This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ўқувчининг дарсдан ташқари вақтидаги ҳаракати учун синф раҳбарга чора кўрилиши тўғрими?
Батафсил видеода👆
👉 @PARKENT_TONGI
Батафсил видеода
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ “Уй қурилишини кечиктирган тадбиркор жаримага тортилади” — Қурилиш вазирлиги
Кўп қаватли уй қурилиши белгиланган муддатгача якунига етказилмаса, тадбиркорга солиқ органлари томонидан “катта-катта жарималар” қўлланилади, дея маълум қилди Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Азиз Худойқулов.
👉 @PARKENT_TONGI
Кўп қаватли уй қурилиши белгиланган муддатгача якунига етказилмаса, тадбиркорга солиқ органлари томонидан “катта-катта жарималар” қўлланилади, дея маълум қилди Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Азиз Худойқулов.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига мулк ҳуқуқини бериш бўйича қонун лойиҳасида белгиланган меъёрдан ортиқча эгалланган ер майдонларининг тақдири нима бўлади?
Меъёрдан ортиқ ерлар олиб қўйиладими ёки фуқаронинг ўзига расмийлаштириб бериладими?
Батафсил лавҳада👆
👉 @PARKENT_TONGI
Меъёрдан ортиқ ерлар олиб қўйиладими ёки фуқаронинг ўзига расмийлаштириб бериладими?
Батафсил лавҳада
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича ҳуқуқий тарғибот ўтказилди
Бугун туманимиз ҳокими бошчилигида “Коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар” мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда туман прокурори Ж.Ҳайитбоев иштирок этиб, мавзу юзасидан маъруза қилди.
Туманимиздаги барча ташкилот раҳбарлари, “маҳалла еттилиги”, жамоатчилик фаоллари, ёшлар иштирок этган семинарда 2017 йилнинг 3 январида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг сабаблари ва қонунда белгиланган жавобгарлик каби маълумотлар бериб ўтилди.
Шунингдек, коррупция ҳолатларининг олдини олиш борасида амалга ошириш шарт бўлган вазифалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.
Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ йўл қўйилаётган салбий ҳолатларни барвақт аниқлаш борасида сўровлар ва бошқа жамоатчилик назорати натижалари тегишли идоралар томонидан ўрганилиб борилаётганини айтиб ўтилди.
Семинарда бугунги куннинг энг оғриқли муаммоларидан бир таниш-билишчилик, масъулиятсизлик ва тамагирликка йўл қўймаслик учун давлат хизматчисининг касб этикаси, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўз зиммасига юклатилган вазифаларни ҳалоллик, масъулият ва садоқат билан бажариш зарурлиги алоҳида қайд этилди.
Таъкидланганидек, бу иллатга қарши нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, балки барча баробар курашиши шарт.

⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимизда шу йилнинг декабрь ойига қадар 1 минг 218 та дайди ит тутилди
Кейинги вақтларда туманимиз ҳудудларида дайди итлар кўпайиб қолгани кўпчиликни ташвишга солмоқда. Бу борада қаерга мурожаат қилишни ҳам билмайдиганлар бор.
Хўш, туманимизнинг қайси ҳудудларида қаровсиз, дайди итлар кўп учрайди? Жорий йилнинг бугунги кунига қадар қаровсиз, дайди итларининг нечтаси ушланди? Умуман, туманимизда кўча итларини сақлаб турадиган махсус жой борми?
Саволларимизга жавоб олиш мақсадида Паркент туман Ободонлаштириш бошқармасининг "Қаровсиз, дайди ит ва мушукларни тутиш хизмати" бўлими бошлиғи Аҳмаджон Маърупов билан боғландик.
Хизмат бошлиғининг айтишича, шу кунларда туманимизнинг Бойқозон маҳалласидан ўтувчи Паркент каналининг ер ости бетон қувурининг бўйида, Красногорск ҳудудидаги Политаева кўчаси ва Ойдин маҳалласида, Чўққайма маҳалласининг Паркент канали атрофида, Навбаҳор дала ҳовлиси ҳамда шу ҳудудидаги товуқхона яқинида дайди итлар кўпайгани кузатилди.
Қаровсиз, дайди ит ва мушукларни тутиш хизмати томонидан жорий йилнинг декабрь ойига қадар 1 минг 218 та дайди ит тутилган. Декабрь ойнинг бугунги кун ҳолатига эса 40 та дайди ит ходимлар томонидан ушлаб, олиб кетилди.
Туманимизда кўча итларини сақлаб турадиган махсус жой йўқ.
Шу боис, Паркент туман Ободонлаштириш бошқармасининг "Қаровсиз, дайди ит ва мушукларни тутиш хизмати" бўлими тутилган итларни махсус ҳужжатлар асосида Қибрай туманидаги "Ҳаёт" МЧЖга боқиш учун топширади. У ердан ит боқишни хоҳлайдиганлар ўзларига маъқул келганини танлаб олиб кетишади.
Ҳурматли тумандошлар! Сиз яшаётган кўчада қаровсиз дайди итлардан безовта бўлаётган бўлсангиз Паркент туман Ободонлаштириш бошқармасининг "Қаровсиз, дайди ит ва мушукларни тутиш хизмати" бўлимининг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
📞 +99899-403-42-41
📞 +99894-423-42-41
📞 +99899-060-48-57
📞 +99894-926-13-39
📞 +99894-362-18-56

⚡️ ⚡️ ⚡️ Газ "заправка"ларда чеклов қачонгача давом этади?
Чеклов нега ўрнатилди?
Ушбу мавзу юзасидан Энергетика вазирлиги масъул ходими изоҳ берди.
Батафсил видеода👆
👉 @PARKENT_TONGI
Чеклов нега ўрнатилди?
Ушбу мавзу юзасидан Энергетика вазирлиги масъул ходими изоҳ берди.
Батафсил видеода
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимиздаги кўп қаватли уйларда қандай муаммолар бор?
Туманимиздаги кўп қаватли уйлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан хатловдан ўтказилиб, аниқланган муаммолар бартараф этиб борилмоқда.
Бугунги кунда Паркент тумани бўйлаб кўп қаватли уй-жойлар сони 138 тани ташкил этмоқда.
Мазкур кўп қаватли уйларнинг 118 таси 3 та Бошқарув сервис компаниясига бириктирилган. Қолган 20 та кўп қаватли уй эса мулкдорлар томонидан бошқарилади.
Шу ўринда савол туғилади: ушбу Бошқарув сервис компаниялари томонидан кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида қандай ишлар бажарилди?
Қўлимизга олган маълумотларга кўра, туманда мавжуд БСК лар ҳисобидан 5 та уйларнинг том қисми 4200 м/кв. том қисми мукаммал таъмирланди.
Жумладан, “Политаева комунал” бошқарув сервис компанияси томонидан Красногорск ҳудудидаги Ойдин маҳалласининг Политаева кўчасининг 35-, 47-, 52-сонли кўп қаватли уйларнинг том қисми мукаммал таъмирланди.
Шунингдек, Файзобод маҳалласининг Шаҳтиёрлар кўчаси 19-, 20-сонли кўп қаватли уйларнинг том қисми шифр билан мукаммал таъмирланди.
Яна 1 та кўп қаватли уйнинг фасад қисми таъмирланиб, 21 тасининг ертўла коммуникация тармоқлари ва 21 та уйнинг 45 та кириш йўлаклари таъмирланди. Шу билан биргаликда 45 та кўп қаватли уйнинг электр тақсимловчи шитлари таъмирланди.
Айни пайтда “Ҳисорак мангу қуёш” бошқарув сервис компаниясига қарашли Қуёш маҳалласидаги 15 та кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида уларнинг ҳар бирига локал қозонлар ўрнатилмоқда.
Маълумот ўрнида айтганда, Бошқарув сервис компаниясида ўнлаб йўналишда хизмат кўрсатувчи мутахассислар фаолият олиб боради. Бунда асосий фаолият турларидан ташқари уй-жой эгаларига зарурат туғиладиган арзон ва сифатли қурилиш-таъмирлаш билан боғлиқ хизматлар ҳам йўлга қўйилган.
Хўш, сиз истиқомат қилаётган кўп қаватли уйларда қандай муаммолар бор?
Агар бу борада муаммо ва саволларингиз бўлса, яшаб турган ҳудудингиздаги Бошқарув сервис компаниясига мурожаат қилишингиз мумкин.
“Истиқбол” маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг муаммоларини “Паркент ёғдуси” бошқарув сервис компанияси ҳал этади. Ташкилотнинг раҳбари Зулҳумор Мирюсупова, телефон рақами +998998251401
“Қуёш” маҳалласидаги кўп қаватли уйлар билан боғлиқ муаммоларни “Ҳисорак мангу қуёш” бошқарув сервис компанияси бартараф этади. Унинг раҳбари Маҳмуддин Сиржиддинов, телефон рақами +998943664310
Диспетчер рақами 70-722-61-67;
Красногорск шаҳарчасидаги кўп қаватли уйларда учрайдиган масалаларга эса “Политаева комунал” бошқарув сервис компанияси масъул ҳисобланади. Ташкилот раҳбари Акром Умарбоев, телефон рақами +998991883900
Диспетчер рақами 70-700-28-98;

⚡️ ⚡️ ⚡️ “Қўлбола” ностандарт иситиш мосламаларини сотиш орқали бошқалар ҳаётини хавф остига қўйманг
Кунлар совиб бориши аҳолининг асосий муаммоларидан бири бу уйни иситиш ҳисобланади. Бу эса иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёжни ошириб юборади.
Шу боис, фуқаролар ўз хонадонида куз-қиш мавсумга тайёргарлик, иситиш мосламаларининг созлиги ва яроқлилигини текшириб туриш мақсадга мувофиқ бўлади.
Бироқ, айрим ҳолатларда “қўлбола” ностандарт иситиш мосламаларидан фойдаланиш оқибати эса катта кўнгилсизликларга дуч келиш ҳеч гап эмас.
Ёнғин чиқиши, ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши каби бахтсиз ҳодисалар айнан “қўлбола” ностандарт иситиш мосламаларидан фойдаланиш туфайли юз бериши мумкин.
Афсуски, қишнинг совуқ кунлардан фойдаланиб қолиш мақсадида айрим уддабурон “тадбиркор”лар “қўлбола” ностандарт иситиш мосламаларини сотиш ҳаракатига тушиб қолади.
Бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрида “Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Қарор билан давлат солиқ хизмати идораларига қўлбола ясалган иситиш мосламаларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг бозорлар ва турли савдо шохобчаларида сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўриш вазифаси юклатилган.
Шу боис, айрим уддабурон “тадбиркорлар” томонидан “қўлбола” ностандарт иситиш мосламаларини сотиш ҳолатлари аниқланганда қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилади.

⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимиз банклари аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишда қанчалик фаол?
Кейинги пайтларда банклар фаолияти маҳаллагача туширилгани ҳеч кимга сир эмас. Бу ҳолат аҳолининг бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромадларини оширишда ўз самарасини бермоқда.
Хўш, бу борада туманимиз банклари қай даражада фаол?
Тадбиркорликни йўлга қўйганлар, иш фаолиятини кенгайтириш, қўшимча даромад манбаига эга бўлишни истаганларга имтиёзли кредитлар ўз вақтида ажратиляптими?
Туманимиз банклари ўтган 11 ой давомида неча нафар фуқарога қанча миқдорда кредит маблағларини берган?
Шу саволларимизга АТ “Халқ банки” Паркент банк хизматлари маркази, “Агробанк” АТБ Паркент филиали, АТБ “Микрокредитбанк” Паркент банк хизматлари марказидан жавоб олдик.
АТ “Халқ банки” Паркент банк хизматлари маркази томонидан “Оилавий тадбиркорлик” дастури бўйича 290 нафар фуқарога жами 5 млрд. 700 минг сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.
Шунингдек, “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида 308 нафар фуқарога жами 2 млрд. 700 сўм кредит маблағлари берилган.
“Аёллар дафтари” киритилган хотин-қизларнинг 182 нафарига жами 2 млрд. 398 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.
Президентимизнинг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сон қарорига асосан 45 нафар мижозга 9 млрд. 400 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари берилган.
Бундан ташқари, Осиё тараққиёт банки ҳисобидан “Молиявий оммабоп” йўналишида 46 фуқарога жами 2 млрд. сўм кредит маблағи тақдим этилган.
“Агробанк” АТБ Паркент филиали томонидан ўтган 11 ой давомида “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида 362 кишига жами 5 млрд. 249 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари тақдим этилган.
Бундан ташқари, Президентимизнинг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сон қарорига асосан 127 нафар мижозга 12 млрд. 334 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари берилган.
Шунингдек, Президентимизнинг “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастурини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-312-сонли қарорига асосан 12 мижозга 1 млрд. 200 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилган.
АТБ “Микрокредитбанк” Паркент банк хизматлари маркази томонидан ўтган 11 ой давомида “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида жами 908 нафар фуқарога 19 млрд. 370 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилган.
Шундан “Аёллар дафтари”га киритилган 149 нафар хотин-қизга 1 млрд. 900 млн. сўм имтиёзли кредит берилган.
“Ёшлар дафтари”га киритилган 293 нафар йигит-қизга 6 млрд. 190 млн. сўм имтиёзли кредит тақдим этилган.
“Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида эса 139 нафар фуқарога 1 млрд. 672 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари берилган.
Бундан ташқари, Президентимизнинг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сон қарорига асосан 92 нафар мижозга 9 млрд. 30 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари тақдим этилган.
Шунингдек, Президентимизнинг “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастурини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-312-сонли қарорига асосан 15 мижозга 1 млрд. 500 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилган.

⚡️ ⚡️ ⚡️ "Элга хизмат" ярмаркасидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларидан хабардормисиз?
Туманимиз деҳқон бозорида фаолият кўрсатаётган "Элга хизмат" ярмаркаси масъулларининг берган маълумотларига кўра алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари шу кунларда қуйидаги нархларда сотилаётган экан.
Мол гўшти (суякли) – 65 минг сўм
Қўй гўшти (1 кг) – 70 минг сўм
Товуқ гўшти (бутун товуқ) – 24 минг сўм
Олий навли ун (1 кг) – 4 минг 400 сўм
Маҳаллий ун 1-навли (1 кг) – 3 минг 900 сўм
Пахта ёғи (1 л) – 16 минг 400 сўм
Ўсимлик ёғи (1 л) – 17 минг 500 сўм
Шакар (1 кг) – 11 минг 500 сўм
Тухум (донаси) – 1 минг 200 сўм
Гуруч (аланга) – 15 минг сўм
Макарон (1 кг) – 9 минг сўм
Картошка (1 кг) – 4 минг сўм
Пиёз (1 кг) – 2 минг сўм
Сабзи (1 кг) – 2 минг 500 сўм
👉 @PARKENT_TONGI
Туманимиз деҳқон бозорида фаолият кўрсатаётган "Элга хизмат" ярмаркаси масъулларининг берган маълумотларига кўра алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари шу кунларда қуйидаги нархларда сотилаётган экан.
Мол гўшти (суякли) – 65 минг сўм
Қўй гўшти (1 кг) – 70 минг сўм
Товуқ гўшти (бутун товуқ) – 24 минг сўм
Олий навли ун (1 кг) – 4 минг 400 сўм
Маҳаллий ун 1-навли (1 кг) – 3 минг 900 сўм
Пахта ёғи (1 л) – 16 минг 400 сўм
Ўсимлик ёғи (1 л) – 17 минг 500 сўм
Шакар (1 кг) – 11 минг 500 сўм
Тухум (донаси) – 1 минг 200 сўм
Гуруч (аланга) – 15 минг сўм
Макарон (1 кг) – 9 минг сўм
Картошка (1 кг) – 4 минг сўм
Пиёз (1 кг) – 2 минг сўм
Сабзи (1 кг) – 2 минг 500 сўм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ностандарт иситиш ускуналари ва "қўлбола" ёндиргичлардан фойдаланманг
Ҳурматли туманимиз аҳолиси!
Ҳаво ҳарорати пасайган шу кунларда табиий газдан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўришни унутманг!
Иситиш мосламалари ва овқат тайёрлаш жараёнида газ плиталарини қаровсиз қолдирманг.
Вентиляция тизимига алоҳида эътибор беринг, шунингдек, ис газидан заҳарланиш хавфини олдини олиш учун ностандарт иситиш ускуналари ва "қўлбола" ёндиргичлардан фойдаланманг.
Газ жиҳозлари ишлаб турган хоналарда дам олишдан сақланинг!
Чироқни ёқишдан олдин газ ҳиди йўқлигига ишонч ҳосил қилиб, у аниқланганда дарҳол 104 рақами орқали газ хизматига мурожаат қилинг!
Ностандарт иситиш ускуналари ва "қўлбола" ёндиргичлардан фойдаланиб, нафақат ўзингизни балки, яқинларингизни ҳам ҳаётини хавф остига қўйманг!

⚡️ ⚡️ ⚡️ "Элга хизмат" ярмаркасидаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда сотилмоқда
Туманимиз деҳқон бозорида фаолият кўрсатаётган "Элга хизмат" ярмаркаси раҳбари Фазлиддин Холтаевнинг берган маълумотларига кўра алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини бугунги кунда қуйидаги нархларда харид қилишингиз мумкин!
Мол гўшти (суякли) – 65 минг сўм
Қўй гўшти (1 кг) – 70 минг сўм
Товуқ гўшти (бутун товуқ) – 26 минг сўм
Пахта ёғи (1 л) – 17 минг сўм
Ўсимлик ёғи (1 л) – 18 минг сўм
Шакар (1 кг) – 11 минг сўм
Тухум (донаси) – 1 минг 200 сўмдан 1 минг 300 сўмгача
Гуруч (аланга) – 11 минг сўм
Макарон (1 кг) – 9 минг сўм
Картошка (1 кг) – 4 минг сўм
Пиёз (1 кг) – 2 минг сўм
Сабзи (1 кг) – 2 минг 500 сўм
❗️ Ҳурматли туманимиз аҳолиси!
"Элга хизмат" ярмаркасининг фаолияти, ундаги нархлар бўйича шикоятингиз бўлса, мазкур ярмарканинг раҳбари Фазлиддин Холтаевнинг қўйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилиб мурожаат қилишингиз мумкин!
📞 +99899-022-66-79
⭕️ Лавҳани яқинларингизга ҳам улашинг!

⚡️ ⚡️ ⚡️ Кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан мурожаатлар сони кўпайди
Рақобат қўмитаси сўнгги вақтларда кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан мурожаатлар ортганлигини, йил бошидан буён 1700 га яқин мурожаат келиб тушганлигини маълум қилди.
Кўрилган чоралар натижасида 20 млрд сўмга яқин маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолатлар юзасидан республикадаги 129 та қурувчи корхоналарнинг шартномалари таҳлил қилинган. Уларда қуйидагилар аниқланган:
80 фоиз шартномада қурувчи корхоналарга қайта ҳисоб-китоб ҳуқуқ устуворлиги берилган бўлса, атиги 20 фоизда ҳар иккала тарафга мазкур ҳуқуқлар белгиланган;
58 фоиз шартномада кўрсатилган умумий майдон қурилиши якуни бўйича майдонлар орасида тафовут мавжуд бўлганда қайта ҳисоб-китоб ҳуқуқи белгиланмаган;
37 фоиз шартномаларда хонадон ичида амалга ошириладиган қурилиш ишлари тўғрисида мажбуриятлар киритилмаган;
18 фоиз шартномаларда қурувчи ва истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида бандлар киритилмаган;
39 фоиз шартномаларда қурилиш объектининг топшириш муддати кўрсатилмаган;
51 фоиз шартномаларда қурилиш топширилишининг ҳар бир кечиккан куни учун қурувчи томонидан тўланадиган пеня белгиланмаган;
86 фоиз шартномаларда қурувчи ва истеъмолчи томонидан шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқи белгиланган, (шундан, 41 фоизида шартномани ҳар иккала томоннинг манфаатлари кўзланган бўлса, 59 фоизида фақатгина қурувчи корхонанинг манфаатлари кўзда тутилган) 14 фоизида эса шартномани бекор қилиш тўғрисида банд киритилмаган.
Бундан ташқари, шартнома тузилгандан сўнг дастлабки тўлов муддати 30 кундан ошмаслиги қайд этилган бўлса, 74 фоиз ҳолатда шартнома бир томонлама бекор бўлганда харидорга тўловни қайтариш муддати 30−180 кун ва айримларида эса 24 ойдан 36 ойгача этиб белгиланган.
84 фоиз шартномаларда эса хонадон харидор томонидан қабул қилиб олингандан сўнг қурувчи томонидан унга кафолат муддати белгиланмаган.
Яъни кафолат муддати давомида хонадонда нуқсонлар аниқланса, қурувчи томонидан бартараф этиш мажбурияти 82 фоиз ҳолатда белгиланмаган.
Шу боис, уй-жой жой сотиб олишда қуйидагиларга эътибор бериш тавсия этилади:
шартнома шартларини батафсил ўқиб чиқинг;
асосий жиҳатлар (қурилиш муддатлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, қурилиш ва фойдаланишга топшириш муддатлари, муддатлар учун жавобгарлик ҳисобга олинганини текшириш);
компаниянинг иш тажрибаси ва қурувчининг ишончлилигига ишонч ҳосил қилинг (электрон рўйхат ва қурилишда "Шаффоф тизим" мавжудлигини очиқ манбалардан текшириш мумкин);
тўловларни фақат банк ҳисоблагичлари орқали амалга оширинг.

⚡️ ⚡️ ⚡️ Хайрли ишларда маҳаллалардаги "еттилик" ўрнак бўлиши керак
Бугун маҳаллалардаги “еттилик”, яъни раисдан тортиб ёшлар етакчисигача хайрли ишларда аҳолига ибрат намунасини кўрсата олса, ўша жойда эзгу мақсадлар атрофида жипслашганлар кўп бўлади.
Шуни ҳисобга олган ҳолда бугун аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиши, ҳовлининг бўш жойларига мевали дарахтлардан экиш ишларида энг аввало маҳалла “еттилиги” ибрат намунасини кўрсата оляптими, деган савол ўртага чиқади.
Бу борада туманимиз маҳаллаларида хонадонидаги томорқасидан фойдаланиш, мевали дарахтларни экиш ишларида бошқаларга ўрнак бўлаётган маҳалла раислари ҳам бор.
Масалан, Қўрғон маҳалласи раиси Усмон Шодиев ҳовлисидаги 22 сотих томорқасига 102 та мевали дарахт, шу йилда эса 20 та узум ҳамда “тўқсонбости” экинларини эккани таҳсинга лойиқ.
Албатта, бундай маҳалла раисининг гапи таъсирли чиқади. Томорқадан самарали фойдаланиш ҳақида тавсияларини аҳоли қабул қилиб, унга эргашади.
Шунингдек, Қўғрон маҳалласининг ҳоким ёрдамчиси ҳовлиси 15 та узум, ёшлар етакчиси эса 22 та мевали кўчатлардан эккан.
Янги Санганак маҳалласи раиси ҳам Миролим Олимовни ҳам бу масалада ўрнак қилиб кўрсатиш мумкин.
Маҳалла раиси 13 сотихли томорқасидан унумли фойдаланиб келмоқда. У ҳовлисидаги иссиқхонасига исмалоқ экиб қўйибди. Раис томорқасига 20 та мевали кўчат эккан.
Янги Санганак маҳалласининг ҳоким ёрдамчиси ҳовлиси 15 та, ёшлар етакчиси 10 та мевали кўчат эккан ҳамда хотин-қизлар фаолининг 20 та дарахт бор.
Ушбу маҳалланинг ижтимоий ходимаси эса 10 та, профилактика инспектори 10 та терак эккан.

⚡️ ⚡️ ⚡️ "Тўй ва бошқа тантаналар риё ва исрофга тўлди" — Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши раиси, муфтий Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАР мурожаат билан чиқди.
ўз мурожаатида саховатпеша кишиларни мактаб қуриш ёки таъмирлаш ишларига ҳам катта эътибор қаратишларини тавсия этди.
Таъкидланишича, маърифат, зиё маскани бўлган таълим даргоҳларини қуриш, обод қилиш ажри улуғ амаллардан.
Шунингдек, таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларни моддий тарафдан таъминлаш, уларни контракт-шартномаларини тўлаб бериш, ўқув қурол ва дарсликларини олиб бериш савоби доимий ёзилиб турадиган садақаи жория бўлади.
"Таассуфки, тўйлар, оилавий тантаналар, марҳумлар хотираси, ҳаж ва умрага бориб-келувчиларни кутиб олишга бағишланган йиғинлар, улардаги бир-биридан ўтиб тушадиган, кимўзарга, риёга, исрофга тўла ишлар халқимизнинг жиддий муаммоларидан бири бўлиб келмоқда.
Шу ўринда, зиёлилар, ёши кекса отахону онахонлар, нуронийларга айтар сўзимиз, келинг, биргаликда юртимиз аҳолисига, айниқса, юқоридаги каби исрофгарчилик ва дабдаба қилаётганларга тушунтириш ишларини кўпайтирайлик, бу каби иллатларга биргаликда барҳам берайлик. Аллоҳ таоло ато этган мол-дунёни исроф қилиш – катта гуноҳ, эканини уқтирайлик! Бунинг ўрнига топганларимизни савобли ишларга сарфлаб, бева-бечора, ночор, муҳтожларга ёрдам берайлик, ана шунда улкан савобга эга бўламиз, иншоааллоҳ", дейди Муфтий ҳазратлари.
Ижтимоий ҳимоя бўйича давлатимиз раҳбарининг ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда, дин пешволари қуйидаги 7 та вазифани амалга оширишни белгилаб олмоқда:
Биринчи, уламолар ва имом-хатиблар “Хайру саховат – қалбларга қувонч улашади” шиори остида тарғибот-ташвиқот ишларини кенг кўламда амалга ошириш.
Иккинчи, ҳар бир марказий масжид 5 тадан эҳтиёжманд оилани оталиққа олиб, уларнинг фарзандларини ўқув курсларида ўқитиши, касб-ҳунарга ўргатиши ва доимий даромадга эга бўлишига кўмаклашиш.
Учинчи, ҳар бир туман-шаҳар бош имом-хатиблари ҳудудидаги камида 1 та мактабни ҳомийларни жалб этган ҳолда таъмирлаш ишларига ёрдам кўрсатиш.
Тўртинчи, “Вақф” хайрия жамоат фонди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда мамлакатимиз бўйича кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган 200 нафар ёшни касбга ўргатиш ва иш билан банд қилиш.
Бешинчи, “Вақф” хайрия жамоат фонди “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази билан ҳамкорликда жисмоний имконияти чекланган болаларга 50 дона спорт аравачаси ва бошқа реабилитация воситалари олиб бериб, уларнинг даволанишларига кўмаклашиш.
Олтинчи, масжид имом-хатиблари ҳомийларни жалб этган ҳолда “Меҳрибонлик”, “Саховат”, “Мурувват” уйларига ва меҳнат фахрийларига моддий ёрдамлар кўрсатиш ишларини ташкил этиш.
Еттинчи, имом-хатиблар томонидан тўй-маърака маросимлардаги исрофгарчилик, умра зиёратидан қайтгандан кейин ҳар хил хўжакўрсин маросимлари уюштиришдек иллатларнинг олдини олиш юзасидан тарғибот ишларини амалга ошириш.