"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.5K photos
4.22K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Туризм

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда тушимизга ҳам кирмаган хайрли ишлар тез орада бошланади

Кимдир уйингизга меҳмонга келиб “ажойиб уйингиз ҳақида кўп мақтовларни эшитдик, ўз кўзимиз билан кўриб, завқлангани келдик” деса, албатта қувонасиз.

Чунки сиз меҳмондўст халқнинг таълим-тарбиясини олгансиз-да!

Туризм иқтисодиётни ривожлантирибгина қолмай, маънавий-маърифий масалаларга ҳам туртки беради.

Содда қилиб айтганда, маҳаллий ёки хорижлик сайёҳ келса, уларни завқлантириш, ёрқин таассуротлар бериш учун маданиятимиз, қадриятларимиз, ҳудуд аҳолисининг фазилатлари ҳақида ғурурланиб гапира кетасиз.

Туризм яна кўп соҳалар ривожига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Замонавий инфратузилмалар тезда яратилиб, ҳудудлар қиёфаси чирой очади.

Хабарингиз бўлса, Президентимиз Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтган Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессиясида Паркент туманида сайёҳликни ривожлантириш ҳақида Бош вазир Абдулла Ариповга топшириқ берганди. Шундан кейин Бош вазир туманимизга келиб, зарур ишларни бошлаб берган эди.

Куни кеча туманимизга Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникация масалалари бўйича ўринбосари  Жамшид Бабажановга туманимиз ҳокими Шоҳруҳ Шоаҳмедов Кумушкон ва Сўқоқ ҳудудида туризм борасида яқин вақт ичида амалга ошириладиган ишлар билан таништирди.

Мутасаддилар тўғри Кумушконга боришди. Ҳудуднинг туризим қишлоғидаги меҳмон уйларида маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар мутасадди раҳбарларнинг эътиборига тушди. Меҳмон уйи эгалари билан дилдан суҳбатлашишди. Истиқболда янгича ғоялар асосида қулайликларни янада амалга ошириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида зарур таклифларини беришди.

Сўнгра мутасаддилар Кумушкондаги “Edelweiss” меҳмонхонасига боришди. Бош вазир ўринбосарига  ушбу меҳмонхонада туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов ташаббуси билан яқин келажакда барпо этилиши кутилаётган янги инвестициявий лойиҳалар таништирилди. 
Муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар билан танишган Бош вазир ўринбосари, айрим лойиҳалар ҳақида ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Кейинги манзил Сўқоқ қишлоғи бўлди. Бош вазир ўринбосари Сўқоқда қадимийлик ва замонавийликни уйғунлаштирган этно қишлоқ яратилиши бўйича истиқболдаги режалар билан танишди.

Шундан сўнг мутасаддилар Заркент қишлоғига ҳам кириб ўтишди. Бош вазир ўринбосари ҳудуддаги “вино уйи”нинг фаолияти билан танишиш вақтида бу ердаги вино ишлаб чиқариш жараёнларини ҳам диққат билан кузатди. Виночиликни ривожлантириш ва узум сайли ҳамда вино фестивалларини юқори савияда ўтказиш борасида ҳам таклиф ва тавсияларини айтди.

Охирги манзил Намданак қишлоғидаги “Ҳамкор” вино заводи бўлди. Мутасаддилар у ерда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Мутасаддиларга Германия, Япония, Хитой ва бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликда иш олиб бориб, Паркентнинг ўзига хос таъмга эга виноларини етказиб бераётган мазкур заводнинг келгусидаги режалари билан туманимиз ҳокими таништирди. Бош вазир ўринбосари ушбу ҳудудда ҳам  этно туризмни ривожлантириш борасида тегишли чораларни кўриш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Хуллас, туманимизда тушимизга ҳам кирмаган хайрли ишлар тез орада кўзга кўрина бошлайди.

