"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.5K photos
4.22K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Эълон

⚡️⚡️⚡️ Фақат биздан арзон ва сифатли мебелларни топасиз!

Ҳунарманд Азизбек Қаҳҳоров, Миробид Хусанбоевлар ясаётган мебеллар ҳақида эшитганмисиз?

Бугунги кунда мижозларига арзон ва сифатли мебелларни етказиб бермоқда.

Танловда адашманг, туманимиз ҳунармандлари дидингизга мос ҳар қандай дизайндаги мебелларни тайёрлаб бера олади.

Узоқ йиллар хонадонингиз кўрки бўлиб турувчи мебеллар сотиб олишни истасангиз қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилинг!
👇👇👇👇

📞 +998936464621

Мебелларнинг дизайни билан танишиш учун қўйидаги ҳаволага ўтинг!
👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_mebel_unversall

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда минг йиллик тарихга эга қабр топилди

Жорий йилнинг июнь ойида Паркент туманида жойлашган "Кумушкон" маҳалласининг шимолидаги фермер хўжалигига олиб борувчи йўлнинг қурилиши жараёнида тасодифан қадимги даврга оид қабр қолдиқлари аниқланган эди.

Бирламчи ўрганишлар натижасида ушбу ҳудуддан суяк бўлаклари ҳамда кучли занглаган темир қилич топилди.

Қазишмалар давомида йўл устида ер суриш ишлари олиб борилаётган вақтида ҳосил бўлган ўра аслида ерости дафн хонаси (катакомба) эканлиги аниқланди. Мутахассислар томонидан бу ердан дафн буюмлари, темир қилич, бронза узук, сопол идиш ҳамда булла (муҳр) топилди.

Қурилишнинг умумий тури ва дафн маросимининг кўплигидан келиб чиққан ҳолда мутахассисларнинг тахминларича ушбу қабр эрамизнинг I минг йиллигига тўғри келмоқда.

Археолог олимлар томонидан айтилишича, бундай қабрлар ўша даврдаги кўчманчи чорвадор аҳолига тааллуқли бўлган бўлиши мумкин.

Ноёб топилмаларни ўрганиш мақсадида экспонатлар Й.Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти лабораториясига олиб келинган.

Ҳозирги вақтда Маданий мерос агентлигининг молиявий кўмагида ҳудудда Самарқанд археология институти ходимлари томонидан археологик қазишма ишлари олиб борилмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот
#Пресс_анонс
        
"ПАРКЕНТ ТОНГИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 2024 ЙИЛ 29 АВГУСТ СОНИДА:

👉 Паркент довруғини достон қилган фестиваль

👉 Буюк неъмат тантанаси

👉 Паркент туман сайлов участкалари рўйхати

👉 Бугунги кун ўқитувчисининг
зиммасида улкан масъулият бор


👉 Янги йўл янги йилгача қурилиши режалаштирилди

👉 Ватанни мадҳ этган болалар

👉 Байрам совғаси

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Яхши_хабар

⚡️⚡️⚡️ Бу йил Ўзбекистонда газ анча яхши бўлиши кутилмоқда

Сабаби "Газпром" Марказий Осиё минтақасига газ етказиб бериш ҳажмини икки баробар оширди.

Компания раҳбарининг таъкидлашича, Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажми энг юқори суръатларда давом этмоқда.

⭕️ Хабарни яқинларга юбориб қўямиз, бу йил айниқса "метан" шохобчаларда газ ўчмаслиги мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Шанба кунингиз муборак бўлсин!

Уйингизга нур, дардингизга дармон, оилангизга бахт, ишингизга омад, қўлингизга даромад, яқинларингизга қувонч, бир-бирингизга ишонч, дастурхонингизга қут-барака ато этсин!

Кунингиз мазмунли ва мароқли ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Бир марта ҳам йиқилмаслик – бу ҳаётдаги энг катта омад эмас. Асосийси, ҳар сафар туриш.

✍️ Нельсон Мандела

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

Атрофдагилар билан муносабатга киришимли бўлмаган инсон такаббур ё ўзига бино қўйган эмас. Балки ҳар учтадан битта одамнинг сохталигини билиб тургани учун ҳам ёлғизликни афзал кўради...

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлуғ_кун

⚡️⚡️⚡️ Бундан роппа-роса 33 йил аввал, 1991 йил, 31 август кунидаги оташин нутқ

“Мен шу бугундан эътиборан 1 сентябрни Мустақиллик куни – умумхалқ байрами деб эълон қилишни таклиф этаман!” – Ислом Каримов.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Об_ҳаво

⚡️⚡️⚡️ Дам олиш кунлари ҳаво-ҳарорати аста-секин пасаяди

Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.

Ҳаво ҳарорати 1 сентябрдан республика ҳудуди бўйича ҳарорат фони аста-секин пасаяди ва 2−3 сентябрда ҳарорат +28…+31 даража атрофида бўлади.

Ҳарорат кечалари +13…+15 даражагача пасаяди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Тарих такрорланмоқда, берилган имкониятдан ўз вақтида фойдаланиб қолинг

Шу лавҳани кўриб хаёлга 2013 йилдаги воқеалар ёдга тушди.

Ёдингизда бўлса, туманимизда ўша йили “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” давлат дастури муносабати билан намунали уй-жойлар қурилганди.

Ўша вақтларда уй-жойни сотиб олишга имтиёз ва қулайликлар берилган бўлсада, кўпчилик уни харид қилишга иккиланган, айримлар эса давлат томонидан берилган имтиёз ва қулайликлар сабаб сотиб олганди.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан маблағи етарли бўла туриб, бундай уй-жойларни сотиб олишда берилган имтиёз ва қулайликларни тушунмаганлар имкониятдан фойдаланмагани учун афсус қилиб қолишганди. Агар вақтни ортга қайтаришни иложи бўлганда эди, ўша уй-жойни имтиёзли кредит эвазига сотиб олишга навбатда турганлар сони ҳаддан зиёд кўп бўларди. Лекин энди кеч...

Бугун тарих такрорланаётгандек гўё. Гап шундаки, дунёнинг энг илғор давлатлари энергия тежовчи технологияларидан фойдаланишга деярли ўтиб бўлди. Чунки, улар билишадики, нефть ва бошқа ёқилғи-энергетика ресурсларининг чекланганиб бораётган бир паллада қуёш панелларидан фойдаланишга ўтиш энг мақбул ечим. Айни шу йўлни танлаган давлат борки, жараёнларни тезлаштириш учун бир қатор қулайликлар, солиқ имтиёзларни яратишга мажбур.

Жараёнларни самарали кечиши эса аҳолининг фаровон ҳаётини таъминлаш биринчи галдаги вазифа этиб белгиланишини талаб қилади.

Шу боис, бугун юртдошларимиз орасида қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмаларидан фойдаланилганда электр ва иссиқлик энергияси текинга олиш билан бир қаторда даромад кўраётганлар ҳам бор.

Масалан, хонадон эгаси эҳтиёжидан ортган қисмини электр тармоқлари корхонасига сотиб даромад олади.

Сотилган электр энергияси учун маблағлар давлат томонидан ҳар ой “Soliq” мобил иловаси орқали фуқароларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

Ўрнатилган қуёш панеллари орқали олинган электр энергияси “ақлли” электр ҳисоблагичлар ёрдамида ҳар ой қанча сотилганини аниқ ҳисоблаб беради.

Жараённи телефонда ўрнатилган махсус илова орқали онлайн кузатиб бориш имконияти бор.

Шунингдек, қуёш панелларини ўрнатган ва фойдаланувчи шахслар фойдаланишга топширилган кундан бошлаб 3 йил муддатга мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилинади.

Энг асосийси, қуёш панелларини сотиб олиш учун 2 кунда бошланғич тўловларсиз, 5 йилгача имтиёзли кредит олиш мумкин.

Айтганча, “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” давлат дастури доирасида қурилган уйлар 100 млн.дан 120 млн.гача эди. Имтиёзли кредит эвазига берилган ўша уйларни баҳоси ҳозирги кунда 500 млн. сўм эканлигини ҳисобга олсак, ким ютди, ким ютқазгани кундек равшан.

Хуллас, қуёш панеллари масаласида ҳам худди шундай ҳолат: давлат имтиёзли кредит бераман, ундан фойдаланиб даромад ол, деб турибди.

❗️Лавҳани шошмасдан диққат билан кўринг! Қуёш панелларининг афзаллиги ҳақида ўзингиз ишонган мутахассислар билан эринмай маслаҳатлашинг, сўзимиз исботига албатта ишонч ҳосил қиласиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

⚡️⚡️⚡️ Бугун Маҳмуд Тоировнинг таваллуд куни!

Ўзбекистон Халқ шоири, сенатор, туманимиз фахри, ифтихори, Маҳмуд Тоиров бугун табаррук 72 ёшга қадам қўйди.

Маҳмуд Тоиров адабиёт оламида янги сўз айта олган шоир!

Устознинг фазилати ҳақида кўп мисоллар айтиш мумкин. Масалан, доимо шогирдларига тўғри йўл кўрсатиб, ғаразгўй кимсалардан асраб-авайлашда тенгсиз устоздир.

Айниқса, Маҳмуд Тоиров ҳамиша оғир босиқликда узоқни кўра билиши, чуқур мулоҳаза, сабр билан иш тутиши шогирдларини доимо ҳайратлантириб келган.

Устозни маслаҳатига тўла тўкис амал қилиб, доим дуосини олиб кам бўлмаётган шогирдларининг ижод йўли ҳақида мисоллар айтадиган бўлсак гап анча чўзилиб кетади.

Бугунги кунда мамлакатимизда қабул қилинаётган инсон манфаатлари ва ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қиладиган, халқчил қонунларни қабул қилинишида Маҳмуд Тоировнинг ҳам ҳиссаси бор.

Устоз Олий Мажлис Сенати аъзоси (сенатор) бўлиб туманимизда амалга оширилган бунёдкорлик ишларини тезлаштиришда республика даражасидаги раҳбарларини ҳол-жонига қўймаганига гувоҳмиз.

Масалан, туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли туғуруқхонани тубдан таъмирлаш учун республика бюджетидан маблағ ажратилишига айнан Маҳмуд Тоиров бош қош бўлганди. Хуллас, бу борада айтишга арзигулик мисоллар талайгина.

Нафақат адабиётда янги сўз айта олган, балки журналистика соҳасида, яъни "Паркент тонги" газетасига сал кам 40 йил Бош муҳаррирлик қилиб ўзига хос мактаб яратган Маҳмуд Тоировни қутлуғ 72 ёши билан чин қалбдан табриклаймиз!

Туманимизнинг фахри, ифтихори бўлган устозга юз ёш билан юзлашиш насиб қилсин!

Соғ-саломатликда янги-янги шеърлари билан адабиёт аҳлини ҳайратга солиш баробарида туманимизда амалга оширилаётган хайрли ишларни кенг қулоч ёзишига ўз ҳиссасини қўшиб юриши бардавом бўлишини тилаймиз!

❗️Таҳририятдан: Мазкур табрикка илова қилинган расмдаги "Онам билан кетмон чопган аёллар" ёхуд устоз Маҳмуд Тоир ижодида бағишловнинг ўрни ҳақида айрим мулоҳазалар номли мақола "Паркент тонги" газетасининг 22 август сонида чоп этилган эди. Ушбу мақолани албатта ўқиб чиқинг, шубҳа йўқки, Маҳмуд Тоиров ижоди ҳақидаги тасаввурларингиз янада ортади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Тарихда илк бор!

Бугун “Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам шодиёнасида Ўзбекистон давлат мадҳияси янграётган вақтда Ватанимиз байроғини акс эттирувчи ҳарбий самолётлар учиб ўтди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик

⚡️⚡️⚡️ Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, дастурхонингиз доимо тўкин-сочин бўлсин!

Хонадонингиздан қут-барака тинчлик-хотиржамлик аримасин!

Тани-сиҳатликда узоқ умр кўриб, ишларингизда улкан зафарлар ҳамроҳ бўлсин!

Оилангизни бахт, саодат тарк этмасин!

Фарзандларингиз, набираларингиз роҳатини кўриб юринг!

Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!

Энг қадрли инсонларингизни Мустақиллик байрами билан табриклашни унутманг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM