"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.5K photos
4.22K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким қабулидаги мулоқотлар

Аввал хабар берганимиздек, туман ҳокими Сардор Исоқулов ҳафтанинг ҳар жума куни фуқаролар қабулини ўтказиб бормоқда.

Лавҳада фуқаролар қабулидаги айрим мулоқотлар акс этган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ ҲОКИМ ҚАБУЛИ: тўрт нафар фарзанди билан кўчада қолган она, дардманд кишининг дарди, тадбиркорлигини бошлай олмаётган аёл

Тақдир синовлари сабаб муаммоларга дуч келган инсон одатда тушкунликка тушиб қолади. Ташвишдан тезроқ қутилиш учун турли идоралар эшигини очади.

Муаммоларидан қутилганларни кузатсангиз уларга ўз вақтида суянч бўлган инсонни яхшилигини тушунасиз.

Ҳоким Сардор Исоқуловнинг навбатдаги фуқаролар қабулида мурожаатчиларнинг муаммоларини эшитар эканмиз, ташвишга тушганларга тоғдек таянч бўлиш осон бўлмаслигини тушундик.

Масалан, қабулга келган бир аёл 4 нафар фарзанди билан оиласи бузилганини, айни пайтда яшашга уйи йўқлиги сабабли субсидия олишда ёрдам сўради. Ҳоким унга субсидия масаласида ҳуқуқий тушунтириш берар экан, имкон қадар аёлнинг оиласини тиклашга ҳаракат қилишини айтди.

Шу мақсадда тузиладиган ишчи гуруҳ аёлнинг уйига бориб яраштирув чораларини кўрадиган бўлди.

Навбатдаги мурожаатчи ҳокимдан оилавий шароити оғирлиги учун даволана олмаётганини айтиб, ёрдам сўради.

Ҳоким туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Бобур Алиевга шу жойнинг ўзида зарур топшириқларни берди. Мурожаатчи шифохонага ётиб даволанадиган, муолажа учун керак бўладиган дори-дармонлар бепул бериладиган бўлди.

Қабулда бир аёл тадбиркорлик қилиш нияти борлигини, замонавий печи бўлса қандолат маҳсулотларини тайёрлаб сотишни йўлга қўймоқчилигини айтди.

Ҳоким унинг ишбилармонлигини қўллаб-қувватлади. Аёлга замонавий печ олиб беришни ваъда қилди. Тадбиркорлигини ривожлантириш учун деҳқон бозоридаги расталардан бирига жойлашишга ёрдам беришини ҳам билдирди.

Мулоқотларда коммунал, солиқ, қурилиш соҳасига оид ҳамда субсидия ва моддий ёрдам олиш, ишга жойлашиш каби масалаларда мурожаатлар бўлди.

Қабулдаги жами 22 та мурожаатдан 4 таси шу жойнинг ўзида ҳал қилинди. Қолган 13 таси вақт талаб қилингани боис, ижрога қаратилиб, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким бошчилигида оммавий қабул бўлиб ўтди

Бугун Номданак ҳудудидаги 58-мактабда оммавий қабул бўлиб ўтди.

Унда ҳоким Сардор Исоқулов бошчилигида туманимиздаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган мутасаддилари ҳамда ташкилотларнинг бошлиқлари ҳар бир мурожаатчи билан юзма-юз ўтириб, уларни ўйлантираётган масалаларга ечим излади.

Очиқ, самимий ўтган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларни имкон қадар жойида ҳал этилиши борасида ҳоким тегишли ташкилотлар мутасаддилари билан биргаликда зарур чоралар кўрди.

Қабулдаги жами 24 та мурожаатдан 5 таси шу жойнинг ўзида ҳал қилинди. Қолган 13 таси вақт талаб қилингани боис, ижрога қаратилиб, 6 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ ҲОКИМ ҚАБУЛИ: қизига уй-жой сўраган онахон, бир-бирига қўшилаётган маҳаллалар

Инсон умри кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Кун, ой, йиллар бир зумда тугаётгандек гўё.

Ҳа, қувончга тўла дамлар мана шундай тезликда ўтса, муаммо, ташвишли кунлар эса аксинча, йилларга чўзилгандек бўлади. Бу тушунган раҳбар борки, одамларнинг муаммоларидан қутилишида уларга доим ёрдам қўлини чўзаверади.

Ҳоким Сардор Исоқуловнинг навбатдаги фуқаролар қабулига одамлар ҳаётидаги муаммоларига ечим истаб келди.

Ҳар бир мурожаатни ҳоким бошчилигида унинг ўринбосарлари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг бошлиқлари ҳал қилиш чораларини кўрди.

Масалан, Кумушкон ҳудудидан келган бир онахон қизининг турмуши бузилаётганини, унга давлат томонидан уй-жой ажратилишини сўради.

Қонунчиликка кўра турмуши бузилаётган аёлга уй-жой ажратиш кўзда тутилмаган. Бу масалани уй-жой субсидияси орқалигина ҳал қилиш мумкин.

Сардор Исоқулов онахонга қизининг оиласини тиклаш мақсадида унинг қизини куёвининг уйига киритиб қўйишига ёрдамлашишини билдирди.

Онахон буни фойдаси йўқлигини айтиб, қизига субсидия асосида уй-жой ажратилишида ёрдам беришини сўради.

Мулоқот чоғида онахоннинг қизи ҳеч қаерда ишламаслиги маълум бўлгач, тегишли соҳа мутасаддилари у ишга жойлашиб, 6 ойдан сўнг субсидияга ариза топшириши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Қабулга Янги Санганак маҳалласидан бир гуруҳ фуқаролар келишди. Улар Янги Санганак маҳалласи Шампан маҳалласига қўшиб юборилишидан норози эканлигини билдиришди.

Мурожаатчиларга ҳудудий жиҳатдан маҳаллаларнинг бир-бирига қўшиб юборилиш жараёнларининг қачон бошланиши аниқ эмаслиги, мазкур ўзгаришлар амалга оширилганда фуқароларга қийинчилик, сарсонгарчилик бўлмаслиги ҳар томонлама ҳисобга олиниши атрофлича тушунтирилди.

Мулоқотларда коммунал, солиқ, қурилиш соҳасига оид ҳамда субсидия ва моддий ёрдам олиш, ишга жойлашиш каби масалаларда мурожаатлар бўлди.

Қабулдаги жами 16 та мурожаатдан 3 таси шу жойнинг ўзида ҳал қилинди. Қолган 8 таси вақт талаб қилингани боис, ижрога қаратилиб, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Номданак ҳудудида ўтган қабулдаги мулоқотлар

Кун, ой, йиллар бир зумда кўз очиб юмгунча ўтиб кетаверади.

Лекин ҳаётнинг қувончга тўла дамлари тезда ўтса, муаммо, ташвишли кунлар эса аксинча, йилларга чўзилгандек бўлади.

Буни тушунган раҳбар борки, одамларнинг муаммоларидан қутилишида уларга доим ёрдам қўлини чўзаверади.

Лавҳада Сардор Исоқулов бошчилигида Номданак ҳудудида 58-мактабда ўтган оммавий қабулдаги айрим мулоқотлар акс этган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ ҲОКИМ ҚАБУЛИ: барбод бўлган оила ташвиши, туризм лойиҳаси, қурилиши тугалланмаган уй муаммоси

Инсон ҳаёти давомида шундай муаммоларга дуч келадики, уни ҳал қилишга имкони, билими етмай қолади.

Бундай шароитда уларга далда бўлиш, қўлдан келганча ёрдам бериш жамият ҳаётини ўзгартириб бораверади.

Гапни дангалини айтганда ҳоким Сардор Исоқуловнинг фуқаролар қабулига мурожаатчилар “шу ташвишдан қутилишимга ҳоким ёрдам берса бўлди”, деган фикрда умид билан келади.

Айтилган муаммони ҳал қилиб дуо олиш кимга ёқмайди? Инсон қадрини жойига қўйиб, қўлдан келганча яхшилик қилиш руҳий енгиллик, ҳаёт завқини, икки дунё саодатини беради.

Бироқ умр манзилларида шундай чигал вазиятлар борки, уни ўнглаш осон кечмайди.

Масалан, бугун ҳоким қабулида айтилган бир муаммога диққат қилинг!

Мурожаатчи аёл ҳокимдан оиласи барбод бўлганини айтаркан, унинг туб сабабларини ҳам яшириб ўтирмади.

У эри билан 4 йилдан буён муроса қила олмай келаётган экан. Аёлни иш жойи бор, лекин яшашга уйи йўқ.

Чунки, ўз вақтида уй бўлакларга бўлиниб сотилган, пуллар эса мақсадсиз сарфланган. Натижада оилада келишмовчилик чиқиб, оила барбод бўлган.

Энди эса аёлга уй керак! Хўш, бу масалани ҳоким қандай ҳал қилади?

Ер ажратиш ҳоким ваколатига кирмайди. Қонунчиликка кўра давлат бюджетидан уй-жой қуриш учун маблағ бериш кўзда тутилмаган.

Биргина тўғри ечим аёлга субсидия асосида уй олишига кўмаклашиш! Ҳоким шу масалада ёрдам қилишини айтди.

Умуман олганда, қабулда уй-жой масаласи билан ҳокимга мурожаат қилганлар кўп бўлди.

Улар орасида чиндан ҳам уй-жойга муҳтожлиги учун маҳалласидаги сахий инсонларнинг саховати билан қурилиш қилган, бироқ том қисмини ёпишга қийналиб турган мурожаатчи ҳам ёрдам сўради.

Ҳоким вазиятни шу жойнинг ўзида ўрганиб, унинг муаммосига шерик бўлди.

Қабулда фаол тадбиркорлардан бири туризм масканини барпо этишда амалий ёрдам сўради.

Бунга ҳоким бажонидил рози эканлигини, бироқ лойиҳа қонуний асосда бўлса, доим қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этган қабулда турли соҳаларда ўз ечимини кутаётган оғриқли муаммолар алоҳида назоратга олинди.

Иқтисодий жиҳатдан ночор шароитда яшаётганларнинг саломатлигини тиклаш ҳақидаги мурожаатларининг ҳеч бири рад этилмади.

Ҳа, қабулга умид билан келганларнинг вазиятини ҳаққоний ўрганиш, чиндан ҳам муҳтожликда яшаётганларга ёрдам қўлини чўзиш бахтли инсонлар сафини ошириб бораверади!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда вилоят ҳокими ўринбосари иштирокида сайёр қабули бўлиб ўтди

Инсон ҳаёти фақат яхши кундан иборат эмас. Бугун бахти очилиб турган киши эртага бирор ташвиш билан банд бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Бу ҳаёт қонуни!

Аввал хабар берганимиздек, бугун туманимизнинг Красногорск ҳудудидаги “Чотқол” маданият уйида Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшид Бабажанов ва туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов бошчилигида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Шавкат Эргашов, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда туманимиздаги барча ташкилот мутасаддилари ҳар бир мурожаатчи билан юзма-юз ўтириб, уларни ўйлантираётган масалаларга ечим излади.

Одамларнинг муаммоларини тизимли, жиддий назорат остида ҳал қилишга қаратилган мазкур қабулда уй-жой, коммунал соҳа, моддий ёрдам, тадбиркорлик, ишга жойлаш, тиббиёт, таълим ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш
ҳақида мурожаатлар билдирилди.

Сайёр қабулда туманимиз аҳолиси ўзини қийнаб келаётган турли муаммолари юзасидан вилоят ҳокими ўринбосари ҳамда туман ҳокими билан юзма-юз мулоқот қилди.

Вилоят ва туманимиздаги масъул идора раҳбарлари томонидан аҳолининг турли мавзудаги жами 33 мурожаати қабул қилинди. Улардан 5 таси жойида ҳал этилди. Яна 4 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 24 та вақт талаб қилингани боис, ижрога қаратилди.

⭕️ Вақт талаб қилинадиган мурожаатлар жиддий назорат қилиниши айтилди

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким қабулидаги мулоқотлар

Аввал хабар берганимиздек, туман ҳокими Сардор Исоқулов фуқаролар қабулини ўтказиб бормоқда.

Лавҳада навбатдаги фуқаролар қабулидан айрим мулоқотлар акс этган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи сайёр қабул ўтказди

Туманимизда сектор раҳбарлари, айниқса, вилоят ва республика даражасидаги турли идораларнинг мутасаддилари томонидан тез-тез сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. 

Мана шундай сайёр қабуллардан бири бугун Истиқбол маҳалласидаги 29-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Тоҳир Арипов, ҳоким Сардор Исоқулов, туман Халқ қабулхонаси мудири Шавкат Эргашов, сектор раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот бошлиқлари иштирок этишди.

Қабулда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммоларини Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи ва туманимиз ҳокимига айтди.

Билдирилган мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, уй-жой олиш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик ва бошқа масалаларда амалий ёрдам сўраш билан боғлиқ бўлди.

Сайёр қабулда аҳолининг турли мавзудаги жами 32 та мурожаати қабул қилинди.

Улардан 8 таси жойида ҳал этилди. Яна 6 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 18 та вақт талаб қилингани боис, ижрога қаратилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким қабули: икки маҳалланинг бирлаштирилиши, субсидия ва моддий ёрдам масалалари

Ҳаётда муаммога дуч келмайдиган инсоннинг ўзи йўқ. Нима қилишини билмай турган одамга тўғри йўл кўрсатиш, дардига шерик бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.

Меҳр-оқибат кўрсатиб, “бу ўткинчи дунёда мендан яхшилик қолсин”, деган инсон борки ўзганинг ташвишига бефарқ қарамайди.

Шу фикрлар бугун ҳоким Сардор Исоқулов ўтказган фуқаролар қабулига одамларни ишониб келишига сабаб бўлган бўлса ажабмас.

Туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган қабулда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари иштирок этиб, фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлари ҳал этиш юзасидан зарур топшириқларни олди.

Навбатдаги қабулда субсидия масаласида мурожаатлар кўп бўлди. Бу масала инсон омилисиз республика даражасида ҳал этилиши айтилди.

Шунингдек, уй-жой қуриб бериш, ер ажратиш билан боғлиқ мурожаатлар ҳам бўлди.

Қабулда Олмазор маҳалласи бошқа маҳаллага қўшиб юборилишидан норози бўлиб келган фуқарога бу ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Маҳаллаларни бирлаштириш жараёнлари сабаб инфратузилма билан боғлиқ масалаларни янада яхшилаш кўзда тутилгани ҳам тушунтирилди.

Яна бир мурожаатчи ҳокимга Янги Навбаҳор маҳалласига автобус қатнови йўлга қўйилишида кўрсатган ёрдам учун раҳмат айтаркан, асосий йўлдаги айрим чуқурчаларни таъмирлашда ёрдам сўради. Ҳоким унинг мурожаатини қаноатлантирди.

Қабулда саломатлигини тиклашда ёрдам беришишни сўраган оғир иқтисодий шароитда яшаётган оила вакилларининг мурожаатлари алоҳида назоратга олиниб, уларга моддий ёрдам берилиши маълум қилинди.

Қабулда 4 та муаммо жойида ҳал этилиб, вақт талаб этиладиган масалалар ижрога қаратилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким қабули: Чинорбулоқдаги муаммолар, автоҳалокатга учраган фуқаронинг дарди

Фуқаролар қабулига одамлар муаммоларини ҳал бўлишини истаб келади. Бошига тушган ташвишдан қийналиб турган инсонга ёрдам қўлини чўзмасликдан ёмони йўқ.

Бепарволик ёки инсонни эшитмай “муаммосини ўзи ҳал қилиб олсин”, деган фикрда раҳбар ўзини катта олса, унинг фаолияти хайрли бўлмайди.

Бугун туманимиз ҳокими Сардор Исоқуловнинг навбатдаги фуқаролар қабулида  прокурор Жасурбек Ҳайитбоев, ИИБ бошлиғи Азизбек Алиасқаров, туман Давлат солиқ идораси раҳбари Абдували Маҳаматов ҳамда ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Қабулда Тўланбой Ражаматов Чинорбулоқ маҳалласи ҳудудидаги муаммоларни ҳокимга гапириб берди.

Унинг айтишича, маҳалладаги “Тошканбой ота” номдаги қабристонда канализация таъмирталаб эканлигини, бу ҳақида туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига маълум қилганлигини, лекин бугунги кунгача аҳвол ўзгармаганлигини айтди.

Ҳоким қабулда иштирок этаётган туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими масъулидан нега ҳалигача муаммо ҳал бўлмаганини сўради.

Масъул эса мурожаатни “Тошкент сув таъминот” МЧЖ Паркент тумани бўлимига етказганини, муаммо тез кунда бартараф қилинишини билдирди.

Мурожаатчи Чинорбулоқ маҳалласидан ўтувчи катта йўл бўйига пиёдалар йўлакчаси ҳамда болалар боғчасини қуришда ёрдам сўради. Ҳоким бу масалаларни жойига чиқиб, ўрганиб ечим топишини айтди.

Чўққайма маҳалласидан келган фуқаро 2020 йилда уни бир ҳайдовчи уриб кетиши оқибатида умуртқа поғонаси лат еганини, бурни синиб, кўзи хиралашганлигини, лекин ўша ҳайдовчи ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаганини айтди.

Унинг мурожаатини Жасурбек Ҳайитбоев ёзиб олди. Прокурор мурожаатчининг талаби бўйича қонунда белгиланган тартибда шикоятини ўрганиб чиқишини таъкидлади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри_учун

⚡️⚡️⚡️ "Сизни Янги йил байрами билан табриклагани келдим"ҳоким ўринбосари Дилёр Диловаров

Айни дамларда юртимизда Янги йил байрами шукуҳи кезиб юрибди.

Паркентликлар ҳам дилидаги  эзгу тилакларини ўз яқинларига билдириб, кириб келаётган 2025 йилни байрам кайфиятида қаршиламоқда.

Мана шундай қувончли кунларда Паркент туман ҳокими ўринбосари Дилёр Диловаров ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо бўлими ходимлари билан биргаликда байрам совғаларини олиб, оғир иқтисодий шароитга тушиб қолган, кўмакка муҳтож оилаларнинг хонадонига борди.

Ҳоким ўринбосари 10 га яқин оиланинг фарзандларига атаб олинган совға-салом, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ширинликларни уйма-уй юриб ўз қўли билан топшир экан “Сизни Янги йил байрами билан табриклагани келдим”, дея ўзининг самимий, эзгу тилакларини билдирди.

Байрам совғалари билан йўқлаб келган меҳмонлардан қувонган меҳрга тўла кўзларини бир кўрсангиз эди...

Ўз дунёсида тантана қилган болакайларнинг қувноқ кулгуларини бир эшитсангиз эди...

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM