#Мулоқот
⚡️ ⚡️ ⚡️ Тадбиркорларнинг муаммолари ҳал этилмоқда
Ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов жойларда тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал қилиш мақсадида учрашув ўтказиб бормоқда.
Тадбиркорлар билан бўлган самимий мулоқотларда туманимизда экспортбоп саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда сифат масаласига кўпроқ эътибор бериш, уларнинг турини кўпайтириш борасида тавсиялар берилмоқда.
Шоҳрух Шоаҳмедов тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳаларини доимо қўллаб-қувватлашини, бу борада яқиндан кўмак беришга тайёрлигини билдирмоқда.
Ҳоким имтиёзли кредит олмоқчи бўлган тадбиркорларнинг мурожаатлари юзасидан тегишли ташкилот масъулларига зарур вазифаларни юкламоқда.
Мулоқотларда аҳоли учун иш ўринларини кўпайтириш, меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш ҳақида ҳам сўз борди.
Учрашувлар давомида ҳоким тадбиркорлик соҳасида яратилган имтиёз, имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтмоқда.
Шунингдек, тадбиркорликни бошламоқчи бўлганларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув курсларига юбориш ишларига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
👉 @PARKENT_TONGI

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоқот
⚡️ ⚡️ ⚡️ Дунёга донғи кетган чемпионлар туманимиз ёшлари билан учрашди
Аввал хабар берганимиздек, куни кеча туман ҳокимлиги ва прокуратураси ҳамкорлигида “Спорт чемпионлари ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Жаҳон ва Осиё чемпионлари билан бўлган учрашувда туманимиздаги спортчи ёшлар ва уларнинг тренерлари, ҳаваскор спортчилар, ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
Ўзбекистон терма жамоаси тарихида таэквондо бўйича Олимпиада ўйинларида биринчи олтин медални қўлга киритган, 2020 йилги ёзги Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашидов, профессионал боксчи, 2023 йилги WBA вa IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев, WВА кичик ўрта вазн тоифасида Осиё чемпиони Исроил Мадримов, таэквондо WT бўйича Осиё чемпиони Жасур Жойсунов, 2022 йил Испанияда ўтказилган Жаҳон чемпионати ғолиби, Париж –2024 Олимпиада ўйинлари йўлланмаси соҳиби Тўрабек Хабибуллаев, 2023 йил Тошкентда ўтказилган Жаҳон чемпионати ғолиби, Париж – 2024 Олимпиада ўйинлари йўлланмаси соҳиби Руслан Абдуллаевларни туман прокурори Жасурбек Хайитбоев кутиб олди.
Меҳмонлар дастлаб туман Спорт мактабидаги шарт-шароитлар билан танишишди. Спортчи ёшларимизнинг машғулотларини кузатиб, уларга ўзларининг маслаҳат ва тавсияларини беришди.
Шундан сўнг, меҳмонлар туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида спортчи ёшлар ва тренерлар, ҳаваскор спортчилар, ўқувчилар билан учрашди.
Жаҳон ва Осиё чемпионлари юрт шаънини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилиш, улкан ғалабаларга эришишда нималарга эътибор бериш зарурлиги ҳақида тўхталиб ўтишди.
Шунингдек, чемпионлик йўлидаги машаққатларни енгиб ўтишда қатъиятли бўлишни фаолиятлари мисолида айтишди.
Тадбирда прокурор Жасурбек Хайитбоев сўзга чиқиб, ёшларимизнинг спортга бўлган қизиқиши ниҳоятда баландлиги, бундай учрашувларни тез-тез ўтказиб туриш уларни юксак марраларга эришишдаги орзусини янада мустаҳкамлаши ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Учрашувда ёшлармиз ўзларини қизиқтирган саволларига меҳмонлардан жавоб олишди.
Тадбир якунида меҳмонларга туман ҳокимлиги ва прокуратурасининг эсдалик совғалари топширилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоқот
⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимиз ёшларининг Жаҳон ва Осиё чемпионлари билан учрашуви
Аввал хабар берганимиздек, туман ҳокимлиги ва прокуратураси ҳамкорлигида “Спорт чемпионлари ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Унда таэквондо бўйича Олимпиада ўйинларида биринчи олтин медални қўлга киритган, 2020 йилги ёзги Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашидов, профессионал боксчи, 2023 йилги WBA вa IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев, WВА кичик ўрта вазн тоифасида Осиё чемпиони Исроил Мадримов, таэквондо WT бўйича Осиё чемпиони Жасур Жойсунов, 2022 йил Испанияда ўтказилган Жаҳон чемпионати ғолиби, Париж –2024 Олимпиада ўйинлари йўлланмаси соҳиби Тўрабек Хабибуллаев, 2023 йил Тошкентда ўтказилган Жаҳон чемпионати ғолиби, Париж – 2024 Олимпиада ўйинлари йўлланмаси соҳиби Руслан Абдуллаевлар туманимиз ёшлари билан суҳбатлашди.
Учрашув ҳақида тайёрлаган лавҳамизни томоша қилинг!

⚡️ ⚡️ ⚡️ Ҳаммаси назоратингиз остидами?
Бугун туманимизда кучли ёмғир ёғиб ўтди.
Маҳаллалар электр таъминотида узилиб қолиш ҳолатлари йўқми?
Ҳурматли Мираббос Мирҳамидов шу саволга "ҳаммаси назоратим остида" дея жавоб беришингизга ишонгимиз келяпти...
👉 @PARKENT_TONGI
Бугун туманимизда кучли ёмғир ёғиб ўтди.
Маҳаллалар электр таъминотида узилиб қолиш ҳолатлари йўқми?
Ҳурматли Мираббос Мирҳамидов шу саволга "ҳаммаси назоратим остида" дея жавоб беришингизга ишонгимиз келяпти...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоқот
⚡️ ⚡️ ⚡️ Тошкент вилояти прокурори туманимиз тадбиркорлари билан учрашув ўтказди
Бугун Тошкент вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов 29-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туманимиз тадбиркорларининг муаммоларини ҳал қилиш мақсадида учрашув ўтказди.
Унда ҳоким Сардор Исақулов, прокурор Жасурбек Хайитбоев, туман ИИБ бошлиғи Азизбек Алиасқаров, туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Равшан Рўзибоевлар иштирок этди.
Шунингдек, учрашувда Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ҳасан Салимбоев ҳамда туманимиздаги бир қатор ташкилотларнинг раҳбарлари, тадбиркорлик субъектлари, кичик бизнес вакиллари ва тадбикорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган фуқаролар қатнашишди.
Очиқ ва самимий ўтган учрашув давомида туманимиздаги тадбиркорлар фаолиятида дуч келаётган муаммолар юзасидан вилоят прокурорига мурожаат қилишди.
Учрашувда билдирилган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.
Тошкент вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов тадбиркорлар томонидан берилган саволлар юзасидан батафсил тушунтириш берди.
Айтилган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан тегишли бошқарма ва ташкилотларга аниқ вазифаларни юклаб, ҳар бир мурожаатнинг ижроси шахсан назоратида туришини ҳам таъкидлаб ўтди.
Туманимиз тадбиркорларининг муаммоларини имкон қадар ҳал қилиш истагида келган вилоят прокурори жами 21 мурожаатдан 4 тасини шу жойнинг ўзида ҳал қилди.
Қолган 9 таси вақт талаб қилингани боис ижрога қаратилиб, 8 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

⚡️ ⚡️ ⚡️ Ёшларимизни руҳлантирган учрашув
Паркент ёшлари барча соҳаларда, жумладан, спорт, тадбиркорлик, илм-фан, ҳунармандчиликда ўзларининг истеъдодларини намоён қилиб келмоқда. Улар танлаган соҳалари ривожига ҳисса қўшиш билан бир қаторда туманимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришга туртки берувчи кучга айланмоқда.
Бунда албатта, “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” руҳида ўтаётган мулоқотлар йигит-қизларимизни янги-янги марралар сари руҳлантирмоқда.
Буни яхши билган ҳоким Сардор Исоқулов ёшлар билан Заркент ҳудудидаги “Паркент ижод уйи”да учрашди.
Ҳоким бошчилигида ўтган учрашувда туман прокурори, Ёшлар ишлар агентлиги туман бўлими бошлиғи, маҳалладаги ёшлар етакчилари ҳамда йигит-қизлар иштирок этди.
Учрашувида Сардор Исоқулов расмиятчиликдан четлашиб, очиқ ва ошкора суҳбатлашиш тарафдори эканлигини билдирди.
Ҳоким мулоқот аввалида бугунги кунда ёшлар учун яратилган имкониятлар кўплиги, улардан унумли фойдаланиш кераклигини ҳаётий мисоллар воситасида тушунтириб берди.
Шундан сўнг, ёшлар мурожаатлари, таклиф ва мулоҳазаларини билдиришга кенг ўрин берилди.
Ҳоким ёшлар ҳаётида ўз ечимини кутаётган муаммоларни ҳар бирини алоҳида назоратга олишини, маҳаллаларимиздаги йигит-қизлар билан тизимли ишлаш, уларни муаммоларини ўз вақтида бартараф этиб боришда доимо қатъиятли бўлишини алоҳида таъкидлади.
Мулоқотда ёшларнинг муаммолари имкон қадар шу жойнинг ўзида бартараф этилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда сектор раҳбарлари ёшларимизни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб беришди.
Шунингдек, айрим ёшлар томонидан билдирилган мурожаатлар назоратга олиниб, айтилган муаммо бўйича масъул ходимларга тезкор топшириқлар юклатилди.
Энг асосийси, тадбир давомида ҳеч кимнинг таклиф ва мулоҳазалари беэътибор қолмади.

⚡️ ⚡️ ⚡️ Ҳоким ва ёшлар учрашуви
Аввал хабар берганимиздек, туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов ёшлар билан Заркент ҳудудидаги “Паркент ижод уйи”да учрашди.
Самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда ҳоким ёшларнинг муаммолари имкон қадар шу жойнинг ўзида бартараф этишга алоҳида эътибор қаратди.

⚡️ ⚡️ ⚡️ Ёшларга тоғдек таянч бўлиш масъулияти
Бугун ҳоким Сардор Исоқулов туманимиздан хорижга иш қидириб борган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди.
Сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари қатнашган мулоқотларни тинглар эканмиз, дилдан кечган суҳбатларнинг мазмуни ҳаёт ҳақиқатларидан сўз очгандек бўлди.
Мулоҳаза қилиб кўрсак, инсон айни навқирон, ёшликнинг куч-қувватга тўлган палласида, қалбида шижоат, иштиёқ билан эзгу ишларга интилади.
Аммо начора, айрим ҳолатларда ҳаётнинг ёзилмаган қонунлари, турмуш ташвишлари умрнинг энг гуллаган даврини олис-олис манзиллар томон етаклайди.
Ҳаммага ва ҳамма нарсага очиқ бўлган ёшни қўлидан тутиш, унга таянч ва суянч бўлишни истаган инсоннинг руҳи уйғоқ, кўнгли тоза, юраги тоза бўлиши керак.
Шундан бўлса керак, бугун ҳоким Сардор Исоқулов туманимиздан хорижга иш қидириб борган ёшлар билан ўтказган онлайн мулоқотини орзу ва истак, улуғвор мақсадларга таянч бўлиш масъулияти, деб тушундик.
Мулоқотда айни вақтда хорижда бўлиб турган ёшлар муаммолари, таклифларини билдиришди.
Ҳоким ҳар бир мурожаатни шу жойнинг ўзида муҳокама қилиб, муаммоларга ечим топиш юзасидан чора-тадбирларни белгилади.
Ҳар томонлама самарали ўтган мулоқотларда ёшларга туманимиздаги бўш иш ўринлари таклиф этилди.
Паркентга қайтиш истагини билдириб, тадбиркорлик қилиш мақсади борларга имтиёзли кредитлар ажратилиб, қўллаб-қувватланадиган бўлди.
Онлайн мулоқотларда ёшларга она юртига қайтиб, яқинлари бағрида ўзига муносиб иш ўрнига эга бўлиши кафолати берилди.
Ҳа, ёшликка хос жўшқинлик, улуғвор мақсадлар, жасоратни қўллаш учун ҳоким уларга бежизга қўл узатмади!

⚡️ ⚡️ ⚡️ Тоғдек таянчини топган ёшлар
Катта ҳаёт остонасига қадам қўйган йигит-қизлар билан тез-тез суҳбатлашиб туриш, уларнинг орзу-истакларига эришиши учун кўмаклашиш ёрқин келажак учун қўйилган мустаҳкам пойдевордир.
Буни яхши билган ҳоким Сардор Исоқулов ёшларимизнинг ўз йўлини топиб кетишда таянч ва суянч бўлишни истаётганини "Ҳоким ва ёшлар" форматидаги учрашувлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
Ҳоким ёшлар билан дилдан суҳбатлашиб, уларнинг қизиқишлари, мақсадлари ва режаларини сўраши, йигит-қизлар эса муаммоларини очиқ айтар экан, ҳеч муболағасиз ёшлар тоғдек таянчини топибди, дейиш мумкин!
P. S: Лавҳада 29-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳокимнинг ёшлар билан навбатдаги учрашувдан айрим мулоқотлар акс этган.

⚡️ ⚡️ ⚡️ Тадбиркорга ким елкадош?
Ёдингизда бўлса, бугун туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиши ҳақида хабар бергандик.
Ҳоким бошчилигида ўтган учрашувда сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари иштирок этишди.
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиб бориш туманимизнинг иқтисодий қувватини оширишда муҳим омил саналади.
Шу боис ҳоким тадбиркорликни ривожлантириш масаласида қоғозбозлик қилмасликни ҳар бир ташкилот раҳбаридан талаб қилади.
Тадбиркорлик нима эканлигини тушунадиган ҳоким соҳа вакиллари билан мулоқотларга ҳамиша тайёр!
Аслида янги иш ўринлари яратиш орқали ўзига, одамларга нафи тегадиган, куйиб-пишиб ишлайдиган тадбиркорларга елкадош бўлиш осон эмас.
Бунинг учун ҳар бир раҳбар ҳақли саволларни ўз-ўзига бериши керак.
Хўш, тадбиркорларимиз учун энг оғир масала нимада? Улар қандай муаммолар, тўсиқларга дуч келяпти? Тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириб, ривожлантириб бориши учун нима қила оламан?
Айни шу саволлар бугунги кун раҳбарини ташвишга солсагина, тадбиркорларга елкадош бўла олади. Очиқ форматдаги учрашувлардан ўзини олиб қочмайди.
Бугунги учрашувда туманимиз тадбиркорлари дуч келаётган тўсиқлар, қатор муаммо ва камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Сардор Исоқулов фидойи тадбиркорларнинг ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига муҳим чора-тадбирларни белгилаб берди.

⚡️ ⚡️ ⚡️ Ҳоким ёшлар билан учрашувда 9 нафар ёшнинг муаммосини жойида ҳал қилди!
Ёшлар учун ўтказиладиган учрашувларда гапни дангалидан гапириб, имкон борича мурожаатларни жойида ҳал этиб борилгани маъқул!
Бу шубҳасиз, туманимиз тараққиётининг тезлашишида катта аҳамиятга эга. Чунки, бугунги ёшларнинг ҳаёти келажагимизнинг қандай бўлишини белгилаб беради.
Буни туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов жуда яхши билади.
Ҳокимнинг ёшлар билан бўлган навбатдаги учрашуви Қизилтоғ ҳудудидаги "Чотқол" маданият марказида ташкил этилди.
Унда ҳоким бошчилигида сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими бошлиғи ҳамда тегишли ташкилотларнинг мутасаддилари, маҳалла раислари, ёшлар етакчилари иштирок этишди.
Учрашув аввалида, Сардор Исоқулов ёшларга берилаётган имкониятларнинг кўплиги, бундан унумли фойдаланиш кераклигини ҳаётий мисоллар орқали гапириб, йиғилганларни руҳлантирди.
Шундан кейин ёшларнинг муаммолари, таклиф ва мулоҳазаларига ўрин берилди. Мулоқот жараёнида ёшларнинг муаммолари эшитилди.
Мурожаатлар шу жойнинг ўзида бартараф этилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳоким ва ёшлар учрашувида жами 23 та мурожаатдан 9 таси шу жойнинг ўзида ҳал қилинган бўлса, яна 9 таси вақт талаб қилингани боис ижрога қаратилиб, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

⚡️ ⚡️ ⚡️ Учинчи сектор раҳбари миш-мишларга нуқта қўйиб, аҳоли манфаати учун хайрли ишларни бошлаб юборди
Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Азизбек Алиасқаров популист эмас. Ваъдани катта қилиб, уни бажаришга келганда “ана-мана”, деган баҳоналарни қилиб юрмайди. Уят бўлади, эртага юзига қандай қарайман дейдиган раҳбар! Лўнда айтганда туманимизга нафи тегадиган инсон!
Шу сабаб қайси маҳаллада сайёр қабул ўтказмасин, унга мурожаат қилувчилар кўп бўлади. Номигагина 5 ё 6 киши билан сайёр қабул ўтказиб юрмайди. Одамларни хўжакўрсин эшитишга виждони йўл қўймайди. Унинг айни шу феълидан тегишли идора раҳбарлари ўрнак олса, туманимиз янада гуллаб-яшнаб кетарди.
Келинг, сўзимиз исботи учун бугун Азизбек Алиасқаров ўзига бириктирилган 3-сектор ҳудудидаги “Чинорбулоқ” маҳалласида жойлашган 49-мактабда ўтказган сайёр қабулидан мисол айта қолайлик.
Қабулда мурожаатчилардан бири “Хисорак ҳудудида шу пайтгача кўпкари ўтказилиб келинаётган кенг майдон сотилиб кетганмиш, шу масалада бизга ёрдам беринг” деди.
Сектор раҳбари вазиятга ойдинлик киритди. Маълум бўлишича, кўпкари ўтказиб келинаётган ҳудудда “Хисорак Соҳибкор” МЧЖ шаклидаги агрофирмаси раҳбари Илҳом Эштоев томонидан замонавий спорт майдончаси қуриладиган бўлибди.
Азизбек Алиасқаров шу ҳақида аҳолига атрофлича маълумот бериб, “бу аниқ гап, майдондан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қурилиш ишлари бўлмайди”, деб миш-мишларга нуқта қўйди.
Яна бир мурожаатчи уй-жойини кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришига кўмаклашиб юборишини айтди.
Сектор раҳбари унинг муаммосини ҳал қилишини ваъда қилди. Мурожаатчи сарсон бўлиб, беҳуда вақт сарфлаб юрмаслигига кафолат берди.
Мулоқотларда бир фуқаро кўчасидаги электр устунини алмаштиришни ҳал қилишда қийналиб юрганлигини гапирди.
Бу масалани ҳал қилишни ўз зиммасига олган Азизбек Алиасқаров шу жойнинг ўзида керакли чораларни кўрди.
Сайёр қабулда сектор раҳбари маҳалланинг Ёртепа ҳудудида автобус бекати ўрнатилиши масаласини ҳам ҳал қилди. Аҳолининг манфаатлари учун бажарилиши шарт бўлган хайрли иш туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан амалга оширилишига келишиб олинди.
Ҳуқуқ-тартибот идорасининг раҳбари мана шундай бир сўзли, гапида тура оладиган бўлгани қандай яхши?!

⚡️ ⚡️ ⚡️ “Келинглар ёшлар, кимни қандай муаммоси бор?” – ҳоким Сардор Исоқулов
Бугун туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов Марказий маҳалласида сектор раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот бошлиқлари билан биргаликда йигит-қизлар айтган муаммоларга ечим излади. Мулоқотлар енгил, кўтаринки кайфиятда ўтди.
Бунга ҳокимнинг бироз тортиниб, муаммосини очиқ айтишга ийманиб турган йигит-қизларга қарата: “Келинглар ёшлар, кимни қандай муаммоси бор?” — деган гапи сабаб бўлди, дейиш мумкин.
Бу чорловдан руҳланган ёшлар муаммоларини очиқ, дадил ва лўнда айта кетишди.
Мурожаатларни туманимизнинг “тўртлиги” – сектор раҳбарлари бирма-бир ҳал этиш чораларини кўрди.
Ёшлар қандай муаммоларни айтганига эътибор беринг-а?!
Мулоқотларда ёшларимиздан Беҳруз Меҳриддинов, Меҳриниса Шорустамова олийгоҳдаги таҳсилининг контракт маблағини қоплашда амалий ёрдам сўрашди. Ҳоким уларнинг муаммосини “Ёшлар дафтари” орқали ҳал қилиб берадиган бўлди.
Яна бир йигит, Адҳамжон Тўлқинбоев ҳайдовчиликка ўргатиш курсида ўқимоқчи эканлигини, лекин ҳозирда маблағ масаласида қийналиб турганини айтди.
Сардор Исоқулов Адҳамжон Тўлқинбоевга ҳайдовчиликка ўргатиш курсида таҳсил олиши учун тўланадиган маблағнинг 70 фоизи қопланишига ваъда берди.
Иқтидорли ёшлардан бири Камронбек Султонмуродов ҳоким билан юзма-юз гаплашиб, "IT-Park"да ўқишини, лекин контракт тўловини тўлай олмаётганини ҳамда уйига “Wi-Fi” тушириши ҳам муаммо бўлаётганини гапириб берди.
Ҳоким бу мурожаатни жойида ҳал этиб, унинг уйига “Wi-Fi” тушириш ишлари бугундан бошланишини, таҳсили учун маблағ масаласида ҳам амалий ёрдам берилишини айтди.
Учрашувда Сарвиноз Эргашева текстиль корхонасида 1,5 йил ишлаб, охирги 3 ойлик маошини ололмай, сарсон бўлаётганидан нолиди.
Бу мурожаат имкон қадар тезроқ ҳал этилишида ҳокимга туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Азизбек Алиасқаров ёрдам берадиган бўлди.
Начальник мурожаатчига гапни айлантириб, ортиқча савол бериб ўтирмади. Ходимларига шу жойнинг ўзида қўнғироқ қилиб, Сарвиноз Эргашеванинг муаммоси билан қандай шуғулланиш кераклиги ҳақида кўрсатма берди.
Ҳоким эса “Яна бошқалар бўлса айтинг, уларнинг ҳам ойлик маошини олиб беришга кўмаклашамиз”, — деди.
Бугунги учрашувда жами 12 та мурожаатдан 6 таси ҳал бўлди, 4 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, яна 2 таси вақт талаб қилгани боис ижрога қаратилди.
Гапни чўлтоқ қилмаслик керак, ваъдани ўйлаб бериш шарт, чунки очиқ ва ошкоралик даврида яшаяпмиз!
Ҳоким шу қоидага амал қилгани сабаб, бугунги учрашув ёшлар учун фойдали бўлди!

⚡️ ⚡️ ⚡️ Туман Мажбурий ижро бюроси бошлиғи ёшлар билан учрашди
Ёшлар билан учрашувларда бўладиган гапни гапирган маъқул. Эртанги кунимиз эгаларини эзгу ишларга руҳлантириш, уларни жамият ҳаётидан муносиб ўрин топишига кўмаклашиш бугунги куннинг энг долзарб вазифалари қаторида туради.
Бу масалаларни Паркент туман Мажбурий ижро бюросининг янги раҳбари Асқар Қаршиев чуқур тушунар экан.
Бугун Асқар Қаршиев Мозорхожи маҳалласидаги бир гуруҳ ёшлар билан учрашмоқчилигини хабар қилди.
Янги раҳбар фаолиятининг дастлабки кунларидан ёшлар масаласига эътибор қаратибдими, демак у ҳали кўпдан кўп эзгу ишларга қўл уради.
Асқар Қаршиев маҳалла ёшлари билан учрашувда уларни қизиқиши, орзу истаклари, келгусидаги режалари, энг асосийси қандай муаммолари борлигини сўради.
Асқар Қаршиев самимий, дўстона кечган суҳбатларда ёшларга бугунги кунда хорижий тилларни ўрганган, ахборот коммуникация технология соҳасида малакали кадрларга катта эҳтиёж борлигини ҳаётий мисоллар асосида тушунтирди.
Шунингдек, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларга бериладиган имконият ва имтиёзлар ҳақида ҳам маълумот берди.
Хуллас, Асқар Қаршиев ёшларга умрнинг энг бебаҳо дамларида беҳудага вақтини ўтказмасликни, эл юрт корига ярайдиган фарзанд бўлиш ҳаёт мазмунилигини уқтирар экан, уларга доим елкадош бўлишга ваъда берди.

⚡️ ⚡️ ⚡️ Ҳоким қабулида қандай муаммолар айтилди?
Бугун туманимиз ҳокими Сардор Исоқуловнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, саломатликни тиклашда маблағ ажратиш ва коммунал соҳада мурожаатлар бўлди.
Тан олиш керак, шундай муаммолар борки, уни қабул вақтининг ўзида ёки қисқа муддатда ҳал этишнинг имкони йўқ.
Мурожаатларни ҳал этишга тўсиқ бўлаётган омиллар борлиги муаммоларни оғирлаштиради.
Вазиятга ҳаққоний баҳо бериш: борни бор, йўқни йўқ деб, тушунтиришда гап кўп.
Масалан, қабулда саломатлигини ёки иқтисодий аҳволини тиклаш ҳақидаги айрим фуқароларнинг мурожаатларини олайлик.
Бу мурожаатни ҳал этишда давлатдан ажратиладиган маблағлар тезда берилмайди.
Айни мазмундаги мурожаатларга маблағ берилишида туман депутатлари сессия вақтида розилик бериши керак.
Очиғи, бу вақт талаб қилади. Фуқароларнинг кутишга саломатлиги ёки оғир иқтисодий шароити имкон бермаслиги мумкин.
Бу ўринда мурожаатчининг ишини тезроқ битказишда энг оғир юк ҳокимнинг зиммасига тушади.
Чунки мурожаатчига зарур бўлган маблағларни тезда беришни бирдан бир йўли бу ҳомийларни жалб қилиш бўлади. Ҳомийни топиш ҳам осон эмас.
Ҳоким ҳамма мурожаатни ҳал қилишни истайди. Бироқ кўриб турганингиздек, ана шундай мурожаатларни ҳал қилиб юбориш қийин экан, бу ўринда "Барака топинг, ҳоким бува, сизга ишонаман", деб қўйиш яхшилик эшикларини очаверади.
"Қуруқ гап, муаммойим барибир ҳал бўлмайди", деб тушкун кайфиятга берилиш чора эмас.
Ахир беҳудага ўзи ва одамларнинг вақтини олиш айтинг, кимга керак? Шу боис, ниятни яхши қилавериш лозим.
Ҳоким Сардор Исоқуловнинг бугунги фуқаролар қабулидаги жами 19 та мурожаатдан 2 таси шу жойнинг ўзида ҳал қилинди.
Қолган 4 таси вақт талаб қилингани боис, ижрога қаратилиб, 13 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Мурожаатларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида тўхталиб ўтишга имконимиз йўқ.
Муҳими ҳоким одамларнинг муаммоларини ҳал қилишни чин дилдан истаяпти.
Шу сабаб 14 октябрь, душанба куни кенгайтирилган таркибда барча идора ва ташкилотларнинг раҳбарларини тўплаб, оммавий қабул ўтказишни режалаштирди.