"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.2K subscribers
12.5K photos
4.21K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Туманимизнинг инфратузилмаси табиий манзараларига мос тарзда ривожлантирилади

Шу кунларда туманимизда кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, туман марказидан Кумушкон ҳудудига олиб борувчи катта йўл бўйидан ўтувчи “Паркентсой”нинг чекка қисми тартибга келтирилмоқда.

Бу жараёнларда Сой маҳалласининг “Паркентсой” бўйида жойлашган кабобхоналар эгаларининг розилиги билан бузилмоқда.

Чунки, режага кўра туманимиз инфратузилмасини янада яхшилаш орқали қишлоқ хўжалиги, гастро, этно ва агротуризм лойиҳалари ишга туширилади.

Узум ва яна бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини замонавий ишлаб чиқаришга қаратилган бир қатор йўналишлар ривожлантирилади.

Шу мақсадда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш ишлари доирасида туризмни ривожлантириш учун янги имкониятлар очилади.

Жойларда кўплаб янги иш ўринлари яратилиб, туманимизнинг инфратузилмаси табиий манзараларига мос тарзда уйғунлаштирилган ҳолда ривожлантирилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Ободонлаштириш ишлари уюшқоқликда олиб борилмоқда

Бугунги кунда туманимиз маҳаллаларида ҳашар ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, туманимизнинг Обжувоз, Сой, Гулбоғ маҳаллаларининг ҳудудларида кенг миқёсда ободонлаштириш ишлари изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Уюшқоқликда олиб борилаётган ҳашар давомида маҳаллаларнинг ички йўл четлари, ижтимоий соҳа объектларининг атрофи чиқиндилардан тозаланиб, обод қилишга катта эътибор қаратилмоқда.

Ариқлар ва лотоклар тозаланиб, хонадонларнинг ташқи деворларига ранг берилмоқда.

Ободонлаштириш ишларига тегишли ташкилотларнинг махсус техникалари жалб қилинган.

Байрам олди умумхалқ ҳашарида Тошкент вилоятининг бошқарма ва ташкилотлари, шунингдек, вилоятдаги барча туман-шаҳарлардаги тегишли идора ва муассасалардан ҳам вакиллар қатнашмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Чиқиндидан қарздорликни бартараф этиш учун 5 кунлик муддат берилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида янги тўлов механизмларини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳасида истеъмолчига чиқинди хизмати учун қарздорликни бартараф этиш учун имконият яратиш мақсадида чиқинди хизматлари учун тўловлардан қарздорлиги юзасидан қисқа хабар (СМС) орқали истеъмолчи хабардор қилингандан кейин беш кунлик муддат берилиши белгиланди.

Шундан сўнггина, қарздорлик бартараф этилмаганда электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклашга қаратилган ҳуқуқий нормалар тадбиқ этилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Ёшлик маҳалласида янги корхона ишга туширилди

Туманимизнинг Ёшлик маҳалласида “BATU EXPORT” МЧЖ корхонаси иш бошлади.

Мазкур корхонада йилига 3 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари қайта ишланиб, қуритилиб қадоқланади.

Сал кам 2 гектар майдонда жойлашган корхона маҳсулотларини Россия ва Европа давлатларига йилига 10 миллион АҚШ доллари миқдорида экспорт қилади.

Ушбу лойиҳанинг қиймати 15 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, айни пайтда 30 киши иш билан таъминланган.

Корхонани 2025 йилда тўлиқ қувватда ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, қўшимча 5 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция киритилади.

Натижада 50 нафарга яқин киши ўрнига эга бўлади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM