"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
21.7K subscribers
13.7K photos
4.4K videos
149 files
4.5K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Байрам дастури ўз якунига етди!

"Ёшлар боғи"да одам гавжум бўлди. Концерт дастурларидаги дилтортар қўй-қўшиқлар байрам файзини оширди!

Шундай қилиб, туманимизда мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам концерти якунига етди.

⭕️ Байрамингиз муборак бўлсин азиз тумандошлар!

👉 @PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Янги йилга ҳам оз қолди

Хўш, тайёргарлик қандай бўляпти?

Дарвоқе, Қорбобо йўлда экан!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Эътибор ва эъзозга лойиқ устозларга байрам совғалари улашилди

Бугун Паркент туман ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Таълим ҳамда фан ходимлари касаба уюшмасининг туман бўлинмаси Кенгаши билан ҳамкорликда "Янги йил" байрами муносабати билан бир гуруҳ ўқитувчи-ходимлар, уларнинг фарзандлари ва таълим тизимида фаолият олиб борган фахрийларга байрам совғалари топширилди.

Мактаб ва мактабгача таълим бўлими бошлиғи Набижон Юнусов бошчилигида тарқатилган совғалар касаба уюшма аъзоларининг 500 нафар фарзанди, 80 нафар касаба уюшма аъзоларига 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бўлди.

Шунингдек, мазкур совғалар яна 20 нафар фахрийларнинг хонадонига байрам кайфиятида етказилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Ватанни мадҳига айланган чинакам байрам!

Бугун туман ҳокимлигида Ватан ҳимоячилари, чинакам юрт посбонларини шарафлаб байрам тадбири ўтказилди.

Унда ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов йиғилганларни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, самимий тилакларини изҳор этди.

Сектор раҳбарлари, турли давлат ва жамоат ташкилотлари бошлиқлари, фахрийлар, ҳарбий хизматчилар, ўқувчи-ёшлар иштирок этган тадбирда бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ҳокимлик томонидан тақдирланди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Байрам кайфиятидаги кун

Бугун, туман ҳокимлигида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбирида Маданият бўлими хонандалари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Байрам дастурида ҳарбийликка ҳавас қилган ўқувчи-ёшларнинг бадиий чиқишларига ҳам ўрин берилди.

Хонандалар томонидан маҳорат билан куйланган куй-қўшиқлар йиғилганларга байрам кайфиятини улашди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Минг марта эшитгандан, бир марта кўрган яхши

Бугун туман ҳокимлигида Ватан ҳимоячиларини шарафлаб ўтказилган байрам тадбири ҳали узоқ вақт ёдимизда қоладиган бўлди.

Байрам муборак бўлсин, азиз юрт посбонлари!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам

Аввал хабар берганимиздек, туман ҳокимлиги томонидан "Дилшод ота" тўйхонасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам дастури бўлиб ўтди.

Байрамда туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов иштирок этиб, хотин-қизларни эзгулик ва нафосат айёми билан табриклаб, ўзининг самимий тилакларини билдирди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ "Ёшлар боғи"даги байрам тантаналари

Аввал хабар берганимиздек, Паркент туман ҳокимлиги томонидан 30 июнь — "Ёшлар куни" муносабати билан байрам ўтказилди.

"Ёшлар боғи"да 19 июнь куни бўлиб ўтган байрам тантаналаридан тайёрланган лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Паркент тонги" газетасининг шу ҳафта, 20 июнь сонида эса мазкур байрамга бағишланган мақолани ўқишингиз мумкин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни нишонланди

Куни кеча туман ҳокими Сардор Исоқулов “Паркент тонги” газетаси жамоаси ҳамда бир гуруҳ журналистларни касб байрами билан табриклади. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирга “Тошкент ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири Ғайрат Шералиев, “Нурафшон тв” телеканали директори Олимжон Бегалиев, “Ёшлар” телеканали катта муҳаррири Севдо Ниёзова, “Ёшлар” телеканали журналисти Ҳамза Жумаев, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси Матбуот хизмати раҳбари Дониёр Шоғуломов, “Адабиёт зиёси” газетаси бош муҳаррир ўринбосари Зоҳиджон Холов, “Ишонч” газетаси журналисти Ғуломжон Мираҳмедов ҳамда Паркент туман ҳокимининг матбуот котиби Ботир Шоғуломов ва “Паркент тонги” газетаси жамоаси таклиф этилди.

Касб байрамига бағишланган тадбирда журналист масъулияти, машаққати, унинг жамият ҳаётидаги ўрни бугунги кунда соҳага бўлган эътибор ҳақида гап борди.

Ҳа бугун ахборотларнинг тез ва қулай усулда олишимиз, ундан самарали фойдаланишимиз замирида машаққатли, масъулиятли ва шарафли касб эгалари – журналистларнинг меҳнати ётибди.

Бугун эзгу фикр эгаси бўлиб сидқидилдан меҳнат қилган журналист борки, эътирофга сазовор бўляпти. Айтмоқчимизки, журналистнинг соҳада узоқ йиллар ишлагани эмас, у қай даражада фидойи бўлгани қадри-қимматини оширади. Айни жиҳатларга кўра журналистнинг юки оғир юк бўлиб келган. Журналистлар даврасида кечган суҳбатларда бу борада ҳаётий мисоллар айтилди.

Байрам кечасида Сардор Исоқулов журналистларни касб байрами билан қизғин табриклаб, ўзининг самимий тилакларини билдираркан, эсдалик совғалари ҳамда Паркент туман ҳокимлигининг ташаккурномаларини ҳам топширди.

👉@PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ “Нурафшон тв” ходимлари туманимизда бўлиб ўтган журналистлар касб байрамидан лавҳа тайёрлади

Аввал хабар берганимиздек, туманимизда ҳоким Сардор Исоқулов бошчилигида ташкил этилган Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам кечасида туман Маданият бўлими санъаткорлари ўзларининг куй-қўшиқлари билан ўзгача файз бағишлади. “Нурафшон тв” телеканали ходимлари эса мазкур тадбирдан лавҳа тайёрлаб эфирга узатишди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Учинчи кун байрами

Бу йил туманимизда кайфиятни кўтариб юборувчи қувончли воқеалар кўп бўлди.

Буни мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан ташкил этилган байрамга аҳоли ҳар қачонгидан кўра кўпроқ келганидан ҳам билиш мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Байрам дастурининг якунидаги қўшиқ

Туманимизда мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан ташкил этилган байрам ўз ниҳоясига етди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Тарихда илк бор!

Бугун “Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам шодиёнасида Ўзбекистон давлат мадҳияси янграётган вақтда Ватанимиз байроғини акс эттирувчи ҳарбий самолётлар учиб ўтди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Тиббиёт ходимларининг касб байрами нишонланди

Хабарингиз бўлса, ҳар йили  ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси – “Тиббиёт ходимлари куни” байрами туманимизда ҳам нишонланиб келинади.

Анъанага кўра, туманимизда саломатлик посбонларининг касб байрами туманимизда ҳам кўтарингки кайфиятда ўтказилди. 

Байрам муносабати билан туманимизнинг Истиқбол маҳалласидаги “Осиё” маросимлар мажмуасида тўкин дастурхон ёзилди.

Унга туманимиз тиббиёт тизимида меҳнат қилаётган шифокор ва ҳамширалар, нафақадаги ходимлар таклиф этилди.

Шунингдек, тиббиёт ходимларининг касб байрами сектор раҳбарлари табриклашди.

Тантанали маросимда сўзга чиққанлар туманимиз тиббиёт ходимларининг машаққатли ва шарафли касби ҳақида фикр-мулоҳазаларини айтаркан, ўзининг самимий тилакларини билдирди.

Таъкидланганидек, туманимиз тиббиёт тизимига ўтган 3 йил давомида жами 108 турдаги 8 миллиард сўмдан ортиқ бўлган энг замонавий тиббиёт аппарат ва жиҳозлар олиб келингани аҳолига сифатли хизмат кўрсатишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Касб байрамида халқимизнинг дардига дармон бўлиб келаётган тиббиёт ходимлари учун тўкин дастурхон ёзилиб, Маданият бўлими санъаткорлари ўзларининг куй-қўшиқлари билан соҳа вакилларини табриклади.

Тадбирда бир гуруҳ тиббиёт ходимлари туман ҳокимлиги ҳамда тиббиёт бирлашмасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз деҳқон ва фермерлари, соҳа мутахассисларининг касб байрами нишонланди

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантаналарда Тошкент вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Хуршид Қорабоев, туманимиз сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этди.

Дилшод ота тўйхонасида ташкил этилаётган тадбирга туманимиздаги бир гуруҳ деҳқон ва фермер эгалари, соҳа мутахассислари таклиф этилди.

Туманимизнинг деҳқон ва фермер эгалари, соҳа мутахассислари ҳамда фахрийларига ҳокимликнинг эсдалик совғалари топширилди.

Байрамда санъаткорларнинг куй-қўшиқлари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ “Ёшлар боғи”да Янги йил байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Анъанага кўра, ҳар йили туман ҳокимлиги томонидан “Ёшлар боғи”да Янги йил байрам тадбири ташкил этилди. Бу табиий албатта.

Чунки, Янги йил байрамида болажонлар эртак қаҳрамонлари билан ўйнаб, Қорбободан совға олишни истайди.

Болалик оламининг ўзига хос орзиқиб кутилган байрамини эса юқори савияда ўтказиш уларда эзгуликка интилиш, доим яхшилик улашишга ундайди.

Ўсиб келаётган авлод қанча кўп байрамларни нишонлашни ўрганса, улар қалбида Ватанга садоқат шунчалик мустаҳкамланиб бораверади.

Айни жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда туман ҳокими Сардор Исоқулов бошчилигида Янги йил байрами муносабати билан “Ёшлар боғи”да тантанали тадбир ўтказилди.

Янги йил шодиёналарида туман ҳокими, сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Концерт дастурларида эса туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан саҳналаштирилган байрам томошалари намойиш этилди.

“Ёшлар боғи”га келган туманимиз аҳолисига ҳақиқий байрам кайфиятини улашиш мақсадида турли эртак қаҳрамонлари, Қорбобо, Қорқиз ва Ялмоғиз образларининг ижроларига кенг ўрин берилгани болажонларга хурсандчилик бағишлади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди

Туман ҳокимлиги томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб 29-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида байрам тадбири ташкил этилди.

Унда турли давлат ва жамоат ташкилотлари бошлиқлари, фахрийлар, ҳарбий хизматчилар, ўқувчи-ёшлар иштирок этган тадбирда бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Байрам тадбирида ҳоким Сардор Исоқулов йиғилганларни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, самимий тилакларини изҳор этди.

Таъкидланганидек, юрт посбонларининг заҳматли, оғир меҳнатлари халқимизнинг тинч ҳаёти ва фаровонлигини таъминлаш, демократик ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишнинг ишончли кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

Машаққатли касб эгалари бўлган ҳарбийларимиз кунига бағишлаб ўтказиладиган мана шундай тантанали байрам тадбирлари ёшларимиз қалбида армиямиз билан фахрланиш туйғуси, Ватан ҳимоячисидек олижаноб касбга ҳурмат-эҳтиром ҳиссини янада кучайтириши шубҳасиз.

Байрам кечасида туман Маданият бўлими хонандалари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Шунингдек, ҳарбийликка ҳавас қилган ўқувчи-ёшларнинг бадиий чиқишларига ҳам ўрин берилди.

Тадбирда бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ҳокимлик томонидан тақдирланди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Эътибор ва эъзоздаги аёллар

Аввал хабар берганимиздек, бугун Паркент туман ҳокимлиги томонидан Красногорск ҳудудидаги "Чотқол" маданият марказида 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Байрам тадбирида туманимизнинг турли давлат ва жамоат ташкилотларида меҳнат қилаётган бир гуруҳ хотин-қиз ҳамда кам таъминланган, оғир ижтимоий шароитда яшаётган аёллар, меҳнат фахрий онахонларга ҳокимликнинг байрам совғалари топширилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ Аёл борки, олам мунаввар!

Аёлни ҳамиша эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос қадриятлардан бир ҳисобланади.

Айни шу эзгулик Паркент туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан барча мактаблардаги аёл раҳбарлар ҳамда педагог ходимларни 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами куни муносабати билан тақдирлаш маросимида ҳам ўз аксини топди.

Туман Мактабгача ва мактаб бўлими томонидан 1-ИДУМда  “Аёл борки, олам мунаввар!" номда ташкил этилган тадбирга таълим соҳасининг жонкуяр, фидойи хотин-қизлари таклиф қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан туман Мактабгача ва мактаб бўлими бошлиғи Жавлон Юсупов хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни, ўзбек аёлининг дунё майдонларидаги нуфузи, уларнинг меҳри, садоқати, меҳр-у вафоси хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тақдирлаш маросимида  аёлни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.

Тадбирда таълим ва фан туман Кенгаши томонидан бир гуруҳ соҳа фидойиларига эсдалик совғалари топширилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ "Ёшлар" боғидаги байрам файзи

Наврўз байрами тантаналарида концерт дастурлари билан файзли ўтди.

Бадиий чиқишларда туманимиздаги таълим муассасаларининг ёшлари, туман Маданият бўлими ходимлари иштирокчиларга байрам завқини улашди!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM