"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.2K subscribers
12.8K photos
4.28K videos
144 files
4.39K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

⚡️⚡️⚡️ АВГУСТ-СЕНТЯБРГАЧА...

Соғинчдан битди тоқат,
Сарғайди сабргача.
Кута оламан фақат,
Август-сентябргача.

Кун санайман кун сайин,
Май ўтмоқда бир майин,
Бўлмагунча қўймайин,
Август-сетябргача.

Ишқнинг иши чап бўлар,
Қай бирин мақтаб бўлар,
У ёғи бир гап бўлар,
Август-сентябргача.

Бошни зўр ишга қўйдим,
Юракни ишққа қўйдим,
Тишимни тишга қўйдим,
Август-сентябргача.

Фироқ билан жўраман,
Пешонадан кўраман,
Сабр қилиб тураман,
Август-сентябргача.

Ёр васлини қизғаниб,
Зор қилгани — биз ғариб,
Умр борар қисқариб,
Август-сентябргача.

Дил йиғлаб, кўз куладир,
Соғинчим юз кунадир,
Ҳадемай куз келадир,
Август-сентябргача.

Қисматнинг эртаси кўп,
Чийлаган қартаси кўп,
Ишондик, кутамиз, хўп,
Август-сентябргача.

Бизга бахт кулар, балки,
Тўйимиз бўлар, балки,
Дил шунчалар маҳталки,
Август-сентябргача.

✍️ Ғайрат ШЕРАЛИЕВ

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ташаббус

⚡️⚡️⚡️Қишки таътилнинг ажойиб лойиҳаси

Хабарингиз бор, туманимизда кенг кўламда ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Мазкур жараёнларда Ўзбекистон Болалар ташкилоти томонидан ташкил этилаётган "Креатив таътил" лойиҳаси доирасида Паркент туман сардорлари ҳашарчиларга ёрдам бериш мақсадида хайрли ишга қўл уришди.

Куни кеча ёш сардорлар марказий йўл бўйи, маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини бажараётган ходимларга иссиқ кофе ва ширинликларни тарқатишди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Айрим абонентлар ҳисобларидан пул йўқолиб кетаётганини, бунга улар билмаган тўловли обуналар сабаб бўлаётганини билишмайди!

Барча тўловли обуналарни ўчириш учун USSD-кодлар рўйхати:

Beeline: *115#

Ucell: *350#

UzMobile: *199#

Mobiuz: *190#

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Статистика

⚡️⚡️⚡️ Тошкент вилояти аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминлангани бўйича статистик кўрсаткичлар эълон қилинди

Маълумотларга кўра Паркент туманида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 71,3 фоизни ташкил этмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Статистика

⚡️⚡️⚡️ Тошкент вилоятида камбағаллик даражаси 7,2 фоизга тушгани қайд этилди

Статистик маълумотларга кўра Тошкент вилоятида камбағаллик даражаси 2024 йил давомида 3 фоиз (7,2 фоиз)га қисқариб, 16 мингдан зиёд оилаларнинг яшаш шароитлари яхшиланиб, камбағалликдан чиқарилди.

Камбағаллик пасайиши вилоятдаги барча туман ва шаҳарларда ҳам қайд этилди. Унга кўра камбағаллик даражаси Паркент туманида 8,2 фоизни ташкил этмоқда.

Маълумотларга кўра, бу йил Тошкент вилоятида камбағаллик даражасини 7,2 фоиздан 4 фоизга камайтириш кўзда тутилган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Одиллик

⚡️⚡️⚡️ Адолатли қарорлари билан дунёга машҳур судья Фрэнк Каприо

Судья жиноят, шов-шув қўзғатадиган ёки жанжалли ишларни кўрмайди.

У маҳаллий, асосан, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаганлар билан боғлиқ ҳолатлар бўйича қарор чиқаради.

Аммо АҚШда унинг обрўси манаман деган судья, сиёсатчи ва депутатдан ҳам баланд.

"Айбдорга катта жарима солсаму, у ҳам индамай тўласа, виждоним қийналади, азобланаман. Мен судьяман, киримларни кўпайтирадиган амалдор эмас", деган эди бир интервьюсида АҚШнинг машҳур судьяси Фрэнк Каприо.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Yil davomida yuqori samaradorlikni kimga ishonishingiz mumkin, bilasizmi? Hech kimga, faqat o‘zingizga. 😅 Sizga esa zamonaviy smartfonlar asqatadi.

📱 ISHONCH do‘konlarida yanvar oyida amal qilayotgan aksiyalardan foydalanib, belgilangan Samsung, Iphone, Redmi, Honor va Oppo kabi smartfonlarni 15%gacha chegirma yoki 20%gacha bonuslar bilan xarid qiling!

Batafsil:

📞 +998735152222

🤖 @ishonch_chatbot

📎 ISHONCHdagi barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo'lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Паркентда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш кўпайтирилади

Куни кеча туманимизнинг Заркент ҳудудида “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиш” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари Комилжон Собиров, Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Хуршид Қорабоев ва тегишли бошқарма бошлиқлари, шунингдек, Паркент тумани ҳокимлигининг соҳага алоқадор мутасаддилари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

Амалий семинарда дала четларида қишлоқ хўжалиги, хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш ва фермер хўжаликларининг даромад манбаини ошириш ҳамда дала маданиятини йўлга қўйиш ҳақида сўз борди.

Семинарда Хуршид Қорабоев Президентимизнинг 2024 йил
30 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-465-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида
вилоятда бажарилган ишлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида гапириб берди.

Таъкидланганидек, 2025 йилда дала четлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг атрофларидаги майдонларда, аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди ҳамда маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида хатлов ўтказилган.

Натижалар жамланиб вилоят бўйича 1,7 минг гектар дала четларидаги ва 61 гектар канал-коллектор атрофларидаги ер майдонларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва мевали дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган.

Семинар давомида дала четларида мевали ва манзарали кўчатларни қай тартибда экиш кўрсатиб берилди.

Шунингдек, баҳор мавсумида экиладиган ҳар бир майдонга намуна асосида ишларни ташкил этиш бўйича вилоятдаги туман ҳамда шаҳарлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, тегишли мутасадди раҳбарларга кўрсатмалар берилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM