#Байрам_шукуҳи
⚡️⚡️⚡️ Эътибор ортидаги эъзоз
Туманимиздаги 3-мактабда 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган байрам тадбири ўзгача руҳда ўтди.
Ўқувчи-ёшлар ташаббуси билан ташкил этилган тадбирга мактабнинг барча ўқитувчи аёллари, ўқувчиларнинг оналари таклиф этилди.
Фаол ўқувчи-ёшлар устозлари ва онажонларини бир ўринга қўйиб, турли бадиий чиқишлар орқали байрам тилакларини изҳор этишди.
Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI

⚡️⚡️⚡️ Паркент Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Равшанбек Рўзибоевнинг 20 август – Тадбиркорлар куни муносабати билан туманимиз тадбиркорларига табриги
Ҳурматли туманимиз тадбиркорлари!
Бугунги байрамингиз билан Пакент давлат инспекцияси жамоаси ҳамда ўз номимдан самимий муборакбод этаман!
Шундай байрам кунида туманимизнинг иқтисодий тараққиёти, одамларни янгидан янги, муносиб иш ўринларини топишида машаққатли меҳнатларингизни ҳар қанча эътироф этсак арзийди.
Айни пайтда туманимизда фаолият кўрсатаётган 2400 та тадбиркорлик субъектида 10 мингдан ортиқ ишчи меҳнат қилмоқда.
Уларнинг айланма маблағлари 128 фоизга ортгани таҳсинга сазовор.
Биз ҳам тадбиркорларимизни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратиб, йил бошидан буён 67 та тадбиркорлик субъектини солиқ имтиёзларини бериш орқали фаолиятини тиклаб, уларда 200 нафардан ортиқ ишчи меҳнат қилишига эришдик.
Бугунги байрамингиз муборак бўлсин, ишларингизга муваффақият, оилаларингизга қут-барака тилайман!

⚡️ ⚡️ ⚡️ Сектор раҳбарлари сумалак пиширишга ўз ҳиссасини қўшди
✅ Туманимизда Наврўз умумхалқ байрамини кўтаринки руҳ ва юқори савияда нишонлашда Президентимизнинг тегишли қарорида белгилаб берилганидек “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя айни муддао бўлди.
✅ Байрам файзига файз қўшаётган бу бош ғоя ҳудудларда ўтаётган тадбирларда ҳам ўз аксини топмоқда. Фикримизни бугун Заркент ҳудудида жойлашган Паркент педагогика коллежида ўтган байрам тадбири ҳам тасдиқлайди.
✅ Юқори савияда ташкил этилган байрам тадбирида туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов, прокурор Шарифжон Акбаров, ички ишлар бўлими бошлиғи Азизбек Алиасқаров ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси Шаҳноза Хўжаева иштирок этди.
✅ Байрам кечасида истеъдодли ўқувчи-ёшларнинг ижодий ишлари намойиш этилди. Ўғил-қизлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлар, куй-қўшиқлар йиғилганларга манзур бўлди.
✅ Маҳалла фаоллари, ота-оналар қатнашган тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан табриклади.
🏐 Шундан сўнг сектор раҳбарлари вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси биргаликда сумалак солинган дошқозон атрофида жам бўлиб, самимий, эзгу ниятлари билан сумалакни пиширишга ўз ҳиссасини қўшди.
➡️ 😎 @PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам_шукуҳи
⚡️ ⚡️ ⚡️ “Хисорак” футбол чемпионати ғолиблари тақдирланди
Шу кунларда туманимизда мамлакатимиз мустақилигининг 32 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бошлиғи, подполковник Азизбек Алиасқаров энг улуғ, энг азиз байрамимиз олдидан “Хисорак" тўйхонасида 200 кишилик байрам дастурхонини ёзиб ош тарқатди.
Байрам дастурхонига 2 ой давом этган “Хисорак” футбол чемпионатида қатнашган 14 та жамоа ҳам таклиф этилди.
Мазкур мусобақада 1-ўринни қўлга киритган “Кичикқўрғон” маҳалласининг “Кўҳинур” кўчаси жамоаси, 2-ўринни олган “Қуёш” маҳалласи жамоаси, 3-ўринни эгаллаган “Кичикқўрғон” маҳалласидаги Улуғбек номли кўчанинг ёшлари 3-сектор раҳбари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
👉 @PARKENT_TONGI

⚡️ ⚡️ ⚡️ Конституциямиз қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди
Бугун туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди.
Унда ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда турли давлат ва жамоат ташкилотларининг бошлиқлари, нуронийлар, ёшлар иштирок этди.
Байрам тадбирида ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов йиғилганларни қутлуғ сана билан қизғин табриклаб, ўзининг самимий тилакларини билдирди.
Ҳоким нутқида Конституциямизда белгилаб қўйилган қоида ва нормаларга қатъий риоя қилаётгани халқимиз ҳаётини ўзгартираётгани, умуман инсон қадрини улуғлаш барча жабҳаларда ўз аксини топаётганлиги ҳамда унинг халқаро ҳуқуқ нормаларига тўла мос эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Кези келганда алоҳида таъкидлаш жоизки, туманимизда ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан давлат ва жамоат ташкилотларида тадбирлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда. Унда асосий қонунимизнинг мазмун моҳиятини энг аввало, ёшларга чуқурроқ тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида Конституциямиз қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишлаб иншо ва расм танловлари, саҳна кўринишидаги бадиий чиқишлар ёшлар иштирокида ташкил этилмоқда.
Ўтказилаётган тадбирларда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциямизнинг халқчиллиги, унда “инсон қадри”нинг том маънода юксалишига қаратилган қоида ва нормаларнинг бугунги кундаги аҳамияти ҳаётий мисоллар воситасида иштирокчиларга тушунтириб берилмоқда.
Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган байрам тадбирида санъаткорларимиз томонидан тайёрланган куй-қўшиқ ва рақслар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам_шукуҳи
⚡️ ⚡️ ⚡️ “Ёшлар боғи”да Янги йил байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди
Бугун туманимиздаги “Ёшлар боғида” Янги йил байрами муносабати билан концерт дастури бўлиб ўтди. Унда туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан саҳналаштирилган байрам томошалари намойиш этилди.
Байрам тадбирида туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов бошчилигида сектор раҳбарлари иштирок этиб, болажонларга Президент совғаларини тарқатишди.
👉 @PARKENT_TONGI
Бугун туманимиздаги “Ёшлар боғида” Янги йил байрами муносабати билан концерт дастури бўлиб ўтди. Унда туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан саҳналаштирилган байрам томошалари намойиш этилди.
Байрам тадбирида туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов бошчилигида сектор раҳбарлари иштирок этиб, болажонларга Президент совғаларини тарқатишди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам_шукуҳи
⚡️ ⚡️ ⚡️ Конституциямиз қабул қилинганлигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди
Бугун туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди.
Унда ҳоким Сардор Исоқулов, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда турли давлат ва жамоат ташкилотларининг бошлиқлари, нуронийлар, ёшлар иштирок этди.
Байрам тадбирида ҳоким йиғилганларни қутлуғ сана билан қизғин табриклаб, ўзининг самимий тилакларини билдирди.
Ҳоким нутқида халқаро ҳуқуқ талабларига тўла мос тарзда янгиланган Конституциямизда белгилаб қўйилган қоида ва нормаларга қатъий риоя қилаётгани халқимиз ҳаётини янада фаровон бўлишига, умуман олганда туманимизда ҳам инсон қадрини улуғлаш барча соҳаларда ўз аксини топаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, туманимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан давлат ва жамоат ташкилотларида тадбирлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда.
Уларда Асосий қонунимизнинг мазмун-моҳиятини энг аввало, ёшларга чуқурроқ тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Байрам тадбирида йил давомида ўзининг фаоллиги, ташаббускорлиги билан бошқаларга намуна бўлиб келаётган тумандошларимиз тақдирланди.
Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган байрам тадбирида Маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган куй-қўшиқ ва рақслар ҳамда 53-мактаб қошидаги “Қалқон жасорат мактаби” ҳарбий-ватанпарварлик спорт муассасаси курсантларининг саҳна кўринишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.