"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
24.1K subscribers
14.7K photos
4.58K videos
156 files
4.58K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Қорақалпоқ ҳудудига "радар" мосламаси ўрнатилди

Паркент туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, подполковник Дилшод Ҳалиловнинг маълумот беришича, содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили ҳамда аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатларга кўра тегишли чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

Жумладан, Паркент тумани Қорақалпоқ ҳудуди, Ёшлик маҳалласидан ўтувчи марказий автомобиль йўлига ҳаракат тезлигини назорат қилувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситаси ўрнатилди.

Мазкур ҳудудда тезликни соатига 70 км.дан оширган ҳайдовчиларга белгиланган тартибда жарима қўлланилади.

Огоҳ бўлинг ҳайдовчилар!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍191🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Фирибгарлар банк карталаридан пулларни қандай қўлга киритмоқда?

Бугунги кунда ўғрилар олдингизга келиб чўнтагингизга қўл солмайди, балки сизнинг ҳисобингиздаги пулларга кўз олайтирмоқда.

Ушбу видеода фирибгарлар телефонга "кириб олиш" учун энг кўп қўллайдиган усул – зарарли APK файллар, ундан сақланиш йўллари ҳамда фирибгарликка дучор бўлганда нима қилиш кераклиги тушунтириб берилган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Паркент туман Санитария-эпидемиологик бўлимининг сохта ходимлардан огоҳ бўлиш ҳақида тумандошларимизга йўллаган мурожаати

Ҳозирда бизга маҳалла раислари ва фуқаролари томонидан кўп бора мурожаатлар тушмоқда.

Айни кунларда ўзини Паркент туман Санитария-эпидемиологик бўлими ходимлари сифатида таништирган шахслар маҳаллаларда "мажбурий ҳолатда зарарсизлантирувчи дори", дея нимадир сотиб юрганлиги маълум бўлди.

Шуни маълум қиламизки, туман Санитария-эпидемиологик бўлими ходимларига бундай топшириқ бўлмаган ва дори сотиш мажбурийлиги ҳеч кимга берилмаган.

Қалбаки ҳужжатлар кўрсатиб, ўзини "Паркент туман Санитария-эпидемиологик бўлими ходимиман", дея таништираётган шахсларнинг дориларни мажбурий олиниши ҳақида айтаётган ёлғон гапларига асло ишонманг!

Ҳозирда Паркент туманида аҳолини ташвишга солувчи фавқулодда ҳолат, касалликлар тарқалиши кузатилмаган.

Мажбурий дори сотилиши туман Санитария-эпидемиологик бўлими томонидан амалга оширилмаслигини унутманг!

Агар туман аҳолиси хонадонида касаллик ҳолатлари кузатилиб, тиббий ходимлар томонидан рўйхатга олинса, туман Санитария-эпидемиологик бўлими мутахассислари томонидан албатта бориб ўрганилади.

Тегишли тартибда касаллик тарқалишини олдини олиш чоралари сифатида касалликни келтириб чиқарган омилни йўқ қилиш ишлари бепул олиб борилади.

🔴 Мажбурий дори сотиш ҳолатлари аниқланганда қўйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг!

📞 +99899-050-09-03

📞 +99899-839-12-45

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍323🎉2🔥1👏1
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Паркентда 28 майдан 2 июнгача кутилаётган ёмғир сабаб сел келиш хавфи бор

"Ўзгидромет" агентлиги шу йилнинг 28 майдан 2 июнгача кутилаётган ёмғир сабабли республиканинг 9 та вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди.

Хабарда қайд этилган 9 та вилоятда ёмғир ёғиши натижасида СЕЛ-СУВ ТОШҚИНЛАР ҲОДИСАЛАРИ хавфи юзага келиши мумкинлиги таъкидланган.

📍 Сел хавфидан огоҳлантирилган тоғ олди ҳудудлари орасида Паркент тумани ҳам бор!

❗️Шу боис, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи, дам олувчи ва ҳаракатланувчи фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍113🔥2
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Бугун кундузги соат 10:00 дан кеч соат 19:00 гача туманимизнинг айрим маҳаллаларида табиий газ таъминоти тўхтайди

Туманимиз марказидаги катта кўприкда амалга оширилаётган қурилиш жараёнларида мазкур кўприк яқинидан ўтган ўрта босимли газ қувурини хавфсиз ҳудудга кўчириш зарурати юзага келди.

Шу боис, бугун, 28 май куни Мозорхожи, Хўжа, Ўчоқ, Сой, Қўличи, Булоқбоши маҳаллаларида тўлиқ, Обжувоз, Ойбек, Бўрсилиқ маҳалласининг айрим ҳудудидаги жами 3 минг 107 та хонадон ҳамда 125 та улгуржи истеъмолчига кундузи соат 10:00 дан кеч соат 19:00 гача табиий газ бериш тўхтатиб турилади.

Бажарилаётган ишлар юзасидан қўшимча билдириш зарурати пайдо бўлган тақдирда @PARKENT_TONGI телеграм канали орқали тезкорликда хабардор қилинади.

Қўшимча маълумот учун қўйидаги рақамларга қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Телефонлар: +998717222392; +998999631004

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

⭕️ "Паркенттумангаз" газ таъминоти бўлими

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍184🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ 2025/2026 ўқув йили учун ҳужжат топшириш саналари маълум қилинди

Бакалавриат йўналишлари учун:
5 июнь – 25 июнь
https://my.uzbmb.uz сайти орқали ариза топширасиз.

Магистратура учун:
1 июль – 30 июль
https://magistr.edu.uz сайти орқали топширилади.

Ўқишни кўчириш (трансфер) учун:
15 июль – 5 август
https://transfer.edu.uz сайти орқали мурожаат қилинади.

🔴Барча ҳужжатлар фақат онлайн тарзда қабул қилинади!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍2🔥1
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Туманимиздаги айрим маҳаллаларда тўхтатилган газ таъминотининг тиклаш вақти узайтирилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 28 май куни Мозорхожи, Хўжа, Ўчоқ, Сой, Қўличи, Булоқбоши маҳаллаларида тўлиқ, Обжувоз, Ойбек, Бўрсилиқ маҳалласининг айрим ҳудудидаги жами 3 минг 107 та хонадон ҳамда 125 та улгуржи истеъмолчига кундузи соат 10:00 дан кеч соат 19:00 гача табиий газ бериш тўхтатиб турилиши белгиланган эди.

Режалаштирилган ишлар ўз якунига етмагани учун ушбу маҳаллаларда газ таъминотини тиклаш вақти кечиктирилди.

Истеъмолчиларга табиий газ беришнинг аниқ вақти ҳақида @PARKENT_TONGI телеграм каналида тезкорликда хабар берилади.

Қўшимча маълумот учун қўйидаги рақамларга қўнғироқ қилишингиз мумкин.

📞 +998717222392

📞 +998999631004

🔴Табиий газни етказиш билан боғлиқ қўшимча маълумот бериш зарурати бўлган тақдирда @PARKENT_TONGI телеграм каналида тезкор ахборот маълум қилинади!

❗️Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

✍️ "Паркенттумангаз" газ таъминоти бўлими

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍124🔥1
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Газ таъминоти вақтинча тўхтатилган маҳаллаларда бугун, кеч соат 20:40 дан қайта тикланади

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 28 май куни Мозорхожи, Хўжа, Ўчоқ, Сой, Қўличи, Булоқбоши маҳаллаларида тўлиқ, Обжувоз, Ойбек, Бўрсилиқ маҳалласининг айрим ҳудудидаги жами 3 минг 107 та хонадон ҳамда 125 та улгуржи истеъмолчига табиий газ бериш вақтинча тўхтатиб турилиши белгиланган эди.

Айни дамда режалаштирилган ишлар ўз якунига етмоқда.

Истеъмолчиларга табиий газ бериш бугун, кеч соат 20:40 дан бошлаб тикланади.

Қўшимча маълумот учун қўйидаги рақамларга қўнғироқ қилишингиз мумкин.

📞 +998717222392

📞 +998999631004

❗️Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

✍️ "Паркенттумангаз" газ таъминоти бўлими

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍144🔥2
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ 6 июнь Қурбон ҳайити байрами!

2025 йилда муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнь – жума кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 6 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин.

Аҳолининг Қурбон ҳайити байрамини муносиб ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2025 йил 7 июнь (шанба)куни олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгилансин.

✍️ Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17👍2🔥2🙏1
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Болалар кунига бағишланган байрам дастурлари давом этди!

Аввал хабар берганимиздек, бугун "Ёшлар боғи"да Паркент туман ҳокимлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Болалар кунига бағишланган байрам тантаналари эртага ҳам давом этади.

Эртага, 1 июнь кундузги соат 09:00 дан бошлаб "Ёшлар боғи"да 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган байрам дастурларининг давоми 22:00 га қадар бўлиб ўтади.

Байрам дастурларида болажонлар учун турли қизиқарли саҳна чиқишлари ўрин олган.

Шунингдек, туман Маданият бўлими санъаткорларининг концерт дастурлари, қизиқарли ўйинлар, "музқаймоқ партй" ва бошқа бир-биридан ажойиб шоулар ўтказилади.

Шу куни ғаройиб аттракционлар болажонлар ихтиёрида бўлади.

❗️Ҳурматли тумандошлар, қадрли ота-оналар!

Байрам дастурлари томошаси ҳамда кўнгилочар шоуларга фарзандларингизни албатта олиб боринг!

🔴Хабарни яқинларингизга улашишни унутманг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
36🔥42