👉 @PARKENT_TONGI
#Туризм

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котибига туманимизнинг туризм салоҳияти ҳақида гапириб берди

Хабарингиз бўлса, БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили юртимизга келганди. Ташриф доирасида Бўстонлиқ туманининг "Амирсой" тоғ-чанғи курортини кўздан кечирди. У ерда "Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича янги ташаббуслар" мавзусидаги муҳокама йиғилишида ҳам иштирок этди.

Ушбу йиғилишда туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов ҳам қатнашиб, туманимизнинг туризм салоҳияти ва яқин истиқболда барпо этиладиган туристик объектлар ва режалар асосида тузилган лойиҳаларнинг тақдимотини ўтказди.

Ҳоким туманимизда ички ва ташқи туризмни ривожлантириш учун қулай шароитлар борлиги, туристлар оқимини кўпайтириш мақсадида аниқ ва пухта режалаштирилган лойиҳаларнинг амалдаги натижасини таҳлил қилиб берди.

Тақдимотдан сўнг Зураб Пололикашвили ҳоким айтган янги лойиҳаларга қизиқиб қолди.

Бу эса Паркентга БМТ даражасидаги қизиқиш дегани!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Туризм

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда меҳмон уйлари сони 70 тага етди

Ҳозирда туманимизда 70 га яқин меҳмон уйи фаолият кўрсатмоқда.

Хусусан, Сўқоқ қишлоғидаги "Чашма" маҳалласини "этномаҳалла"га айлантириш учун савдо расталарини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Сўқоқнинг марказий кўчасидан 5 километр узунликдаги масофани "гастрономик кўча"га айлантириш бошланган.

Бундан ташқари, ер юзида иккита бўлган Паркентдаги денгиз сатҳидан 1 минг 142 метр баландликда қурилган катта қуёш электр станцияси туристик марказга айлантирилмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм

⚡️⚡️⚡️ “Паркентни яхши кўраман, мадор сомса жуда мазали!” ؘ– африкалик сайёҳ

“Паркент тонги” газетасининг навбатдаги сонига Гулбаҳор Ғозихўжаеванинг мадор сомсалари ҳақида мақола тайёрлаш учун “Сой” маҳалласига бордик.

Катта йўл бўйидаги сомсахонада одам гавжум. У ерда маҳаллий, ҳатто хорижлик сайёҳларни ҳам учратиш мумкин.

Сиз лавҳада кўриб турган сайёҳ Африкадан келибди. Исми Саманта Масамба экан.

— Паркентни яхши кўраман, мадор сомса жуда мазали, — дейди Саманта. Ўзбекча гапиришидан биз унинг сўзларига шубҳа қилмадик.

🏐 Шунақа гаплар, Паркентни бутун дунё яхши кўради!

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм

⚡️⚡️⚡️ Паркентнинг туризм салоҳияти

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифида Паркент туманида янги ишга туширилган "Саёҳат" соғломлаштириш ва дам олиш маскани ҳақида маълумот берилди.

Давлатимиз раҳбари билан суҳбатлашган тадбиркор Умид Тўйчиев гострономик туризм йўналишидаги яна бир янги лойиҳаси ҳақида ҳам гапириб берди.

Паркент туманининг туризм салоҳиятини акс эттирувчи "Саёҳат" соғломлаштириш ва дам олиш маскани фаолиятига бағишланган лавҳа "O‘zbekiston 24" телеканалининг "Махсус репортаж информацион дастурида эфирга узатилди.


Таҳририятдан: Кези келганда Сўқоқ ҳудудидаги "Саёҳат" соғломлаштириш ва дам олиш маскани раҳбари Умид Тўйчиевга @PARKENT_TONGI телеграм каналида ўтказилган 2 та сўровномага ҳомийлик қилгани учун алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Ўтказилган сўровномаларнинг ғолиблари бепул йўлланма билан ўзларига қулай бўлган вақтда мазкур масканда саломатлигини мустаҳкамламоқда.

➡️📱 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм

⚡️⚡️⚡️ Паркент туманидаги "Аччиқ кўл" номи билан машҳур бўлган маскан

Туманимизнинг бетакрор манзаралари ҳар қандай диди нозик инсонни ўзига маҳлиё қила олади.

📍Геолакация

@PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм

⚡️⚡️⚡️ Сайёҳларни мафтун этаётган Паркент

"Шаҳардаги ҳаётам одамни зериктиради. Гавжумлик, сигнал овозлари, ҳавоям яхшимас. Дам олиш кунлари шарт транспортга ўтириб, тоза ҳаво алмаштириб келиш керак. Оиладагиларам хурсанд бўлади. Тошкент вилоятида шунақа жойлар кўп. Масалан Паркентдаги Қизилтоғ.

Бу ер шунчаки дам олиш масканимас. Эко туризм учун тайёр андоза. Чиқинди учун махсус идишлар, био ҳожатхоналар, машинангиз учунам қулай парковка. Варрак учиринг, тоза ҳаводан нафас олинг. Фақат экологияга зарар етказманг. Экомаданиятни шакллантиринг", деб ёзмоқда журналист Зафарбек Солижонов.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм

⚡️⚡️⚡️ “Қизилтоғ” ва “Аччиқ кўл”даги дам олиш жойларини Миллий гвардия назорат қилмоқда

Туманимиздаги дам олиш масканларига келувчиларнинг хавфсизлиги, табиатга қилинаётган шафқатсиз муносабатнинг олдини олиш учун кузатув камералари ўрнатилди. Дам олувчилар учун биоҳожатхоналар қурилди.

Қолаверса, баланд тепаликларга чиқиб хавфли ҳаракатларни амалга оширувчи автомобиллар ҳаракати чеклаш учун тепаликларга чиқиш йўллари қазилиб, ўтиш чеклаб қўйилди.

Миллий гвардия бошқармасидан 100 нафар, Тошкент вилоят ИИБдан эса 150 нафар ходим ҳудудга бириктирилиб, аҳолининг хавфсиз дам олиши, табиатга зарар етказмаслиги ва автомобилларнинг ўзбошимча ҳаракатларини назорат қилиш масъулияти юклатилган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм

⚡️⚡️⚡️ Паркент туманидаги “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси

Туманимизга келаётган сайёҳлар (Сонцадаги) 70 метр баландликка кўтарилиб, 600-750 минг сўм атрофида пул тўлаб адреналинга бой жараён қатнашчиси бўлмоқда.

📍Локация 👈

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм

⚡️⚡️⚡️ “Кумушкон” ва “Чашма” қишлоқлари “Туризм қишлоғи” мақомини олди

Бу ҳақида Кумушкон ҳудудида бўлиб ўтган тадбирда маълум қилинди.

“Кумушкон” ва “Чашма” қишлоқларига “Туризм қишлоғи” мақомини берилиши муносабати билан ташкил этилган маросимда Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев, туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов, тегишли соҳа мутасаддилари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда таъкидланганидек, жорий йилда ҳам туманимизда туризм салоҳиятини янада ошириш, бунда сайёҳларга қулайлик яратиш бўйича кенг кўламли ободончилик ишлари олиб борилди.

Шунингдек, туризм объектлари барпо этилиб,  маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун замон талабларига мос даражада шарт-шароитлар, сифатли хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди.

Энг асосийси, туманимизга сайёҳлар қатновини ошириш баробарида аҳоли даромадларини оширишга катта эътибор берилмоқда.

Маълумотларга кўра, туманимизга ўтган йилда 49 минг 305 нафар хорижий ва 863 минг 548 нафар  маҳаллий сайёҳ келган.

Туманимизнинг туризм салоҳияти ошиб бораётгани боис, Туризм қўмитаси томонидан “Кумушкон” ва “Чашма” қишлоқларига “Туризм қишлоғи” мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм

⚡️⚡️⚡️ Паркент туманида 2025 йилнинг 1 мартига қадар 50 та ҳаво шари ва дельтаплан лойиҳаси ишга туширилади

Ушбу топшириқ 2024 йил июнь ойида давлат раҳбари томонидан берилган эди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM