#Яшил_макон
⚡️⚡️⚡️ Ўқитувчилар 1 минг 350 туп кўчат экди
“Самсарак” ҳудудидаги 28-мактаб жамоаси хайрли ишга қўл урди. Педагогик жамоа мактаб ховлисининг бўш қисмига кўчат экишни режалаштирганди.
Ўқитувчилар мактаб ховлисига 1000 туп терак, 300 туп узум ҳамда 50 туп мевали дарахт кўчат экишди.
Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI

⚡️⚡️⚡️ Бугун прокуратура ходимлари 200 дан ортиқ дарахт экди
Туманимиз ҳудудларида ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлар қизғин давом этмоқда.
Жойларда ўтказилаётган ҳашарлар маҳаллаларимиз чиройини очиб бораётган бир пайтда туман прокуратураси хайрли ишларини давом эттирмоқда.
Бугун прокурор Шарифжон Акбаровга бириктирилган 2-сектор ҳудудидаги “Истиқбол” маҳалласидан ўтувчи катта йўл четига 200 дан ортиқ манзарали дарахт экилди.
“Яшил макон” доирасида амалга оширилган хайрли ишда ободонлаштириш бўлими билан биргаликда туман прокуратурасининг ходимлари ҳам фаол иштирок этди.
Прокурор бошчилигидаги “Яшил макон” доирасида дарахт экиш ишлари қизиғин давом этмоқда.
👉 @PARKENT_TONGI

⚡️ ⚡️ ⚡️ Бугун туманимизнинг 3-сектор ҳудудидаги маҳалларда 1000 туп кўчат экилди
🌐 “Кўчат эк, боғ ярат” деган нақл бежиз айтилмаган. Дилимизни яйратиб, кўзларимизни қувонтирадиган, энг асосийси, ҳавонинг софлиги бугун экаётган кўчатларнинг салмоғи, яратилаётган боғларнинг кенглигига боғлиқ.
🔝 Шу ҳақда туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Азизбек Алиасқаров фикрларини эшитгандик.
😎 Қарангки, “Начальник”нинг гапиргани қилаётган ишига мос келар экан.
✅ Бугун эрта тонгдан туман ички ишлар бўлими ходимларидан бир гуруҳи йиғилибди.
💠 Подполковник Азизбек Алиасқаров ходимларига кун тартибига ягона масала – “Яшил макон” доирасида 1000 туп манзарали дарахт экиш шартлигини тайинлабди. Ўша биз давраларда “Начальник”дан эшитган гапларимизни айтибди.
☁️ – Бугун енгимизни шимариб, секторимиз маҳаллаларига имкон борича кўпроқ кўчат экамиз, – дебди Азизбек Алиасқаров. – Яшил челленждан четда турсак уят бўлади. Хайрли ишга ўз ҳиссамизни қўшамиз, ўртоқлар! Мана кўчатлар тайёр, вақт ғанимат, бўлди қани кетдик кўчат эккани...
🚛 Бу хайрли ишга маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳам қўшилибди.
🏐 Хуллас, бугун 3-сектор ҳудудига бириктирилган “Хўжа”, “Ўчоқ”, “Сой”, “Нуробод”, “Қуёш”, “Чинорбулоқ”, “Кумушкон” маҳалла ҳудудига бўлиниб борган ходимлар жами 1000 туп кўчат экди.
➡️ 😎 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон
⚡️ ⚡️ ⚡️ Бугун 2-секторда 1800 туп кўчат экилди
🔝 Туманимиз обод манзилга айланиши учун "Яшил макон" доирасида кўчат экиш тадбирлари сектор раҳбарларининг фаоллиги, ишни тўғри ташкил қилаётгани сабаб кенг тус олди.
😎 Иштирокчилар-чи? Маҳалла идораларининг вакиллари ва фаоллари, турли ташкилот ходимлари кўнгилли бўлиб уюшқоқликда кўчат экмоқда.
✅ Масалан, бугун прокурорга бириктирилган 2-сектор ҳудудидаги "Яшнобод", "Бойқозон", "Сурхи" "Мозорхожи", "Бўрсилиқ", "Обжувоз", "Гулбоғ", "Истиқбол", "Қайилма", "Боғбон" маҳаллаларида жами 1800 туп манзарали дарахт экилди.
❗️ Бунда прокурор Шарифжон Акбаров маҳалла раисларига яқиндан кўмаклашиб турибди. Сифатли кўчатларни олиш, зарур техникаларда ҳудудларга ўз вақтида етиб бориши, экилганларининг аниқ сони ва келгусида кўкариши каби муҳим масалаларни прокурор назоратига олган.
💸 Маҳалла раислари ҳам ишни пухта тартибли бажаришда бошқаларга ибрат бўлмоқда.
🫥 Масалан, маҳалла раислари бу хайрли ишга иштирокчиларни кўпроқ жалб қилишда кексалар билан биргаликда одамларни даъват қилаётгани зое кетмаяпти.
🏐 "Эртага маҳаллага фалон туп кўчат келади", деган гапни ўзи кўнгиллилар сафини ошириб, кўпроқ кўчат экишга етарли бўлмоқда.
➡️ 😎 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ташкилот ходимлари кўчат экиш ишларида фаол иштирок этмоқда
🔝 Аввал хабар берганимиздек, туманимизда "Яшил макон" доирасида кўчат экиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
💠 Унда турли ташкилот вакиллари ҳам алоҳида фаоллик кўрсатмоқда.
😎 Масалан, Паркент туман санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг 15 нафар ходими "Қўличи" маҳалласидан ўтувчи катта йўл бўйига 30 туп мевали 176 туп манзарали кўчатни экиб чиқди.
😎 Шунингдек, Паркент туман Халқ таълими бўлимининг 40 нафар ходими "Паркент-Бойқозон" йўналишининг сой бўйида икки гуруҳга бўлиниб 170 туп манзарали дарахт кўчатларини экишди.
😎 Туманимизда "Яшил макон" тадбирлари давом этмоқда!
➡️ 😎 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ҳокимнинг ибрати
📞 Куни кеча ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбарига қўнғироқ қилди.
🔝 Маҳалладаги ёшлар етакчилари ўз ортидан эргашаётган йигит-қизларга "Яшил макон" доирасида кўчат экишда ҳам ибрат бўлиши керак.
🔠 Шу фикрда Шоҳрух Шоаҳмедов туманимиздаги маҳалла ёшлари етакчилари билан бирга кўчат экиш учун "Сўқоқ" ҳудудидаги "Чинор" маҳалласига борди.
⏳ Бу ишга ҳоким 3 соат вақтини сарфлади. Ўз қўли билан кўчат экиб, дарахтларни тезроқ кўкариб кетиши учун нималарга эътибор бериш кераклигини тушунтирди. Ҳар бир жараённи эринмай тушунтириб, амалда кўрсатиб берди.
🌳 Кўтаринки кайфиятда ўтган кўчат экиш жараёнида ҳоким уларни фаолиятига оид масалалар ва муаммолари билан ҳам қизиқди. Ўзаро фикр алмашилган суҳбат самимий бўлди.
✔️ "Чинор" маҳалласидан ўтувчи катта йўл бўйига 1000 туп манзарали кўчат сифатли қилиб экилди.
🏐 Ҳоким бошчилигида ўтган кўчат экиш ишларида туманимиздаги барча маҳалла ёшлари етакчилари ҳамда кўнгилли йигит-қизлар иштирок этди.
➡️ 😎 @PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон
⚡️ ⚡️ ⚡️ Бугун спортчи ёшларимиз 400 та кўчат экди
Илгарилари бобо ўз набираси билан кўчат экаётганлигини кўриб турардик. Буни ўзига хос тарбия деб тушунардик.
Йиллар ўтиб улғайган фарзанд табиатида кўчат экишга бўлган иштиёқ боғ яратишга ҳам туртки бериши шубҳасиз.
Туманимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси қизғин олиб борилаётган бир пайтда Паркент спорт мактаби тарбияланувчиларининг кўчат экишдаги фаоллигини кўриб ёдимизга шу фиклар тушди.
Бугун спортчиларимиз "Обужувоз" маҳалласидаги "Гулбоғ" ўйингоҳи атрофига 200 та манзарали, 200 та мевали, жами 400 туп кўчат экишди.
Бугун экилган ниҳоллар яқин йиллар ичида катта дарахт бўлиб мева берганлигини кўрган спортчиларни шу заминга бўлган меҳр-муҳаббати янада ортиб кетса ажабмас.

⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимиздаги 34-мактабда “Устозлар боғи” барпо этилмоқда
Туманимизда 58 та мактаб, 20 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритади.
Ушбу таълим-тарбия даргоҳларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги дарахт кўчатларини экиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Бу хайрли иш кенг қулоч ёзиб туманимиздаги мактаб директорларидан иборат жамоа 34-мактаб ҳудудида “Устозлар боғи”ни яратмоқда.
Мазкур боғнинг умумий майдони 80 сотих бўлиб, унга жами 5 минг 500 туп дарахт кўчати экилади.
Мулоҳаза қилиб кўрилса, дарахт экишда ёшларга ибрат кўрсатиш ўз самарасини бермай қолмайди.
Шу маънода ҳар бир мактаб ва боғча ҳудудида турли манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, боғлар яратилаётгани ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш йўлидаги муҳим қадамлардан дейиш мумкин.
Чунки, табиатни мусаффо асраш учун дарахт кўчатларини экиш зарурати, ўқувчи-ёшларда энг аввало меҳнатсеварлик туйғусини ҳам мустаҳкамлайди.
Туман мактаб ва мактабгача таълим бўлими ташаббуси билан 34-мактабда барпо этилаётган “Устозлар боғи”даги кўчат экиш ишларида 2-сектор раҳбари прокурор Ж.Хайитбоев ҳам иштирок этди.

⚡️ ⚡️ ⚡️ “Қизилтоғ” ҳудудига ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ кўчат экади
Бугун Паркентнинг “Қизилтоғ” ҳудуди ҳар қачонгидан гавжум. Таъкидланишича, охирги уч кун давомида 100 минг нафарга яқин сайёҳ шу ерга келган ва бу рақамлар ортиб бормоқда, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Дам олувчиларга муносиб шарт-шароит яратиш, ноқулайликлар олдини олиш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан зарурий чоралар кўрилмоқда.
Ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш, автотранспорт воситалари учун махсус автотураргоҳ ташкил этиш, шунингдек, биоҳожатхона, кўчма чиқинди қутилари, савдо дўконларини кўпайтириш бўйича вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ўрганиш ишлари олиб бормоқда.
Бу борада масъулларга тегишли тартибда топшириқлар юкланди.
Шунингдек, махсус жойларда мевали дарахт кўчатлари экиш ишлари йўлга қўйилди. Сабаби ҳар бир борган сайёҳ мазкур ҳудудда ўз кўчатларини ўтқазади.
Вилоят фаоллари ҳам бугун нуронийлар билан бирга мевали ва манзарали кўчатлар экишга ўз ҳиссасини қўшишди.
Бугунги кўчат экиш ишларида туманимиз ҳокими Сардор Исақулов ҳамда прокурор Жасурбек Хайитбоев ҳам иштирок этди.

⚡️ ⚡️ ⚡️ Мактабимизда мўъжазгина боғ яратдик
Туманимизда "Яшил макон" лойиҳаси доирасида 629 минг 200 дона кўчат экиш режалаштирилган эди.
Маълумотга кўра, амалда 644 минг 980 дона кўчат экилиб, белгиланган режа 102, 5 фоизга бажарилди. Айни шу режага 45-мактаб жамоаси ҳам ўз ҳиссасини қўша олгани биз учун катта хурсандчилик бўлди.
Мактабимизда ҳам кўчат экиш ишларини уюшқоқликда ўтказиш мақсадида ҳудуддаги фойдаланилмай келинаётган майдончага 50 туп арча, 200 дона манзарали кўчат экдик.
Бу бир қарашда айримлар учун унча катта аҳамиятга эга бўлмаслиги мумкин.
Лекин жиддий мулоҳаза қилиб кўрилса, мактабимизда бир боғ яратишда ўқитувчиларнинг катта синф ўқувчилари билан биргаликда кўчат экиши, кичик ёшдаги ўқувчиларни ҳам туманимиз табиатини асраб-авайлаш баробарида, уларни меҳнатсеварликка ўргатади.
Кенг қулоч ёзган хайрли иш давом этиб, туманимизнинг турли давлат ва жамоат ташкилотларида, катта йўл бўйларида кўчат экилаётган экан, демак, ёш авлод қалбида Паркентнинг бетакрор табиатини кўз қорачиғидек асраш туйғуси ҳам мустаҳкамланиб бораверади.
✍️ Бахтиниса ИСОҚОВА,
45-мактаб директори ўринбосари

⚡️ ⚡️ ⚡️ Аҳил жамоа Самсарак ҳудудига бир кунда 1500 туп манзарали кўчат экишди
Катта ҳаётий тажрибага эга инсонлар бош бўлган ишларда барака бор. Айниқса, ёшларни ёнига олиб улар билан кўчат экаётган катта авлод вакилларини кўрганда қувониб кетамиз. Буни ўзига хос тарбия деб тушунамиз.
Бундай эзгулик ёшлар табиатида кўчат экишга бўлган иштиёқни ошириб, боғ яратишга ҳам туртки берса ажабмас.
Туманимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси қизғин олиб борилаётган бир пайтда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг шижоатли ёшлари ҳам кўчат экиш ишларига ўз ҳиссасини қўшиш учун Самсарак ҳудудига келишди.
Жами 35 нафар келган ёшларга “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Дадажон Исоқулов бош бўлиб, ўз қўли билан кўчат экиб, ёшларга дарахтларни тезроқ кўкариб кетиши учун нималарга эътибор бериш кераклигини батафсил тушунтирди.
Ҳар бир жараённи бирма-бир тушунтириб, амалда кўрсатиб берди.
Аҳил жамоа кун бўйи 750 дона япон саураси ва 750 каталпа, жами 1500 дона кўчатини экишди.