#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ Боғча тарбиячилари устидан шикоятлар кўпайгани маълум қилинди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлаётган тарбиячилар устидан кўплаб мурожаатлар келмоқда.
Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова айни дамда ўқитувчилар билан бўлиб ўтаётган мажлисда маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу ҳолат сабабли, 32 нафар раҳбар ва тарбиячи ишдан олиниб, 3 нафари жавобгарликка тортилган.
Масалан, 15 нафарига интизомий чора кўрилиб, 15 та хусусий боғчанинг лицензияси бекор қилинган.
Шунингдек, мажлисда айрим хусусий боғчаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини бепул қамраб олишга етарлича эътибор қаратилмаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Жумладан, баъзи оилавий боғчаларда давоматни сунъий ошириб кўрсатиш ҳолатлари кузатилган ҳамда таълим ва тарбия жараёнларида давлат ўқув дастурларидан четга чиқиш ҳолатлари учраган.
👉 @PARKENT_TONGI

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍24❤2⚡1🔥1
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимизда Наврўз байрами арафасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Наврўз умумхалқ байрамига ҳам оз қолди. Жорий йилда Президентимизнинг тегишли қарорига кўра, “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида Наврўз байрами нишонланади. Бу қадимий байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича туманимизда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Масалан, туман Ободонлаштириш ходимлари баҳорги ишлар – кўча-кўй, жамоатчилик фойдаланадиган жойларни тартибга келтираётган бўлса, тегишли ташкилотлар томонидан ҳудудларда кўчат экилмоқда.
Энг асосийси, тумандаги барча ташкилот мутасаддиларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлашда шахсий жавобгарлиги оширилган. Шу боис, соҳаларда учраётган муаммолар ҳал этилмоқда.
Жумладан, “Тошкент сув таъминот” МЧЖ Паркент тумани бўлими томонидан Булоқбоши маҳалласининг “Сой соҳили” кўчасидаги магистрал сув тармоғининг 220 метр қисми алмаштирилди. Қуёш маҳалласидаги 2- ва 4-сонли кўп қаватли уйлар олдидаги оқова тармоғида юзага келган носозлик бартараф этилди. Шунингдек, Ёшлик маҳалласидаги Ёшлик сув иншоотининг насоси янгиланди.
Бундан ташқари, “Паркенттумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари Олмазор, Ёшлик, Қўшшукур, Қуруқсой, Невич маҳаллаларидаги газ қурилмалари ва газ тақсимлаш нуқталарини кўрикдан ўтказиб, келиб чиқиши мумкин бўлган носозликларни олдини олишди. Қайилма маҳалласидаги газ тармоқларини эса таъмирлаб қўйишди.

👍25❤3🔥1👏1
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ Маҳаллаларимизда томорқачиликни ривожлантириш мақсадида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда
Айрим ҳолатларда иш қуролларининг етишмаслиги, минерал ўғитлар масаласидаги муаммолар томорқадан самарали фойдаланишга имкон бермаслиги мумкин.
Шу боис, Паркент туман ҳокимлиги томонидан маҳаллаларда томорқачиликни ривожлантириш мақсадида “Томорқа – даромад манбаи” шиори остида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ўтказиб борилмоқда.
Жумладан, Қўшшукур, Чўққайма, Самсарак маҳаллаларида ташкил этилган ярмаркада аҳолига томорқачиликда зарур бўладиган 15 хилдаги иш қуроллари, 20 турга яқин минерал ўғитлар арзонлаштирилган нархларда таклиф этилди.
Шунингдек, арзон нархларда мевали ва манзарали кўчатлар савдоси ҳам йўлга қўйилди.
Савдо ярмаркаси давомида томорқа эгаларига экин ерларидан унумли фойдаланиб қўшимча даромад олиш, рўзғор эҳтиёжи учун сабзавот-полиз маҳсулотларини етиштиришда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида тушунчалар ҳам берилди.
Ташкил этиб борилаётган мазкур арзонлаштирилган савдо ярмаркаларининг навбатдагиси эртага, 15 март куни Қайилма ва Боғбон маҳалласида ўтказилади.

👍15
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ Паркент тумани таълим тизимида коррупцион жиноятларга қарши кураш кучайтирилди
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтган эди.
Давлатимиз раҳбари томонидан мазкур йиғилишда белгилаб берилган вазифаларнинг Паркент туманидаги ижросини таъминлаш мақсадида барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари зарур чора-тадбирларни кўрмоқда.
Жумладан, бугун туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан йиғилиш ўтказилди.
Унда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари, барча мактаб директорлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда сўзга чиққан прокурор ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи таълим соҳасини коррупциядан холи қилишда ҳар бир ходимнинг зиммасидаги бурч ва вазифалар ҳақида тўхталиб ўтишди. Бу борада биринчи навбатда нималарга эътибор бериш кераклиги хусусида тушунчалар ҳам берилди.
Таъкидланганидек, мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини жиноятчиликка муросасиз кайфиятда бўлишига эришишда жиноятга жазо муқаррарлиги ҳақидаги ҳуқуқий тарғиботларни кўпайтириш зарур.
Шунингдек, номусга тегиш ҳамда коррупцион жиноятларга йўл қўймаслик, эрта турмушни олдини олишда жамоатчилик билан ҳамкорлик ўрнатиш борасида тавсияларни бериб ўтилди.
Хуллас, Паркент тумани таълим тизимида коррупцион жиноятларга қарши ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ кескин кураш бошланди.

👍21❤1
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ Паркент туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари муҳокама қилинди
Туманимизда жиноятчиликка қарши курашишда йўл-транспорт ҳодисаларини камайишига эришиш муҳим ўрин тутади.
Шу боис, туманда йўл-транспорт ҳодисаларини содир этилишининг сабабларини муҳокама қилиш, бу каби ҳолатларга барҳам беришда жамоатчиликни ҳушёрликка чақириш талаб этилади.
Хабарингиз бўлса, яқинда мактаб ўқувчиси транспорт воситасини бошқариши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Дилшод Ҳалилов ва маҳалла фаоллари ҳамкорлигида 44-мактабдаги юқори синф ўқувчиларининг ота-оналари билан муҳокама мажлиси ўтказилди.
Унда ота-оналарга фарзандларига транспорт воситасини бошқариш учун топширишининг оқибати, ҳуқуқий жавобгарлиги тушунтирилди. Бу масалада назоратни кучайтишиш зарурати айтиб ўтилди. Шунингдек, қонунчиликдаги ўзгаришлар, жамиятда содир этилаётган кибер жиноятлар тўғрисида ҳам маълумот берилди.
Мана шундай муҳокамалардан яна бири Янгиобод маҳалласида ҳам ўтказилди. Унда ушбу маҳаллада пиёда ўлими сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси атрофлича муҳокама қилинди.
Бахтсиз ҳодисага сабаб бўлган омиллар таҳлил қилиниб, бундай кўнгилсизликлар такрорланмаслиги учун нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида жамоатчиликка зарар тушунчалар берилди.
Бундан ташқари, туман ИИБ ЙҲХБ томонидан йўловчи ташувчи ҳайдовчилар ҳамда ҳайдовчилар кўп тўпланувчи жойларда профилактик суҳбатлар ўтказилди. Унда туман ҳудудида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари муҳокама қилиниб, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

👍26❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ Паркент тумани ҳудудидаги автомобиль йўлларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
Паркент тумани ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги D016 "D012 автомобиль йўли (9 км.дан) — Бордонкўл қ. — Жумабозор қ. — Қизилтоғ ш." автомобиль йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
👉 @PARKENT_TONGI
Паркент тумани ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги D016 "D012 автомобиль йўли (9 км.дан) — Бордонкўл қ. — Жумабозор қ. — Қизилтоғ ш." автомобиль йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13❤1
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ Паркент туманида жиноятчиликни жиловлаш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 3 январь кунидаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини сифатли бажариш мақсадида Паркент туман прокурори Ж.Хайитбоев раҳбарлигида ишчи гуруҳ тузилганди.
Бугун туман прокурори бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Умуман олганда ишчи гуруҳ томонидан Президентимиз қарорининг Паркент туманидаги ижроси юзасидан амалга оширилиши шарт бўлган қуйидаги вазифалар белгилаб олинганди.
✅ Спиртли ичимликка ружу қўйиб, оилавий жанжал содир этаётган шахсларни даволатиш;
✅ Онлайн ва қимор ўйинга берилган шахсларни аниқлаш, уларни олдини олиб, тўғри йўлга қайтариш;
✅ Ўғрилик содир этиш орқали кун кечиришга уринганлар, айниқса, майда ўғриликларни олдини олиб, жиноятчиларни ушлаш;
✅ Маст ҳолатда ва ҳужжатсиз автомобиль бошқарганларга кескин чоралар кўриш;
✅ Ҳар бир ташкилотда коррупцияни олдини олиш, пластик картадан ўғриликларни олдини олиш;
✅ Жамоат жойларида тамаки, спиртли ичимлик истеъмол қиладиганларни камералар ёрдамида аниқлаш ва уларга чора кўриш;
✅ Тунги 22:00 дан кейин кафе, биллиард, компьютер ўйингоҳларида мақсадсиз юрган фуқароларни шахсини аниқлаш, уларни ўзлари ва ота-оналари билан профилактик суҳбатлар ўтказиш;
✅ Ҳар бир маҳаллада бир ҳафта давомида содир бўлган кўнгилсиз ҳолатларни маҳалла аҳли, нуронийлар, ота-онаси иштирокида муҳокама қилиш;
Ишчи гуруҳнинг бугунги йиғилишида шу каби муҳим вазифаларнинг бажарилиши таҳлил қилинди.
Йиғилишда Президентимиз қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Паркент туманининг энг муҳим ҳудудларига тўлиқ камера ўрнатилиб, уларнинг сони жами 147 тага етгани ўғрилик жиноятини 47 фоизга камайишига сабаб бўлгани айтиб ўтилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари бундан буён маҳаллаларда жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммолар, хусусан ишсизлик, носоғлом муҳитдаги оилалар, ҳуқуқий саводхонлик маданиятини ошириш каби вазифаларни бажариш юзасидан қўшимча чора-тадбирларни белгилаб олишди.
👉 @PARKENT_TONGI
Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 3 январь кунидаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини сифатли бажариш мақсадида Паркент туман прокурори Ж.Хайитбоев раҳбарлигида ишчи гуруҳ тузилганди.
Бугун туман прокурори бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Умуман олганда ишчи гуруҳ томонидан Президентимиз қарорининг Паркент туманидаги ижроси юзасидан амалга оширилиши шарт бўлган қуйидаги вазифалар белгилаб олинганди.
Ишчи гуруҳнинг бугунги йиғилишида шу каби муҳим вазифаларнинг бажарилиши таҳлил қилинди.
Йиғилишда Президентимиз қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Паркент туманининг энг муҳим ҳудудларига тўлиқ камера ўрнатилиб, уларнинг сони жами 147 тага етгани ўғрилик жиноятини 47 фоизга камайишига сабаб бўлгани айтиб ўтилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари бундан буён маҳаллаларда жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммолар, хусусан ишсизлик, носоғлом муҳитдаги оилалар, ҳуқуқий саводхонлик маданиятини ошириш каби вазифаларни бажариш юзасидан қўшимча чора-тадбирларни белгилаб олишди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ "Танқид албатта керак. Ўзбекистонда ОАВ вакилларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларига ҳеч қандай шаклда тазйиқ ўтказишга йўл қўйилмайди" – Президент
Танқид албатта керак, мана танқид ҳам, хулосаям бўляпти, лекин биз ҳаммамиз изланишдамиз, ўрганишдамиз. Янги Ўзбекистон қуряпмиз, бир бировимизга таяниб бирдек англашимиз керакки, халқимизни рози қилишимиз керак. Ҳамма фикрларимиз, ҳамма йўналишларимиз бир бўлса, ана шунда натижаям мутлақо бошқача бўлади.
Такрор айтаман, Ўзбекистонда жамоатчилик назорат ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларига ҳеч қандай шаклда тазйиқ ўтказишга йўл қўйилмайди.
👉 @PARKENT_TONGI
Танқид албатта керак, мана танқид ҳам, хулосаям бўляпти, лекин биз ҳаммамиз изланишдамиз, ўрганишдамиз. Янги Ўзбекистон қуряпмиз, бир бировимизга таяниб бирдек англашимиз керакки, халқимизни рози қилишимиз керак. Ҳамма фикрларимиз, ҳамма йўналишларимиз бир бўлса, ана шунда натижаям мутлақо бошқача бўлади.
Такрор айтаман, Ўзбекистонда жамоатчилик назорат ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларига ҳеч қандай шаклда тазйиқ ўтказишга йўл қўйилмайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15❤1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ Замонавий энергия тежамкор газ ускуналари — иқтисодий самарадорлик ва хавфсизлик гарови
Лавҳани диққат билан томоша қилинг, бу сиз учун жуда фойдали!
👉 @PARKENT_TONGI
Лавҳани диққат билан томоша қилинг, бу сиз учун жуда фойдали!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ ССВ вазири бюджет маблағларининг самарасиз сарфланаётганини бўйича изоҳ берди
ССВ вазири Асилбек Худоёров соҳадаги молиявий шаффофлик ва самарадорлик масалалари юзасидан депутатларнинг саволларига жавоб берди.
Вазир оилавий поликлиникаларда яроқлилик муддати жуда қисқа бўлган дори-дармонлар сотиб олиш ҳолати "коррупция билан боғлиқ" эканини айтди.
"Бунинг келиб чиқиш сабаби — коррупция билан боғлиқ, албатта. Кўплаб фирмалар ўзи дорилари сота олмаганидан кейин бориб гаплашади, маълум бир пора эвазига дорисини ўтказиш ҳолати бор. Бу дорилар беморга етиб бормайди. Бу фақат "списание" бўлади, ўша ерда йўқ қилинади. Бундай схема жуда яхши маълум ва бунга қарши биз қаттиқ курашяпмиз", – дейди Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров.

👍18🔥2