"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.3K subscribers
12.5K photos
4.23K videos
141 files
4.37K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Жамоат жойларида нималар тақиқланади?

Тақиқни бузган фуқаролар маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладими?

Батафсил жавоб видеода👆

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларга тўлиқ эгалик ҳуқуқи берилмайди

Батафсил видеода👆

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар олувчи фуқароларни танлаб олиш мезонлари ўзгартирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2024 йилдаги "Ипотека кредитларини ажратиш механизмлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ВМҚ-749-сон қарори қабул қилинди.

Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагиларни назарда тутмоқда:

ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш;

ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш мезонларини такомиллаштириш;

тижорат банклари томонидан фуқароларга ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш тартибини белгилаш.

Хусусан, илгари ариза берувчининг тақдим этилган аризаси асосида ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолашга туман (шаҳар) солиқ инспекциялари, тиббиёт бирлашмалари, молия бўлимлари ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлимлари масъул бўлишган бўлса, эндиликда мазкур функциялар қуйидаги ташкилотлар томонидан амалга оширилади:

"subsidiya.idm.uz" дастурий таъминот тизими орқали — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси;

ўрганиб чиқиш жараёнида фуқаронинг анкета-аризасида кўрсатилган маълумотлардан келиб чиқиб, ушбу маълумотларни баҳолаш учун иштирок этувчи масъул ташкилотлар — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари, туман (шаҳар) солиқ инспекциялари.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Хотин-қизлар кафолатланган иш ўринлари билан таъминланади

Паркент туман ҳокимлигида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаоллигини ошириш, айниқса, уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида штаб ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида ташкил этилган мазкур штабга туманимиздаги тегишли ташкилот вакиллари жалб қилинди.

Республика Савдо-саноат палатасининг Тадбиркорлик асосларига ўқитиш, бизнес ва инкубация бўлими бошлиғи Азиз Хусанов ушбу штаб фаолияти билан яқиндан танишиб, мутахассисларга зарур кўрсатмаларни берди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, штаб фаолияти давомида туманимиздаги хотин-қизлар хатловдан ўтказилади. Хатлов вақтида ишлаш истагини билдирганларга тадбиркорлик субъектларидан муносиб ва кафолатланган иш ўринлари билан таъминлаш, шунингдек тадбиркор аёлларни фаолиятини кенгайтириш бўйича имтиёзли кредит ажратиш, тайёрлаган маҳсулотларини сотилишига кўмаклашиш борасида аниқ чора-тадбирларни кўриб боради.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Афсусланганларнинг ўзидан эшитинг!

Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг оғир оқибатлари ҳақида қанчалик хабардорсиз?

Лавҳадаги фикрларга диққат қилинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Бугун 16 нафар хотин-қиз ишга жойлаштирилди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг  самарали кечиши хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларга муносиб иш топиб беришга ҳам боғлиқ. Оилаларнинг иқтисодий қуввати ортиб боришида айни жиҳат муҳим аҳамият касб этади.

Аввал хабар берганимиздек, Паркент туман ҳокимлигида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаоллигини ошириш, айниқса, уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида штаб ташкил этилганди.

Бугун ҳоким Сардор Исоқулов мазкур штаб фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида Республика Савдо-саноат палатасининг Тадбиркорлик асосларига ўқитиш, бизнес ва инкубация бўлими бошлиғи Азиз Хусанов билан биргаликда Марказий маҳалласида жойлашган “YASIN INVEST COLLECTION” МЧЖнинг текстиль корхонасида бўлишди.

Ҳоким бошчилигидаги мутасаддилар ушбу корхонага штаб томонидан хатловларда ишлаш истагини билдирган хотин-қизларни таклиф этишди. Уларга текстиль корхонасида хотин-қизларнинг меҳнат шароитлари, ойлик маошлари, умуман ишчи-ходимлар фаолияти билан боғлиқ барча масалалар ҳақида маълумот берилди.

Мулоқотларда дастлаб иш ўрганувчиларга 2 миллион сўм ойлик, бепул тушлик ва транспорт харажатлари текстиль корхонаси томонидан қоплаб берилиши маълум қилинди.

Иш ўрганишнинг кейинги босқичлари ходимнинг лаёқатига қараб 4 миллион сўмгача ойлик маош тўланиши айтилди.

Мазкур текстиль корхонасига ташриф чоғида 16 нафар хотин-қиз ишга жойлаштирилди.

Маълумот учун айтганда, Паркент туманида бугунги кунда аҳоли сони 168 минг 588 нафарни ташкил этиб, улардан 88 минг 87 нафари хотин-қизлардан иборат. Туманда жами 32 минг 646 та хонадон бўлиб, 49 минг 61 та оила истиқомат қилади.

Бугун, 15 ноябрь кунигача 16 минг 756 та хонадон хатловдан ўтказилиб, жами 214 нафар хотин-қиз ишлаш, бизнесини ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида эканлиги аниқланди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Порахўрмисан, ўлдим деявер!

Хитойда коррупция билан қўлга тушганларга ўлим жазоси берилади.

Жиноятчилар қамоққа тиқилиб, уларни кўп ҳолатларда 2-3 йил обдон ишлатиб, кейин ўлдириб юборишади.

Хўш қалай, порахўрларга қарши курашиш ёқдими?

❗️Лавҳани диққат билан кўринг, қолган гапларни кейин гаплашармиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Икки ёшга тўлмаган боласи бор ишловчи ота-оналардан бири қўшимча таътил олишга ҳақли

Батафсил видеода 👆

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Ўқувчининг дарсдан ташқари вақтидаги ҳаракати учун синф раҳбарга чора кўрилиши тўғрими?

Батафсил видеода 👆

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ “Уй қурилишини кечиктирган тадбиркор жаримага тортилади” — Қурилиш вазирлиги

Кўп қаватли уй қурилиши белгиланган муддатгача якунига етказилмаса, тадбиркорга солиқ органлари томонидан “катта-катта жарималар” қўлланилади, дея маълум қилди Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Азиз Худойқулов.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига мулк ҳуқуқини бериш бўйича қонун лойиҳасида белгиланган меъёрдан ортиқча эгалланган ер майдонларининг тақдири нима бўлади?

Меъёрдан ортиқ ерлар олиб қўйиладими ёки фуқаронинг ўзига расмийлаштириб бериладими?

Батафсил лавҳада👆

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича ҳуқуқий тарғибот ўтказилди

Бугун туманимиз ҳокими бошчилигида “Коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар” мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда туман прокурори Ж.Ҳайитбоев иштирок этиб, мавзу юзасидан маъруза қилди.

Туманимиздаги барча ташкилот раҳбарлари, “маҳалла еттилиги”, жамоатчилик фаоллари, ёшлар иштирок этган семинарда 2017 йилнинг 3 январида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг сабаблари ва қонунда белгиланган жавобгарлик каби маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, коррупция ҳолатларининг олдини олиш борасида амалга ошириш шарт бўлган вазифалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ йўл қўйилаётган салбий ҳолатларни барвақт аниқлаш борасида  сўровлар ва бошқа жамоатчилик назорати натижалари тегишли идоралар томонидан ўрганилиб борилаётганини айтиб ўтилди.

Семинарда бугунги куннинг энг оғриқли муаммоларидан бир таниш-билишчилик, масъулиятсизлик ва тамагирликка йўл қўймаслик учун давлат хизматчисининг касб этикаси, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўз зиммасига юклатилган вазифаларни ҳалоллик, масъулият ва садоқат билан бажариш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Таъкидланганидек, бу иллатга қарши нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, балки барча баробар курашиши шарт.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда шу йилнинг декабрь ойига қадар 1 минг 218 та дайди ит тутилди

Кейинги вақтларда туманимиз ҳудудларида дайди итлар кўпайиб қолгани кўпчиликни ташвишга солмоқда. Бу борада қаерга мурожаат қилишни ҳам билмайдиганлар бор.

Хўш, туманимизнинг қайси ҳудудларида қаровсиз, дайди итлар кўп учрайди? Жорий йилнинг бугунги кунига қадар қаровсиз, дайди итларининг нечтаси ушланди? Умуман, туманимизда кўча итларини сақлаб турадиган махсус жой борми?

Саволларимизга жавоб олиш мақсадида Паркент туман Ободонлаштириш бошқармасининг "Қаровсиз, дайди ит ва мушукларни тутиш хизмати" бўлими бошлиғи Аҳмаджон Маърупов билан боғландик.

Хизмат бошлиғининг айтишича, шу кунларда туманимизнинг Бойқозон маҳалласидан ўтувчи Паркент каналининг ер ости бетон қувурининг бўйида, Красногорск ҳудудидаги Политаева кўчаси ва Ойдин маҳалласида, Чўққайма маҳалласининг Паркент канали атрофида, Навбаҳор дала ҳовлиси ҳамда шу ҳудудидаги товуқхона яқинида дайди итлар кўпайгани кузатилди.

Қаровсиз, дайди ит ва мушукларни тутиш хизмати томонидан жорий йилнинг декабрь ойига қадар 1 минг 218 та дайди ит тутилган. Декабрь ойнинг бугунги кун ҳолатига эса 40 та дайди ит ходимлар томонидан ушлаб, олиб кетилди.

Туманимизда кўча итларини сақлаб турадиган махсус жой йўқ.

Шу боис, Паркент туман Ободонлаштириш бошқармасининг "Қаровсиз, дайди ит ва мушукларни тутиш хизмати" бўлими тутилган итларни махсус ҳужжатлар асосида Қибрай туманидаги "Ҳаёт" МЧЖга боқиш учун топширади. У ердан ит боқишни хоҳлайдиганлар ўзларига маъқул келганини танлаб олиб кетишади.

Ҳурматли тумандошлар! Сиз яшаётган кўчада қаровсиз дайди итлардан безовта бўлаётган бўлсангиз Паркент туман Ободонлаштириш бошқармасининг "Қаровсиз, дайди ит ва мушукларни тутиш хизмати" бўлимининг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

📞 +99899-403-42-41

📞 +99894-423-42-41

📞 +99899-060-48-57

📞 +99894-926-13-39

📞 +99894-362-18-56

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Газ "заправка"ларда чеклов қачонгача давом этади?

Чеклов нега ўрнатилди?

Ушбу мавзу юзасидан Энергетика вазирлиги масъул ходими изоҳ берди.

Батафсил видеода
👆

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Туманимиздаги кўп қаватли уйларда қандай муаммолар бор?

Туманимиздаги кўп қаватли уйлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан хатловдан ўтказилиб, аниқланган муаммолар бартараф этиб борилмоқда.

Бугунги кунда Паркент тумани бўйлаб кўп қаватли уй-жойлар сони 138 тани ташкил этмоқда.

Мазкур кўп қаватли уйларнинг 118 таси 3 та Бошқарув сервис компаниясига бириктирилган. Қолган 20 та кўп қаватли уй эса мулкдорлар томонидан бошқарилади.

Шу ўринда савол туғилади: ушбу Бошқарув сервис компаниялари томонидан кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида қандай ишлар бажарилди?

Қўлимизга олган маълумотларга кўра, туманда мавжуд БСК лар ҳисобидан 5 та уйларнинг том қисми 4200 м/кв. том қисми мукаммал таъмирланди. 

Жумладан, “Политаева комунал” бошқарув сервис компанияси томонидан Красногорск ҳудудидаги Ойдин маҳалласининг Политаева кўчасининг 35-, 47-, 52-сонли кўп қаватли уйларнинг том қисми мукаммал таъмирланди.

Шунингдек, Файзобод маҳалласининг Шаҳтиёрлар кўчаси 19-, 20-сонли кўп қаватли уйларнинг том қисми шифр билан мукаммал таъмирланди.

Яна 1 та кўп қаватли уйнинг фасад қисми таъмирланиб, 21 тасининг ертўла коммуникация тармоқлари ва 21 та уйнинг 45 та кириш йўлаклари таъмирланди. Шу билан биргаликда 45 та кўп қаватли уйнинг электр тақсимловчи шитлари таъмирланди.

Айни пайтда “Ҳисорак мангу қуёш” бошқарув сервис компаниясига қарашли Қуёш маҳалласидаги 15 та кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида уларнинг ҳар бирига локал қозонлар ўрнатилмоқда.

Маълумот ўрнида айтганда, Бошқарув сервис компаниясида ўнлаб йўналишда хизмат кўрсатувчи мутахассислар фаолият олиб боради. Бунда асосий фаолият турларидан ташқари уй-жой эгаларига зарурат туғиладиган арзон ва сифатли қурилиш-таъмирлаш билан боғлиқ хизматлар ҳам йўлга қўйилган.

Хўш, сиз истиқомат қилаётган кўп қаватли уйларда қандай муаммолар бор?

Агар бу борада муаммо ва саволларингиз бўлса, яшаб турган ҳудудингиздаги Бошқарув сервис компаниясига мурожаат қилишингиз мумкин.

“Истиқбол” маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг муаммоларини “Паркент ёғдуси” бошқарув сервис компанияси ҳал этади. Ташкилотнинг раҳбари Зулҳумор Мирюсупова, телефон рақами +998998251401

“Қуёш” маҳалласидаги кўп қаватли уйлар билан боғлиқ муаммоларни “Ҳисорак мангу қуёш” бошқарув сервис компанияси бартараф этади. Унинг раҳбари Маҳмуддин Сиржиддинов, телефон рақами +998943664310

Диспетчер рақами 70-722-61-67;

Красногорск шаҳарчасидаги кўп қаватли уйларда учрайдиган масалаларга эса “Политаева комунал” бошқарув сервис компанияси масъул ҳисобланади. Ташкилот раҳбари Акром Умарбоев, телефон рақами +998991883900

Диспетчер рақами 70-700-28-98;

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ “Қўлбола” ностандарт иситиш мосламаларини сотиш орқали бошқалар ҳаётини хавф остига қўйманг

Кунлар совиб бориши аҳолининг асосий муаммоларидан бири бу уйни иситиш ҳисобланади. Бу эса иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёжни ошириб юборади.

Шу боис, фуқаролар ўз хонадонида куз-қиш мавсумга тайёргарлик, иситиш мосламаларининг созлиги ва яроқлилигини текшириб туриш мақсадга мувофиқ бўлади.

Бироқ, айрим ҳолатларда “қўлбола” ностандарт иситиш мосламаларидан фойдаланиш оқибати эса катта кўнгилсизликларга дуч келиш ҳеч гап эмас.

Ёнғин чиқиши, ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши каби бахтсиз ҳодисалар айнан “қўлбола” ностандарт иситиш мосламаларидан фойдаланиш туфайли юз бериши мумкин.

Афсуски, қишнинг совуқ кунлардан фойдаланиб қолиш мақсадида айрим уддабурон “тадбиркор”лар “қўлбола” ностандарт иситиш мосламаларини сотиш ҳаракатига тушиб қолади.

Бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрида “Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Қарор билан давлат солиқ хизмати идораларига қўлбола ясалган иситиш мосламаларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг бозорлар ва турли савдо шохобчаларида сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўриш вазифаси юклатилган.

Шу боис, айрим уддабурон “тадбиркорлар” томонидан “қўлбола” ностандарт иситиш мосламаларини сотиш ҳолатлари аниқланганда қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз банклари аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишда қанчалик фаол?

Кейинги пайтларда банклар фаолияти маҳаллагача туширилгани ҳеч кимга сир эмас. Бу ҳолат аҳолининг бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромадларини оширишда ўз самарасини бермоқда.

Хўш, бу борада туманимиз банклари қай даражада фаол?

Тадбиркорликни йўлга қўйганлар, иш фаолиятини кенгайтириш, қўшимча даромад манбаига эга бўлишни истаганларга имтиёзли кредитлар ўз вақтида ажратиляптими?

Туманимиз банклари ўтган 11 ой давомида неча нафар фуқарога қанча миқдорда кредит маблағларини берган?

Шу саволларимизга АТ “Халқ банки” Паркент банк хизматлари маркази, “Агробанк” АТБ Паркент филиали, АТБ “Микрокредитбанк” Паркент банк хизматлари марказидан жавоб олдик.

АТ “Халқ банки” Паркент банк хизматлари маркази томонидан “Оилавий тадбиркорлик” дастури бўйича 290 нафар фуқарога жами 5 млрд. 700 минг сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.

Шунингдек, “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида 308 нафар фуқарога жами 2 млрд. 700 сўм кредит маблағлари берилган.

“Аёллар дафтари” киритилган хотин-қизларнинг 182 нафарига жами 2 млрд. 398 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.

Президентимизнинг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сон қарорига асосан 45  нафар мижозга 9 млрд. 400 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари берилган.

Бундан ташқари, Осиё тараққиёт банки ҳисобидан “Молиявий оммабоп” йўналишида 46 фуқарога жами 2 млрд. сўм кредит маблағи тақдим этилган.

“Агробанк” АТБ Паркент филиали томонидан ўтган 11 ой давомида “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида 362 кишига жами 5 млрд. 249 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари тақдим этилган.

Бундан ташқари, Президентимизнинг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сон қарорига асосан 127  нафар мижозга 12 млрд. 334 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари берилган.

Шунингдек, Президентимизнинг “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастурини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-312-сонли қарорига асосан 12 мижозга 1 млрд. 200 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилган. 

АТБ “Микрокредитбанк” Паркент банк хизматлари маркази томонидан ўтган 11 ой давомида “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида жами 908 нафар фуқарога 19 млрд. 370 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилган.

Шундан “Аёллар дафтари”га киритилган 149 нафар хотин-қизга 1 млрд. 900 млн. сўм имтиёзли кредит берилган.

“Ёшлар дафтари”га киритилган 293 нафар йигит-қизга 6 млрд. 190 млн. сўм имтиёзли кредит тақдим этилган.

“Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида эса 139 нафар фуқарога 1 млрд. 672 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари берилган.

Бундан ташқари, Президентимизнинг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сон қарорига асосан 92  нафар мижозга 9 млрд. 30 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари тақдим этилган.

Шунингдек, Президентимизнинг “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастурини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-312-сонли қарорига асосан 15 мижозга 1 млрд. 500 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ "Элга хизмат" ярмаркасидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларидан хабардормисиз?

Туманимиз деҳқон бозорида фаолият кўрсатаётган "Элга хизмат" ярмаркаси масъулларининг берган маълумотларига кўра алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари шу кунларда қуйидаги нархларда сотилаётган экан.

Мол гўшти (суякли) – 65 минг сўм

Қўй гўшти (1 кг) – 70 минг сўм

Товуқ гўшти (бутун товуқ) – 24 минг сўм

Олий навли ун (1 кг) – 4 минг 400 сўм

Маҳаллий ун 1-навли (1 кг) – 3 минг 900 сўм

Пахта ёғи (1 л) – 16 минг 400 сўм

Ўсимлик ёғи (1 л) – 17 минг 500 сўм

Шакар (1 кг) – 11 минг 500 сўм

Тухум (донаси) – 1 минг 200 сўм

Гуруч (аланга) – 15 минг сўм

Макарон (1 кг) – 9 минг сўм

Картошка (1 кг) – 4 минг сўм

Пиёз (1 кг) – 2 минг сўм

Сабзи (1 кг) – 2 минг 500 сўм

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Ностандарт иситиш ускуналари ва "қўлбола" ёндиргичлардан фойдаланманг

Ҳурматли туманимиз аҳолиси!

Ҳаво ҳарорати пасайган шу кунларда табиий газдан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўришни унутманг!

Иситиш мосламалари ва овқат тайёрлаш жараёнида газ плиталарини қаровсиз қолдирманг.

Вентиляция тизимига алоҳида эътибор беринг, шунингдек, ис газидан заҳарланиш хавфини олдини олиш учун ностандарт иситиш ускуналари ва "қўлбола" ёндиргичлардан фойдаланманг.

Газ жиҳозлари ишлаб турган хоналарда дам олишдан сақланинг!

Чироқни ёқишдан олдин газ ҳиди йўқлигига ишонч ҳосил қилиб, у аниқланганда дарҳол 104 рақами орқали газ хизматига мурожаат қилинг!

Ностандарт иситиш ускуналари ва "қўлбола" ёндиргичлардан фойдаланиб, нафақат ўзингизни балки, яқинларингизни ҳам ҳаётини хавф остига қўйманг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM