойиҳаси доирасида Паркент туман сардорлари ҳашарчиларга ёрдам бериш мақсадида хайрли ишга қўл уришди.

Куни кеча ёш сардорлар марказий йўл бўйи, маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини бажараётган ходимларга иссиқ кофе ва ширинликларни тарқатишди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ташаббус

⚡️⚡️⚡️ Ёш сардорларнинг ажойиб лойиҳаси

Хабарингиз бор, туманимизда кенг кўламда ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этяпти.

Бундан руҳланган туманимизнинг ёш сардорлари марказий йўл бўйи, маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини бажараётган ходимларга иссиқ кофе ва ширинликларни тарқатишмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM