"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.5K subscribers
12.4K photos
4.21K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Қутлов

⚡️⚡️⚡️ Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, муҳтарам Президент!

Бугун, 24 июль Президентимиз Шавкат Мирзиёев таваллуд топган кун!

Давлатимиз раҳбари 65 ёшни қаршиламоқда.

Ҳурматли Президент!

Мамлакатимиз тинчлиги, ривожи ҳамда иқтисодиётимизни кўтариш орқали халқимиз фаровонлигини юксалтириб боришдаги эзгу ишларингиз бардавом бўлсин.

Сизни мустақиллигимизни мустаҳкамлаш йўлидаги тинимсиз ҳаракатингизда куч-қувват асло тарк этмасин!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Қутлов

⚡️⚡️⚡️ Бугун — Ўзбекистон халқ шоири, туманимиз фарзанди Маҳмуд Тоировнинг туғилган куни


Туманимизнинг фахри, ифтихори, меҳрибон устоз Маҳмуд Тоиров табаррук 70 ёшга қадам қўйди.

Одатда бундай қутлуғ кунда устозларга шогирдлари табрик айтиш билан чекланиб қўя қолади.

Лекин Маҳмуд Тоировни шунчаки табриклаш билан чекланиш унча тўғри бўлмас?!

Устозни меҳрибон, дедим. Бу ҳақ рост айтилди. Шогирдларини доим қўллаб, тўғри йўлни кўрсатиб туришида донишмандликка хос ҳикмат эгаси, десам муболаға бўлмас!

Аслида, шогирдлари орасида энг кўп дакки эшитадигани мен бўлсам керак. Қайсар феълим бунга сабаб эканлигини биламан.

Мана ҳозир ҳам қайсарлик қилиб ўтирибман. Устозга қутловни ўзига айтишим керак эди. Йўқ, майли яна дакки эшитсам ҳам ҳаммани олдида табриклаб қўйгим келди.

Бу ўринда муҳим гап! Маҳмуд Тоиров ўзбек шеъриятида янги сўз айта олган шоир! Буни устозни ўзига кўп маротаба асослаб айтганман.

"Мендан мени сўрама", — ким нима деса десин, шу гап чиндан ҳам ўзбек шеъриятида янги сўз, янги гап! "Муболаға қилиб юбордингку" деганлар майдонга чиқсин, ҳалол бахсга тайёрман!

"Бармоқлар шивирлар муҳаббат шевасида", сатрларини таҳлили ақлни шошириб, ҳайратга солади! Жайдари қилиб айтсам ДАҲШАТ сатр!

Неча йилдан буён тайёргарлик кўриб юрибман! "Мендан мени сўрама", шеърининг таҳлилига бағишланган мақолани ёзиш ниятидаман! Буни устозга айтгандим. Рости ҳалигача юзим шувут бўлиб юрибман!

Гапиришга гапириб қўйибману, кейин қийналиб қолишимни ўйламабман. Шошқалоқлик қилиб қўйганимини тан оламан!

Рости шу шеър таҳлилига бағишланган мақолани ёзишга салоҳиятим, тажрибам етмаяпти!

Ҳали ёшлик қиларканман! Умр тажрибаси керак экан бу шеърни тушунтириб беришга! Мана қаранг, шоир қандай шеър ёзиб қўйган!

Аслида биргина "Мендан мени сўрама'' сатрининг изоҳи, унга жам бўлган фалсафа, эзгу ғоя бир китоб бўлади.

"Паркент тонги" газетасига бош муҳаррирликка тайинланишимдан аввал устозни берган оқ фотиҳаси, яратган мактабига муносиб бўлиш масъулияти оғирлигини ҳис қилиб қийналганларимда тўғри йўлни кўрсатиб, доим ўз маслаҳатларини бериб тургани қаддимни тик тутиб турибди!

Устоз, баъзан ҳар қанча қайсарлик қилиб, ўз гапимда оёқ тираб туриб олган қайсар феълимга жавобингиз меҳрибонларча қайғуришда бардавом бўлдингиз!

Энди бу меҳрибонлигингиз, устозлик таълимингиз ҳақини адо қила олармиканман?!

Устоз, сизни қутлуғ 70 ёшингиз билан чин қалбдан табриклайман! Туманимизнинг фахри, ифтихори бўлиб, юз ёш билан юзлашиб юринг! Ижодингиз ҳам, мартабангиз ҳам шу даражада баландки, биз шогирдларингизга уни такрорлаш имконсиз кўринаверади.

Лекин бизга сизнинг ижодингиз илҳом бағишлаб тураверар экан, сиз яратган боғлар асрлар оша бардавом бўлаверади!

Бахтимизга доим соғ-саломат бўлиб, шеърият мухлисларини ҳайратга соладиган шеърларингиз билан ҳамиша қалбимиз ардоғида бўлиб юраверинг!

Биз шогирдларингизга сизнинг йўлингизни берсин!

Сиздек баракали ижод қилишимизда бизни руҳлантириб тураверинг!

Ҳурмат билан "Паркент тонги" газетасининг бош муҳаррири Абдусалим Маҳмудов

👉 @PARKENT_TONGI
#Қутлов

⚡️⚡️⚡️ Бугун, 7 сентябрь – туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедовнинг таваллуд куни

Бугун ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов 43 ёшга қадам қўйди.

Ҳокимни туманимиз ривожи учун кўп ишларни қила олишини фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ сезгандик.

Масалан, биргина таълим соҳасида жорий йилда 5 та мактабимизга 30 млрд. 901 млн. сўм маблағ қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш учун йўналтирилди.

Инглиз тилида бемалол гаплашадиган бу инсон ўз вақтида Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ҳам ишончини қозонганди. Шу боис, у 2016 йилнинг июлида Президент фармони билан Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланганди.

Ҳа, кейинги йилларда ҳам Шавкат Мирзиёевга садоқат кўрсатиб, содда айтганда, командасида бўлиб келмоқда.

Шоҳрух Шоаҳмедовнинг бугунги қутлуғ куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаолиятига улкан зафарлар тилаймиз. Хонадонидан қут-барака, тинчлик, хотиржамлик аримасин.

Талабчанлиги, қатъияти билан туманимиз тараққиётини янада ривожлантириб бораверсин!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

⚡️⚡️⚡️ 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни!

Бугунги Ватан ҳимоячилари куни барча ватанимиз ҳимояси ва ривожида турли хил касбларда хизмат кўрсатаётган юртимиз ўғлонларига муборак бўлсин!

Тинчлигимиз абадий бўлсин!

Туманимизнинг истеъдодли шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зоҳиджон Оловнинг "Мардлар қўриқлайди — Ўзбекистонни!" номли шеърини тинглаб, байрам кайфиятидан завқланинг!

👉 @PARKENT_TONGI
#Қутлов

⚡️⚡️⚡️ Бугун, туманимизнинг фахри, атоқли адиб Хайриддин Султоновнинг туғилган куни

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтер, таниқли адиб Хайриддин Султонов 1956 йил 19 январда Паркент туманида туғилган.

Ўзига хос бетакрор бадиий услуб ва зарофатли тилга эга адибнинг "Қуёш барчага баробар", "Онамнинг юрти", "Бобурнинг тушлари", "Уч юз олтмиш тўрт кун", "Йўқчилик ва тўқчилик", "Саодат соҳили", "Бобурийнома", "Ҳақиқат жамоли", "Одамлардан тинглаб ҳикоя" каби ўндан ортиқ китоблари, "Тушларимда кўриб йиғлайман", "Ёлғиз ёдгорим", "Чангак (Ё, Жамшид!)", "Мозийдан бир саҳифа" каби сценарийлари асосида сувратга олинган бадиий филмьлар халқимиз қалбидан чуқур жой олган.

Халқимизнинг севимли ёзувчисининг туғилган куни туманимиз аҳолисига, барча адабиёт ва санъат мухлисларига муборак бўлсин!


👉 @PARKENT_TONGI
#Қутлов

⚡️⚡️⚡️ Бугун, 29 июнь – туманимиз прокурори Шарифжон Акбаровнинг таваллуд куни

Бугун прокурор Шарифжон Акбаров 41 ёшга қадам қўйди.

Шарифжон Акбаровнинг бугунги шукрона кунида ундаги маърифатга, зиёга интилиш, одамларга қўлидан келганча ёрдам беришга ҳаракат қилишдек чин инсоний фазилат ҳақида икки оғиз сўз айтмасак бўлмайди.

Масалан, туманимизда "Ҳиммат меҳрли қўллар” саховат жамоаси томонидан муҳтож оилаларга қурилаётган уй-жойни бекаму кўст якунига етишида прокурор Шарифжон Акбаровнинг хизмати катта бўлди.

Яқинда "Қирғизовул" маҳалласида аҳоли томонидан қурилиши бошлаган жоме масжидини сифатли давом эттириш, зарур қурилиш маҳсулотлари билан таъминлашда ҳам прокурор алоҳида эътибор кўрсатиб келмоқда.

Маҳаллаларда ўтаётган сайёр қабулларида эса чиндан ҳам кўмакка муҳтож оилалар сўраган моддий ёрдами беришда ҳам Шарифжон Акбаров ибратга лойиқ. Бу ҳақида гапирсак, талайгина мисоллар бор.

Муҳими шундаки, прокурор Шарифжон Акбаровнинг оддий одамларга яқинлиги, ташвишда қолиб ҳаётнинг турли синовларини бошидан ўтказаётган одамларга ёрдам қўлини чўзишдан ҳеч чарчамайди.

Турган гапки, айни жиҳат одамларни бугунги кунидан рози қилиш, ён-атрофимизда амалга ошаётган ҳаётбахш ислоҳотларга хайрхоҳлар сафини ошириши билан туманимиз тараққиётида муҳим ўрин тутади.

Шарифжон Акбаровнинг бугунги қутлуғ куни билан табриклаб, мустаҳкам соғлик, фаолиятига улкан зафарлар тилаймиз. Хонадонидан қут-барака, тинчлик, хотиржамлик аримасин.

Одамларга яқинлиги билан туманимиз тараққиёти янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб бораверсин!

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

⚡️⚡️⚡️ Бугун Маҳмуд Тоировнинг таваллуд куни!

Ўзбекистон Халқ шоири, сенатор, туманимиз фахри, ифтихори, Маҳмуд Тоиров табаррук 71 ёшга қадам қўйди.

Маҳмуд Тоиров адабиёт оламида янги сўз айта олган шоир!

Устозни қутлуғ 71 ёши билан чин қалбдан табриклаймиз!

Туманимизнинг фахри, ифтихори бўлиб, юз ёш билан юзлашишига тилакдошмиз!

Адабиёт аҳлини ҳайратга соладиган шеърлари билан доимо соғ-саломат бўлсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

⚡️⚡️⚡️ Бугун туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедовнинг таваллуд куни

Бугун, 7 сентябрь  – туманимиз ҳокими 44 ёшни қаршиламоқда.

Бир эмас 3 та – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Санкт-Петербург Фуқаро академиясини тамомлаган Шоҳрух Шоаҳмедов 2021 йилнинг 17 март кунидан Паркент тумани ҳокими этиб тайинланганди.

Ҳоким фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ, туманимизнинг марказий йўллари, маҳаллалар кўчаларини асфальтлаштириш, янги мактаб, боғча қурилишини бошлаш каби узоқ йиллардан буён бажарилмай келаётган ишларни ҳал этиш зиммасига тушди.

Миллиардлаб маблағни талаб қиладиган бунёдкорлик учун республика ва вилоят раҳбарларининг олдига қайта-қайта бораверди. Ниятига етмагунича тинчимади.

Натижада Паркент бунёдкорликлар учун энг кўп маблағ йўналтирилган ҳудудлар қаторига чиқди.

Ўтган 2 ярим йилда туманимизнинг бошқа соҳаларида ҳам эришилган ютуқларда Шоҳрух Шоаҳмедовдаги талабчанлик, қатъият, жонкуярлик турибди.

Ҳокимдаги айни фазилатлар ўз вақтида Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ишончини қозонишига ҳам сабаб бўлганди.

Шу боис, у 2016 йилнинг июлида Ислом Каримовнинг фармони билан Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланганди.

Инглиз тилида бемалол гаплаша оладиган бу инсон Шавкат Мирзиёевнинг командасидаги ишончли кадрлардан эканлигини такрор-такрор исботлаб келмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг яқинда Тошкент вилоятига ташрифи чоғида туманимиздаги тадбиркор Умид Тўйчиев билан суҳбатида Шоҳрух Шоаҳмедовга ишонишини билдириб “ишлайдиган ҳоким”, дея айтиб ўтганди.

Туманимиз ҳокимининг бугунги қутлуғ кунида фаолиятларида улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз, доимо соғ-саломат бўлиб, хонадонидан қут-барака, тинчлик, хотиржамлик аримасин.

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, Шоҳрух Шоаҳмедов!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

⚡️⚡️⚡️ Бугун, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни!

Байрамингиз муборак бўлсин, Ватан ҳимоячилари!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

⚡️⚡️⚡️ Бугун туманимиз ҳокими Исоқулов Сардор Дадажоновичнинг таваллуд куни

Бугун, 31 июль  – туманимиз ҳокими 38 ёшни қаршиламоқда!

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таъбири билан айтганда, эл юртимиз янги келган меҳмон ёки раҳбар бўладими, унинг келиши ва қадам босишини ота-боболаримиздан қолган қутлуғ қадам ҳақидаги нақл билан баҳолайди. Ҳақиқатдан ҳам, раҳбар минг бор тажрибали, минг бор ақлли ва ўта кучли бўлиши мумкин. Лекин, қадами қутлуғ бўлмаса, омади келмаса, иш юришмайди.

Айни фикрлар тасдиғини туманимизга Сардор Исоқулов ҳоким этиб тайинлангандан кейин яна бир бор кўрдик, билдик.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев Паркент туманининг эртанги кунидан катта хавотир олиб, садоқатли раҳбар танлашда узоқ маслаҳатлашиб, мазкур лавозимга 30 нафар номзод орасидан “Иссиқлик электр станциялари” AЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Сардор Исоқулов танлаб олинганини айтиб ўтганди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетини 2013 йилда тамомлаган Сардор Исоқулов туманимизга жорий йилнинг 8 апрель кунидан ҳоким этиб тайинланганди.

Ҳеч муболағасиз ҳокимнинг қадами қутлуғ келди, десак ўринли бўлади.

Фикримиз тасдиғини ҳоким даврида Самсарак ҳудудида “Villayat Samsarak: CREATIVE ECO IT VILLAGE” лойиҳаси асосида “IT шаҳарча” қурилиши бошлангани, Паркентсой бўйида катта йўл барпо этилаётгани, замон талаблари даражасидаги 3 та мактабгача таълим муассасасини ишга туширилгани, Хитойнинг йирик компаниялари билан туманимизда қўшма корхона очишга эришилган келишувлар, Кумушконда мамлакатимизда ягона бўлган темир конининг очилиши, Чинорбулоқ маҳалласида янгиланган кўприк, шунингдек, улкан ютуқларга эришган ёшларимиз сафи ортгани, ўз ечимини топмай келаётган муаммолар ҳоким қабулида ҳал этилгани мисолида атрофлича сўз юритиш орқали айтиш мумкин.

Энг асосийси, ёш, шижоатли ҳоким фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ одамлар муаммоларини ҳал этиб бориш, аҳоли турмуш даражасини ошириш каби муҳим вазифалар қаторида ёшлар масаласига жуда катта эътибор қаратиб келмоқда.

Туманимиз ҳокимининг бугунги қутлуғ кунида фаолиятларида улкан зафарлар, доимо соғлик, хонадонига қут-барака, тинчлик, хотиржамлик тилаймиз.

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, Сардор Дадажонович!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

⚡️⚡️⚡️ Бугун Маҳмуд Тоировнинг таваллуд куни!

Ўзбекистон Халқ шоири, сенатор, туманимиз фахри, ифтихори, Маҳмуд Тоиров бугун табаррук 72 ёшга қадам қўйди.

Маҳмуд Тоиров адабиёт оламида янги сўз айта олган шоир!

Устознинг фазилати ҳақида кўп мисоллар айтиш мумкин. Масалан, доимо шогирдларига тўғри йўл кўрсатиб, ғаразгўй кимсалардан асраб-авайлашда тенгсиз устоздир.

Айниқса, Маҳмуд Тоиров ҳамиша оғир босиқликда узоқни кўра билиши, чуқур мулоҳаза, сабр билан иш тутиши шогирдларини доимо ҳайратлантириб келган.

Устозни маслаҳатига тўла тўкис амал қилиб, доим дуосини олиб кам бўлмаётган шогирдларининг ижод йўли ҳақида мисоллар айтадиган бўлсак гап анча чўзилиб кетади.

Бугунги кунда мамлакатимизда қабул қилинаётган инсон манфаатлари ва ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қиладиган, халқчил қонунларни қабул қилинишида Маҳмуд Тоировнинг ҳам ҳиссаси бор.

Устоз Олий Мажлис Сенати аъзоси (сенатор) бўлиб туманимизда амалга оширилган бунёдкорлик ишларини тезлаштиришда республика даражасидаги раҳбарларини ҳол-жонига қўймаганига гувоҳмиз.

Масалан, туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли туғуруқхонани тубдан таъмирлаш учун республика бюджетидан маблағ ажратилишига айнан Маҳмуд Тоиров бош қош бўлганди. Хуллас, бу борада айтишга арзигулик мисоллар талайгина.

Нафақат адабиётда янги сўз айта олган, балки журналистика соҳасида, яъни "Паркент тонги" газетасига сал кам 40 йил Бош муҳаррирлик қилиб ўзига хос мактаб яратган Маҳмуд Тоировни қутлуғ 72 ёши билан чин қалбдан табриклаймиз!

Туманимизнинг фахри, ифтихори бўлган устозга юз ёш билан юзлашиш насиб қилсин!

Соғ-саломатликда янги-янги шеърлари билан адабиёт аҳлини ҳайратга солиш баробарида туманимизда амалга оширилаётган хайрли ишларни кенг қулоч ёзишига ўз ҳиссасини қўшиб юриши бардавом бўлишини тилаймиз!

❗️Таҳририятдан: Мазкур табрикка илова қилинган расмдаги "Онам билан кетмон чопган аёллар" ёхуд устоз Маҳмуд Тоир ижодида бағишловнинг ўрни ҳақида айрим мулоҳазалар номли мақола "Паркент тонги" газетасининг 22 август сонида чоп этилган эди. Ушбу мақолани албатта ўқиб чиқинг, шубҳа йўқки, Маҳмуд Тоиров ижоди ҳақидаги тасаввурларингиз янада ортади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM